EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Uzbekistan Airways" Тошкент–Тел-Авив рейсларини вақтинча тўхтатди

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар муносабати билан "Uzbekistan Airways" 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги барча рейсларни вақтинча бекор қилди. Бекор қилинган рейслар учун авиабилетлар мажбурий равишда қайтариб олиниши ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиниши мумкин.

Шунингдек, авиакомпания Дубай ва Шарм-аш-Шейх шаҳарларига парвозлар жадвалига ўзгартириш киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лангарнинг туризм салоҳияти ошмоқда

Навоийда жойлашган Лангар маҳалласи вилоят марказидан 120 километр, Хатирчи тумани марказидан эса 60 километр масофада жойлашган тоғлар билан ўралган маҳалла ҳисобланади. Лангарда 8 та тоғ, кўл, булоқ, чўлдан иборат табиат манзаралари рўйхати шакллантирилган бўлиб, доимий равишда сайёҳлар ташрифи кузатилади.

Туризм маҳаллаларида 4 та ҳунарманд устахоналари ташкил этилган бўлиб, қўшимча равишда ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича мастер класс хизмати йўлга қўйилган. 20 та оилавий меҳмон уйлари ва 3 та дам олиш маскани фаолияти йўлга қўйилиб, 55 нафар аҳоли иш билан таъминланган. 3 та умумий овқатланиш шохобчалари, 10 та савдо нуқталари фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркорлик субъектлари сони 30 тани ташкил этади.

Сайёҳлар учун миллий таомлар тайёрловчи 15 та гастрономик хонадонлар фаолияти ташкил этилган. Сайёҳлар оқимини ошириш, аҳоли даромад манбаини кўпайтириш мақсадида 3 кунлик “Лангар туризм халқаси” турпакети ҳам ишлаб чиқилган.

Шунингдек, туризм турларини ривожлантириш мақсадида 1 та ов туризми объекти ташкил этилган.

Қувонарлиси, куни кеча маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш, қишлоқнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2025 йилда 6 та кемпинг, узунлиги 800 метрлик зиплине, 200 метрлик тюбинг, замонавий ресторан ва селфи зона ишга туширилди. Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этишди.

Бу эса ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонининг ортиши, туризм хизматлари кенгайиши, ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадини ошишига хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб ҳалок бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Паркент туманидаги "Паркентсой" каналининг 2 метр чуқурликдаги сув ҳавзасида 3 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди.

Терговга қадар текширувда, ҳавфли сув ҳавзасига таъқиқловчи белгилар ўрнатилмагани, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмагани, сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмагани аниқланди.

Шу сабабли масъул шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 116 ва 207-моддалари билан иш қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Японияда туғилишлар сони пастлади

Япония демографик инқироз йўлида олдинга яна бир қадам ташлади. 2024 йил якунларига кўра, мамлакатда туғилишлар сони 686 мингни ташкил этиб, биринчи марта 700 минглик чегарадан пастга тушди. Бу ҳолат ҳукуматнинг аввалги прогнозларидан ҳам даҳшатлироқ бўлиб чиқди.

Икки йил аввал Япониянинг Аҳоли ва ижтимоий хавфсизлик миллий институти 2039 йилга қадар туғилишлар сони 680 мингдан камаймаслигини башорат қилган эди. Бироқ ҳозирги ҳолат бу прогнозларнинг ортиқча оптимистик бўлганини кўрсатмоқда — прогнозда кутилган кўрсаткич атиги икки йил ичида амалга ошди.

Туғиш фоизи ҳам пасайишда давом этмоқда. 2024 йилда мамлакатдаги умумий фертиллик даражаси 1,15 ни ташкил этди. Солиштириш учун, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 1,2 бўлган. Японияда фертиллик 1973 йилдан буён аҳолининг табиий тикланиш даражасидан паст бўлиб келмоқда.

Шунингдек, охирги икки йил мобайнида турмуш қуришлар сони ҳам 500 мингдан кам даражада шаклланмоқда. Бу эса демографик тангликнинг янада чуқурлашишига олиб келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида ҳамда ҳоким ўринбосари Азимжон Ёрқулов ва тегишли масъуллар иштирокидаги ишчи гуруҳи "Фаровон" маҳалласида бўлиб, мазкур маҳалла ҳудудида масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилаётган тозалик, бунёдкорлик жараёнлари кўздан кечирилди.

