Қурбон ҳайитида жамоат транспорти Тошкентда соат 03:00 дан иш бошлайди
Қурбон ҳайити муносабати билан 6 июнь, жума куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати соат 03:00 дан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.
«6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен ҳаракати соат 03:00 дан бошланади», — дейилади расмий хабарда.
Ушбу қарор жамоат транспорти орқали Қурбон ҳайити намозига қатнашишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аввалроқ Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда ҳайит намози соат 05:10 да ўқилади.
Шунингдек, президент қарорига мувофиқ, аҳолининг Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 7 июнь, шанба куни олти кунлик иш ҳафтасига амал қиладиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда она ва бола кўчага ахлат ташлаб кетди
Таҳририятимизга Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш 2/5 мавзеси, 10-уй олдида она ва бола томонидан ахлат ташлаб кетилаётгани акс этган видео келиб тушди. Кадрларда улар ҳеч қандай чеклов ва масъулият ҳиссисиз ҳолда уй олдидаги жамоат ҳудудига турли хил маиший чиқиндиларни ташлаб кетишaётгани кўринади.
Ҳозирча улар бу ишни қандай мақсадда амалга оширгани, ёки нега бундай йўл тутгани номаълум. Аммо бу ҳолат нафақат санитария қоидаларига, балки аҳолининг яшаш шароитига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан муносабат кутамиз. Шунингдек, фуқароларни жамоат тартиби ва озодалигини сақлашга чақириб қоламиз.

👍8👎3😢1
Қозоғистонда криптокарталар жорий этилади
Эндиликда "Остона" халқаро молия марказида рўйхатдан ўтган криптобиржалардаги ҳамёнлар орқали оддий банк карталари сингари тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Бу карталар ёрдамида дўконларда тўлов қилиш, хизматлар учун пул ўтказиш ҳамда онлайн харидлар қилиш мумкин.
Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, мазкур карталар орқали нақд пул ечиб олиш имконияти ҳам яратилади.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram каналлар админлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мумкин бўлди
Telegram мессенжери навбатдаги янгиланишда фойдаланувчилар эндиликда каналларга шахсий хабарлар юбориши ҳамда уларнинг эгалари ва админлари билан бевосита суҳбатлашиш имкониятини қўшди.
Бунда контент ижодкорлари (Telegram каналлар админлари) ушбу режимни ёқиб, обуначилар билан шахсий ахборотларини ошкор қилмасдан мулоқот қилиши мумкин.

👍2
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент–Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» рейслари ташкил этилади
Транспорт вазирлиги Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида қўшимча «Афросиёб» тезюрар поездлари қатнови йўлга қўйилганини маълум қилди.
Қўшимча рейслар 5, 6, 7 ва 8 июн кунлари амалга оширилади. Ҳаракат жадвали қуйидагича белгиланган:
Самарқанд–Тошкент — жўнаш соати 10:55, етиб келиш 13:15;
Тошкент–Самарқанд — жўнаш соати 13:56, етиб келиш 16:14.
Чипталарни eticket.railways.uz, Uzrailways Ticket мобил иловаси орқали ёки темирйўл чипта кассаларида харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт жамоат транспорти Қурбон ҳайити куни соат 03:00 дан иш бошлаши маълум қилинган эди.

👍2😢1
Россияда қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик ишчи бошига челак тушиши оқибатида ҳалок бўлди
Ленинград вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида иш фаолиятини амалга ошираётган 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси иш вақтида рўй берган нохуш ҳодиса натижасида вафот этди.
Маҳаллий расмий маълумотларга кўра, ушбу фуқаронинг бошига қурилаётган бинодан ичида цемент қоришмаси қолдиқлари мавжуд бўлган темир челак тушиб кетган. Ҳодиса натижасида у оғир тан жароҳатлари олган ва зудлик билан Всеволожск туманлараро клиник шифохонасига етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у бир неча соатдан сўнг шифохонада вафот этган.
Кузатув камералари ёзувлари текширувидан маълум бўлишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 1 июн куни соат 11:47 да содир бўлган. Тасвирларда номаълум шахс қурилаётган уйнинг 6-қавати ойнаси яқинидан пастга қарагани ва сўнгра челакни ташлагани аниқланган.
Ленинград области Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Челакни ташлаган шахснинг шахсиятини аниқлаш, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик қоидаларига амал қилинган-қилинмаганини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

