EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳожир бўлиш танлов эмас — тақдирми? Москва шаҳрида муҳожирларга нисбатан босим кучаймоқда

Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида муҳожирларга нисбатан кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар жараёнида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки муддати ўтган муҳожирларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўпол муомила ва зўравонлик ҳолатлари кузатилгани, жумладан, уларнинг тепкиланаётгани ҳақидаги видеолар оммага маълум бўлди.

Қайд этиш жоизки, ушбу рейдлар чоғида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам ушлангани маълум қилинди.

Юз бераётган ҳолатлар нафақат маълум бир мамлакатдаги ҳуқуқий амалиёт, балки бутун бошли минтақамиз ва юртимиз келажаги учун жиддий сигнал сифатида баҳоланиши лозим.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров қуйидагича фикр билдирган:

“Ягона чиқиш йўлимиз, болаларимизга боғчадан бошлаб ўзини қадрлашни ўргатиш, мактабдаги сўнгги уч йилни аввалги саккиз йил таҳлиллари асосида илмга, касбга ёки ҳунарга қобилиятидан келиб чиқиб саралаш ва халқаро стандартлар даражасида рақобатга тайёрлашдир!

Тарбия ва таълимдан бошқа нажот йўқ, бўлмайди ҳам!”

Дарҳақиқат, муҳожирлик — оқибат. Унинг илдиз сабаблари эса ички ижтимоий-иқтисодий масалалар, таълим ва тарбия тизими билан боғлиқ.

Агар болаларнинг қобилиятини ўз вақтида англаб, тўғри йўналишга йўналтирилмаса, уларни жаҳоннинг қайси нуқтасида бўлмасин, инсоний қадриятлар билан эмас, ҳужжатлар орқали баҳолашда давом этишади.

Шу боис, тарбия ва таълим нафақат келажакни, балки бугунни ҳимоя қилишда ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢3
Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Жорий йилнинг 9 июнь куни Словакия Республикаси бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда қатор расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олишди.

Ушбу ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Словакия раҳбарининг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Тошкентда футбол ўйини муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

10 июн куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қатар футбол учрашуви муносабати билан Чилонзор туманидаги айрим йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу чекловлар соат 16:00 дан ўйин якунлангунга қадар амал қилади.

Йўллар қуйидаги ҳудудларда ёпилади:

Чилонзор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Чўпон ота — Қатортол кўчалари кесишмагунча;

Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишмагунча;

Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси бўйлаб: КҲАЙдан Муқимий кўчасигача бўлган масофада.


Бундан ташқари, Алишер Навоий, Фурқат, Себзор, Ганга кўприги, Зарқайнар туннели, Камолон кўприги ҳамда Озарбойжон элчихонаси атрофида ҳам вақтинча ҳаракат чекловлари жорий этилади.

Оғир юк автомобиллари учун ҳам ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳайдовчиларни ва пиёдаларни эҳтиёткорликка ҳамда белгиланган йўналишларга риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Ўзбекистон 2028 йилга қадар ўзининг сунъий йўлдошини космосга учирмоқчи

Бу хабарни биз «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбари ўринбосари Мухиддин Ибрагимовнинг Қозоғистондаги манбаларга берган хабаридан билиб олдик.

Лойиҳа доирасида Илҳон Маскка тегишли америкалик SpaceX компанияси билан шартнома тузиш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда. Лойиҳада муҳим ролни 2024 йилдан бошлаб Япониянинг Кюсю технология институти магистратурасида таҳсил олаётган ўзбек талаба­лари ўйнайди. Улар спутникни ишлаб чиқиш ва йиғиш билан шуғулланадилар. Тайёрланган аппаратни 2027 йилга қадар якунлаш ва топшириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥2😢2
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Ботурович Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Каримов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Айни пайтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳодир Раҳимович Қодиров бошқа ишга  ўтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Директор ва номзодлар учун имтиҳон синовлари қандай ўтди?

Effect.uz’га аввалроқ мактабгача таълим ташкилотлари директорлари томонидан менежерлик тайёрлов курси бўйича май ойи битирувчиларининг имтиҳони шаффоф ўтмагани, саволлар бошқа модулдан экани мавзусида мурожаат йўлланган.

Шундан сўнг Effect.uz жамоаси вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтида имтиҳонлар қандай тартибда ўтаётганини кузатди.

«Бир ойлик менежерлик ўқув курсида таҳсил олган директор ва номзодлар якуний синовдан ўтишяпти. Саволлар туғилса, комиссия аъзоларига мурожаат қилишади. Бир ой давомида ўрганлари бўйича тақдимот ҳам ўтказишади. Ушбу курс Вазирлар маҳкамасининг 531-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, январдан бошлаб директор ва номзодларни ўқитиш бошланган», дейди ўқув ишлари бўйича проректор Нафиса Абдуллаева.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди

Жорий йилнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди. Унда мамлакат ташқи сиёсатига оид муҳим масалалар, сўнгги халқаро ташрифлар ва олий даражадаги музокаралар натижалари юзасидан маълумот берилди.

