EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аҳолига табиий газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация ҳамда бир марталик моддий ёрдам берилади

Ўзбекистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда кам таъминланган оилаларнинг энергия тўловлари юзасидан юкламасини камайтириш мақсадида табиий газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация пули тўлаб берилади. Шунингдек, айрим тоифадаги фуқароларга бир марталик моддий ёрдам ҳам ажратилади.

Бир марталик моддий ёрдам кимларга берилади?

Бир марталик моддий ёрдам қуйидаги тоифаларга тегишли фуқароларга ажратилиши кўзда тутилган:

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд оилалар;

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар;

Ногиронлиги бўлган шахслар;

Кўп болали оилалар ва фарзандларини боқишда қийналаётган оилалар;

Ишсиз ёки вақтинча даромад манбасиз қолган фуқаролар;

Табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда ҳолатлардан жабрланганлар.


Моддий ёрдам миқдори ва уни тақсимлаш тартиби маҳаллий ҳокимликлар, Маҳаллабай ишлаш марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгилаб борилади. Ёрдам тўловлари тўғридан-тўғри фуқароларнинг шахсий банк ҳисобрақамларига ўтказилади.

Ушбу чоралар аҳолининг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Мўғулистонда бош вазир дабдабали ҳаёт акс этган суратлар ортидан истеъфога чиқарилди

Мўғулистон парламенти бош вазир Лувсаннамсрайна Оюун-Эрдэнини истеъфога чиқарди. Овоз бериш натижасига кўра, у фақат 44 та овоз тўплади, ҳолбуки лавозимини сақлаб қолиши учун камида 64 та овоз зарур эди. Парламентда жами 126 депутат фаолият юритади.

Оюун-Эрдененинг ҳокимиятдан четлатилишига ўғли Темуулен ва келини бўлиши кутилган Угуумур сабаб бўлди. Май ойида Угуумурнинг Instagram саҳифасида чоп этилган суратлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Суратларда у 5 минг долларлик либос, 50 минг долларлик машина, қимматбаҳо узуклар ва вертолётда сайр қилаётган ҳолатда акс этган. Ушбу тасвирлар ортидан мамлакатда оммавий норозиликлар бошланди.

Айниқса, иқтисодий қийинчиликлар фонида мазкур дабдабали ҳаёт акс этган суратлар жамоатчиликнинг қаттиқ танқидига сабаб бўлди. Улан-Батор марказидаги Сухе-Батор майдонида намойишлар ўтказилиб, фуқаролар “Истеъфо — бу оддий нарса” шиори остида чиқиш қилишди.

Намойишчилар Темууленнинг ҳашаматли турмуш тарзини отаси — бош вазир маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган деб ҳисоблашмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Темууленнинг ўз даромад манбаи мавжуд эмас. Бош вазир эса оддий оиладан чиққан, давлат хизмати орқали фаолият юритган, ва унинг маоши бундай юксак харажатларни қоплашга етарли эмас.

Бу ҳолат Оюун-Эрдененинг “халқчил” имижига путур етказиб, давлат маблағларидан фойдаланиш бўйича шубҳаларни ҳам кучайтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
❗️Бир қадам қолди: Ўзбекистон терма жамоаси тарихий марра арафасида

Бугун — Ўзбекистон футболи учун ўта муҳим ва эҳтимол, тарихга кириши мумкин бўлган кун. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун навбатдаги ҳал қилувчи ўйинни ўтказади.

Рақиб — Бирлашган Араб Амирликлари. Беллашувда дуранг натижа ҳам Ўзбекистонни кейинги босқичга олиб чиқади. Бироқ футболчиларимиз ғалаба учун майдонга тушишга қатъий бел боғлаган.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Барчамиз терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик ва улар билан бирга бўлайлик!

Олға, Ўзбекистон!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥4
Бош вазир матбуот котиби лавозимидан озод этилди

Бош вазирнинг матбуот котиби, Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари Ҳидоятов Бекзод Шавкатович ўз лавозимидан озод этилди.

Бекзод Ҳидоятов мазкур лавозимда фаолият юритган даврида Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор ташаббусларни амалга оширди.

Матбуот хизматидаги фаолияти давомида расмий ахборотларни тезкор ва холис етказиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда муайян ютуқларга эришди.

Ҳидоятовнинг лавозимдан озод этилишига доир расмий сабаблар маълум қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрга зор болажонлар қувончи

3 июнь куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Сен буюк юрт фарзандисан, болажон” номли хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган бўлиб, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар учун мўлжалланган эди.

