Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Буғдой хўжайинлари»: Сирдарёда ҳоким бошчилигидаги гуруҳ фермернинг режадан ортган буғдойини олиб кетди
Сирдарё туманида фаолият олиб борувчи «Нурали–Мирали бобо» фермер хўжалиги раҳбари Барно Давлатова Effect.uz’га мурожаат йўллади.
Фермернинг айтишича, ғалла ўримидан сўнг у яшаш хонадонига режадан ортган буғдойни олиб келган, бироқ тумандаги қишлоқ хўжалигига масъул шахслар, ички ишлар ходимлари ҳокимнинг аралашуви билан ғаллани вақтинча сақлаш учун олиб кетишган.
Ички ишлар ходимлари ҳосилни ташиган юк машинасининг давлат рақамини ечиб олган. Фермер эса юк машина ҳайдовчисига зарар бўлмасин дея режадан ортган буғдойни қайтаришга мажбурланган.
Ҳатто туман ҳокими Азиз Турдимуродов ҳам фермер аёлга буғдойни вақтинча сақлаш учун омборга олиб бориш кераклиги бўйича мажбурият юклаган.
Ҳоким фермер билан мулоқот чоғида принцип қилиш керак бўлса, иш очиб, охиригача олиб бориш билан таҳдид қилган. Турдимуродов ўз сўзида буғдойингиз омборда қишгача туради, биржага чиқартирмасликка ваъда бераман, чиқ деганимда чиқади дея таъкидлаган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Бу воқеа Қурбон ҳайит куни содир бўлди, зўравонлик ишлатиб, буғдойни олиб кетишди. Режани бажарган бўлсам, ундан ортганини комбайн хизмати ва ишчиларга беришим керак эди, аммо ундай бўлмади. Мансабдорларнинг бу каби ишларга аралашишга нима ҳаққи бор, қачонгача давом этади?», дея савол беради Барно Давлатова.
Ҳоким фермер билан мулоқот чоғида принцип қилиш керак бўлса, иш очиб, охиригача олиб бориш билан таҳдид қилган. Турдимуродов ўз сўзида буғдойингиз омборда қишгача туради, биржага чиқартирмасликка ваъда бераман, чиқ деганимда чиқади дея таъкидлаган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14👎7
Навоийга Хитойдан 42 та автобус олиб келинди
Навоий шаҳрида жамоат транспорти хизматларини яхшилаш мақсадида Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Маълум қилинишича, мазкур автобуслар президентнинг «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида олиб келинган.
Жорий йилнинг апрель ойида амалга оширилган биринчи босқичда 18 та замонавий автобус «Навоий» автовокзали – Вилоят Автойўл бошқармаси ва Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишларида қатновни бошлаган.
Яқинда эса иккинчи босқич доирасида яна 42 та Yutong автобуси вилоятга олиб келинди. Ушбу автобуслар Кармана тумани маркази ҳамда Навоий шаҳрининг барча асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган йўналишларда қатнайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев миллий жамоамизнинг Қатарга қарши ўйинини стадиондан томоша қилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бугун, 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Қатарга қарши муҳим баҳс арафасида матбуот анжуманида чиқиш қилди. Унинг айтишича, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ушбу беллашувни стадионда жонли равишда томоша қилиши кутилмоқда.
Бу каби эътибор жамоага катта руҳий қўллаб-қувватлаш бўлиши, футболчиларга янада масъулият билан майдонга тушишга туртки бериши мумкин.

Чет элдан қайтганлар ва хорижликлар ОИВ бўйича мажбурий текширувдан ўтиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Лойиҳага мувофиқ, узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ вақт давомида чет элда бўлиб қайтган 18–60 ёшли Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатга меҳнат фаолияти мақсадида келаётган хорижий фуқаролар ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин.
Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда хориждан қайтган 1,7 миллион фуқаронинг фақатгина 25 фоизи ихтиёрий равишда текширувдан ўтган. Текширувлар давомида 1 512 та ОИВ ҳолати аниқланган. Қонун ташаббускорлари таъкидлашича, ушбу инфекция кўп ҳолатларда 90 кундан сўнггина намоён бўлади.
Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатда доимий яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахслар тиббий кўрикдан давлат бюджети ҳисобидан, хорижликлар эса ўз ёки иш берувчининг маблағи эвазига ўтади.

👎7👍5🔥1
Фуқароларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади
Қонун (ЎРҚ-1067-сон, 09.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилди.
▫️Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.
▫️"Судлар тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судяларнинг муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.
Шунингдек, судяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.

👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдураҳмон Фозилов: “Ўйинга тайёргарлик юқори руҳда кетмоқда”
ЖЧ–2026 саралаш доирасидаги Ўзбекистон – Қатар учрашуви олдидан Бунёдкор стадионида тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФАН клуби раҳбари Абдураҳмон Фозиловнинг таъкидлашича, мухлислар учун мозаика ва рангли картоналар тайёрланмоқда, стадион атмосфераси юқори кайфиятда бўлиши учун зарур шароит яратилмоқда.
— деди Фозилов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЖЧ–2026 саралаш доирасидаги Ўзбекистон – Қатар учрашуви олдидан Бунёдкор стадионида тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФАН клуби раҳбари Абдураҳмон Фозиловнинг таъкидлашича, мухлислар учун мозаика ва рангли картоналар тайёрланмоқда, стадион атмосфераси юқори кайфиятда бўлиши учун зарур шароит яратилмоқда.
“Қатарга қарши ўйин жуда муҳим. Биз мухлислар билан биргаликда жамоамизни руҳлантириш учун фаол тайёргарлик кўряпмиз. Барчани стадионга чақириб қоламан”
— деди Фозилов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥9👍5
Суд ислоҳотларининг янги босқичи: Конституцияга мувофиқ қонун қабул қилинди
Давлатимиз раҳбари куни кеча “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлатимиз раҳбари куни кеча “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Маълумки, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш, адолатни таъминлашда судлар ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий тизимни тубдан ислоҳ қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродов таъкидлашича, мазкур ислоҳотлар суд ишларининг самарадорлиги, қарорлар шаффофлиги ва холислигини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган.
Янги қонун айнан шу тизимли ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинди. У орқали суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қатор ҳуқуқий нормалар киритилди ва амалдаги қонун ҳужжатлари янги таҳрирдаги Конституция талабларига мослаштирилди.
Хусусан:
Жиноят-процессуал кодексдаги айбсизлик презумпцияси нормаси кенгайтирилди. Эндиликда "гумон қилинувчи", "айбланувчи", "судланувчи" сўзлари қаторига "маҳкум" тушунчаси ҳам қўшилди;
Гумон қилинувчи ёки айбланувчи шахс ўз айбсизлигини исботлаш мажбуриятига эга эмас. Шунингдек, у ҳар қандай вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин;
Агар шахснинг айбини тан олганлиги ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилмаслиги белгиланди;
Суд жараёнида ҳар бир фуқарога ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланади, бу ҳуқуқни таъминлаш учун барча шароитлар яратилади;
Энг муҳим янгиликлардан бири — суд жараёнида қатнашувчи гувоҳнинг ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи қонунан мустаҳкамланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Амирсойда ёнғин содир бўлди
10 июнга ўтар кечаси Амирсойдаги ёғочли конструкциядан қурилган ресторанда ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар хизматининг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб келди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:13 да ўраб олинди ва соат 04:20 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 квадрат метр майдонидаги том қисми, шифти, ички интерьери ва жиҳозлари ёниб кетган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