Матбуот анжумани давомида Шерзод Асадов жорий ҳафтада Словакия Республикаси бош вазири Тошкентга расмий ташриф билан келганини маълум қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтгани таъкидланди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани қайд этилди.

Брифинг сўнгида Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берди ҳамда ташқи сиёсатдаги барқарор ва очиқ позицияни сақлаш мамлакат учун устувор аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2👍1
Долларнинг расмий курси 12 712 сўмгача тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эълон қилган навбатдаги расмий валюта курсларига кўра, 2025 йил 10 июнь ҳолатига АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 12 712 сўмни ташкил қилди. Бу сўнгги ойларда доллар қурсида кузатилган энг паст кўрсаткичлардан бири саналади.

Шу билан бирга, бундай паст қиймат сўнгги марта 2024 йилнинг сентябрь ойларида қайд этилган эди. Бу эса миллий валюта — сўмнинг нисбий барқарорликка эришганини кўрсатади.

Экспертлар фикрича, доллар курсининг тушиши бир неча омиллар, жумладан, экспорт тушумларининг ошиши, валютага бўлган талабнинг камайиши ҳамда Марказий банкнинг валютарезервлар билан олиб бораётган мақсадли сиёсати билан изоҳланиши мумкин.

Шу билан бирга, иқтисодчилар ушбу ўзгаришларни иқтисодиётдаги умумий барқарорлик ва ташқи савдо операцияларининг мувозанатли ривожланаётгани билан боғлашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Навоийда масъулият кимнинг елкасида? Бир ойда 3-4 марта сув босган ертўла, жавобгар эса сукутда

Навоий шаҳрининг Зарафшон маҳалласида жойлашган Ибн Сино кўчасидаги 16-уй аҳолиси сўнгги бир ой ичида 3–4 марта уй ертўласини сув босганидан қаттиқ норози. Уларнинг фикрича, бу тасодиф эмас — маҳаллий идораларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлигининг очиқ-ойдин натижасидир.

Бир эмас, тўрт марта сув босди — ечим-чи?

Муаммо иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан олиб борилган таъмирлаш ишларидан бошланган. Қувурлар янгиланган, лекин ер қайта тикланмаган. Ариқлар очиқ қолган. Ҳатто энг оддий муҳофаза чоралари — бетонлаштириш, тупроқни мустаҳкамлаш, сув йўналишини аниқлаш ҳам унутилган. Бунинг оқибатида, кечаси ёмғир ёки ерости сувлари оқиб келиб, тўғри уй ертўласига тушмоқда.

Айнан шу ертўла бир ой ичида камида уч ёки тўрт марта сувга тўлди, натижада аҳоли мулкига зарар етди. Ичкарини қоқиш, қуритиш, қайта жиҳозлаш билан овора бўлаётган фуқаролар эса айбдорни эмас, “ваъда берувчилар”ни кўрмоқда.

"Ана борамиз..." — Ободонлаштириш бўлими услуби

Аҳоли эрталаб соат 8:00 ларда шаҳар ободонлаштириш бўлимига қўнғироқ қилганда, доимий жавоб шу: “ана борамиз, мана борамиз.” Лекин натижа йўқ. На бориш, на кўриш, на иш қилиш. Фақат ваъдалар. Сўнгида эса қўнғироқларга жавоб ҳам берилмади. Бунисига нима дейсиз?

Ваҳоланки, ушбу масалада ободонлаштириш бўлими масъул жиҳатлардан бири — ариқларнинг қазилмагани ва атрофининг мутлақо қаровсиз ҳолда қолгани, унда ўт-ўланлар ғовлаб ўсиб ётгани билан боғлиқ. Ҳатто сув оқиши керак бўлган ариқ йўли ҳам тўсилиб, бефойдага айланган. Бу эса сувнинг оқиши эмас, тўпланишига сабаб бўлмоқда.

Иссиқлик манбаими, ободонлаштириш бўлимими — жавобгар ким? Икки ташкилот – икки муаммо

Бу ерда аниқ айбни бир ташкилотга юкласа бўладими? Масала шунчалик тизимлики, иккала ташкилот ҳам ўз бурчини бажармаётгани аён:

Иссиқлик таъминоти хизмати ер ишларини "хўжакўрсинга" қилиб, охиригача етказмаган.

Ободонлаштириш бўлими эса фуқароларнинг бир неча бор билдирган шикоятларини назар-писанд қилмаган, ўз мажбуриятини бажариш ўрнига, “иш қилаётгандек” кўринмоқда.

