“Ўзбeгимнинг аяси” номли хотира кeчаси бошланди
Айни дамда Ўзбeкистон Миллий кино саньати саройининг кичик залида Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси тасарруфидаги Санъатшунослик институти ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликаси Маданият Bазирлиги ҳузуридаги Кинoмoтaграфия агeнтлиги ҳамкорлигида ўзбeк кино санъaтининг ёрқин юлдузи, бeтакрор истeьдод соҳибаси, халқ томонидан “Ая” дeб эьзозланган Лутфихоним Саримсоқованинг ёрқин хотирасига багишланган “Ўзбeгимнинг аяси” номли хотира кeчаси бўлмоқда.
Effect.uz ни кузатиб боринг!
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2👍1
Самарқандда бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари жиноий жавобгарликка тортилди
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Самарқанд вилоятидаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи чорагида 3300 дан ортиқ ҳолатда ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳисоботларга сохта маълумотлар киритилгани аниқланган. Бунинг натижасида 80 нафардан ортиқ масъул шахсга нисбатан интизомий, маъмурий ёки жиноий иш қўзғатилган, шу жумладан, 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилган.
Текширувлар жараёнида 3 миллиард сўмга яқин субсидия, нафақа ва кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани маълум бўлди. Жиноятларнинг кўпчилиги Самарқанд шаҳри ҳамда Ургут, Иштихон ва Оқдарё туманларига тўғри келади. Шу билан бирга, мазкур ҳолатлар юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ва бандлик органлари томонидан хизмат текширувлари ўтказилмагани ҳам қайд этилди.
Шунингдек, «Ягона миллий меҳнат тизими» орқали иш билан банд бўлган ёки ўзини ўзи банд қилган 155 нафар фуқаро номига БҲМнинг 30 баробаригача миқдорда ноқонуний субсидиялар расмийлаштирилган. Бу ҳолатлар асосан Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нуробод, Нарпай, Жомбой, Оқдарё, Булунғур, Самарқанд ва Пайариқ туманларида кузатилган.
Бундан ташқари, 25 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 12 нафар бандлик хизмати ходими ўз хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, уларни мустақил равишда бошқариб келгани ҳам маълум қилинди.
Ҳудудий кенгаш раиси Ш.Негматов томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этиш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олиш юзасидан мутасадди органлар олдига аниқ вазифалар қўйилгани таъкидланди.

👍4
ОТМга қабул жараёнлари эртага, 5 июндан бошланади
2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари жорий йилнинг 5 июнь санасидан бошланади ва 25 июн (шу жумладан 25 июнь куни ҳам)га қадар давом этади. Бу ҳақда расмий манбаларда маълум қилинди.
Президент фармонига мувофиқ, қабул жараёнлари “аввал тест – сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади. Яъни дастлаб абитуриентлар қайси фанлардан, қайси тилда ва қайси ҳудудда тест синовларини топширишини белгилайдилар. Бу босқичда абитуриентлар ОТМ ёки таълим йўналишини танламайдилар.
Тест синовлари июль–август ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Синовлар тўлиқ якунлангандан сўнг, абитуриентларга 15 кун мобайнида олий таълим муассасаси, бакалавриат йўналиши ва таълим шаклини танлаш имконияти берилади.

