EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган “Peer to Peer” модели амалиётга жорий этилди

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази қошида Ўзбекистонда илк бор болалар ўртасида зўравонликка қарши курашиш мақсадида “Peer to Peer” (Тенгдош тенгдошга) тамойилига асосланган “Хавфсиз болалик” деб номланган қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббус болалар ўртасида ҳуқуқий билимларни ошириш, зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда болаларнинг эшитилиши, тушунилиши ва ҳиссий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминловчи ижтимоий тизимни яратишга қаратилган.

Гуруҳда фаолият юритадиган волонтёрларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

🔷болаларга уларнинг ҳуқуқлари ҳақида содда ва тушунарли маълумотлар етказиш;

🔷зўравонлик тушунчаси ва унинг турларини англаб етишга ёрдам бериш;

🔷зўравонлик ҳолатида кимларга ва қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериш;

🔷ахборот кампаниялари орқали хавфсиз ва соғлом муҳитга бўлган эҳтиёжни оммалаштириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Magic City»да суицид саҳнаси намойиш этилди

Ижтимоий тармоқларда «Magic City» боғида намойиш этилган театрлаштирилган томоша видеолавҳаси тарқалди. Томошада ўз жонига қасд қилиш саҳнаси кўрсатилган.

Видеода кўринишича, рол ижро этувчилардан бири баланд устунга бўйнидан ип билан боғланган ҳолда осилиб турган. У бу орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатини кўрсатиб берган. Томошада кўплаб одамлар, хусусан, ёш болалар ҳам бўлган.

«Magic City» боғи расмий сайтида бу қандай театр ва томоша экани ҳақида бирор маълумот бермади.
👎24🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳри ҳокими хитойлик инвесторларни қабул қилди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев Хитой Халқ Республикасининг Шандунь вилояти, Цзинань шаҳрида жойлашган нуфузли “Chamber of Commerce for Jinan” бизнес-ассосацияси делегациясини қабул қилди.

Делегацияга жаноб Юй Юнлун раҳбарлик қилди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларингдан қайтсин! — Чинозда тадбиркор ҳокимни нега қарғади?
👍10
Бастакор Дилором Омонуллаева оламдан ўтди

Таниқли композитор, педагог ва профессор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси хабар берди.

У ўзбек эстрада санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшган, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган эди.

Дилором Омонуллаева 1959 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У В. Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактабида ва П.И. Чайковский номидаги Москва консерваториясида таҳсил олган. 1993 йилдан буён В. Успенский номидаги мактабда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондан 16 кг гиёҳванд модда олиб кирган шахс 15 йилга қамалди

2024 йил 12 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир чоғида Поп тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.

Автомашина хolisлар иштирокида кўздан кечирилганда, йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Дангара туманида яшовчи 1984 йил туғилган фуқарога тегишли юк сумкасидан 3 кг 887 гр “опий” ва 9 кг 839 гр “гашиш” моддалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Текширув жараёнида мазкур шахс Тожикистон фуқароси билан тил бириктириб, қўшни давлатдан гиёҳванд моддаларни контрабанда йўли билан олиб кириб, сотиш орқали даромад топишни режалаштиргани ҳамда бу моддаларни Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олгани маълум бўлди.

Шунингдек, 2024 йил август-сентябрь ойларида тожикистонлик наркосавдогар томонидан Бўка туманига етказилган ва мазкур шахс томонидан Дангара туманидаги ер участкасида яшириб қўйилган яна 1 кг 902 гр “опий”, 857 гр “гашиш”, 1 дона “Макаров” пистолети, 2 дона ўқдон ҳамда 18 дона патрон ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 28,246-моддасининг 1 ва 2-қисмлари ҳамда 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 🌟

Азиз болажонлар!

Сизларни 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий табриклаймиз!

Болалар — ҳаётимиз гуллари, келажагимиз таянчи ва энг беғубор қувонч манбаидир. Уларга меҳр, эътибор ва қўллаб-қувватлаш бериш — жамиятнинг энг улуғ вазифасидир.

Шу улуғ кунда фарзандларимизнинг соғ-саломат, бахтли ва эркин яшашини, билимли ва ахлоқли инсонлар бўлиб улғайишларини тилаб қоламиз.

Қалбларингизда ҳамиша қувонч, юзларингизда табассум ҳамроҳ бўлсин, азиз болажонлар!

Effect.uz таҳририяти барча Ўзбекистон болажонларини байрам билан табриклайди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Блогерлар ва санъаткорлар ўртасидаги жанжал бўйича суд қарор чиқарди

Блогерлар ва санъаткорлар ўртасида содир бўлган оммавий жанжал юзасидан лойиҳа ташкилотчилари ҳамда саҳналаштирувчилар ва иштирокчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган материаллар асосида туман судига мурожаат қилинди.

