EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
5 июнь учун доллар курсида пасайиш кузатилмоқда

Эртага, 5 июнь куни доллар курсида 24–25 сўм атрофида пасайиш кутилмоқда.

Долларни сотиш бўйича энг яхши курсларни таклиф этаётган банклар:

Hayotbank — 12 850 сўм

Kapitalbank — 12 845 сўм

Apex bank — 12 840 сўм

Infinbank — 12 840 сўм

Долларни сотиб олиш бўйича энг юқори курслар:

Anorbank — 12 880 сўм

Agrobank — 12 890 сўм

Hayotbank — 12 890 сўм

Universalbank — 12 890 сўм

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Номувофиқ реклама учун Telegram канал админи жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотлар ҳақида реклама маълумотлари тарқатилмоқда.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида “СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ” номли Telegram каналида жойлаштирилган “Stop Diabet” биологик фаол қўшимчасига оид рекламаларда маҳсулот хусусиятлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланди. Хусусан, “Қондаги глюкоза даражасини нормаллаштиради, асоратлардан халос қилади” каби нотўғри даъволар илгари сурилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосасига кўра, маҳсулот тавсифномасида кўрсатилган маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган реклама билан мос келмайди.

Шу асосда, Рақобат қўмитаси томонидан Самарқанд вилоятидаги мазкур Telegram канал администратори маъмурий жавобгарликка тортилди ва тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 35-моддасига кўра, биологик фаол қўшимчалар реклама қилинганида уларни дори воситаси сифатида кўрсатиш, даволаш хусусиятларини таъкидлаш, инсонлар томонидан билдирилган миннатдорликлар ва муайян ҳолларга ҳаволалар келтириш тақиқланади.

Қўмита томонидан реклама қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларидаги рекламалар доимий ўрганиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди

2025 йил 10 май куни Қибрай тумани «Ботаника» маҳалласида яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, 2025 йилнинг 2 июнь куни Қибрай тумани «Соҳибкор» МФЙ Ифор кўчасидаги 11-сонли ГЭСнинг ахлат йиғиладиган ковушидан қизнинг мурдаси тан жароҳатларсиз топилди.

Суд тиббий экспертизасининг маълумотномасига кўра, қизнинг ўлими юқори нафас йўлларини сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎2
Навоийда "Ғалла–2025" мавсумига тантанали старт берилди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган Ўртачўл ҳудудида хайрли дуолар, миллий анъаналар ва фермерлар иштирокида вилоят миқёсида "Ғалла–2025" ўрим-йиғим мавсумига расман старт берилди.

Йиғим-терим ишлари юқори самарадорлик билан ташкил этилиши, фермер хўжаликларига зарур техника ва моддий ресурслар етказилиши кўзда тутилган. Бу йилги ғалла мавсумида юқори ҳосил олиш ва давлатга белгиланган миқдорда дон топшириш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда шахсий маълумотлар билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 42 ёшли фуқаро бошқа бир шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига ундан 7 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди ва гумонланувчи Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Ўзбекистон аҳолиси орасида кредитга мурожаат қилувчилар сони ортиб бормоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланувчи фуқаролар сони изчил ўсишни кўрсатмоқда. 2020 йил бошида ҳар 1 000 нафар меҳнатга лаёқатли аҳолидан 100 нафарида банк кредитлари бўлса, 2024 йил якунига келиб бу кўрсаткич 224 нафарга етди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда қарзи мавжуд бўлган шахслар сони 4,7 миллион нафарни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич фақат меҳнатга лаёқатли аҳоли — яъни эркаклар учун 16 ёшдан 60 ёшгача ва аёллар учун 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган шахсларни қамраб олади.

Банк хизматларидан фойдаланиш даражасининг ортиши аҳоли ўртасида молиявий инструментларга бўлган ишончнинг ўсиб бораётганини ҳамда турли эҳтиёжлар — уй-жой сотиб олиш, таълим харажатлари ёки шахсий истеъмолни қоплаш мақсадида кредитга мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайганини кўрсатади.

Молия ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган турли кредит маҳсулотларининг шароитлари соддалаштирилаётгани ҳам мазкур жараёнга таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
"Mars Incorporated” мурожаати асосида қонунбузилишга қарши чора кўрилди

Рақобатни муҳофаза қилиш қўмитасига “Mars, Incorporated” компаниясининг ишончли вакили орқали юборилган мурожаатда, мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг товар белгилари бузилаётгани ҳақида маълумот берилган.

Мурожаатда Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи “Surxon Oshpazi” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда “TWIX” ва “BOUNTY” номли товар белгилари қўлланилаётгани ва улар “Mars, Incorporated” компаниясига тегишли товар белгилари билан истеъмолчиларни чалкаштирадиган даражада ўхшаш экани қайд этилган. Бу ҳолат истеъмолчиларда маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини нотўғри қабул қилиш эҳтимолини юзага келтириши мумкинлиги таъкидланган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, Адлия вазирлигининг хулосасига асосан “Surxon Oshpazi” МЧЖ ишлаб чиқарган маҳсулотлардаги белгиланган номлар ҳақиқатан ҳам хорижий товар белгиларига адаштириш даражасида ўхшаш экани тасдиқланган.

Текширув натижасига кўра, “Surxon Oshpazi” МЧЖ фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан тасдиқланган "Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси" талаблари бузилганлиги аниқланди.

Шунга мувофиқ, Қўмита ҳузуридаги Махсус комиссия қарорига асосан, мазкур корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбeгимнинг аяси” номли хотира кeчаси бошланди

Айни дамда Ўзбeкистон Миллий кино саньати саройининг кичик залида Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси тасарруфидаги Санъатшунослик институти ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликаси Маданият Bазирлиги ҳузуридаги Кинoмoтaграфия агeнтлиги ҳамкорлигида ўзбeк кино санъaтининг ёрқин юлдузи, бeтакрор истeьдод соҳибаси, халқ томонидан “Ая” дeб эьзозланган Лутфихоним Саримсоқованинг ёрқин хотирасига багишланган “Ўзбeгимнинг аяси” номли хотира кeчаси бўлмоқда.

Effect.uz ни кузатиб боринг!

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1