EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали: Сарфланаётган пуллар ўзини оқлайдими? Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.Фестивал доирасида 6 июнь куни Бухоро шаҳар ҳокими иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода катта тантана ва байрам, бизнинг паловимизни бутун дунё тан олган – Ботир Зарипов

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов «Ипак ва зираворлар» халқаро фестивали доирасида ўтказилаётган палов сайлида иштирок этиб, ташриф буюрганларни самимий қутлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Панжара ортидаги чақалоқ ва она…

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Фарғонадаги суд залидаги панжара ортида қўлида гўдак билан тасвирланган видеолавҳани бўлишиб, шундай фикр билдирди.

Қонун олдида таслим бўлайлик! Сиз тасвирда кўраётган жараённи улашишга иккиландим. Бобом: "Ялқовдан анқов ёмон" дерди. Ҳақиқатан анқовнинг, фаҳмсизнинг касофати кўпчиликка уради: катта эҳтимол билан болани панжара ортига киритишга "раҳмдил" конвой ходимлари рухсат беришган.

Видео бугун Фарғона судларидан биридан олинди. Аёлнинг нима билан айбланаётгани, унинг кейинги тақдири унчалик муҳиммас, бу кунда бўладиган ҳодиса. Аммо панжара ортида чақалоқ нима қиляпти?

Қарашлари юксак, ўзини ҳурмат қиладиган онгли жамият бу ҳолга бефарқ бўлмайди. Қонуннинг бузилгани бир тараф, масаланинг жамият ахлоқий жиҳатларига тааллуқли қисми, менимча, жуда-жуда муҳимдир.

Болалар Омбудсмани бу ҳолни изоҳлаши, мурғак гўдакнинг панжара ортига ўтказилганини кескин қоралаши керак. Ҳеч бир восита бу тасвирдаги дилхираликни оқламайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢27
Метронинг айрим қисми вақтинча ёпилди, ўрнига бепул автобус қатнайди

2025 йил 8 июндан Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги "Қурувчилар" ва "Қипчоқ" бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати профилактика ишлари туфайли вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ушбу оралиқда 1М рақамли автобус қатнови ташкил этилди. Автобуслар ҳар куни соат 5:00 дан 23:00 гача ишлаб, йўловчиларни бепул ташийди.

Автобусларга чиқиш ва тушиш фақат метро станциялари ҳудудида амалга оширилади. Поезд ҳаракати қачон тикланиши ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация — аризалар қабул қилиш бошланди

2025 йил 1 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаб берилади. Энди тўловлар фақат қишда эмас, ҳар ойда амалга оширилади.

Ариза топшириш 1 июндан бошланди.

Компенсация ижтимоий ҳимоя ва Камбағаллик реестридаги оилалар (ойлик даромад ҳар бир аъзога 669 минг сўмдан кам бўлса);
Реестрда бўлмаган, лекин мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилаларга берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Словакия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Словакия Республикаси бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Устувор йўналишлар - савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.

Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Словакия Бош вазири Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26👎3
Навоийда маиший чиқинди йиғиш тарифлари оширилди

2025 йил 5 июндан бошлаб Навоий вилоятида маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиш хизматлари учун тўлов миқдори оширилди. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорида баён этилган.

Қарорга мувофиқ, Навоий шаҳри ва Кармана туманида аҳоли учун чиқинди хизматлари нархи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда белгиланди. Жумладан:

Навоий шаҳрида ҳар бир фуқаро учун ойлик тўлов — 5800 сўм;

Кармана шаҳрида — 4950 сўмни ташкил этади.

Юридик шахслар учун эса икки ҳудудда ҳам тариф — 80 080 сўм этиб белгиланди (ҚҚС билан).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Панжара ортидаги чақалоқ ва она… Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Фарғонадаги суд залидаги панжара ортида қўлида гўдак билан тасвирланган видеолавҳани бўлишиб, шундай фикр билдирди. Қонун олдида таслим бўлайлик! Сиз тасвирда кўраётган жараённи улашишга…
Панжара ортидаги чақалоқ: Она фарзандини васийлик ва ҳомийлик ташкилотига топширишни ҳоҳламаган

Аввалроқ Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Фарғонадаги суд залидаги панжара ортида қўлида гўдак билан тасвирланган видеолавҳани эълон қилган эди. Фарғона вилояти судлари ҳолат бўйича муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/6443

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантларга қарши катта рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Москва шаҳрида яна кенг кўламли рейдлар бошланди. Россия полицияси томонидан ўтказилаётган бу текширувларда, ҳужжатларида камчилик бўлган меҳнат муҳожирлари оммавий равишда ушланмоқда.

