Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 11 ёшли қиз фожиали тарзда ҳалок бўлди
Мухбир: Соҳиба Акромова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
Косонсойда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍2🔥2
Май ойида 1 млрд доллар олтин экспорт қилинди
Ўзбекистон ташқи савдоси 5 ой ичида 31,3 млрд долларни ташкил қилди.
Бунда экспорт 14,8 млрд (+31,1 фоиз), импорт эса 16,5 млрд (+3,7 фоиз) доллар бўлди. Май ойида салбий салдо 0,85 млрд доллардан 1,68 млрд долларга кўпайди.
Экспортнинг сезиларли ўсганига асосий сабаблардан бири олтин бўлди. Мамлакат май ойида 1 млрд долларлик олтин сотди.
Йил бошидан бери 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилинди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 56,9 фоизга кўпроқ.
Нархлар рекорд даражага етгани сабаб 2025 йилнинг 5 ойи ичида сотилган олтин миқдори ўтган йилнинг 11 ойидаги кўрсаткич билан деярли тенг бўлди.
Айнан олтин орқали Ўзбекистонга катта миқдорда доллар кириб келаётгани ҳам долларни пасайишига қисман ёрдам бермоқда.

🔥2😢2
Star House’дан уй сотиб олган фуқаролар компания бош офисида кадастр сўраб, жанжал кўтаришди
Интернетда бир нечта фуқаролар ҳамда қурилиш ташкилоти масъуллари ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 20.50 ларда Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “STAR HOUSE” МЧЖ офисида, шу ташкилот раҳбари 1973 йилда туғилган Б.М. ҳамда жамият томонидан қурилган уйни сотиб олган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Фуқаролар кўп қаватли уйнинг кадастр ҳужжатлари чиқмаётганлиги ҳамда газ таъминоти уланмаётганлиги сабабли МЧЖ раҳбариятига эътироз билдиришган. Жанжал натижасида МЧЖ раҳбари Б.М. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ва 1987 йилда туғилган фуқаро О.У. “қорин қисмида оғриқ” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат экологик экспертизаси маркази «Eco Expo Central Asia 2025» кўргазмасида 1-ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 19–21 июнь кунлари ташкил этилган «Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмаси доирасида Давлат экологик экспертизаси маркази ўз павильони билан иштирок этди. Кўргазма ташкилотчилари томонидан марказнинг иштироки юқори баҳоланиб, 1-ўринга лойиқ деб топилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 19–21 июнь кунлари ташкил этилган «Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмаси доирасида Давлат экологик экспертизаси маркази ўз павильони билан иштирок этди. Кўргазма ташкилотчилари томонидан марказнинг иштироки юқори баҳоланиб, 1-ўринга лойиқ деб топилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Доллар курси кўтарилади
25 июнь куни учун доллар курсида 45–46 сўм атрофида ўсиш кутилмоқда.
Долларни сотиш бўйича энг фойдалуи курслар қуйидаги банкларда:
Infinbank — 12 410 сўм
Universalbank — 12 400 сўм
BRB — 12 400 сўм
SQB — 12 400 сўм
Банклардан доллар сотиб олиш учун энг яхши курслар:
NBU — 12 450 сўм
Xalq Banki — 12 450 сўм
Asakabank — 12 450 сўм
Davrbank — 12 460 сўм

👍2
“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади
Ҳукумат қарори билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида "Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.
Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
🔹 ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
🔹 республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:
🔸 1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;
🔸 2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;
🔸 3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.

Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркия 2024 йилда 56,7 миллион хорижлик турист билан дунёда энг кўп сайёҳни жалб қилган давлатлар орасида 4-ўринга кўтарилди.
👉 https://effect.uz/6452
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия 2024 йилда 56,7 миллион хорижлик турист билан дунёда энг кўп сайёҳни жалб қилган давлатлар орасида 4-ўринга кўтарилди.
👉 https://effect.uz/6452
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергия ресурсларини ўғирлаш учун жавобгарлик кучайтирилади
Қонунчилик палатасининг 24 июндаги мажлисида электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни ўғирлаш ҳолатларига қарши жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, «Ўзэнергоинспекция», ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига энергия ресурсларидан ноқонуний ва беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан энергия ресурсларидан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жавобгарлик белгиланади.
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилиб, ресурслардан ноқонуний фойдаланганлик учун жарималар миқдори оширилади, такроран содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жазо кучайтирилади.

👎8😢2
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент қарорига асосан Истамов Махмуд Шухратович Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини 2000 йилда тамомлаган, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлигида бошлаган. Турли йилларда Адлия вазирлигида, Президент девонида ва Марказий сайлов комиссиясида турли лавозимларда ишлаган.
2017–2019 йилларда адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2019–2021 йилларда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2021–2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори бўлган.
Тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида ишлаган.

👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Minex Central Asia 2025
Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида «Критик минерал ресурслар хавфсизлигида Марказий Осиёнинг ролини ошириш» шиори остида «Minex Central Asia 2025» форуми ташкил этилди. Тадбир ташаббускорлари Тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати.
Форумнинг очилиш маросимида Minex форумининг ижроия қўмитаси раиси Артур Поляков, Тоғ-кон ва геология вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ва бир қатор раҳбарлар сўзга чиқиб, форумни тантанали тарзда очиб беришди. Маросимнинг энг муҳим жиҳати, унда Minex форумининг ижроия қўмитаси раиси томонидан форум ташаббускорлари бўлган Ўзбекистон тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинатига ташаккурнома тақдим этилди.

👍1
👍68