Японияда 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаши мумкин — янги лойиҳага старт берилди
Миграция агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, “Японияга 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси” амалий босқичга ўтди.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида “Yapon Mahorat Nuri” ўқув курслари ташкил этилади. Ушбу марказларда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда ишга жойлашиш учун зарур бўлган амалий кўникмалар ўргатилади.
Шунингдек, 2025 йил июнь ойидан бошлаб WiseBridge онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан бевосита боғланиш имконияти яратилади.
Ўқув курсларига рўйхатдан ўтиш учун (71)71 202 33 55 (ички рақам — 545) телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик суви ва оқова хизматлари: тарифлар қандай шаклланади?
🔹 Ичимлик суви таъминоти ва оқова суларни чиқариш хизматлари нархлари қандай белгиланади?
🔹 Электр энергияси нархи ошиши сув тарифларига қандай таъсир қилади?
🔹 Ҳозирда қайси ҳудудларда сув тарифлари қайта кўриб чиқилди?
Ушбу ва бошқа долзарб саволларга жавоблар “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов томонидан берилган расмий баёнотда келтирилган.

👍1
Ўзбекистон ва Буюк Британия ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида навбатдаги муҳим қадамни ташлади — мамлакат Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.
Маълумотга кўра, музокаралар май ойининг охирида Лондонда ўтказилган бўлиб, томонлар ўзаро келишувга эришган. Энди Ўзбекистондаги ички ҳуқуқий жараёнлар тугаллангандан сўнг, 2025 йил 12 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган ЖСТ ишчи гуруҳининг 10-йиғилишида тегишли баённома имзоланиши кутилмоқда.
Шу билан Буюк Британия Ўзбекистон билан ЖСТга аъзо бўлиш масаласида музокараларни якунлаган 24-давлатга айланди. Жами 38 давлат билан музокаралар олиб борилган.

👍7
АҚШда қўлга олинган ўзбекистонлик фирибгар ватанга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон фуқароси — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик миқдордаги фирибгарлик содир этганликда гумонланаётган шахс АҚШдан экстрадиция қилинди.
Ўзбекистон Интерполи Миллий марказий бюроси ҳамда АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида мазкур шахс қўлга олиниб, мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди.
Гумонланувчи АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва кейинчалик жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон томонига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ҳам халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда қурилиш объектлари текширилди: аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўрилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги бир қатор қурилиш объектларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Текширув жараёнида лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш меъёрларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

👍6😢1
Нодавлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди
Ҳар йили июн-сентябрь ойларида ўтказилиши белгиланган нодавлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари расман бошланди.
Шу билан бирга, давлат ОТМларига қабул қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Бакалавр йўналишлари учун қабул – 5 июндан 25 июнгача: my.uzbmb.uz
Магистратура мутахассисликлари учун қабул – 1 июлдан 30 июлгача: magistr.edu.uz
Иккинчи мутахассисликка қабул – 10 июлдан 10 августгача: my.edu.uz
Ўқишни кўчириш жараёнлари:
Давлат ОТМлар ўртасида – 15 июлдан 5 августгача: transfer.edu.uz
Хорижий ёки нодавлат ОТМдан давлат ОТМга – my.uzbmb.uz
Қандай йўналишлар мавжудлиги ва ўтиш баллари ҳақида маълумотни @mandat_javobbot орқали олиш мумкин.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
“Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ўрмон фонди ресурсларидан самарали фойдаланишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этиш, уларни қайта тиклаш ҳамда 3,8 минг гектар ўрмон фонди ерларида доривор ва озиқ-овқатбоп ҳамда зиравор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;
🔹 2030 йилгача 9,2 минг тонна дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш ҳамда 919 миллион дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш;
🔹2025–2026 йилларда тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги 500 гектарда “терраса” усулида дарахт ва бута кўчатлари экиш.
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси негизида “Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилади.
Марказ қуйидагиларни назарда тутувчи “Ақлли ўрмон хўжалиги” (Smart forestry) ахборот платформасининг ягона оператори ҳисобланади:
🔸 ўрмон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, уларнинг ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
🔸 ўрмон хўжалиги соҳаси фаолияти замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва интеграциялашган ахборот тизимлари орқали самарали бошқарилиши таъминланади.