Рейд вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари баъзи ҳолатларда зўравонлик ҳам қўлламоқда — тепкилаш, ҳақорат қилиш, ерга ётқизиб олиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ушланганлар орасида ўзбекистонликлар, қирғизлар, тожиклар ва қозоқлар ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎20😢8👍2🔥1
Ўзбекистонда украиналик болалар учун дам олиш ва реабилитация дастури бошланди

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон ҳукумати кўмагида украиналик болалар Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Украина элчихонаси хабар берди.

Хабарга кўра, болалар Украинадаги жанговар ҳаракатлардан жабр кўрган Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмельницкий, Львов ва Киев каби шаҳарлардан ташриф буюришган. Улар учун 12 кунлик дам олиш ва психологик тикланиш дастури режалаштирилган.

Ушбу ташаббус Украина элчихонасининг мурожаати асосида Ўзбекистон ҳукумати таклифи ва тўлиқ кўмаги билан амалга оширилмоқда. Ташкилотчиларнинг мақсади — болаларнинг руҳий мувозанатини тиклаш, уларни ҳар куниги ҳаво ҳужумлари ва ракета зарбаларидан чалғитиш орқали тинч дам олиш имконини яратиш.

Болалар ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олиниб, кейин Тян-Шан тоғлари етаксида жойлашган гўзал водийдаги оромгоҳга йўл олишди. Оромгоҳда илиқ ва самимий кутиб олиш маросими уюштирилди.

Ташриф дастури кенг қамровли бўлиб, унда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари фаол иштирок этмоқда. Ҳар куни болалар учун “Миллий қадриятлар куни”, “Спорт ва соғломлик куни” каби мавзули тадбирлар, ижодий танловлар ва экскурсиялар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ҳам Ўзбекистонга 45 нафар бола ва 5 нафар ҳамроҳ ташриф буюрган бўлиб, улар 12 кун давомида “Анор” тоғ оромгоҳида психологик тикланиш дастурида иштирок этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Колумбияда президентликка номзодга суиқасд: Мигель Урибе оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Колумбияда сайловолди митинги чоғида президентликка номзод Мигель Урибега суиқасд уюштирилди. Номаълум шахслар томонидан унга икки маротаба ўқ узилгани хабар қилинмоқда.

Ҳодиса митинг давомида кенг жамоатчилик иштирокида содир бўлди. Урибе бош қисмидан оғир жароҳат олиб, дарҳол шифокорлар назоратига олинди. Ҳозирда у шифохонада оғир, лекин барқарор аҳволда экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, воқеа сайловларга оз вақт қолган бир пайтда содир бўлиши мамлакатда сиёсий вазият таранглашганини кўрсатмоқда. Ҳукумат ҳодисани қаттиқ қоралаб, суиқасдчиларни топиш ва жавобгарликка тортиш бўйича суриштирув бошланганини маълум қилди.

Мигель Урибе сўнгги пайтларда ўзининг ислоҳотчи дастури, коррупцияга қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича баёнотлари билан танилган эди. Унга қилинган ҳужум сиёсий мақсадларни кўзлаб уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилмоқда.

Ҳозирча ҳужумчининг шахси ва унга тегишли маълумотлар расман ошкор қилинмаган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Болгария президенти Румен Радев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Давлатимиз раҳбари таклифига биноан, Болгария Республикаси президенти Румен Радев 2025 йил 9–11 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади.

Ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ҳам кўзда тутилган. Ташриф давомида президент Румен Радевнинг Ўзбекистон расмий доиралари ва бизнес ҳамжамияти вакиллари билан учрашувлари ҳам режалаштирилмоқда.

