EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХМАО депутати ўзбеклар ҳақидаги баёноти учун терговга тортилиши мумкин

Ханти-Мансийск автоном округи (ХМАО) Думасида бугунги мажлисда Россия Федерацияси Коммунистик партияси фракцияси вакили Холид Таги-зодага нисбатан чора кўриш масаласи муҳокама қилинади.

Бу қарор унинг Сибир ҳудудларини ўзбекларнинг “тарихий ватани” деб атаган баёнотидан сўнг пайдо бўлди. Ушбу гапларидан сўнг “Ягона Россия”, ЛДПР, коммунистлар ва Давлат Думасининг бир қатор депутатлари ФСБ ва Бош прокуратурадан Холид Таги-зодага нисбатан тергов ўтказишни талаб қилишди.

Бу воқеа Россия сиёсий муҳитида миллий масалалар юзасидан муҳокамалар ва босим кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистонда маошлар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.

Айни пайтда маошлар қайси санадан бошлаб оширилиши ҳақида расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида пенсия ва нафақалар 15 фоизга оширилган, октябрь ойида эса давлат ташкилотлари ходимларининг маошлари 10–15 фоизга оширилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥33👎10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ олдида пилла идорасига ён босиб, фермерларга зулм ўтказаётган ҳокимлар ва ИИБ ходимларининг обрўси тушяпти» – Чорихон Қодиров пилла ишидаги мажбурлашлар ҳақида гапирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Маошлар 1 августдан, пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 1 июлдан оширилади

Президент фармони билан:

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎5😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Йиғилишга мажбурий олиб келинсин» – Андижонда туман ҳокими ИИБ бошлиғига ноодатий кўрсатма берди. Бу Ўзбекистондаги дастлабки амалиёт эмас… Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фермерларга мансабдорлар томонидан ўтказилаётган босим ва таҳдидларга чек қўйиш керак» – пахтаободлик фермер

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб келиш бўйича ИИБ бошлиғига алоқа хати чиқарган эди. Шундан сўнг ИИБ ходимлари йиғилишга ўзи билиб, «мажбурий» тарзда келмаган фермерларни 15 суткалик қамоқ кутаётганини билдиришган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
1 августдан эътиборан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошади

Президент қарорига кўра, пенсия ва нафақалар 1 июлдан, ойлик ва стпендиялар 1 августдан 10 фоизга оширилмоқда.

1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори ҳам 412 минг сўм этиб белгиланган.

Бинобарин, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун энг кшп солинадиган жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

🔸Камар тақмаслик – 206 минг сўм
🔸Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 минг сўм
🔸Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 минг сўм
🔸Суғуртасиз машина бошқариш – 412 минг сўм
🔸Светофорнинг қизил чироғида ўтиш – 824 минг сўм
🔸Нотўғри парковка – 824 минг сўм
🔸Телефонда гаплашиш – 1 млн 236 минг сўм
🔸Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 20 млн 600 минг сўм;
🔸Тезлик (+20 км/соат) – 412 минг сўм;
🔸Қарама-қарши йўналишда ҳайдаш – 4 млн 120 минг сўм;
🔸Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 20 млн 600 минг сўмгача (чегирмасиз) ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш;
🔸Рухсатсиз тонировка – 10 млн 300 минг сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламентидан янги чақириқ: ғояларингизни билдиринг!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти янги чақириқ доирасида ўз фаолиятини бошлади. Янги таркибнинг асосий мақсади — тенгдошларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида аниқ ва амалий режаларни ишлаб чиқишдир.

Ёшлар парламенти ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда тенгдошларнинг овозини эшитиш учун таклифлар, ғоялар ва ташаббусларни қабул қилишни бошлади.

Агар сизда таклиф, ташаббус ёки ғоя бўлса — уларни билдиринг!

Илҳомланинг, ташаббус кўрсатинг ва имкониятларни ўзингиз яратинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Мазкур воқеа Тошкент-Нукус трассасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида камида икки қурбон бор, айни кунгача ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйлаб тундаги рейдларда ҳуқуқбузарлар аниқланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан республика бўйлаб тунда кенг кўламли рейд тадбирлари ўтказилди ва қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Қашқадарёда ички ишлар ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.

Наманганда эса ички ишлар ходими вояга етмаган қизнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Тошкентда фуқаро наркотик модда билан қўлга олинди.

Ички ишлар органлари бундай тундаги назорат тадбирларини республика бўйлаб давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Микроқарзларга чекловлар киритилиши мумкин — Марказий банк янги таклифлар берди

Марказий банк томонидан 2024 йил молиявий барқарорлик бўйича ҳисоботда микроқарзлар бўйича қатор таклифлар билдирилди. Унга кўра:

Микроқарз олиш учун энг кам даромад талаб қилиниши мумкин. Яъни, шахс микроқарз олишни истаса, унинг ойлик даромади маълум бир минимал миқдордан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланиши мумкин. Бу сумма аҳолининг минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қарзнинг максимал миқдори ҳам чекланиши мумкин. Яъни, бир киши олиши мумкин бўлган микроқарз суммаси унинг йиллик даромадига нисбатан чегараланади (буни молияда LTI — Loan to Income дейишади). Масалан, йиллик даромади 36 млн сўм бўлган киши 36 млн сўмдан кўп микроқарз ололмаслиги мумкин.