😢10👎1
Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик автобус қатновлари йўлга қўйилади
2025 йил 11 июндан бошлаб, “Узаутотранс Сервис” МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатновлари бошланади.
Қатновлар ҳар куни замонавий “Yutong” автобусларида амалга оширилади. Сафар Тошкент автовокзалидан соат 15:00 да старт олади. Йўлкира нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йил 11 июндан бошлаб, “Узаутотранс Сервис” МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатновлари бошланади.
Қатновлар ҳар куни замонавий “Yutong” автобусларида амалга оширилади. Сафар Тошкент автовокзалидан соат 15:00 да старт олади. Йўлкира нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
5 июнь учун доллар курсида пасайиш кузатилмоқда
Эртага, 5 июнь куни доллар курсида 24–25 сўм атрофида пасайиш кутилмоқда.
Долларни сотиш бўйича энг яхши курсларни таклиф этаётган банклар:
Hayotbank — 12 850 сўм
Kapitalbank — 12 845 сўм
Apex bank — 12 840 сўм
Infinbank — 12 840 сўм
Долларни сотиб олиш бўйича энг юқори курслар:
Anorbank — 12 880 сўм
Agrobank — 12 890 сўм
Hayotbank — 12 890 сўм
Universalbank — 12 890 сўм

👍2👎1
Номувофиқ реклама учун Telegram канал админи жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотлар ҳақида реклама маълумотлари тарқатилмоқда.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида “СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ” номли Telegram каналида жойлаштирилган “Stop Diabet” биологик фаол қўшимчасига оид рекламаларда маҳсулот хусусиятлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланди. Хусусан, “Қондаги глюкоза даражасини нормаллаштиради, асоратлардан халос қилади” каби нотўғри даъволар илгари сурилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосасига кўра, маҳсулот тавсифномасида кўрсатилган маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган реклама билан мос келмайди.
Шу асосда, Рақобат қўмитаси томонидан Самарқанд вилоятидаги мазкур Telegram канал администратори маъмурий жавобгарликка тортилди ва тегишли ҳужжатлар судга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 35-моддасига кўра, биологик фаол қўшимчалар реклама қилинганида уларни дори воситаси сифатида кўрсатиш, даволаш хусусиятларини таъкидлаш, инсонлар томонидан билдирилган миннатдорликлар ва муайян ҳолларга ҳаволалар келтириш тақиқланади.
Қўмита томонидан реклама қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларидаги рекламалар доимий ўрганиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 24 ёшли қиз ўлик ҳолда топилди
2025 йил 10 май куни Қибрай тумани «Ботаника» маҳалласида яшовчи 24 ёшли қиз ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, 2025 йилнинг 2 июнь куни Қибрай тумани «Соҳибкор» МФЙ Ифор кўчасидаги 11-сонли ГЭСнинг ахлат йиғиладиган ковушидан қизнинг мурдаси тан жароҳатларсиз топилди.
Суд тиббий экспертизасининг маълумотномасига кўра, қизнинг ўлими юқори нафас йўлларини сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

😢7👎2
Навоийда "Ғалла–2025" мавсумига тантанали старт берилди
Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган Ўртачўл ҳудудида хайрли дуолар, миллий анъаналар ва фермерлар иштирокида вилоят миқёсида "Ғалла–2025" ўрим-йиғим мавсумига расман старт берилди.
Йиғим-терим ишлари юқори самарадорлик билан ташкил этилиши, фермер хўжаликларига зарур техника ва моддий ресурслар етказилиши кўзда тутилган. Бу йилги ғалла мавсумида юқори ҳосил олиш ва давлатга белгиланган миқдорда дон топшириш асосий мақсад сифатида белгиланган.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда шахсий маълумотлар билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 42 ёшли фуқаро бошқа бир шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига ундан 7 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди ва гумонланувчи Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍4🔥1