Тадбир доирасида болажонлар музейдаги ноёб экспонатлар билан танишди, миллий ҳунармандчилик йўналишларида ўтказилган маҳорат дарсларида фаол иштирок этди. Шунингдек, уларга эсдалик совғалар ҳамда “Фарзандларимизга китоб совға қилайлик” акцияси доирасида болалар учун мўлжалланган китоблар топширилди.

Мазкур тадбир меҳр ва эътиборга муҳтож болаларнинг дилига шодлик улашиш, уларнинг билим ва тафаккурини юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор аёл терговчидан норози

Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Олчий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор аёл Асқарова Зарифа фирибгарлар томонидан чув туширилгани ҳақида маълумот берди.

Аёл ўз мурожаатида президентга қарата:
“Сиз тадбиркорларга яратаётган шароитлардан фойдаланиб шу даражага етдим, аммо Тўрақўрғон тумани тергов бўлими холис ва қонуний иш олиб бормаётганидан норозиман”,

– дейди.

Тақдим этилган маълумотларда айтилишича, пул депозит сифатида берилган, аммо ҳужжатларда “зарар ундирилди” деб имзо қўйилгани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тергов бошқармасидан расмий маълумот кутиб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Аҳолига электр энергияси ва табиий газ учун компенсация кимларга берилади?

Аҳолига электр энергияси ва табиий газ учун бериладиган компенсация муайян ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларга давлат томонидан кўмак сифатида ажратилади. Бу компенсация орқали кам таъминланган, имконияти чекланган ёки катта оилали фуқароларнинг уй-рўзғор харажатлари бир қадар енгиллаштирилади.

Қуйидаги тоифалар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин:

🔶Кам таъминланган оилалар

🔶Ижтимоий нафақа олувчилар

🔶Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларни парвариш қилаётганлар

🔶Ёлғиз кексалар

🔶Кўп болали оилалар

🔶Уруш ва меҳнат фахрийлари

Компенсация миқдори ва уни олиш тартиби ҳар бир ҳудуд ёки давр учун алоҳида белгиланиши мумкин. Бунда фуқаролар маҳаллий ҳокимият ёки ҳудудий ижтимоий ҳимоя бўлимларига мурожаат қилиб, керакли ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

Компенсация пул кўринишида ёки коммунал тўловларнинг бир қисмини қоплаш шаклида амалга оширилиши мумкин. Аниқ шартлар тегишли қарорлар ва қонунларда белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тарих яратилди! Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида! 🇺🇿🌍⚽️

Ниҳоят! Тимур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоамиз орзуларга йўл очди! БААга қарши сафардаги драматик дуранг натижа орқали Ўзбекистон футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқди — тарихда илк бор!

Бу фақатгина ғалаба эмас — бу бутун халқнинг юрагидаги орзу, майдондаги жонкуярлик ва ироданинг буюк самарасидир!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥19👍12👎2
34 йиллик орзу рўёбга чиқди!

Биз Жаҳон чемпионатига йўл олдик! 🇺🇿

Баракалла, йигитлар! Мардонавор кураш, юракдан ўйин ва халқ ишончи ўз самарасини берди.

Энди бутун дунё Ўзбекистонни кўради!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥20👍10👎1
Ўзбекистон президенти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

Қадрли фарзандларим!

Аввало, сиз, азизларни Осиёнинг энг кучли жамоалари иштирок этган саралаш ўйинларида чинакам жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, том маънода улкан ғалабага эришганингиз – Ватанимиз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳеч шубҳасиз, миллий спортимиз солномасига олтин ҳарфлар билан битиладиган бундай ёрқин натижа юртимиздаги миллионлаб футбол мухлислари, бутун халқимизнинг неча йиллик орзуси эди, десак, тўғри бўлади. Сизлар профессионал билим ва малакангиз, тажриба ва маҳоратингиз, энг муҳими, юксак иродангиз ва ғалабага бўлган ишончингиз билан ана шундай орзуни реал ҳақиқатга айлантирганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасаннога муносибдир.

Мана шу мунаввар оқшомда – қутлуғ зафар айёмида кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқи сизлар билан ҳақли равишда фахрланмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Саралаш ўйинлари нақадар кучли рақобат остида, кескин ва шиддатли курашларда ўтгани, терма жамоамизга нисбатан турли босимлар бўлганига қарамасдан, сизлар зарур очколарни жамғариб, азму шижоатли Янги Ўзбекистон ёшлари қандай юксак марраларни эгаллашга қодир эканини яна бир бор амалда исботладингиз.

Сизларнинг ана шундай ғоят масъулиятли турнирдаги муносиб иштирокингиз кейинги йилларда мамлакатимизда спортга, жумладан, унинг энг оммавий тури бўлган футболга берилаётган улкан эътиборнинг яна бир буюк амалий натижаси сифатида ҳам биз учун ғоят қадрлидир.

