EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз" — Сенатор одил судлов масаласида Ўзбекистон судларининг ўрни ҳақида гапирди

"Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича беш поғонага пастлаб 83-ўринни эгаллаб турибмиз. Беш поғонага пастладик. Беш поғона кўтарилганимизда бошқа гап эди. Энди худди шу индекснинг таркибига кирувчи фуқаролик одил судловига эришиш даражасининг юқорилиги субиндикаторида мамлакатимиз ўрни ўтган йилда 10 поғонага пасайди ва 96-ўриндан 106-ўринга чиқдик. Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз", — дейди Қашқадарё вилоятидан сайланган сенатор Абдураҳим Эркаев.

Бу Суд-ҳуқуқ тизимига ишонч аҳолида сўниб бораётганини англатади, дейди сенатор.
👍26😢4👎2
БААда 100 дан ортиқ ўзбекистонлик аэропортда сабабсиз ушлаб турилгани айтилмоқда. Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди

2 июнь куни Жаҳон чемпионати саралаш доирасидаги БАА–Ўзбекистон футбол учрашувини жонли томоша қилиш мақсадида Тошкент–Шаржа рейси билан Шаржага келган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси маҳаллий аэропортда ушлаб турилди. Бу ҳақда БААга киритилмаган блогерлар ва журналистлар ижтимоий тармоқларда хабар тарқатмоқда.

Gazeta.uz мухбири Шаржа аэропортидан хабар беришича, аввалига аёллар ва ёши катта шахслардан айримлари мамлакатга киритилган, қолган эркаклардан эса қўшимча ҳужжатлар талаб қилинган.

«Эркаклардан анкета тўлдириш, меҳмонхонадаги брон ҳақидаги ҳужжат ва қайтиш билетининг нусхасини талаб қилишди. Ҳужжатлар йиғиб олингач, уларни олиб кетишди ва кейин қайтиб чиқишмади. Шаржа вақти билан 06:05 да қўнган бўлсак, ҳозир 11:05. Сабаб ёки жавоб йўқ»,

— деб ёзган журналист.

Шунингдек, ижтимоий тармоқдаги бошқа фойдаланувчилар ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаб, ўзбекистонликлардан паспортлар олиб қўйилганини ва беш соатдан зиёд вақт куттирилаётганини маълум қилишган.

«Шаржа аэропортида чиқармасдан ушлаб туришяпти. 5 соат бўлди. Сабабини сўрасак, фақат “кутишимиз керак” дейишяпти. Нима учунлиги, қачон чиқаришлари ҳақида маълумот йўқ. Фақат ўзбек паспорти борлар ушлаб турилган»,

— деган фуқаро Шерзод Ражабов.

Тошкент вақти билан 14:30 ларда айрим фуқароларнинг аэропорт назоратидан ўтказилгани айтилмоқда, бироқ қайси қисми ўтказилгани аниқ эмас.

Маълумотларга кўра, бу каби ҳолат 1 июн куни ҳам кузатилган. Журналист Нодирхўжа Йўлдошевнинг ёзишича, ўша куни БААга борган ўзбекистонлик журналистлар ҳам 8 соатга яқин ушлаб турилган.

«Абу-Даби ва Шаржа рейсларида сўнгги пайтларда шундай муаммолар тез-тез юз бермоқда. Асосан 25−35 ёшдаги эркак туристларни ушлаб қолишяпти. Оилавий ва ёши катталарга индамайди. Маслаҳатим: ўйин куни Абу-Даби ёки Шаржага келманг, ўйинга улгурмаслигингиз мумкин. Дубайда бундай муаммо йўқ»,

— деб ёзган у.

Холат юзасидан Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди. Унда БAA’нинг турли аэропортлари орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг текширув жараёнлари чўзилаётгани ҳолатлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан доимий мониторинг қилиб борилаётгани айтилган.

Фуқароларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубайдаги Бош консулхонаси томонидан BAAнинг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан шошилинч музокаралар ўтказилди. Вазиятни бартараф этиш ва яхшилаш бўйича доимий мулоқот йўлга қўйилган.

