EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда

1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни – уларга меҳр ва эътибор, ишонч ва имкониятлар куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кун муносабати билан бир неча кундирки, Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида концерт дастурлари, байрам тадбирлари, суннат тўйлари ташкил этилмоқда. Болажонларга совғалар улашилиб, уларга байрамона кайфият бахш этилмоқда.

Бугун эса Навоий вилоят Болалар театрида ўтказилган байрам тадбирида 200 нафардан ортиқ бола иштирок этди. Уларни қутлаш учун вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамда бир қатор масъул раҳбарлар ташриф буюришди.

Тадбирда вилоят раҳбари ўз табрик сўзида болаларни соғлом ва бахтли қилиб вояга етказиш, улар учун тўлиқ имкониятлар яратиш – жамиятнинг умумий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

Байрам муносабати билан вилоят Онкология марказида даволанаётган болалар ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳоким улар билан учрашиб, совғалар улашди. Айтиш жоизки, бу каби ғамхўрлик тадбирлари вилоятда анъанага айланган.

Куннинг иккинчи ярмида ҳам вилоятнинг барча ҳудудларида болалар учун концертлар ва маданий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлар ҳозирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида давом этмоқда.

Барча болаларни бу гўзал байрам билан табриклаймиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Марғилондаги кўп қаватли уйда лойиҳадан четлашув: ким жавобгар?

Бу хабар ҳар қандай фуқарони ташвишга солиши табиий. Ахир, ҳар бир бино йиллар давомида тинч, тотув ва хавфсиз ҳаёт учун замин бўлиши шарт. Аммо сўнгги йилларда тез суръатда барпо этилаётган кўп қаватли биноларнинг сифат жиҳатидан қандай экани борасида саволлар туғила бошлади.

Яқинда Фарғона вилояти, хусусан, Марғилон шаҳар “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган турар-жой биносида шундай ҳолат аниқланди. “Moneron” МЧЖ ХК томонидан қурилаётган 12 қаватли уйнинг 6-қаватида лойиҳада белгиланган 200 мм қалинликдаги девор ўрнига 160 мм қалинликда девор қурилгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бу ҳолатни аниқлади ва тегишли маъмурий баённома расмийлаштирди. Шунингдек, деворни бузиш ва лойиҳага мувофиқ ҳолатга келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Лекин бу ерда савол туғилади:

Нега инспекция фақатгина кўрсатма билан чекланди?

Нега деворни лойиҳага мувофиқлаштириш жараёнида инспекциянинг қатъий назорати таъминланмади?

Умуман, назорат органлари зиммасида фақат аниқлаш ва огоҳлантириш вазифасигина борми? Ёки қурилиш жараёнида лойиҳадан оғиш ҳолатларини бартараф этишда доимий назорат ҳам керак эмасми?

Назорат органлари фақат жарима ёки кўрсатмалар билан чекланмасдан, қурилиш сифати устидан доимий ва қатъий ижро назоратини амалга ошириши керак. Акс ҳолда, бундай сифатсиз қурилишлар фуқаролар ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида қайси давлатлар етакчи?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 4,2 млрд

— Россия – 3,7 млрд

— Қозоғистон – 1,4 млрд

— Туркия – 834 млн

— Корея Республикаси – 584,1 млн

— Афғонистон – 504,5 млн

— Франция – 472,8 млн

— Германия – 423,8 млн

— Ҳиндистон – 383 млн.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида гепатит C'га қарши дори воситасининг 2025 йилдаги илк партияси етказилди.


👉 https://effect.uz/6438

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марғилондаги кўп қаватли уйда лойиҳадан четлашув: ким жавобгар? Бу хабар ҳар қандай фуқарони ташвишга солиши табиий. Ахир, ҳар бир бино йиллар давомида тинч, тотув ва хавфсиз ҳаёт учун замин бўлиши шарт. Аммо сўнгги йилларда тез суръатда барпо этилаётган…
Марғилондаги "Янги Ўзбекистон" массивида сифатсиз қурилиш аниқланди

Аввалроқ Марғилон шаҳри Янгиобод маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган 12 қаватли уйда сифатсиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида “Moneron” МЧЖ ХК томонидан қурилаётган 3-лот турар жой биносининг 6-қаватида В-Г ўқлар оралиғида лойиҳада белгиланган 200 мм ўрнига 160 мм қалинликда девор қуйилгани аниқланди.

Ҳозирда барча қурилиш-монтаж ишлари қатъий назоратга олинган. Лойиҳа талабларига зид равишда амалга оширилган қисмларни бузиш ва қайта тиклаш ишлари бошланган.

Инспекция томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида назорат ишлари доимий равишда кучайтириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун баллли жарималар тизими кучга кирди

Жадвалда айрим қоидабузарликлар ва улар учун белгиланган балллар миқдори кўрсатилган. Масалан, тезликни ошириш ҳолатида қуйидагича балллар ҳисобланади:

🔹 20 км/соатгача — 0,5 балл
🔹 20–40 км/соат — 1 балл
🔹 40–60 км/соат — 1,5 балл
🔹 60 км/соатдан юқори — 2 балл.


Ҳар бир тўпланган балл ҳақида ҳайдовчиларга SMS орқали хабар берилади.

