EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги (БАА) ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ - илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклади. Футбол терма жамоаси аъзоларига Ўзбекистон Ифтихори мукофоти топширилади.
👍60🔥3👎1
Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Меҳр-оқибат, яхшилик ва саховат рамзи бўлган улуғ айём — Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Бу муборак кунларда қалблар эзгу ниятлар билан тўлсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, оиламиздан барака аримасин. Ҳар бир хонадонга хурсандчилик, аҳиллик ва муҳаббат ҳамроҳ бўлсин!

Қурбон ҳайитида қилган дуо ва ибодатларингиз қабул бўлсин, ҳаётингиз янада фаровон ва мазмунли бўлсин!

Ҳайит муборак, азизлар!

Ҳурмат билан Effect.uz жамоаси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿⚽️ FIFA президенти Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилда Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан чин дилдан табриклади.

"Ўзбекистон, FIFA Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! Сизни тарихий йўлланмага эга чиққани муносабати билан самимий табриклайман. Мухлисларингиз "Оқ бўрилар"нинг жаҳон саҳнасидаги дебютини катта интизорманлик билан кутмоқдалар",

— дейди Инфантино ўз мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилдан буён FIFA аъзоси ҳисобланади ва шу вақт мобайнида турли ёш тоифалари ўртасидаги халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Шу билан бирга, Англиянинг “Manchester City” клуби ҳам ўзининг расмий “X” (собиқ Twitter) саҳифасида жамоа аъзоси Абдуқодир Ҳусанов орқали Ўзбекистон терма жамоасининг бу тарихий натижасини алоҳида эътироф этди ва самимий табрик йўллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали: Сарфланаётган пуллар ўзини оқлайдими?

Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.Фестивал доирасида 6 июнь куни Бухоро шаҳар ҳокими иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Effect.uz журналисти Динара Баҳромзода масъулларга фестивал ташкилотчилиги учун сарфланаётган пул маблағлари ўзини қоплайдими мазмунида деган саволни ўртага ташлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарага чора кўрилди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб, қоидабузарларга Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда чора кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизни бош кўтаришга мажбурламанг ҳурматли, амалдорлар! – Давлат сиёсатини англаб етмаётган амалдорлар кичик хатоларга йўл қўймоқда

Ижтимоий тармоқларда тирикчилик важидан бозорда савдо-сотиқ қилаётган онахоннинг видеомурожаати тарқалди.

Лавҳада онахон “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ўзига нисбатан қилинган адолатсизлик ҳақида гапириб, бу масалага юқори даражадаги амалдорлар эътибор қаратиши кераклигини талаб қилган.

Шундан сўнг ЎзЛиДеП депутати Барно Бердиева видеомурожаат юзасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозорига бориб, онахон билан суҳбатлашди. Бозор маъмурияти билан бу каби муаммоларни бартараф этиш ва қайта такрорланмаслиги юзасидан фикр алмашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27
Олмазор прокуратураси снос ортидан компенцасия ололмаётган фуқаро манфаатини кўзлаб судга даъво ариза киритди. Жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади

1 августдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10% га оширилиб, 1 271 000 сўм этиб белгиланди. Бу асосида сафарбарлик чақирув резерви (1 ойлик ҳарбий хизмат) учун тўлов ҳам 8 085 000 сўмдан — 8 897 000 сўмга кўтарилади.

📊Йиллар бўйича ўзгаришлар:
2019 — 4 млн 40 минг сўм
2020 — 4 млн 755 минг сўм
2021 — 5 млн 754 минг сўм
2022 — 6 млн 440 минг сўм
2023 — 6 млн 860 минг сўм
2024 — 8 млн 85 минг сўм
2025 (1 августдан)8 млн 897 минг сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нормат Турсунов — давлат хизматидаги тажрибали ва фидойи раҳбар

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Турсунов Нормат Тулкунович таваллуд айёмини нишонламоқда.

Нормат Турсунов 1972 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1994 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини, 1999 йилда эса Тошкент молия институтини муваффақиятли тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) туманида давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган. Кейинги йилларда у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилган.