👍1
Саудия Арабистонида рухсатсиз Ҳаж амалларини бажарган 76 мингга яқин шахс ҳибсга олинди
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги томонидан Ҳаж мавсуми арафасида ўтказилаётган “Рухсатсиз Ҳажга йўл қўймаслик” кампанияси доирасида Ҳаж тартиб-қоидаларини бузган 75 000 нафардан ортиқ шахс ҳибсга олинди.
Жамоат хавфсизлиги бош директори, генерал-лейтенант Муҳаммад ал-Бассамий маълум қилишича, Макка шаҳрига кириш учун зарур бўлган расмий рухсатномага (Ҳаж визаси) эга бўлмаган 269 000 нафардан ортиқ шахс орқага қайтарилган. Қонунбузарлар қаторидаги 76 000 нафарга яқин фуқаро эса қонунга мувофиқ ҳибсга олинди. Уларга нисбатан депортация, маъмурий жарима ҳамда 10 йил муддатга мамлакатга кириш тақиқланиши каби жазо чоралари қўлланади.
Қонунбузарликлар доирасида 252 та сохта ҳаж ширкати, 1 239 нафар рухсатсиз ташувчи аниқланган. Шунингдек, талабларга жавоб бермаган 110 000 дан ортиқ транспорт воситаси Маккага киришдан тўхтатилгани маълум қилинди.
Муҳаммад ал-Бассамий муқаддас қадамжолар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур техник ва инсон ресурслари — дронлар, кузатув камералари ҳамда сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш тизимлари ишга туширилганини таъкидлаб, хавфсизликка таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.
Паспорт хизматлари бош директори вазифасини бажарувчи генерал-майор Солиҳ Ал-Мураббага кўра, 2025 йил 1 июнь ҳолатига қадар Саудия Арабистонига 1 475 230 нафар зиёратчи келган.
Шу билан бирга, Исломий ишлар, даъват ва ҳидоят вазирлиги ҳамда Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни юқори ҳароратлардан эҳтиёт бўлишга, тасдиқланган зиёрат жадвалларига риоя этишга ва муқаддас қадамжоларни фақат расмий транспорт воситаларида қатнаган ҳолда зиёрат қилишга чақирмоқда.
Вазирлик ҳаж хизматларини кўрсатувчи ташкилотлардан зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ва кўрсатмаларга сўзсиз риоя этилишини талаб қилди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда бозор директори ўринбосари пора билан ушланди
«Сиёб деҳқон бозори» МЧЖ директори ўринбосари бозор ҳудудидан жой ажратиб беришини ваъда қилиб, 600 АҚШ доллари миқдорида пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Сиёб деҳқон бозори» МЧЖ директори ўринбосари бозор ҳудудидан жой ажратиб беришини ваъда қилиб, 600 АҚШ доллари миқдорида пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1😢1
Ўзбекистонда фермерларнинг кредит тўловларини тўлаш кечиктирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2025 йилдаги 345-сон
Тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилинган буғдой биржа савдоларига ойма-ой график асосида қўйилишини инобатга олиб:
👉 2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 сентябрга қадар;
👉 2025 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Дори таркибида спирт бор экан» – Самарқанддаги рейд тадбирлари давомида спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомашина бошқариб юрган ҳайдовчи аниқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Халқ олдида пилла идорасига ён босиб, фермерларга зулм ўтказаётган ҳокимлар ва ИИБ ходимларининг обрўси тушяпти» – Чорихон Қодиров пилла ишидаги мажбурлашлар ҳақида гапирди Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Оқ пилланинг «қора» сиёсати: Фермер мажбур эмас!
Effect.uz’га навбатдаги мурожаат Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан келиб тушди. Ўзбекистонда пиллачилик номидаги соҳа кўплаб фермерларнинг ёстиғини қуритиб, уйини хонавайрон қилаётган бўлсада, бу ноҳақликларга тегишли идоралар панжа ортидан қарашяпти. Афсуски, улар четда кузатувчи бўлиш билан банд негадир.
Окдарё тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Обод Шодмоновга тегишли экани айтилаётган аудиода у пилла режасини бажармаган фермерларни уч карра солиқ солиш ва «яхши бўлмаслиги» билан қўрқитган.
Босимлардан чўчиб шахси очиқланишини истамаган фермер туманда пилла режаси бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳоким ва ИИБ бошлиғи мунтазам босим ўтказаётганини билдирди.
Effect.uz ҳақ-ҳуқуқи топталаётган фермер хўжалик раҳбарларининг мурожаатларини ёритишга тайёр. Биз билан боғланиш учун @effectgamurojaat профилига ёзинг, мурожаат эгасининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

