EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий учрашув. Шаҳноза Мирзиёева ва Мариам Тиллаева (Ислом Каримовнинг набираси).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍110👎10😢9🔥3
Фуқаро чет элда вафот этса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга олиб келинади – Миграция агентлиги зарур мурожаат билан чиқди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали юртдошларимиз алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб бермоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot
👍6👎2🔥2
«Йиғилишга мажбурий олиб келинсин» – Андижонда туман ҳокими ИИБ бошлиғига ноодатий кўрсатма берди. Бу Ўзбекистондаги дастлабки амалиёт эмас…

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб келиш бўйича ИИБ бошлиғига алоқа хати чиқарган.

«Йиғилишларга мунтазам қатнашмаётган, давлатимиз томонидан белгилаб берилган топшириқларни бажаришда сусткашликларга йўл қўяётган фермер хўжаликлари раҳбарларига ваколатингиз доирасида қонуний чора кўришингизни ва муҳокама йиғилишига мажбурий тарзда олиб келинишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман», дейилади ИИБ бошлиғи Фарруҳ Давронов номига ёзилган алоқа хатида.


Хат 27 май куни 28-131 сонли рақам билан чиқарилган бўлиб, ушбу хатда кўрсатилган топшириқ мазмунидаги кўрсатмалар қанчалик тўғри эканига ҳозирча бирор идора муносабат билдирмади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу каби йиғилишбозликларга мустақил бўлган фермер хўжалиги раҳбарларини мажбурий равишда олиб келиш амалиёти фақатгина Андижоннинг Пахтаобод туманида эмас балки Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳам амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмас.

Effect.uz ҳақ-ҳуқуқи топталаётган фермер хўжалик раҳбарларининг мурожаатларини ўрганишга тайёр. Биз билан боғланиш учун @effectgamurojaat профилига шикоят йўлланг, мурожаат эгасининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Суратда туман ҳокими фермерлар билан йиғилишда, ИИБ бошлиғи эса фуқароларнинг мурожаатини ўрганяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎6👍4🔥1
Навоийда 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда

1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни – уларга меҳр ва эътибор, ишонч ва имкониятлар куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кун муносабати билан бир неча кундирки, Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида концерт дастурлари, байрам тадбирлари, суннат тўйлари ташкил этилмоқда. Болажонларга совғалар улашилиб, уларга байрамона кайфият бахш этилмоқда.

Бугун эса Навоий вилоят Болалар театрида ўтказилган байрам тадбирида 200 нафардан ортиқ бола иштирок этди. Уларни қутлаш учун вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамда бир қатор масъул раҳбарлар ташриф буюришди.

Тадбирда вилоят раҳбари ўз табрик сўзида болаларни соғлом ва бахтли қилиб вояга етказиш, улар учун тўлиқ имкониятлар яратиш – жамиятнинг умумий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

Байрам муносабати билан вилоят Онкология марказида даволанаётган болалар ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳоким улар билан учрашиб, совғалар улашди. Айтиш жоизки, бу каби ғамхўрлик тадбирлари вилоятда анъанага айланган.

Куннинг иккинчи ярмида ҳам вилоятнинг барча ҳудудларида болалар учун концертлар ва маданий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлар ҳозирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида давом этмоқда.

Барча болаларни бу гўзал байрам билан табриклаймиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Марғилондаги кўп қаватли уйда лойиҳадан четлашув: ким жавобгар?

Бу хабар ҳар қандай фуқарони ташвишга солиши табиий. Ахир, ҳар бир бино йиллар давомида тинч, тотув ва хавфсиз ҳаёт учун замин бўлиши шарт. Аммо сўнгги йилларда тез суръатда барпо этилаётган кўп қаватли биноларнинг сифат жиҳатидан қандай экани борасида саволлар туғила бошлади.

Яқинда Фарғона вилояти, хусусан, Марғилон шаҳар “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган турар-жой биносида шундай ҳолат аниқланди. “Moneron” МЧЖ ХК томонидан қурилаётган 12 қаватли уйнинг 6-қаватида лойиҳада белгиланган 200 мм қалинликдаги девор ўрнига 160 мм қалинликда девор қурилгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бу ҳолатни аниқлади ва тегишли маъмурий баённома расмийлаштирди. Шунингдек, деворни бузиш ва лойиҳага мувофиқ ҳолатга келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Лекин бу ерда савол туғилади:

Нега инспекция фақатгина кўрсатма билан чекланди?

Нега деворни лойиҳага мувофиқлаштириш жараёнида инспекциянинг қатъий назорати таъминланмади?

Умуман, назорат органлари зиммасида фақат аниқлаш ва огоҳлантириш вазифасигина борми? Ёки қурилиш жараёнида лойиҳадан оғиш ҳолатларини бартараф этишда доимий назорат ҳам керак эмасми?

Назорат органлари фақат жарима ёки кўрсатмалар билан чекланмасдан, қурилиш сифати устидан доимий ва қатъий ижро назоратини амалга ошириши керак. Акс ҳолда, бундай сифатсиз қурилишлар фуқаролар ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида қайси давлатлар етакчи?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 4,2 млрд

— Россия – 3,7 млрд

— Қозоғистон – 1,4 млрд

— Туркия – 834 млн

— Корея Республикаси – 584,1 млн

— Афғонистон – 504,5 млн

— Франция – 472,8 млн

— Германия – 423,8 млн

— Ҳиндистон – 383 млн.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида гепатит C'га қарши дори воситасининг 2025 йилдаги илк партияси етказилди.


👉 https://effect.uz/6438

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марғилондаги кўп қаватли уйда лойиҳадан четлашув: ким жавобгар? Бу хабар ҳар қандай фуқарони ташвишга солиши табиий. Ахир, ҳар бир бино йиллар давомида тинч, тотув ва хавфсиз ҳаёт учун замин бўлиши шарт. Аммо сўнгги йилларда тез суръатда барпо этилаётган…
Марғилондаги "Янги Ўзбекистон" массивида сифатсиз қурилиш аниқланди

Аввалроқ Марғилон шаҳри Янгиобод маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган 12 қаватли уйда сифатсиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида “Moneron” МЧЖ ХК томонидан қурилаётган 3-лот турар жой биносининг 6-қаватида В-Г ўқлар оралиғида лойиҳада белгиланган 200 мм ўрнига 160 мм қалинликда девор қуйилгани аниқланди.

Ҳозирда барча қурилиш-монтаж ишлари қатъий назоратга олинган. Лойиҳа талабларига зид равишда амалга оширилган қисмларни бузиш ва қайта тиклаш ишлари бошланган.

Инспекция томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида назорат ишлари доимий равишда кучайтириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун баллли жарималар тизими кучга кирди

Жадвалда айрим қоидабузарликлар ва улар учун белгиланган балллар миқдори кўрсатилган. Масалан, тезликни ошириш ҳолатида қуйидагича балллар ҳисобланади:

🔹 20 км/соатгача — 0,5 балл
🔹 20–40 км/соат — 1 балл
🔹 40–60 км/соат — 1,5 балл
🔹 60 км/соатдан юқори — 2 балл.


Ҳар бир тўпланган балл ҳақида ҳайдовчиларга SMS орқали хабар берилади.

Ҳайдовчилар ўз баллари тўғрисидаги маълумотларни E-jarimaball модули, махсус мобил иловалар ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билишлари мумкин.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар бўйича электрон маълумотлар базаси ҳам яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонидаги масжид атрофида фаолият олиб бораётган кичик дўконлар олиб ташланмоқда. Ушбу дўконларда асосан аёллар қурт ва писта сотишар эди…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎4👍2