Жараёнда ҳудуддаги ободонлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тозалик ишлари ҳамда БСК лар фаолияти ўрганилиб, фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган, кайфиятига таъсир қилаётган ҳар қандай камчликлар бартараф этилиши, ҳудудни замонавий қиёфага келтириш, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича масъулларга муддатли топшириқлар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Бекободда поезд микроавтобусни босиб кетди

Кеча, 14 июнь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида поезд ва микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат тахминан 16:40 да Бекобод шаҳрининг Буюк Ипак йўли кўчасидаги темирйўл кесишмасида (шлагбаумсиз, бироқ темирйўл светафори ва йўл белгилари мавжуд) 2002 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги JAC М3 микроавтобус ҳаракатланаётган вақтда темирйўлда келаётган ТЗМ2УМ дизел локомотив билан тўқнашган ва оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса туфайли транспорт воситалари техник жиҳатдан шикастланган. Фуқаролар соғлиғига зарар етмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотни бошқа манбадан олишган – “Ўзсувтаъминот” “Юксалиш” аниқлаган камчиликларни инкор этди

“Ўзсувтаъминот” АЖ “Юксалиш” ҳаракати томонидан ичимлик суви ва оқова тизимлари объектларида олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари мониторинги жараёнида аниқланган камчиликларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълумотларида ўрганилган 99 та объектдан 62 тасида ичимлик суви ва оқова сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда тармоқ тортиш ишлари тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилган, аммо қолган 37 та лойиҳа бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларида камчилик ва нуқсонлар аниқланганлиги важ қилиб кўрсатилган.

Қайд этиш жоиз, мазкур расмий маълумотларни “Юксалиш” ҳаракати “Ўзсувтаъминот” АЖдан эмас, бошқа вазирлик ва идоралардан олишга уринган. Бундан ташқари, ушбу ўрганишлар давомида “Ўзсувтаъминот” АЖнинг мазкур йўналишдаги бирорта мансабдор вакили иштирок этмаган.

Бундан кўринадики, ҳаракат вакиллари “Ўзсувтаъминот” АЖ фаолияти ҳамда вазифалари хусусида тўлиқ маълумотга ҳам эга бўлмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍1
Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси фуқароларни яна бир бор огоҳлантирди

Ҳурматли фуқаролар!!

Ҳозирги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият туфайли Исроил ҳаво фазоси вақтинча ёпилганлигини яна бир бор эслатамиз.

Сизнинг шахсий хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида, Элчихонага жиддий ва зарур эҳтиёжсиз келишдан тийилиб туришингизни қатъий тавсия қиламиз. Ҳар қандай вақтда ракета ҳужумлари бошланиши мумкин, шунинг учун хавфсиз жойларда қолиш жуда муҳим.

Сизнинг қулайлигингиз учун Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари доимий равишда (24/7) фаолият кўрсатмоқда:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

+972 54 485 1397

Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз. Илтимос, расмий маълумотлардан хабардор бўлиб боринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳокимлар ва уларнинг «зам»ларини тарбиялаш керак – Чорихон Қодиров фермерларга нисбатан амалдорларнинг босим ва таҳдидларни кескин қоралади

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда экин экмаган фермерларнинг ерини хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилган Ургут тумани ҳокими ўринбосари З.Омонов, сирдарёлик фермернинг режадан ортган буғдойини олиб кетган Сирдарё тумани ҳокими – Азиз Турдимуродов, пилла режасини бажартиришга уруниб фермерларга «яхши бўлмайди, керак бўлса, 3 карра солиқ тўлайсан» дея катта кетган Оқдарё ҳокими ўринбосари Обод Шодмонов, Қамашида пилла иши ортидан ИИБ ходимлари қўлини қайириб олиб кетган фермер масаласи, шунингдек, Урганч тумани ҳокимлигининг KHIVA GROUP МЧЖ устидан судга киритган даъво аризаси биринчи инстанциядан ўтгач, Сирдарё вилоятида одилона кўриб чиқилгани ва бошқа мавзулар кун тартибига кўтарилди.

Хитойликлар масаласида Республиканинг икки маъсул идораси тезкор муносабат билдирди. Хусусан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермер ва тадбиркорларни ўз ҳуқуқ ва манфаатларини билишга чақирди ва ноқонуний аралашувларга нисбатан фермерларда мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини эслатди.

Шунингдек, Ўзбекистон фермерлар кенгаши ери тортиб олиниб, хитойлик инвесторларга берилиши тўғрисидаги хабарларга мутлоқ тоқат қилиб бўлмаслигини маълум қилди.

Фермерлар кенгаши Бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров мазкур ҳолатлар юзасидан фикр билдирар экан қонунларни писанд этмаётган айрим ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига дарҳол прокурор назорати ҳужжати қўллаш кераклигини қайд этди. Қодировнинг фикрига кўра, бу каби ҳоким ва «зам» ҳокимларни маънавий усулда тарбиялаш керак. Ҳокимларнинг Халқ олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини янада ошириш даркор.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
EFFECT.UZ'ГА МУРОЖААТ УЧУН:

+998971663232
+998979663232
+998909053332

Телеграмда @effectgamurojaat профилига ўз мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.
👍24🔥1