Аминман, бу тарихий ютуқ халқимизни эзгу мақсадлар йўлида янада бирлаштиради, минг-минглаб ёшларимиз учун илҳом манбаига, ибрат тимсолига айланади, Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини янада оширишга хизмат қилади.

Сизлар футбол майдонларидаги мана шундай шонли ютуқдан янги куч ва руҳ олиб, келгуси йили АҚШ, Мексика ва Канада давлатларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё қитъасининг биринчи ва ягона вакили бўлишдек юксак шарафни чуқур ҳис этган ҳолда, янада катта жонбозлик кўрсатасизлар, деб ишонаман.

Мана шу шукуҳли айёмда сизларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган меҳрибон ва талабчан устоз-мураббийларингиз, миллий терма жамоамизнинг барча аъзоларини, сизларга бахт ва омад тилаб, кечаю кундуз дуода бўлиб келган ота-оналарингиз, ака-ука, опа-сингил ва барча яқинларингизни ўз номимдан, бутун халқимиз номидан қизғин табриклаб, уларга самимий миннатдорлигимни билдираман.

Сизлар муқаддас Қурбон ҳайити кунларида халқимизга байрам совғаси сифатида олиб келаётган ушбу унутилмас тарихий ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Зафарли одимларингиз бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий жамоамиз футболчилари ўйиндан кейинги матбуот анжуманига «бостириб киришди»!

Футболчилар мураббий Тимур Кападзега миннатдорлик билдириш ва ғалаба шодлигини баҳам кўриш мақсадида анжуман залига кутилмаган ҳолда кириб келишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги (БАА) ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ - илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклади. Футбол терма жамоаси аъзоларига Ўзбекистон Ифтихори мукофоти топширилади.
👍60🔥3👎1
Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Меҳр-оқибат, яхшилик ва саховат рамзи бўлган улуғ айём — Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Бу муборак кунларда қалблар эзгу ниятлар билан тўлсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, оиламиздан барака аримасин. Ҳар бир хонадонга хурсандчилик, аҳиллик ва муҳаббат ҳамроҳ бўлсин!

Қурбон ҳайитида қилган дуо ва ибодатларингиз қабул бўлсин, ҳаётингиз янада фаровон ва мазмунли бўлсин!

Ҳайит муборак, азизлар!

Ҳурмат билан Effect.uz жамоаси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿⚽️ FIFA президенти Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилда Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан чин дилдан табриклади.

"Ўзбекистон, FIFA Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! Сизни тарихий йўлланмага эга чиққани муносабати билан самимий табриклайман. Мухлисларингиз "Оқ бўрилар"нинг жаҳон саҳнасидаги дебютини катта интизорманлик билан кутмоқдалар",

— дейди Инфантино ўз мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилдан буён FIFA аъзоси ҳисобланади ва шу вақт мобайнида турли ёш тоифалари ўртасидаги халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Шу билан бирга, Англиянинг “Manchester City” клуби ҳам ўзининг расмий “X” (собиқ Twitter) саҳифасида жамоа аъзоси Абдуқодир Ҳусанов орқали Ўзбекистон терма жамоасининг бу тарихий натижасини алоҳида эътироф этди ва самимий табрик йўллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали: Сарфланаётган пуллар ўзини оқлайдими?

Бухорода ипак ва зираворлар халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.Фестивал доирасида 6 июнь куни Бухоро шаҳар ҳокими иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Effect.uz журналисти Динара Баҳромзода масъулларга фестивал ташкилотчилиги учун сарфланаётган пул маблағлари ўзини қоплайдими мазмунида деган саволни ўртага ташлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарага чора кўрилди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб, қоидабузарларга Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда чора кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизни бош кўтаришга мажбурламанг ҳурматли, амалдорлар! – Давлат сиёсатини англаб етмаётган амалдорлар кичик хатоларга йўл қўймоқда

Ижтимоий тармоқларда тирикчилик важидан бозорда савдо-сотиқ қилаётган онахоннинг видеомурожаати тарқалди.

Лавҳада онахон “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ўзига нисбатан қилинган адолатсизлик ҳақида гапириб, бу масалага юқори даражадаги амалдорлар эътибор қаратиши кераклигини талаб қилган.

Шундан сўнг ЎзЛиДеП депутати Барно Бердиева видеомурожаат юзасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозорига бориб, онахон билан суҳбатлашди. Бозор маъмурияти билан бу каби муаммоларни бартараф этиш ва қайта такрорланмаслиги юзасидан фикр алмашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27
Олмазор прокуратураси снос ортидан компенцасия ололмаётган фуқаро манфаатини кўзлаб судга даъво ариза киритди. Жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18