Ташриф икки давлат муносабатларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши, стратегик шерикликни чуқурлаштиришга туртки бериши кутилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Словакия Республикаси бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62👎3
Тошкентда мотоцикл ва скутер тўқнашуви икки киши ҳаётига зомин бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманида мототранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси икки ҳайдовчининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

8 июнь куни соат 02:00 атрофида Файзли Тошкент кўчасида 26 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors мотоцикли ва 25 ёшли М.З. бошқарувидаги Drongo скутери тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Ота-оналар учун меҳнат таътилига оид ҳуқуқий имтиёзлар ҳақида биласизми?

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бор, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган ота-оналар ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар ҳар йили тўрт календарь кундан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур таътилдан ишчи ўзининг асосий меҳнат таътили билан биргаликда фойдаланиши ёки иш берувчи билан келишган ҳолда алоҳида тартибда — тўлиқ ёки қисмларга бўлиб — тегишли иш йили давомида амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, қўшимча таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига “BYD” автомобиллари топширилади

10 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Қатар ўйини олдидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқишда катта ҳисса қўшган миллий терма жамоа аъзолари тақдирланади.

Фақат футболчилар эмас, балки жамоа мураббийлари, техник ходимлар ҳамда тиббиёт гуруҳи вакилларига ҳам “BYD” русумли автомобиллар тантанали равишда топширилиши режалаштирилган.

Бу ташаббус миллий жамоа аъзоларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда футбол соҳасидаги юқори ютуқларни эътироф этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бунёдкор” стадионига чипта ололмаган ёшлар учун “Салом, Мундиал!” супершоуси ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан 10-июн куни Тошкент ёшлар учун байрам руҳи билан тўлади. Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйин муносабати билан шаҳар марказида катта байрам уюштирилмоқда.

“Бунёдкор” стадионидан чипта тополмаган ёшлар Миллий кутубхона олдидаги Ёшлар шаҳарчасида улкан саҳна олдида футбол намойиши ва катта шоу дастури гувоҳи бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда зўравонлик қурбони бўлган қиз кома ҳолатида касалхонада вафот этди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ёш қиз ўз хонадонидан мажбуран олиб кетилиб, оғир — кома ҳолатида касалхонага ётқизилди. Яқинларининг маълум қилишича, у орқа миясидан кучли жароҳат олган ва танасида зўравонлик излари аниқланган.

Айни пайтда жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади — у вафот этди. Аммо энг аламлиси, уни олиб кетишда гумон қилинаётган шахс ҳалигача озодликда экани айтилмоқда.

Жамоатчилик мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ва прокуратура идораларидан қатъий чора кўришларини, ишни холис ва адолатли тергов қилишларини талаб қилмоқда. Бу каби мудҳиш воқеалар жамиятда жазосизлик муҳитини кучайтирмаслиги керак.

Ҳеч бир зўравонлик оқибатсиз қолмаслиги, ҳуқуқий баҳо олиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17👎7👍1
Эшнаев Дилшод лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

Президент администрациясида диний-маърифий масалалар шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган Эшнаев Дилшод Муҳитдиновичнинг лавозимдан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни пайтда бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Ўткир Юсупов уч хонали уй билан тақдирланди

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов БААга қарши учрашувда кўрсатган ажойиб ўйини орқали ҳақиқий қаҳрамонга айланди.

Машҳур ва замонавий қурилиш компанияси асосчиси Хуршид Тўраев ўзининг Instagram саҳифасида Юсуповга Тошкент шаҳар марказидан таъмирланган, мебел ва жиҳозлар билан таъминланган уч хонали уй совға қилишини маълум қилди.

“Ўзбекистон терма жамоаси посбони Ўткир Юсуповга мен ва компаниям номидан Тошкент шаҳри марказидаги тайёр, жиҳозланган уч хонали уйни совға қиламан. Исталган вақтда келиб олишлари мумкин”, — дея ёзди Тўраев.

Таъкидлаш жоиз, Юсупов ўйиннинг сўнгги лаҳзасида рақибнинг кучли ва аниқ зарбасини қайтариб, терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиққан ҳал қилувчи сейвни амалга оширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Москвада мигрантларга қарши катта рейд тадбирлари ўтказилмоқда Москва шаҳрида яна кенг кўламли рейдлар бошланди. Россия полицияси томонидан ўтказилаётган бу текширувларда, ҳужжатларида камчилик бўлган меҳнат муҳожирлари оммавий равишда ушланмоқда. Рейд вақтида…
Россия Федерациясида хорижий фуқароларни ўз мақомини қонунийлаштириш (легализация) бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари...

