EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хоразм ва Сирдарёда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Хоразм ва Сирдарё вилоятларида мансабдор шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилмоқда.

Хоразм вилоятидаги туманлардан бирида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи ўз лавозим мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган минерал ўғитлар ва биокомплекслар билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 27 тонна “Биостимулятор” ўсимлик озукасини маҳаллий фермерларга юқори нархларда сотиш мақсадида шартнома тузишда амалий ёрдам бергани учун 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сирдарё вилоятида эса “Гулистошаҳаргаз” корхонасининг етакчи муҳандиси ва маҳаллабай ишлаш бўлими бошлиғи фуқарога нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги учун ҳисобланган 164 миллион сўмлик зарар суммасини 14 миллион сўмгача камайтиб бергани учун 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан муҳандис ва бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Мирзиёев "Марказий Осиё – Италия" саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" юқори даражадаги саммитида иштирок этади.

Ушбу халқаро тадбирда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳамда Италия бош вазирининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция, инновация, илм-фан ва таълим соҳаларидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
1 июндан Ўмон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлади

Жорий йил 1 июнидан бошлаб Ўмон Султонлиги фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида 30 кун мобайнида визасиз тартибда бўлиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, шу билан бирга Масқат ва Тошкент шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво йўналишини очиш мақсадида “Oman Air” авиакомпанияси рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, “Centrum Airlines” компанияси томонидан Салалоҳ шаҳрига мавсумий парвозлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, аввалроқ Россия фуқароларига ҳам Ўзбекистонда 30 кун визасиз бўлиш ҳуқуқи берилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Сочида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ютуқлари МДҲ давлатларига тақдим этилди

Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Туризм вазирлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Йиғилишда Ўзбекистонда туризм барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверига айлангани, “яшил” туризмни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, қишлоқ, тиббиёт ва гастрономик туризм йўналишларини кенгайтириш, шунингдек, экологик ташаббуслар ҳамда рақамли хизматларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида жойлашган Туризм ва маданий мерос халқаро университетининг МДҲда туризм таълими бўйича таянч ташкилот сифатидаги фаолияти муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2025–2026 йилларни МДҲда Тоғ туризми йили деб эълон қилиш, давлатлараро туризм йўналишларини кенгайтириш ҳамда “Ҳамдўстликнинг қимматбаҳо маржони” ва “МДҲ Травел Ҳуб” лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

Шу билан бирга, МДҲ давлатлари учун ягона рақамли сайёҳлик платформасини яратиш, туризм соҳасида таҳлилий ва статистик маълумотларни юритиш бўйича таклифлар ҳам маъқулланди.

Кенгаш доирасида Евроосиё тоғ курортлари алянсининг барқарор ривожланишига бағишланган экспертлар йиғилиши, туризм бўйича бизнес-мулоқот ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Москвада ахборот хавфсизлиги ва ёшлар сиёсати юзасидан муҳим музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева хизмат сафари доирасида Россия Федерациясида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди. У Антон Вайно, Сергей Кириенко, Алексей Громов ва Владимир Мединский каби юқори лавозимдаги шахслар билан музокаралар олиб борди.

Суҳбат чоғида ахборот сиёсати, киберхавфсизлик, ёшлар ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди. Хусусан, ёшлар ўртасида тажриба алмашиш, фейк ахборотларга қарши кураш, ҳамда ўзаро маданий тадбирларни ташкил этиш борасидаги ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

“Ахборот хавфсизлиги, ёшлар салоҳияти ва маданий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорлик — умумий тараққиёт йўлидаги муҳим қадамдир. Биз очиқ мулоқот ва аниқ ташаббуслар орқали бу йўлда биргаликда илгарилашга тайёрмиз”,

— деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69👎9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик депутат: “Ўзбеклар Сибирга, ўз аждодлари ерига қайтмоқда”

Ханти-Мансий автоном округи парламентида бўлиб ўтган сўнгги мажлисда депутат Холид Тагизаде диққатга сазовор баёнот билан чиқди. Унга кўра, Ўзбекистондан округ ҳудудига келаётган фуқароларни фақатгина меҳнат муҳожирлари сифатида эмас, балки ўз тарихи илдизларига қайтаётган халқ вакиллари сифатида қараш лозим.