2021 йил 8 ноябрдан буён Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Турсунов Нормат Тулкуновични таваллуд куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Давлат ва жамият тараққиёти йўлидаги фидокорона хизмати, халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатларига улкан муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик ва янги зафарлар тилаймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
2025 йил 1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош олади

Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Ўқитувчилар:

—Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
—Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
—Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
—Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
—Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎6
Enter Engineering компаниясига бир неча даъволар қўзғатилди

Enter Engineering компанияси бир нечта ташкилотлар томонидан судга берилди. Унинг ходимлари иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги бўйича мунтазам шикоят қилиб келади. Шунингдек, компания электр энергияси учун ҳам қарздор бўлиши мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Enter Engineering'ни электр энергияси етказиб берилиши масаласида судга берди. Даъво 2025 йил 24 апрель куни Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган. Дастлабки муҳокама 20 июн куни Тошкент шаҳар иқтисодий судида судя Анвар Усмонов раислигида бўлиб ўтади.

Шу куни Enter Engineering яна икки иш бўйича ҳам жавобгар сифатида қатнашади. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси хизмат кўрсатиш шартномаси асосида даъво киритган. Шунингдек, “Shahus-Servis” МЧЖ томонидан ҳакамлик муҳокамаси юзасидан яна бир даъво мавжуд.

Компаниянинг ходимлари маош тўловларидаги кечиктиришлар ҳақида ОАВга тез-тез мурожаат қилишади. 2024 йил ноябрда айрим ходимлар бир неча ойлик маошларини ололмаётганини билдиришган. Чилонзор туман бандлик бўлими эса россиялик ходимнинг 57 минг долларлик ойлигини ундириб берган.

Маълумот ўрнида, 2012 йилда ташкил этилган Enter Engineering компанияси илгари “Газпромбанк” назоратида бўлган. У нефт-газ, саноат ва фуқаролик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатади.

Аввалроқ Humans мобил оператори ҳам “Ўзбектелеком”дан катта миқдорда қарздорлик учун судга берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍1
Халқчил ҳоким, матбуотга доим очиқ: Навоий вилояти ҳокими 53 ёшни қаршилади…

Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов таваллуд топган кун бўлиб, у 1972 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида таваллуд топган.

Солиқ тизимида узоқ йиллик фаолият олиб борган Турсунов 2021 йилдан буён Навоий вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритади. Турсунов вилоятдаги кўплаб халқчил муаммоларни доимий равишда ижобий ҳал этиш билан одамлар оғзига тушган. Вақти тиғиз вилоят ҳокими бўлишига қарамасдан Нормат Турсунов матбуотга доим очиқ, хусусан Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов билан суҳбат самимий кайфиятда бўлиб, мулоқот қарийб 2 соат давом этган.

Effect.uz таҳририяти Нормат Турсуновнинг таваллуд айёми муносабати билан муборакбод этиб, Навоийни гуркиратаётган Халқчил ҳокимга мустаҳкам соғлик, шарафли ва машаққатли ишларида юксак муваффақиятлар тилайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7😢3👍1👎1
Қамчиқ довонида ёғингарчилик сабабли йўл вақтинча ёпилди

Ҳозирда Қамчиқ довонида кузатилаётган кучли ёғингарчилик туфайли йўлнинг муайян қисмига тош ва шағал аралашмалари тушиб, ҳаракатга вақтинчалик тўсқинлик қилган.

Йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Жаҳонда матбуот эркинлиги кўрсаткичлари пасаймоқда

Бу йилги Жаҳон Матбуот эркинлиги индексида журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг молиявий ҳолати эркинлигига таҳдид солувчи асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилди. Индексда таъкидланишича, бугунги ахборот воситалари таҳририят мустақиллигини сақлаб қолиш ва иқтисодий омон қолиш ўртасидаги танлов остида кун кечирмоқда.

Индекснинг молиявий кўрсаткичи бир йил ичида икки баллдан ортиқ пасайгани, шунингдек, хавфсизлик, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳолатни ўлчовчи бошқа кичик индекслар ҳам 2024 йилдан бери маълум даражада ёмонлашгани сабаб, 2025 йилда умумий индекс илк бор "мураккаб" ҳолатга тушиб қолди.