1. Москва ва Москва вилояти
«ММЦ» Сахарово, Варшавское шоссе, 64-км, домовладение 1, стр, Сахарово, Москва
телефон: +79030101338
Локация

2. Свердловск вилояти
Екатеринбург ш., Сулимова кўчаси, 46
телефон: +79362517621
Локация

3. Челябинск вилояти
Челябинск ш., Коммуни кўчаси, 68
телефон: +79362517621
Локация

4. Тюмень вилояти
Тюмень ш., 50 лет Октября кўчаси, 200 б, корпус 1
телефон: +79362517621
Локация

5. ЯНАО (Ямал-Ненец АО)
Салехард ш., Зои Космодемьянской кўчаси, 35
телефон: +79362517621
Локация

6. ХМАО (Ханти-Мансийск АО)
Ханти-Мансийск ш., Мира кўчаси, 104
телефон: +79362517621
Локация

7. Новосибирск вилояти
Новосибирск ш., Есенина кўчаси, 1г
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

8. Томск вилояти
Томск ш., Иркутский тракт, 15 с1
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

9. Кемерово вилояти
Кемерово ш., Кузбасская кўчаси, 33
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

10. Красноярск ўлкаси
Красноярск ш., Калинина кўчаси, 79
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

11. Омск вилояти
Омск ш., Лизы Чайкиной кўчаси, 21, 2-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

12. Алтай Республикаси (Барнаул)
Барнаул ш., Шевченко кўчаси, 170, 1-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

13. Иркутск вилояти
Иркутск ш., Декабрьских Событий кўчаси, 109, 1-қават
телефон: +79646310300 +79647550202
Локация

14. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Северный», Полюстровский проспект, 59Х
телефон: +7951680 95 97
Локация

15. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Южный», Кубинская кўчаси, 77 телефон: +7951680 95 97
Локация

16. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Бронка Групп», Красного текстильщика кўчаси, 17
телефон: +7951680 95 97
Локация
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳожир бўлиш танлов эмас — тақдирми? Москва шаҳрида муҳожирларга нисбатан босим кучаймоқда

Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида муҳожирларга нисбатан кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар жараёнида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки муддати ўтган муҳожирларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўпол муомила ва зўравонлик ҳолатлари кузатилгани, жумладан, уларнинг тепкиланаётгани ҳақидаги видеолар оммага маълум бўлди.

Қайд этиш жоизки, ушбу рейдлар чоғида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам ушлангани маълум қилинди.

Юз бераётган ҳолатлар нафақат маълум бир мамлакатдаги ҳуқуқий амалиёт, балки бутун бошли минтақамиз ва юртимиз келажаги учун жиддий сигнал сифатида баҳоланиши лозим.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров қуйидагича фикр билдирган:

“Ягона чиқиш йўлимиз, болаларимизга боғчадан бошлаб ўзини қадрлашни ўргатиш, мактабдаги сўнгги уч йилни аввалги саккиз йил таҳлиллари асосида илмга, касбга ёки ҳунарга қобилиятидан келиб чиқиб саралаш ва халқаро стандартлар даражасида рақобатга тайёрлашдир!

Тарбия ва таълимдан бошқа нажот йўқ, бўлмайди ҳам!”

Дарҳақиқат, муҳожирлик — оқибат. Унинг илдиз сабаблари эса ички ижтимоий-иқтисодий масалалар, таълим ва тарбия тизими билан боғлиқ.

Агар болаларнинг қобилиятини ўз вақтида англаб, тўғри йўналишга йўналтирилмаса, уларни жаҳоннинг қайси нуқтасида бўлмасин, инсоний қадриятлар билан эмас, ҳужжатлар орқали баҳолашда давом этишади.

Шу боис, тарбия ва таълим нафақат келажакни, балки бугунни ҳимоя қилишда ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢3
Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Жорий йилнинг 9 июнь куни Словакия Республикаси бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамда қатор расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олишди.

Ушбу ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Словакия раҳбарининг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1