Тагизаденинг таъкидлашича, бу ҳудудлар тарихан Сибир хонлигига мансуб бўлган ва унинг охирги ҳукмдори Шайбонийлар сулоласидан бўлган Кучумхон бўлган. Шу сабабли, депутат ўзбекларга нисбатан муносабатни қайта кўриб чиқиш, уларни "тарихий меросхўрлар" сифатида эътироф этишни таклиф қилди.

Парламент раиси бу мавзудаги муҳокамаларни ёпишга ҳаракат қилган бўлса-да, Тагизаденинг чиқиши сиёсий доираларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎1
Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ўзгидромет Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво асосан қуруқ ва иссиқ бўлишини маълум қилди.

30 май куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида салқин ва нам ҳаво массалари ҳукмрон бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +25…+28 даража, республика жанубида эса +30…+33 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари — шанба ва якшанба кунлари — об-ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлади. Фақат Фарғона водийсида 31 июн куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шанба куни ҳаво ҳарорати +28...+31 даражагача, якшанба куни эса +32...+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республика шимоли, жануби ва чўл ҳудудларида шамол 13–18 м/с тезликкача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 30 май куни кундузи ҳаво ўзгарувчан, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +26...+28 даража атрофида бўлади.


Дам олиш кунлари Тошкентда об-ҳаво кам булутли, қуроқ бўлиши кутилмоқда. Шанба куни ҳарорат +28...+30 даража, якшанба куни +29...+31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–6 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 8–10 м/с гача кучайиши мумкин.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Остонага ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қозоғистон пойтахти — Остонага келди. Остона халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга оид муҳим учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт масалалари муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍91😢2🔥1
"Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ" – Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ сўнгги маълумотларга муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, жаҳонда COVID-19’нинг янги тўлқини тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.

«Шу йил март ойида Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми айрим мамлакатлар орқали тарқалаётгани қайд этилган. Бироқ янги тўлқин бутун дунёни қамраб олмоқда деган фикр ҳақиқатга тўғри келмайди»,
— деди Отабеков.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил 13 апрелдан бошлаб коронавирус бўйича кундалик маълумотларни эълон қилишни тўхтатганини ҳисобга олсак, бунинг ўзиёқ эпидемиологик вазият жаҳонда барқарор эканини кўрсатади.

Шу билан бирга, коронавируснинг янги штамми кенг миқёсда тарқалаётгани ҳақида ЖССТ томонидан ҳеч қандай расмий тасдиқ берилмаган. Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, баъзи манфаатдор гуруҳлар янги шов-шувли ахборотларни тарқатиш орқали нотўғри тасаввур уйғотишга ҳаракат қилмоқда.

«Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолида COVID-19’га нисбатан оддий шамоллаш каби муносабат шаклланган. Чунки бизда касалликни аниқлаш ва даволаш имкониятлари бор. Шунингдек, жамоавий иммунитет ҳам шаклланган»,
— дейди мутахассис.

Унинг маълум қилишича, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутацияси қайд этилган, аммо шулардан фақат 10–15 таси касаллик чақириш қобилиятига эга бўлган.

Ўзбекистонда эса вирусларни кузатиб бориш бўйича мониторинг тизими ишлайди. Тегишли лабораторияларда беморлардан олинган намуналар мунтазам таҳлил қилиниб, эпидемиологик назорат таъминлаб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилонда қонун ишламаяптими?

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал "Қонун устуворми ёки қонун ости ҳужжатларими" номи остидаги видео материални YouTube каналимиз орқали эътиборингизга тақдим этган эдик.

Айнан шу иш бўйича
EFFECT.UZ ходимлари Марғилон шаҳрига бориб, мавзуни тўлиқроқ ўрганишга ҳарақат килди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2
"Youtube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига $30-50 миллионга ошириши мумкин" – Кушербаев

Бу рақамни айтайлик, Ўзбекистон тери ёки сут маҳсулотлари экспортидан олаётган даромадлар ҳажми билан солиштирса бўлади.