"Матбуот молиявий мустақилликсиз эркин бўлиши мумкин эмас. Оммавий ахборот воситалари молиявий жиҳатдан қийин аҳволда бўлса, улар аудиторияни жалб қилиш пойгасига тортилади", дейди Чегара билмас мухбирлар таҳририят директори Анна Боканде. Ҳисоботга киритилган 180 мамлакатдан 160 тасида ОАВ молиявий барқарорликка "қийинчилик билан" ёки "умуман" эриша олмаганини маълум қилган. Барча мамлакатларнинг учдан бирида муҳим ахборот агентликлари ёпилгани қайд этилган, яъни бу ҳолат ҳам ривожланаётган, ҳам ривожланган мамлакатларда кузатилган.

Журналистлар учун хавфсизлик, ижтимоий ва ҳуқуқий муҳитнинг ўртача жаҳон кўрсаткичлари 58–67 балл оралиғида бўлиб, бу "мураккаб эмас" дея баҳоланади (55 баллдан паст кўрсаткич вазиятнинг мураккаблигини англатади). Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг сиёсий муҳити ўтган йилдан бери "мураккаб" деб баҳоланмоқда, иқтисодий ҳолат эса ундан ҳам аввал шундай ҳолга тушган. Аммо 2025 йилда у янада ёмонлашиб, рекорд даражада — 44.1 баллгача пасайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой ҳокими ва BEUN компанияси Қурбон ҳайит байрамида эҳтиёжманд оилалар аҳволидан хабар олди

BEUN – Dermatological Cosmetics компанияси томонидан Муборак Қурбон ҳайити байрамида Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллаберганова билан биргаликда саховат тадбирларини ўтказди. Эҳтиёжманд оилалар молиявий тарафдан қўллаб-қувватланди.

«Ҳар бир ғамхўрлик ишораси, ҳар бир самимий дуо бизга асосий нарсани эслатди – жамиятнинг кучи бирликда, ишонч эса эзгуликда. Ҳар бир хонадон меҳр-шафқатга, кўнгиллар нур ва муҳаббатга тўла бўлсин. Байрам муборак азиз дўстлар!», дейилади компания табригида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшил ҳудудлар ҳолати ўрганилди

2025 йил 5 июнь куни Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев раҳбарлигида шаҳар ҳокими ўринбосари Азимжон Ёрқулов, маҳалла ва БСК раҳбарлари, шунингдек, мутасадди ташкилотлар иштирокида “Янгиҳаёт” ва “Меъмор” маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.

Жойига чиқилган ҳолда ўрганиш жараёнида кўплаб камчилик ва муаммолар аниқланди. Хусусан, маҳалладаги манзарали дарахтларга парвариш ва шакл бериш ишлари етарли даражада олиб борилмаётгани, айрим дарахтлар суғорилмаётгани сабабли қуриб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, яшил майдонлар ўрнида турли инфратузилма объектлари (автотураргоҳ, дўкон ва бошқалар) барпо этилгани, суғориш тизимининг ишламаётгани ҳамда қурилиш ва таъмирлаш ишлари режасиз ва паст сифатда олиб борилаётгани маълум бўлди.

Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими томонидан қатор саволлар кўтарилди:
“Ким бунга рухсат берган? Қандай ҳужжат асосида? Бу ишлар учун ким жавобгар?” деган сўзлар билан масъуллардан аниқлик талаб қилинди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ ва муддатли топшириқлар берилди. Жумладан:

дарахтларни мунтазам суғориш, уларни кесиш эмас, асраш ва парвариш қилишни таъминлаш;

яшил ҳудудларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш;

барча қурилиш ишларини аниқ режа, белгиланган стандарт ва жамоатчилик назорати асосида амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан Навоий шаҳрини замонавий, қулай ва экологик тоза масканга айлантириш борасида тизимли ва манзилли ишлар давом эттирилади. Шу муносабат билан аҳолининг фаол иштироки ва жамоавий масъулияти ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1