БAA томони берган расмий маълумотга кўра, мамлакатда ўтказилаётган турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва бу орқали аэропортлардаги паспорт ва божхона назоратлари вақти чўзилмоқда.

Айни пайтда фуқароларимизни тезкорлик билан текширувдан ўтказиш учун мавжуд имкониятлар тўлиқ сафарбар этилган. Шунинг натижасида юртимиз фуқаролари БAA ҳудудига киришни бошлаган,

дейилади баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парижда “ПСЖ”нинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси шиддатли тарзда нишонланди: 2 киши ҳалок бўлди, 200 га яқин киши жароҳатланди

Футбол мухлислари Франция пойтахтида автомобиллар, велосипедлар ва матрасларга ўт қўйишди, ҳаракатни чеклаб қўйишди, витриналарни синдиришди, дўконларни талон-торож қилишди ва полицияга қарата салютлар отишди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

560 киши ҳибсга олинган, кўчаларда 700 га яқин ёнғин кузатилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22,9 % га ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 23,6 трлн сўмга етди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,9 % га ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миссия: Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифи: муҳим учрашувлар ва самарали мулоқотлардан лавҳалар

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Россияга амалга оширган ташрифи доирасида бир қатор муҳим учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтди. Ушбу эксклюзив видеолавҳада делегация иштирокидаги расмий мулоқотлар, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган учрашувлар ва маданий-таълим соҳасидаги ташрифлар акс этган.

Маълумот учун сафар доирасида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60👎27🔥3😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Фермерлар кенгаши Пахтаобод тумани ҳокимининг ҳаракатлари юзасидан Бош прокуратурага мурожаат киритди

Фермерлар кенгаши EFFECT.UZ томонидан ёритилган Пахтаобод туманидаги ҳолатга эътибор қаратди. Хабарда туман ҳокими Ш.Бабаев ИИБ бошлиғи Ф.Давронов номига жорий йилнинг 27 май куни йиғилишга қатнашмаган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан ваколат доирасида чора кўриш ва муҳокама йиғилишига мажбурий тарзда олиб келиш ҳақида киритган хати ҳақида гап кетади.

Маълум қилинишича, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Фермерлар кенгаши 2 июль куни Бош прокуратурага Пахтаобод туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 250 миллионга яқин асалари эркинликка чиқиб кетди

Вашингтон штати, Уотком округида асалари уялари ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди. Оқибатда миллионлаб асаларилар атрофга тарқалди.

Ҳозирда воқеа жойига 20 дан ортиқ асаларичи етиб келиб, ҳашаротларни йиғиб, уяларига қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 ёшли қизалоқ отасининг ҳаётини сақлаб қолди

Англияда икки ёшли қизалоқнинг қандли диабет билан касалланган отаси “Гипогликемия хуружи”га учраган. Қизалоқ унинг ҳолатини тушуниб, унга дори олиб келиш учун шошилган холати уйдаги видеокамераларга тушиб қолган.

Дастлаб қизалоқ ҳушсиз ётган отасини уйғотишга ҳаракат қилган. Кейин отасининг “менда гипо” деган сўзларини эшитгач, унинг дорисини олиб келган. Бу жасорат туфайли отаси ҳушига келган ва ҳаёти сақлаб қолинган.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Ўзбекистонда доллар курси ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 44,18 сўмга ошди ва 12 834,61 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 175,82 сўмга кўтарилди ва 14 662,26 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,05 сўмга ошиб, 162,65 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда Коксаки вируси тарқалмоқда

Туркияда россиялик сайёҳлар орасида Коксаки вируси кенг тарқалмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу вирус айниқса болалар орасида кенг тарқалиб, оғиз, кафт ва оёқларда тошмалар, юқори ҳарорат, мушакларда оғриқ каби симптомлар билан намоён бўлмоқда.

