EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇺🇿🇮🇹Остонада “Марказий Осиё – Италия” саммити давом этмоқда: ҳамкорликнинг янги парадигмаси шаклланмоқда

Бугун Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Италия иштирокида тарихий саммит ўз ишини давом эттирмоқда. Саммит доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги мезонлари муҳокама қилинмоқда.

🔹 Мавзулар марказида:
— “Яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш
— Инвестициявий муҳитни яхшилаш ва саноат кооперацияси
— Энергетика ва логистикада ўзаро боғлиқлик
— Таълим, инновация ва ёшлар алмашинуви

📌 Бу йўналишлар – президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда қўллаб-қувватлаб келинаётган стратегик ташаббуслар йўналишларидир:
▪️ “Яшил энергия” ва иқлим барқарорлиги бўйича глобал шерикликлар
▪️ Инновацион технопарклар ва Европа билан саноат интеграцияси
▪️ Итальян бизнеси учун Ўзбекистонда қулай шарт-шароитлар яратиш
▪️ Ёшлар, аёллар ва тадбиркорлар салоҳиятини ривожлантириш дастурлари

🔍 Ушбу учрашув натижасида Европа бизнеси учун Марказий Осиёда янги саноат ва логистика платформаларини яратиш, Италиянинг илғор технологиялари ва тажрибасини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш, қўшма таълим дастурлари доирасида ёшлар учун стипендия ва академик алмашинув имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, “яшил ривожланиш” соҳасида амалий ҳамкорлик механизмларини шакллантириш кутилмоқда.

📍 Ўзбекистон, Марказий Осиёда очиқлик ва прагматик ҳамкорлик сиёсати орқали, Италия каби етакчи мамлакатлар билан ўзаро ишончга асосланган стратегик мулоқотни чуқурлаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишиб олишди

Жорий йил 30 май куни Остона шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Италия раҳбарлари иштирокида биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммити бўлиб ўтди. Саммит якунида қабул қилинган қўшма декларация сиёсий ирода, умумий мақсадлар ва барқарор ривожланишга интилишни ифодаловчи муҳим ҳужжат сифатида қайд этилди.

Ҳужжатда сўнгги ўттиз йилда шаклланган дўстона муносабатлар, кенгайиб бораётган ҳамкорлик ва Европа билан интеграция жараёнлари юқори баҳоланди. Италия томонидан Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорлик ва тараққиёт сари қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.

Саммитда иқлим ўзгариши, сув ресурслари, экологик мувозанат, хавфсизлик ва инфратузилма масалалари бўйича ёндашувлар уйғунлиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон учун долзарб бўлган Орол инқирози, қайта тикланувчи энергия, транспорт ва логистика, таълим, соғлиқни сақлаш каби йўналишлар ҳам декларацияда акс этди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Италиянинг минтақадаги фаол иштироки, технологик ва саноат салоҳиятини жалб этиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида шериклик қилиш истаги амалий йўл харитасига айланди. Шунингдек, хавфсизлик, киберхавфлар ва миграция каби масалаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Декларацияда 2026 йилда Италияда ташқи ишлар вазирлари мажлиси ва 2027 йилда Қирғизистонда иккинчи саммитни ўтказиш келишуви ҳам қайд этилди. Бу эса минтақа ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни доимий платформага айлантириш имконини беради.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини, глобал ташаббуслардаги фаол иштирокини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июн куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга мувофиқ, 2025 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни — 6 июн, жума куни, мамлакат бўйлаб байрам сифатида кенг нишонланади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 7 июн, шанба куни, олти кунлик иш ҳафтаси тартибида ишловчи ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрида фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, Навоий шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Юнус Эшмуродов, маҳалла фаоллари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Янгиобод маҳалласининг 6-сонли умумтаълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 50 нафарга яқин фуқаро ўз таклиф, муаммо ва мурожаатлари билан қатнашди. Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Сайёр қабулда аҳоли турмуш шароити, инфратузилма, иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар ва ижтимоий масалалар юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар маҳаллий ҳокимият ва идоралар томонидан алоҳида назоратга олинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойларда ҳал қилиш, фуқароларни тинглаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом оёқни кесган жарроҳ, ўзгарган хулосалар ва баҳсли адолат: Адинахон аянинг фожиали якун топган қиссаси

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри. 1961 йил 21 июлда туғилган Исамитдинова Адинахон – оддий фуқаро, аммо унинг ҳаёти сўнгги кунларида юз берган воқеалар бутун тизим муаммоларини юзага чиқарди. 2024 йил 18 октябрда у оғир ҳолатда Республика ихтисослаштирилган эндокринология марказининг Фарғона филиалига ётқизилади. Ташхис: иккинчи тур қандли диабет ва чап оёқда жароҳат.