«Пиллани ўйин қилиб, туманни орқага тортаётган фермерларни карантин инспекция тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний чора кўрасизлар. Туман ҳокими 465-сонли қарор бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, ким бўлишидан қатъий назар, тўлиқ олиб келиб, тизимга киритасизлар, 3 карра солиқ тўласин. Ким режани бажармаган бўлса, келишга мажбур, яхши бўлмайди», дейди «зам» ҳоким.
Босимлардан чўчиб шахси очиқланишини истамаган фермер туманда пилла режаси бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳоким ва ИИБ бошлиғи мунтазам босим ўтказаётганини билдирди.
«Ҳар куни мажлис, қўрқитиб, таҳдиддан ортиғини билмайди. 1 кг пилла учун 70 минг сўмдан пул берасан дейишяпти, бунақада уйимиз куйиб кетади-ку ахир», дейди оқдарёлик фермер.
Effect.uz ҳақ-ҳуқуқи топталаётган фермер хўжалик раҳбарларининг мурожаатларини ёритишга тайёр. Биз билан боғланиш учун @effectgamurojaat профилига ёзинг, мурожаат эгасининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Айрим оммавий ахборот воситалари томонидан «HUMANS» МЧЖ айрим давлат ташкилотлари томонидан етказилган зарар учун компенсация ундирмоқчилиги юзасидан маълумотлар тарқалди.
Аслида нима бўлган эди?
👉 https://effect.uz/6441
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айрим оммавий ахборот воситалари томонидан «HUMANS» МЧЖ айрим давлат ташкилотлари томонидан етказилган зарар учун компенсация ундирмоқчилиги юзасидан маълумотлар тарқалди.
Аслида нима бўлган эди?
👉 https://effect.uz/6441
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
Навоий вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш масалалари Миллий кенгаш йиғилишида танқидий кўриб чиқилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
👉 https://effect.uz/6442
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш масалалари Миллий кенгаш йиғилишида танқидий кўриб чиқилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди. Давлат томонидан бепул тарқатиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида аҳоли етарлича хабардор эмас. Мактабгача ва мактаб таълим йўналишида коррупциявий ҳолатлар асосан ишга қабул қилиш, дарс соатларини тақсимлаш, хусусий мактабгача таълим муассасасини очишга ёрдам бериш жараёнларида юзага келмоқда. Имтиёзли кредитлар ажратиш, қурилиш соҳасида ер ажратиш, кўп қаватли турар-жой мажмуалари қуришга рухсат бериш, шунингдек, қурилиш объектларини қабул қилиш жараёнида ҳам тамагирлик ҳолатлари учрамоқда», — деди Акмал Бурханов.
👉 https://effect.uz/6442
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тушунтир буларга, тушунтир!» – Тошкент ҳокими ОАВ ходимларининг саволларига менсимаслик оҳангида жавоб қайтарди
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида оқиб кетаётган икки қизалоқни қутқариб қолган Абдуманноп Самиқов (марҳум) ва Нурмуҳаммад Мамасалиев Ўзбекистон президентининг фармони асосида “Жасорат” медали билан тақдирланди.
Мукофотни топшириш маросимидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов оммавий ахборот воситаси ходимларини менсимаган ҳолатда, уларнинг саволларига батафсил жавоб беришдан бош тортди. Ҳоким қаршисида ОАВ ходимлари яъни журналистлар борлигига ҳам эътибор қаратмади.

👎29😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотиш бўйича 500 минг долларлик ноқонуний келишувлар фош этилди
Хоразм, Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний йўл билан сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Уларнинг умумий талаб қилган пул миқдори 500 минг АҚШ долларидан ортиқни ташкил этган.
Хива шаҳридаги МЧЖ раҳбари 19,9 гектар ерни гўёки 30 гектар деб кўрсатиб, расмийлаштириш ҳамда кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш учун жами 180 минг доллар талаб қилди. У пулни олган пайтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланди.
Қўқон шаҳрида Кадастр агентлиги ходими 5,8 гектар ер масаласини ҳал этишда ёрдам бериши учун 150 минг доллар сўради. У ҳам тезкор тадбирда ушланди.
Ангренда яшовчи, аввал судланган шахс 18 сотих ер ва унга туташ 2 гектар ерни 121 минг долларга сотишга уринди. Пулни олган пайтида ушланди.
Сурхондарёда "Тўпаланг-Қоратоғ" ИТБ ходими 32 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 70 минг доллар ва 39 млн сўм олди. У ҳам ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢2🔥1
Бугун барча ходимлар учун иш вақти камида 1 соатга қисқартирилиши лозим
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага 6 июнь, жума — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган байрам.
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Дам олиш кунлари:
▪️6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;
▪️7 июнь (шанба) — 5 кунликларга одатий, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
▪️8 июнь (якшанба) — барча учун одатдаги дам олиш куни;
9 июнь (душанба) — барча учун иш куни.