Анталия шаҳридаги Starlight Resort меҳмонхонасида дам олаётган 15 нафар россиялик сайёҳ Коксаки вируси билан касаллангани маълум қилинди.

Махаллий соғлиқни сақлаш идоралари ушбу ҳолат юзасидан назорат чораларини кучайтирган. Туристларга шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш ва илк аломатлар пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат этиш тавсия этилмоқда.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди

Туркиянинг маданий диққатга сазовор жойларини тунда кашф қилиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди.


👉 https://effect.uz/6439

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда қизларнинг жанжали акс этган видео кенг тарқалиб, турли хил муҳокамаларга сабаб бўлди. Қайд этилишича, жорий йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқаро Э.Б. жамиятдаги юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ҳолда, ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчиларига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 18 ёшли фуқаро Э.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Қурбон ҳайити намози 2025: Ўзбекистон бўйлаб ўқилиш вақтлари эълон қилинди

2025 йилги Қурбон ҳайити намози 6 июнь, жума куни Ўзбекистон бўйлаб жоме масжидларда адо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълум қилди.

Тошкент шаҳрида намоз эрталаб соат 05:10 да бошланади. Қолган ҳудудларда эса намоз вақти қуйидагича белгиланган:

Андижон, Наманган, Фарғона – 05:00

Тошкент вилояти – 05:10

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд – 05:20

Сурхондарё, Қашқадарё – 05:25

Навоий, Бухоро – 05:30

Хоразм – 05:45

Қорақалпоғистон Республикаси – 05:50

Вақтлар қуёш чиққандан кейинги 15–20 дақиқалик фарқни ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Японияда 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаши мумкин — янги лойиҳага старт берилди

Миграция агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, “Японияга 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси” амалий босқичга ўтди.

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида “Yapon Mahorat Nuri” ўқув курслари ташкил этилади. Ушбу марказларда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда ишга жойлашиш учун зарур бўлган амалий кўникмалар ўргатилади.

Шунингдек, 2025 йил июнь ойидан бошлаб WiseBridge онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан бевосита боғланиш имконияти яратилади.

Ўқув курсларига рўйхатдан ўтиш учун (71)71 202 33 55 (ички рақам — 545) телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик суви ва оқова хизматлари: тарифлар қандай шаклланади?

🔹 Ичимлик суви таъминоти ва оқова суларни чиқариш хизматлари нархлари қандай белгиланади?
🔹 Электр энергияси нархи ошиши сув тарифларига қандай таъсир қилади?
🔹 Ҳозирда қайси ҳудудларда сув тарифлари қайта кўриб чиқилди?

Ушбу ва бошқа долзарб саволларга жавоблар “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов томонидан берилган расмий баёнотда келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон ва Буюк Британия ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида навбатдаги муҳим қадамни ташлади — мамлакат Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Маълумотга кўра, музокаралар май ойининг охирида Лондонда ўтказилган бўлиб, томонлар ўзаро келишувга эришган. Энди Ўзбекистондаги ички ҳуқуқий жараёнлар тугаллангандан сўнг, 2025 йил 12 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган ЖСТ ишчи гуруҳининг 10-йиғилишида тегишли баённома имзоланиши кутилмоқда.

Шу билан Буюк Британия Ўзбекистон билан ЖСТга аъзо бўлиш масаласида музокараларни якунлаган 24-давлатга айланди. Жами 38 давлат билан музокаралар олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
АҚШда қўлга олинган ўзбекистонлик фирибгар ватанга экстрадиция қилинди

Ўзбекистон фуқароси — Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик миқдордаги фирибгарлик содир этганликда гумонланаётган шахс АҚШдан экстрадиция қилинди.

Ўзбекистон Интерполи Миллий марказий бюроси ҳамда АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида мазкур шахс қўлга олиниб, мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди.

Гумонланувчи АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва кейинчалик жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон томонига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ҳам халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда қурилиш объектлари текширилди: аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўрилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятидаги бир қатор қурилиш объектларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширув жараёнида лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш меъёрларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1