Бир кун ўтиб, 19 октябрь куни унда жарроҳлик амалиёти амалга оширилади. Аммо операциядан сўнг яқинлари учун дахшатли ҳақиқат маълум бўлади — шифокорлар чап эмас, соғлом ўнг оёғини кесиб ташлашган. Бу ҳолатга беморнинг ўғли, Рустам Исамитдинов дарҳол эътироз билдириб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади. Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа жойига етиб келиб, тергов ишлари бошланади. Лекин воқеалар шундан кейин янада мураккаб тус олади: шифокор Абдуманноб Мадолимов бу сафар чап оёқни ҳам кесади. Адинахон ая икки оёғидан айрилган ҳолда реанимацияга ўтказилади ва 7 ноябрь куни вафот этади.

Бу амалиётда жиддий камчиликлар кузатилган:

бемор тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган;

жарроҳлик комиссион тарзда ўтказилмаган;

анестезиолог тўлиқ иштирок этмаган;

операцияда тиббиёт талабаси иштирок этган;

жарроҳ спиртли ичимлик таъсирида бўлган бўлиши мумкин.

Фарғона вилоят суд-тиббий экспертизаси соғлом оёқ кесилганини тасдиқласа-да, республика экспертизаси бу хулосани бекор қилиб, операция “зарур бўлган", деган қарорга келади. Иш Қува туман судига юборилади – бу суд иштирокчилари воқеа жойидан бехабар, ҳолатга бевосита гувоҳ бўлмаган. Суд мажлисида анестезиолог чақирилмайди, иш кўриб чиқилмайди. Фақат қоғозларда акс этган маълумотлар билан қарор чиқарилади. Судда айбловлар енгилроқ моддаларга алмаштирилади, Рустам Исамитдиновнинг талаб қилган 500 миллион сўмлик маънавий зарари 80 миллионга тушириб берилади. 28 955 000 миллион сўмлик моддий зарар эса 27 миллионга туширилади.

Рустам Исамитдинов EFFECT.UZ таҳририятига йўллаган мурожаатида шундай дейди:
“Онам ҳеч қачон ўнг оёғидан шикоят қилмаган, оғриқ сезмаган. Розилигимизсиз ўнг оёғини кесиб ташлашди. Шифокор Мадолимовга нисбатан бор-йўғи 4 йиллик қамоқ жазоси қўлланди, бу адолатдан эмас. Экспертиза хулосалари ўзгартирилди, судда нотўғри жавоблар берилди. Менга ҳақиқат керак!”


Бу фожиа — фақат бир инсоннинг эмас, бутун тиббиёт ва суд тизимининг заиф нуқталарини очиб беради. Мутасаддилар жавобгарликдан четда қолмаслиги лозим. Жамоатчилик бундай ишлардан хабардор бўлиб туриши, ҳақиқат талаб қилиниши шарт. Зеро бу нафақат инсон ҳаёти, балки адолат ва ишонч масаласидир.

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрига амалий ташрифини муваффақиятли якунлаб, 30 май куни Тошкент шаҳрига қайтиб жўнаб кетди.

Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири ўринбосари — миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангәрин ва бошқа расмий шахслар расмий тарзда кузатиб қўйди.

Ташриф давомида президент Мирзиёев “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммитида иштирок этиб, қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди ҳамда минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган келишувларга эришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда рашкчи эр аёлини отиб ташлади

Қирғизистоннинг Ўш вилоятига қарашли Ўзган шаҳрида 26 май куни ачинарли ҳодиса юз берди. Маълумотларга кўра, аёл 20 йиллик синфдошлар учрашувига турмуш ўртоғи билан бирга ташриф буюрган. Аммо кеча якунига етгач, эри унинг байрамдаги ҳаракатларидан норози бўлиб, рашк туфайли унга ўқ узган.

Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган. Унинг ортда қолган беш нафар фарзанди етим қолди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Академик Акмал Саидов Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзолигига сайланди

Жорий йилда Россия Фанлар академиясининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги йирик мутахассис, профессор Акмал Саидов катта эътирофга сазовор бўлди. У ижтимоий фанлар йўналишида Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланди.

Бу сайлов Ўзбекистон илмий ҳамжамияти ва давлат арбоблари томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда. Бу эътироф нафақат шахсан Акмал Саидовнинг, балки мамлакатимиздаги ижтимоий-гуманитар фанлар ривожига қўшилаётган улкан ҳиссанинг халқаро миқёсда тан олиниши ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23👍2🔥2😢1
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМларга тавсиянома бериш учун аризалар қабули бошланди

2025 йил 30 майдан эҳтиёжманд оилалардаги 2000 нафар хотин-қизга олий таълим муассасаларига қўшимча қабул кўрсаткичлари асосида тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиниши бошланди.