👎2
“Яшил макон” электрон платформасида очиқлик янада таъминланади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида
ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни
изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлиги, яшовчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширишнинг 2026 йил 1 январдан бошлаб мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 уруғчилик лабораторияларида республика ҳудудларининг иқлим шароитига мос ўсимлик турларидан оналик плантацияларини ташкил қилиш;
🔹 давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилаётган кўчатлар ҳажмини 2 бараварга ошириш.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади:
🔸аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;
🔸 ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади ва уларнинг тоифасини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси президенти қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Туркияда 5,8 магнитудали зилзила юз берди — Туркия ИИВ
Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Мармарис курорт шаҳридан 10,4 км узоқликда, 67,91 км чуқурликда жойлашган бўлган.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, ер силкиниши оқибатида 69 киши жароҳат олган, уларнинг аксарияти ваҳима туфайли уйларнинг баланд қаватларидан сакраган. Фетҳие туманида зилзила вақтида ваҳимага тушган 14 ёшли қиз вафот этган. У шифохонага етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
дейилади Туркия Фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар бошқармаси (АFAD) баёнотида.

"Маҳаллий вақт билан соат 02:17 да юз берган зилзила Мармарисдан ташқари Муғла, Айдин, Денизли, Маниса ва Измир вилоятларида ҳам сезилган. Ҳудудларда қидирув ишларимиз давом этмоқда",
дейилади Туркия Фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар бошқармаси (АFAD) баёнотида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарима баллари ҳақида тўлиқ маълумот берилди
12 та жарима баллни тўплаш осон эмас — бу фақат қоидаларга қаттиқ риоя қилмайдиган, доимий равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга хос ҳолатдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
12 та жарима баллни тўплаш осон эмас — бу фақат қоидаларга қаттиқ риоя қилмайдиган, доимий равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга хос ҳолатдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
3 июн кунги валюта бозори: доллар нархи ошиши кутиляпти
3 июн куни доллар курсида 24-25 сўм атрофида ўсиш кутилмоқда.
Қуйида банклардаги долларни сотиш бўйича энг яхши курслар келтирилган:
Asakabank — 12 830 сўм
Apex bank — 12 820 сўм
Hayotbank — 12 820 сўм
Infinbank — 12 820 сўм
Банклардан доллар харид қилишда энг юқори курслар:
Anorbank — 12 850 сўм
Agrobank — 12 870 сўм
Aloqabank — 12 870 сўм
Hayotbank — 12 870 сўм

Спорт академиясига ректор тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Илҳомжон Ахмедович Турсуналиев Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Илҳомжон Аҳмедович Турсуналиев — Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири бўлиб, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва профессор унвонларига эга. У 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1996 йилда Фарғона давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишини тамомлаган.
Турсуналиев ўзининг илмий фаолиятида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини узлуксиз касбий малака ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратган. Унинг диссертацияси “Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш” мавзусига бағишланган.

ХМАО депутати ўзбеклар ҳақидаги баёноти учун терговга тортилиши мумкин
Ханти-Мансийск автоном округи (ХМАО) Думасида бугунги мажлисда Россия Федерацияси Коммунистик партияси фракцияси вакили Холид Таги-зодага нисбатан чора кўриш масаласи муҳокама қилинади.
Бу қарор унинг Сибир ҳудудларини ўзбекларнинг “тарихий ватани” деб атаган баёнотидан сўнг пайдо бўлди. Ушбу гапларидан сўнг “Ягона Россия”, ЛДПР, коммунистлар ва Давлат Думасининг бир қатор депутатлари ФСБ ва Бош прокуратурадан Холид Таги-зодага нисбатан тергов ўтказишни талаб қилишди.
Бу воқеа Россия сиёсий муҳитида миллий масалалар юзасидан муҳокамалар ва босим кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

👎7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистонда маошлар 10 фоизга оширилади
Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасидаги ҳисоботида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.
Айни пайтда маошлар қайси санадан бошлаб оширилиши ҳақида расмий маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида пенсия ва нафақалар 15 фоизга оширилган, октябрь ойида эса давлат ташкилотлари ходимларининг маошлари 10–15 фоизга оширилган эди.

👍82🔥33👎10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ олдида пилла идорасига ён босиб, фермерларга зулм ўтказаётган ҳокимлар ва ИИБ ходимларининг обрўси тушяпти» – Чорихон Қодиров пилла ишидаги мажбурлашлар ҳақида гапирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Маошлар 1 августдан, пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 1 июлдан оширилади
Президент фармони билан:
2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

👍36👎5😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Йиғилишга мажбурий олиб келинсин» – Андижонда туман ҳокими ИИБ бошлиғига ноодатий кўрсатма берди. Бу Ўзбекистондаги дастлабки амалиёт эмас… Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фермерларга мансабдорлар томонидан ўтказилаётган босим ва таҳдидларга чек қўйиш керак» – пахтаободлик фермер
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб келиш бўйича ИИБ бошлиғига алоқа хати чиқарган эди. Шундан сўнг ИИБ ходимлари йиғилишга ўзи билиб, «мажбурий» тарзда келмаган фермерларни 15 суткалик қамоқ кутаётганини билдиришган.

😢5👍1