Давлат хизмати — фақат номдами?

Бу воқеа — бир маҳалладаги муаммодек кўринса-да, амалда жамиятнинг давлат хизматларига бўлган ишончини синаб қўяётган жиддий ҳолат. Масъуллар тарафидан чуқур ёндашув, муҳандислик ечимлари ва жавобгарлик туйғуси бўлмаса, бу каби вазиятлар бутун шаҳар миқёсида ҳам кузатилиши мумкин.

Фуқаролар талаб қилади:

1. Очиқ қолган ариқлар бетонлансин ва қазиб тозаланиб, сув оқиши таъминлансин.

2. Қувурлар атрофи мустаҳкамланиб, сув кириши олди олинсин.

3. Ертўла сувини тўкиш эмас, сабабини бартараф этиш лозим.

4. Ҳар икки ташкилот — иссиқлик таъминоти ва ободонлаштириш бўлими — расмий муносабат билдирсин ва ишни назоратга олсин.

Бу ерда масъулият — сукут билан ўлчанаётгани эмас, амал билан намоён бўлиши керак. Фуқаро сув босган ертўлада яшашга мажбур бўлмаслиги, давлат хизмати эса қоғозда эмас, ҳаётда ишлаши лозим.

Бир ойда 3-4 марта сув босиши — тасодиф эмас. Бу — тизимдаги масъулиятсизлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди

Бу ҳақда бош вазир Нарендра Моди Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2003 йилда бошланган қурилиш лойиҳаси Ҳиндистонга $160 млн.га тушган. Кўприк -10° дан +40° гача бўлган ҳароратга чидамли махсус пўлатдан қурилган.

Кўприк Ченоб дарёси устидан ўтган бўлиб, у денгиз сатҳидан 359 метр баландликда қурилган. Иншоотнинг умумий узунлиги 1,3 километрдан ортиқни ташкил этади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражада ошди

2025 йил июнь ойи бошига келиб, Ўзбекистон Республикасининг умумий олтин-валюта захиралари 49,6 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банкнинг расмий ҳисоботида маълум қилинди.

Бир ой аввал бу кўрсаткич 49,2 миллиард долларни ташкил этган эди. Яъни захиралар бир ойда 400 миллион долларга ошди ва 2013 йилдан буён олиб борилаётган расмий статистикадаги энг юқори даражага етди.

🔸 Захираларнинг асосий қисмини олтин ташкил этади. Унинг жисмоний ҳажми 11,4 миллион троя унция даражасида қолган бўлса-да, жаҳон бозорида нархлар ошгани туфайли умумий қиймати 37,6 миллиард долларга етган.

🔸 Валюта захиралари (хорижий нақд пул ва банк активлари) ҳам юқори даражада – 10,7 миллиард доллар миқдорида сақланмоқда.

Мамлакатнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва халқаро иқтисодий ўзгаришларга муносиб жавоб қайтаришда мазкур захиралар муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Москвада мигрантларга қарши катта рейд тадбирлари ўтказилмоқда Москва шаҳрида яна кенг кўламли рейдлар бошланди. Россия полицияси томонидан ўтказилаётган бу текширувларда, ҳужжатларида камчилик бўлган меҳнат муҳожирлари оммавий равишда ушланмоқда. Рейд вақтида…
«Масалани Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги назоратга олган» – Россияда ОМОН мигрантларга куч қўллагани бўйича Ўзбекистон томони муносабат билдирди

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманида ўтказилган текширув тадбирлари давомида Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (ОМОН) томонидан ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориж фуқароларига нисбатан жисмоний куч қўллангани акс этган хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

Маълумотларга кўра, рейд якунида ҳужжатларида муаммо аниқланган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Агар ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига қуйидаги алоқа рақамлари орқали мурожаат қилиш сўралади:

☎️ Телефон: +7 925 045-47-44
Telegram: @pomoshrussiamigrant

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍5🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шубҳали ўлим ва жавобсиз саволлар: сирдарёлик қиз иши жиддий текширилмоқда...