Қарз юки бўйича истиснолар микроқарзларга тааллуқли бўлмайди. Марказий банк банкларга микроқарз беришда қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасликка рухсат бермасликни таклиф қилмоқда. Бу — мижоз ойлик тўловни уддалай оладими-йўқми, аниқ ҳисоблаб, шунга қараб қарз бериш дегани.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

Ўзбекистонда ветеринария таълимни ривожлантириш, уни бир пайтнинг ўзида амалиётга интеграция қилиш, халқаро стандартларни миллий тизимга татбиқ этиш, айниқса Халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағлари ва истиқболли грант лойиҳаларини жалб этишдаги тажрибалар халқаро экспертлар томонидан юксак эътироф этилди.

👉 https://effect.uz/6440

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда илк бор технологик металлар олий мактаби ташкил этилди

Мазкур олий мактаб Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан ташкил этилган бўлиб, технологик металлар соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни мақсад қилган.

Бакалавриат дастури Италиянинг Пиза университети билан ҳамкорликда амалга оширилиб, дарслар инглиз тилида олиб борилади, таълим жараёнлари ТМКнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ташкил этилади ҳамда ушбу босқич учун ТМК томонидан 25 та грант ажратилган.

Шунингдек, олий мактаб ва Геология фанлари университети ҳамкорлигида критик минераллар йўналишида магистратура дастури ҳам йўлга қўйилган. Бу лойиҳа Хитойнинг Геофанлар университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Магистратура таълими ҳам инглиз тилида олиб борилади, иккинчи босқич Хитойда давом эттирилади. Битирувчилар икки давлат дипломига эга бўлишади. Магистратура босқичи учун 10 та грант ажратилган.

Қайд этилишича, таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар ТМК томонидан тўлиқ иш билан таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда маошлар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.

Айни пайтда маошлар қайси санадан бошлаб оширилиши ҳақида расмий маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида пенсия ва нафақалар 15 фоизга оширилган, октябрь ойида эса давлат ташкилотлари ходимларининг маошлари 10–15 фоизга оширилган эди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥54😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Италиянинг Сицилия оролидаги Этна вулқони отилишни бошлади

"Европадаги энг фаол вулқон ҳисобланувчи Этна бугун эрталаб ҳаракатга келди. Вулқондан ҳавога лава, кул ва газ оқимлари отилмоқда", дея хабар берди Bild нашри.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Доллар курси ошишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,74 сўмга ошди ва 12 857,35 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 10,55 сўмга кўтарилди ва 14 672,81 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,8 сўмга ошиб, 163,45 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида Damas билан тўқнашган скутер ҳайдовчиси вафот этди

ЙТҲ кеча соат 23:50 да туманнинг Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида юз берган.

Оқибатда скутер ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Ўзбекистон экспортидаги ТОП-10 давлатлар

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар (АҚШ долларида):

— Россия – 1,2 млрд

— Хитой – 608,8 млн

— Афғонистон – 415,2 млн

— Қозоғистон – 405,7 млн

— Туркия – 335,4 млн

— Франция – 309,8 млн

— БАА – 175,7 млн

— Тожикистон – 149,7 млн

— Қирғиз Р. – 147,2 млн

— Покистон – 126,9 млн


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурбон ҳайитида жамоат транспорти Тошкентда соат 03:00 дан иш бошлайди

Қурбон ҳайити муносабати билан 6 июнь, жума куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати соат 03:00 дан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

«6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен ҳаракати соат 03:00 дан бошланади», — дейилади расмий хабарда.

Ушбу қарор жамоат транспорти орқали Қурбон ҳайити намозига қатнашишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аввалроқ Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда ҳайит намози соат 05:10 да ўқилади.

Шунингдек, президент қарорига мувофиқ, аҳолининг Қурбон ҳайитини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 7 июнь, шанба куни олти кунлик иш ҳафтасига амал қиладиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда она ва бола кўчага ахлат ташлаб кетди

Таҳририятимизга Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш 2/5 мавзеси, 10-уй олдида она ва бола томонидан ахлат ташлаб кетилаётгани акс этган видео келиб тушди. Кадрларда улар ҳеч қандай чеклов ва масъулият ҳиссисиз ҳолда уй олдидаги жамоат ҳудудига турли хил маиший чиқиндиларни ташлаб кетишaётгани кўринади.

Ҳозирча улар бу ишни қандай мақсадда амалга оширгани, ёки нега бундай йўл тутгани номаълум. Аммо бу ҳолат нафақат санитария қоидаларига, балки аҳолининг яшаш шароитига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан муносабат кутамиз. Шунингдек, фуқароларни жамоат тартиби ва озодалигини сақлашга чақириб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3😢1