😢2👍1👎1
“Судлар тўғрисида”ги қонунга ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Жумладан, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятидан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақиллиги янада мустаҳкамланди.
Судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилади. Судья ваколатига ва одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда уларнинг ҳисобдор эмаслиги белгиланди.
Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш доираси аниқлаштирилиб, ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар билан чегараланди.
Шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган имкониятини янада кенгайтириш ва мавжуд қонун ҳужжатларини янги Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча айбдор деб саналиши қатъиян ман этилди.
Шу билан бирга, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги ва бундай ҳаракатларга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши ҳамда шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Конституциянинг 140-моддасида судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Давлат бюджетидан амалга оширилиши ҳамда у одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги мустаҳкамланиб қўйилган.
Мазкур қонун билан судларнинг фаолиятини молиялаштириш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда одил судловни тўлиқ ва мустақил равишда амалга ошириш имконияти таъминлаши кераклиги белгиланди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги “Салар” оқова сув тозалаш иншоотида Қурбон ҳайити кунлари уй ҳайвонларининг териси ва ички аъзолари ажратиб олинди
Қурбон ҳайити кунларида эса 5 тоннагача шундай чиқиндилар ажратиб олинган.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ўзсувтаъминот” матбуот хизматининг хабар беришича, одатий кунларда пойтахтдаги сув тозалаш иншоотларидан 2 тоннагача қаттиқ чиқиндилар ажратилади. Қурбон ҳайити кунларида эса 5 тоннагача шундай чиқиндилар ажратиб олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13😢9👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда "Бунёдкор" стадионига мухлислар келишни бошлади. У ерда улар учун кўплаб шароитлар яратилган. Волонтёрлар ўзбек миллий дўпписини барчага текинга тарқатмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекатсиз яшаётган фуқаролар
Таҳририятимизга Тошкент шаҳар Янгихаёт тумани Янги Дархон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда икки асосий муаммо кўтарилган:
Биринчиси — автойўл бекатининг мавжуд эмаслиги. Бу ҳолат йўловчилар учун катта ноқулайликлар туғдирмоқда. Аҳоли жамоат транспортидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Иккинчиси — маҳаллада кўча номлари ва маҳалла аркаси мавжуд эмас. Шунингдек, автобус бекати ҳам йўқ.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун ҳақиқий байрам" — Ўзбекистон миллий терма жамоаси Андижон вилояти ФАН клуби бошлиғи Нодирбек Тўйчиев футбол олдидан ўз таассуротлари билан бўлишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Экишни ҳохламаган, пиллани бажармаганни ерини хитойликларга берамиз!"
Тармоқларда қишлоқ хўжалигига масъуллардан бирининг видеомурожаати тарқалмоқда.
Унда масъул фермерларга мурожаат қилиб, ғалла, пиллани бажармаган, махсулот пулини бермаган, солиқ тўламаганларнинг ерларини хитойликларга берилишини айтиб ўтган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фермерларнинг ғалла ва пилла етиштириши шартномавий муносабатлар ҳисобланади. Ҳеч кимнинг бу жараёнга аралашишга ҳаққи йўқ.
Шунингдек, фермерлар ерни ижарага олиш бўйича ер ижара шартномаси тузадилар. Ва кўпинча бундай шартномаларда фермер пилла топширмагани учун ерини олиб қўйиш ва хитойликларга бериш кўзда тутилмаган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ берилмаган.

👎19😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мансабдорлар 66 милллиардни нима қилди?
Самарқанд вилоятида Ҳудудгаз таъминот АЖ ва Ўзтрансгаз АЖнинг 9 нафар мансабдорлари 7 йилгача бўлган муддатларга қамалди.
Улар тадбиркорларнинг газ ўғирлашига шароит яратиш ва бошқаларда айбланганлиги келтириб ўтилган.
Зарар суммаси 66 млрд сўмдан кўплиги ҳукмда келтирилган.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилоятида Ҳудудгаз таъминот АЖ ва Ўзтрансгаз АЖнинг 9 нафар мансабдорлари 7 йилгача бўлган муддатларга қамалди.
Улар тадбиркорларнинг газ ўғирлашига шароит яратиш ва бошқаларда айбланганлиги келтириб ўтилган.
Зарар суммаси 66 млрд сўмдан кўплиги ҳукмда келтирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Энг оддий нацизм: Россияга борманг, азиз ватандошлар!
Москвадаги сўнгги воқеалар — ҳужжатларида муаммоси бор мигрантларни ҳақоратлаш, уларни тепиш, хорлаш ҳолатлари — афсуски, одатий ҳолга айланмоқда. Ўзбек ёшлари энг оғир меҳнатларни бажарса-да, шунга муносиб муомала кўрмаяпти.
Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси бор, лекин бу ёшларни Россияга юбориш ечим эмас. Улар у ерда инсон сифатида қадрланмайди. Биз ёшларимизни тил ўрганишга, яхши ҳунар эгаллашга ва ривожланган давлатлар — Олмония, БАА, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларга йўналтиришимиз зарур.
Ҳозир Ўзбекистонга ҳатто Ҳиндистон ва Бангладешдан ишчилар келяпти, чунки ўзимизникилар ички ишларга қизиқмай қолишган. Бу ҳам оғриқли, лекин ўзга юртда таҳқирланишдан афзалроқ.
Россия расмийларидан бундай таҳқирлашларни тўхтатишни талаб қиламиз. Чунки ўзбеклар тарихда кўп миллатга паноҳ, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатган. Бундай муносабат бизга нисбатан инсофсизлик, балки нацизмнинг ўзи.
Шерзодхон Қудратхўжа

🔥19👍12😢2