Суд томонидан 6 нафар ҳуқуқбузарга жазо тайинланди: улардан бирига 3 750 000 сўм жарима, яна бирига 10 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Ҳуқуқбузарлар орасида машҳур актёр, блогер ва сўз усталари ҳам борлиги маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4😢1
1 июндан бошлаб шаҳар йўлларида таъмирлаш ишларига чекловлар жорий этилади

Қонунчиликка мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб шаҳарлардаги автомобиль йўлларида таъмирлаш, йўл чизиқларини чизиш ва шунга ўхшаш ишлар фақат муайян вақтда амалга оширилиши мумкин бўлади.

🔸 Энди бундай ишлар соат 07:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилиши тақиқланади.
🔸 Чеклов дам олиш кунлари ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун амал қилмайди.

Бу тартиб шаҳар аҳолиси ва ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш, ортиқча шовқин ва йўлда тирбандликларни камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий учрашув. Шаҳноза Мирзиёева ва Мариам Тиллаева (Ислом Каримовнинг набираси).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍110👎10😢9🔥3
Фуқаро чет элда вафот этса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга олиб келинади – Миграция агентлиги зарур мурожаат билан чиқди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали юртдошларимиз алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб бермоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot
👍6👎2🔥2
«Йиғилишга мажбурий олиб келинсин» – Андижонда туман ҳокими ИИБ бошлиғига ноодатий кўрсатма берди. Бу Ўзбекистондаги дастлабки амалиёт эмас…

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Шоядбек Бабаев йиғилишга қатнашмаган фермерларни мажбурий тарзда олиб келиш бўйича ИИБ бошлиғига алоқа хати чиқарган.

«Йиғилишларга мунтазам қатнашмаётган, давлатимиз томонидан белгилаб берилган топшириқларни бажаришда сусткашликларга йўл қўяётган фермер хўжаликлари раҳбарларига ваколатингиз доирасида қонуний чора кўришингизни ва муҳокама йиғилишига мажбурий тарзда олиб келинишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман», дейилади ИИБ бошлиғи Фарруҳ Давронов номига ёзилган алоқа хатида.


Хат 27 май куни 28-131 сонли рақам билан чиқарилган бўлиб, ушбу хатда кўрсатилган топшириқ мазмунидаги кўрсатмалар қанчалик тўғри эканига ҳозирча бирор идора муносабат билдирмади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу каби йиғилишбозликларга мустақил бўлган фермер хўжалиги раҳбарларини мажбурий равишда олиб келиш амалиёти фақатгина Андижоннинг Пахтаобод туманида эмас балки Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳам амалга оширилиши ҳеч кимга сир эмас.

Effect.uz ҳақ-ҳуқуқи топталаётган фермер хўжалик раҳбарларининг мурожаатларини ўрганишга тайёр. Биз билан боғланиш учун @effectgamurojaat профилига шикоят йўлланг, мурожаат эгасининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Суратда туман ҳокими фермерлар билан йиғилишда, ИИБ бошлиғи эса фуқароларнинг мурожаатини ўрганяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎6👍4🔥1
Навоийда 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда

1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни – уларга меҳр ва эътибор, ишонч ва имкониятлар куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кун муносабати билан бир неча кундирки, Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида концерт дастурлари, байрам тадбирлари, суннат тўйлари ташкил этилмоқда. Болажонларга совғалар улашилиб, уларга байрамона кайфият бахш этилмоқда.

Бугун эса Навоий вилоят Болалар театрида ўтказилган байрам тадбирида 200 нафардан ортиқ бола иштирок этди. Уларни қутлаш учун вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳамда бир қатор масъул раҳбарлар ташриф буюришди.

Тадбирда вилоят раҳбари ўз табрик сўзида болаларни соғлом ва бахтли қилиб вояга етказиш, улар учун тўлиқ имкониятлар яратиш – жамиятнинг умумий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

Байрам муносабати билан вилоят Онкология марказида даволанаётган болалар ҳам эътибордан четда қолмади. Ҳоким улар билан учрашиб, совғалар улашди. Айтиш жоизки, бу каби ғамхўрлик тадбирлари вилоятда анъанага айланган.

Куннинг иккинчи ярмида ҳам вилоятнинг барча ҳудудларида болалар учун концертлар ва маданий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлар ҳозирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида давом этмоқда.

Барча болаларни бу гўзал байрам билан табриклаймиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6