ОТМга ҳужжат топшириш бошланди: 5–25 июн кунлари рўйхатдан ўтиш лозим
Президентнинг ПФ-81-сон фармонига асосан, 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига биноан икки босқичда амалга оширилади.
1-босқич:
Абитуриентлар 5 июндан 25 июнгача (шу жумладан 25 июн куни ҳам) my.uzbmb.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтиши шарт.
Фақат тестда иштирок этувчилар:
фанлар мажмуасини;
таълим тилини;
тест топшириш ҳудудини танлайди.
Касбий ёки ижодий имтиҳон талаб этиладиган йўналишлар учун:
таълим тили;
тест ҳудуди;
касбий/ижодий имтиҳон топшириладиган йўналиш ва ОТМ белгиланади.
Тест синовлари июль–август ойларида ўтказилади. Абитуриент натижаларини имтиҳондан кейинги кун билиши мумкин.
2-босқич:
Тестлар тўлиқ якунлангач, 15 кун давомида абитуриентлар my.uzbmb.uz сайти орқали қуйидагиларни танлайди:
олий таълим муассасаси;
таълим йўналиши (бакалавриат);
таълим шакли;
танлов устуворлиги.
Қабул натижалари Билимни баҳолаш агентлиги сайтида 1 ҳафта ичида эълон қилинади.
Техникумни танлаш:
Техникумда ўқиш истагидаги абитуриентлар ОТМ қабул натижалари эълон қилинганидан кейин 10 кун ичида:
техникум;
касб/мутахассислик;
таълим шаклини танлашлари мумкин.
Натижалар 1 ҳафтада эълон қилинади.
Қўшимча маълумот учун:
Вазирлик колл-маркази: 1006
Агентлик ишонч телефони: 1195
Telegram бот: @EduuzUniversalBot
"Қабул–2025" штаби барча олий таълим муассасалари ва вазирликда ташкил этилган.

Трамп 12 давлат фуқаролари учун АҚШга киришни тўлиқ тақиқлади
АҚШ президенти Доналд Трамп 4 июн куни 12 та давлат фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини тўлиқ тақиқловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди. Расмий баёнот Оқ уй сайтида эълон қилинди.
Тўлиқ тақиқ қуйидаги мамлакатларга тааллуқли: Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Ҳаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман. Бунда ҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар ва амалдаги визалар билан келганларга истисно қўлланади.
Қисман тақиқ Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла фуқароларига нисбатан жорий этилди. Ушбу давлат фуқароларига сайёҳлик ва талабалик визалари берилмайди, аммо меҳнат визалари ва оилавий бирлашиш визалари сақланиб қолади.
Трампнинг таъкидлашича, мазкур чоралар Колорадо штатининг Боулдер шаҳрида яҳудийларга қарши амалга оширилган антисемит ҳужумдан сўнг қабул қилинди. У ерда Миср фуқароси томонидан “Фаластинга озодлик!” деб бақирилган ва молотов коктейли улоқтирилган. Ҳужум натижасида 15 киши, жумладан Холокостдан омон қолган бир нафари, тан жароҳати олди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Трамп бундай тақиқларни аввалги президентлик даврида ҳам жорий этган эди, аммо бу галги рўйхатда КХДР ва Сурия кўрсатилмаган.

😢4👎2👍1
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси бепул хизмат кўрсатади
Қурбон ҳайити муносабати билан 2025 йил 6 июнь куни Тошкент метрополитенида йўловчилар учун қатор қулайликлар яратилади.
Жумладан, шу куни метро фаолияти одатдагидан икки соат эрта — соат 03:00 дан бошланади. Шунингдек, 6 июнь куни соат 03:00 дан 10:00 гача Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бепул бўлади.
Бундан ташқари, байрам муносабати билан қуйидаги кунларда метро қатнови белгиланган жадвал асосида амалга оширилади:
🔹 7 июнь — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
🔹 8 июнь — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан бошлаб хизмат кўрсатилади.
Мазкур ўзгаришлар Қурбон ҳайити айёмида фуқаролар ҳаракатида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.