Effect.uz орқали кеча "Сирдарёда зўравонлик қурбони бўлган қиз кома ҳолатида касалхонада вафот этди" сарлавҳаси остида видео материал эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ўрганилди. Ўрганишлар давомида жорий йилнинг 4 июнь куни соат 01:30лар атрофида фуқаро Б. М. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани Тошкент-Душанбе йўналишидаги М-34 автойўлининг 117-километрида бошқариб бораётган вақтида, автомашинанинг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Н.А. (қиз бола) ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигидан тушиб кетганлиги оқибатида тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалга ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан фуқаро А. Х жорий йилнинг 7 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Б.М ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Марҳума яқинларининг айтишича, қизга тегишли нарсалар берилганида ички кийимлари йўқлиги ва кийимларида ҳеч қандай чанг ҳамда қон излари йўқлиги аниқланган. Ҳўш, орқа миясидан жароҳат олиб, кома ҳолатида касалхонага ётқизилган қизнинг кийимларида қон излари йўқлиги бироз тушунарсиз эмасми? Ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
Уч вазирлик Янги Тошкентга кўчирилади, мавжуд бинолар сотилади

Яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари Янги Тошкент ҳудудидаги вақтинчалик биноларга кўчирилади. Бу ҳақда Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирликларнинг ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида жойлашган бинолари сотувга қўйилади. Улардан тушган маблағ эвазига Янги Тошкентда замонавий маъмурий бинолар қурилади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги аллақачон Янги Тошкентга кўчиб ўтган. Қолган вазирликлар эса босқичма-босқич янги манзилга кўчирилади.

Ҳодимларнинг ишга келиб-кетиши учун махсус транспорт йўналишлари ташкил этилиши режалаштирилган. Транспорт вазирлиги бу борадаги амалий чора-тадбирлар устида иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ULTIMATUM. «Президент трасса»сидаги мулкка ҳужум... Артикованинг адолатли қарори судларда кор қилмаяпти... Тошкент вилоятининг Қибрай туманига қарашли бўлган 1,5 гектар ернинг харитадан ўчиб кетиши ажабланарли... Устига-устак, кундузи хусусий мулкнинг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Президент трасса»сидаги мулкка ҳужум... Ернинг асл эгаси топилди, аммо…

Аввалроқ Effect.uz’да муқаддам Тошкент вилоятининг Қибрай туманига қарашли бўлган 1,5 гектар ернинг харитадан ўчиб кетиши ва бу майдонга қурилган хусусий мулкка тажовуз қилингани тўғрисида репортаж ёритилган эди. Видеолавҳа эфир юзини кўргач, воқеалар ривожи бошқача равишда тус ола бошлади.

Хусусан, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани, Алишеробод МФЙ, Анайбулоқ кўчасида жойлашган 1380 кв.м ер майдонини фуқаро Ғани Тўлаганов ноқонуний эгаллаб олган ва айнан шу ерга ноқонуний қурилма кўтарган дея судга киритган даъво аризаси одил судлов томонидан қаноатлантирилмади.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси О.Саттаров биринчи инстанция – Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан шошилиб қабул қилинган ажримни бекор қилиб, кадастр агентлигининг ерни қайтариш ва қурилишни бузиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни рад этган.

Судья Сатторов биринчи инстанциянинг эътиборидан четда қолган важлар билан келишиб, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикованинг Ғани Тўлагановга қўзғатилган жиноят ишини тугатиш бўйича қабул қилган қарорига асосий урғуни қаратган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Буғдой хўжайинлари»: Сирдарёда ҳоким бошчилигидаги гуруҳ фермернинг режадан ортган буғдойини олиб кетди

Сирдарё туманида фаолият олиб борувчи «Нурали–Мирали бобо» фермер хўжалиги раҳбари Барно Давлатова Effect.uz’га мурожаат йўллади.

Фермернинг айтишича, ғалла ўримидан сўнг у яшаш хонадонига режадан ортган буғдойни олиб келган, бироқ тумандаги қишлоқ хўжалигига масъул шахслар, ички ишлар ходимлари ҳокимнинг аралашуви билан ғаллани вақтинча сақлаш учун олиб кетишган.

Ички ишлар ходимлари ҳосилни ташиган юк машинасининг давлат рақамини ечиб олган. Фермер эса юк машина ҳайдовчисига зарар бўлмасин дея режадан ортган буғдойни қайтаришга мажбурланган.

Ҳатто туман ҳокими Азиз Турдимуродов ҳам фермер аёлга буғдойни вақтинча сақлаш учун омборга олиб бориш кераклиги бўйича мажбурият юклаган.

«Бу воқеа Қурбон ҳайит куни содир бўлди, зўравонлик ишлатиб, буғдойни олиб кетишди. Режани бажарган бўлсам, ундан ортганини комбайн хизмати ва ишчиларга беришим керак эди, аммо ундай бўлмади. Мансабдорларнинг бу каби ишларга аралашишга нима ҳаққи бор, қачонгача давом этади?», дея савол беради Барно Давлатова.


Ҳоким фермер билан мулоқот чоғида принцип қилиш керак бўлса, иш очиб, охиригача олиб бориш билан таҳдид қилган. Турдимуродов ўз сўзида буғдойингиз омборда қишгача туради, биржага чиқартирмасликка ваъда бераман, чиқ деганимда чиқади дея таъкидлаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢14👎7