Ҳайдовчилар ўз баллари тўғрисидаги маълумотларни E-jarimaball модули, махсус мобил иловалар ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билишлари мумкин.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар бўйича электрон маълумотлар базаси ҳам яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонидаги масжид атрофида фаолият олиб бораётган кичик дўконлар олиб ташланмоқда. Ушбу дўконларда асосан аёллар қурт ва писта сотишар эди…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро болалар кунида Замира Бешимованинг «Тишлар салтанати» китоби намойиш этилди

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Анҳор» боғида болаларга бағишланган хайрия тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг бошланиш қисмида ёзувчи ва кўп болали она, болалар психологияси бўйича ижод қилаётган муаллиф — Замира Бешимованинг янги болалар китоби — «Шаббона ва сеҳрли мўйқалам: Тишлар салтанати» намойиш этилди. Таъкидланишича, бу асар болаларни тозалик, шахсий гигиена ва ижобий ҳис-туйғуларга ўргатишга хизмат қилади.

Шунингдек, ижодкор болалар ва юлдузлар иштирокида концерт ўтказилди. «Тalents Project» болалар студияси тарбияланувчилари рақс, қўшиқ ва саҳна кўринишлари билан чиқиш қилишган. Шунингдек, ўзбек эстрадасининг таниқли ижодкорлари ҳам тадбирда иштирок этишди.

Эътиборлиси, онкологик касалликка чалинган ҳамда имконияти чекланган болаларга совғалар улашилди. Уларнинг айримлари ҳам саҳнада ўз истеъдодини намоён этиш имконига эга бўлишди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥1
1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔹Айрим талаба қизларга махсус стипендия тўланади БАТАФСИЛ;

🔹Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга татбиқ этилади БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорларга субсидия берилади БАТАФСИЛ;

🔹Камбағал оилаларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун чегирмалар берилади БАТАФСИЛ;

🔹“Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофоти оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Айрим ҳарбийларга ипотека кредити олиш учун ажратиладиган дастлабки бадал миқдори оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Илмий даражага эга айрим мутахассисларга уй сотиб олиш учун ссуда ажратилади БАТАФСИЛ;

🔹 Кўп квартирали уйларда ҳисоблагичлар мажбурий ўрнатилади БАТАФСИЛ;

🔹Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш кунлари белгиланади БАТАФСИЛ;

🔹Автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹Айрим хорижий давлатлар фуқароларига визасиз режим белгиланади БАТАФСИЛ;

🔹 Йўлларни таъмирлашга 07.00 дан 21.00 га қадар йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Бўзатов фестивали илк бор Тошкентда ўтказилади

Бренд лойиҳага айланиб улгурган Бўзатов фестивалининг бу йилги мавсуми республика босқичи 3-7 июнь кунлари илк марта Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу ўзи қандай танлов, дейсизми? Янги овозларни кашф этадиган, ўз овоз имкониятига бўлган ишончни ошириб берадиган, келажак орзуларига дадил қадам ташлашга даъват этадиган бренд танловдир.

Танловнинг ифтихорига айланган ёшлар бугун Ўзбекистонинг юлдузига айланмоқда. Ўтган вақт давомида танловнинг республика босқичи фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Шуҳрат”, “Келажак бунёдкори” (4 нафар), “Мард ўғлон”, “Зулфия” номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, “Ниҳол” мукофоти ва бир қатор бошқа республика ҳамда халқаро танловларда ғолибликка эришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Agrobank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.

Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши ундан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Agrobank” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада кредит орқали порахўрлик ва ҳужжат сохталаштириш ҳолатлари аниқланди

Фарғона вилоятида “Халқ банки”нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири ва бошқарувчи ўринбосари 66 миллион сўмлик кредитни расмийлаштириб бериш эвазига 10 миллион сўм талаб қилган пайтда қўлга олинди. Бу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида аниқланган.

Терговга қадар текширувлар шуни кўрсатдики, айбдорлар аввал ҳам бир неча марта пул талаб қилган ҳолатларда иштирок этган. Шу билан бирга, туман ҳокимининг икки ёрдамчиси ва хусусий корхона раҳбари бошқа фуқаролар номига 153 миллион сўм миқдорида кредит маблағларини расмийлаштириш учун сохта ҳужжатлар тайёрлаб, уларни нақдлаштирган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ҳокимияти органларини танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда – сенатор

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни таҳлил қилинди.

Унга кўра, мазкур йўналишда 9 та халқаро рейтинг устувор этиб белгиланган бўлиб, Ўзбекистон уларнинг 5 тасида позициясини яхшилаган бўлса, қолган 4 тасида пастлаган.

“Хусусан, “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистоннинг ўрни пастлаган. Бунда, жумладан, давлат ҳокимияти органларини танқид қилиш мураккаблигича қолаётгани, амалдорлар томонидан журналист ва блогерларга пора беришга уринишлар, жамиятни ташвишга солувчи масалалар расмий ОАВларда эмас, балки ижтимоий тармоқларда фаоллашгани мамлакатимизнинг ушбу индексдаги ўрнига салбий таъсир кўрсатмоқда”, – дейди сенатор Зумрад Бекатова.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3