EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида "Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.

Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

🔹 ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

🔹 республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:

🔸 1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;

🔸 2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;

🔸 3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди

Туркия 2024 йилда 56,7 миллион хорижлик турист билан дунёда энг кўп сайёҳни жалб қилган давлатлар орасида 4-ўринга кўтарилди.


👉 https://effect.uz/6452

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергия ресурсларини ўғирлаш учун жавобгарлик кучайтирилади

Қонунчилик палатасининг 24 июндаги мажлисида электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни ўғирлаш ҳолатларига қарши жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, «Ўзэнергоинспекция», ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига энергия ресурсларидан ноқонуний ва беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилиб, ресурслардан ноқонуний фойдаланганлик учун жарималар миқдори оширилади, такроран содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жазо кучайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарорига асосан Истамов Махмуд Шухратович Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини 2000 йилда тамомлаган, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлигида бошлаган. Турли йилларда Адлия вазирлигида, Президент девонида ва Марказий сайлов комиссиясида турли лавозимларда ишлаган.

2017–2019 йилларда адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2019–2021 йилларда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2021–2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори бўлган.

Тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Minex Central Asia 2025

Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида «Критик минерал ресурслар хавфсизлигида Марказий Осиёнинг ролини ошириш» шиори остида «Minex Central Asia 2025» форуми ташкил этилди. Тадбир ташаббускорлари Тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати.

Форумнинг очилиш маросимида Minex форумининг ижроия қўмитаси раиси Артур Поляков, Тоғ-кон ва геология вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ва бир қатор раҳбарлар сўзга чиқиб, форумни тантанали тарзда очиб беришди. Маросимнинг энг муҳим жиҳати, унда Minex форумининг ижроия қўмитаси раиси томонидан форум ташаббускорлари бўлган Ўзбекистон тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинатига ташаккурнома тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68
Президент Шавкат Мирзиёев Мўғулистон давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзиб қолдирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64
Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчиларининг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

▫️Имтиёзли савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни қабул қилишни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

▫️ Ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишлари устувор этиб белгилаб олинди. Бу, аввало, тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳалари.

Шу маънода, соҳадаги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон геология вазирлигининг ваколатхонаси очилгани мамнуният билан қайд этилди.

▫️Қўшма кластерлар ташкил этиш, гўшт-сут, жун ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш асосида қишлоқ хўжалигида комплекс ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

▫️Йил якунига қадар пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

▫️Якунда давлатимиз раҳбари Мўғулистон Президентини жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57👎1