Аризалар tavsiyanoma.ijro.uz электрон платформаси орқали 2025 йил 8 июнгача қабул қилинади.

Юборилган аризалар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан 10 июнгача кўриб чиқилади. Тавсияномаларнинг электрон шакли 15 июнга қадар талабгорларга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 июндан "қизил" тоифага мансуб оилалардан бўлган, аъло баҳолар билан ўқиётган талаба қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ: Фарғонада 8 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 400 млн сўмлик тиббий жиҳозлар муомаладан олинди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашина Боғдод тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди.

Текширув давомида автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу фуқарога тегишли Боғдод туманида жойлашган 2 та омбордан сифати тасдиқланмаган 60 турдаги 100 332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётганлиги маълум бўлиб, улар белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Тадбирлар давом эттирилиб, Фарғона шаҳридаги омбордан яна 39 турдаги 16 897 дона дори воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Жами бўлиб, умумий қиймати 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмни ташкил этувчи 117 642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

Шунингдек, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган 3 та яширин омборда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 400 миллион сўмни ташкил этувчи 15 турдаги (катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр ва бошқалар) жами 30 минг дона тиббий жиҳозлар сақланаётгани аниқланди ва улар ҳам белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
❗️Тошкент ерусти метросида вақтинчалик ўзгаришлар

2025 йил 8 июндан бошлаб «Турон» ва «Қипчоқ» бекатлари оралиғида режали профилактик ишлар бошланади. Шу сабабли, ушбу қисмда метро қатнови 3 ойга тўхтатилади.

Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида «Қипчоқ – Қурувчилар – Қипчоқ» йўналишида бепул метробуслар ҳаракати ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муроджон Аҳмадалиев Мексикадаги жангда техник нокаут билан ғалаба қозонди

Мексикада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев маҳаллий спортчи Луис Кастилио билан рингга кўтарилди.

Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлиб, 8-раундда Аҳмадалиевнинг устун ҳаракатлари натижасида ҳакам беллашувни тўхтатди ва рақиб техник нокаутга учраганини эълон қилди.

Шу билан Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал рингдаги жанглари сони 15 тага етди, улардан 14 тасида у ғалаба қозонган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥1
Қурбон ҳайити муносабати билан барча ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

7 июнь (шанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

8 июнь (якшанба) – дам олиш куни.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган “Peer to Peer” модели амалиётга жорий этилди

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази қошида Ўзбекистонда илк бор болалар ўртасида зўравонликка қарши курашиш мақсадида “Peer to Peer” (Тенгдош тенгдошга) тамойилига асосланган “Хавфсиз болалик” деб номланган қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббус болалар ўртасида ҳуқуқий билимларни ошириш, зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда болаларнинг эшитилиши, тушунилиши ва ҳиссий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминловчи ижтимоий тизимни яратишга қаратилган.

Гуруҳда фаолият юритадиган волонтёрларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

🔷болаларга уларнинг ҳуқуқлари ҳақида содда ва тушунарли маълумотлар етказиш;

🔷зўравонлик тушунчаси ва унинг турларини англаб етишга ёрдам бериш;

🔷зўравонлик ҳолатида кимларга ва қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериш;

🔷ахборот кампаниялари орқали хавфсиз ва соғлом муҳитга бўлган эҳтиёжни оммалаштириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Magic City»да суицид саҳнаси намойиш этилди

Ижтимоий тармоқларда «Magic City» боғида намойиш этилган театрлаштирилган томоша видеолавҳаси тарқалди. Томошада ўз жонига қасд қилиш саҳнаси кўрсатилган.

Видеода кўринишича, рол ижро этувчилардан бири баланд устунга бўйнидан ип билан боғланган ҳолда осилиб турган. У бу орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатини кўрсатиб берган. Томошада кўплаб одамлар, хусусан, ёш болалар ҳам бўлган.

«Magic City» боғи расмий сайтида бу қандай театр ва томоша экани ҳақида бирор маълумот бермади.
👎24🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳри ҳокими хитойлик инвесторларни қабул қилди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев Хитой Халқ Республикасининг Шандунь вилояти, Цзинань шаҳрида жойлашган нуфузли “Chamber of Commerce for Jinan” бизнес-ассосацияси делегациясини қабул қилди.

Делегацияга жаноб Юй Юнлун раҳбарлик қилди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларингдан қайтсин! — Чинозда тадбиркор ҳокимни нега қарғади?
👍10