"Иқтисодий шарҳ" журнали ўрганишларига кўра, Youtube Ўзбекистонда монетизация қилиниши натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига $30-50 млнга етиши мумкин. Янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади (креатив иқтисодиёт бўйича катта режалар қўйилаётганига қарамай, амалда сўз эркинлиги коридорлари торайиши ҳисобига унинг тобора биқиқлашуви юз бермоқда).

Ҳозирда, Youtube'нинг ўзбек сегментида контент яратувчиларда харажат бор, лекин платформадан олинадиган бевосита даромад йўқ (минтақада фақат Қозоғистонда монетизация очиқ). Монетизация очилиши миллий контент учун фақат давлат маблағлари эмас, реклама даромадларини йўналтириш, сифатни ошириш ва бойитиш имкониятларини очган бўларди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ўтган 2024 йилда 2,1 трлн.сўмни ташкил этган, 29% - рақамли рекламага тўғри келади (20% - ташқи реклама, 51% - телерекламалар). Лекин бу фақат ичкаридаги транзакциялар ҳисобига. Реклама экспорти деярли йўқ (импорт бор ва йилдан йилга ошмоқда).


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
🇺🇿🇮🇹Остонада “Марказий Осиё – Италия” саммити давом этмоқда: ҳамкорликнинг янги парадигмаси шаклланмоқда

Бугун Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Италия иштирокида тарихий саммит ўз ишини давом эттирмоқда. Саммит доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги мезонлари муҳокама қилинмоқда.

🔹 Мавзулар марказида:
— “Яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш
— Инвестициявий муҳитни яхшилаш ва саноат кооперацияси
— Энергетика ва логистикада ўзаро боғлиқлик
— Таълим, инновация ва ёшлар алмашинуви

📌 Бу йўналишлар – президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда қўллаб-қувватлаб келинаётган стратегик ташаббуслар йўналишларидир:
▪️ “Яшил энергия” ва иқлим барқарорлиги бўйича глобал шерикликлар
▪️ Инновацион технопарклар ва Европа билан саноат интеграцияси
▪️ Итальян бизнеси учун Ўзбекистонда қулай шарт-шароитлар яратиш
▪️ Ёшлар, аёллар ва тадбиркорлар салоҳиятини ривожлантириш дастурлари

🔍 Ушбу учрашув натижасида Европа бизнеси учун Марказий Осиёда янги саноат ва логистика платформаларини яратиш, Италиянинг илғор технологиялари ва тажрибасини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш, қўшма таълим дастурлари доирасида ёшлар учун стипендия ва академик алмашинув имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, “яшил ривожланиш” соҳасида амалий ҳамкорлик механизмларини шакллантириш кутилмоқда.

📍 Ўзбекистон, Марказий Осиёда очиқлик ва прагматик ҳамкорлик сиёсати орқали, Италия каби етакчи мамлакатлар билан ўзаро ишончга асосланган стратегик мулоқотни чуқурлаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишиб олишди

Жорий йил 30 май куни Остона шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Италия раҳбарлари иштирокида биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммити бўлиб ўтди. Саммит якунида қабул қилинган қўшма декларация сиёсий ирода, умумий мақсадлар ва барқарор ривожланишга интилишни ифодаловчи муҳим ҳужжат сифатида қайд этилди.

Ҳужжатда сўнгги ўттиз йилда шаклланган дўстона муносабатлар, кенгайиб бораётган ҳамкорлик ва Европа билан интеграция жараёнлари юқори баҳоланди. Италия томонидан Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорлик ва тараққиёт сари қаратилган саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланди.

Саммитда иқлим ўзгариши, сув ресурслари, экологик мувозанат, хавфсизлик ва инфратузилма масалалари бўйича ёндашувлар уйғунлиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон учун долзарб бўлган Орол инқирози, қайта тикланувчи энергия, транспорт ва логистика, таълим, соғлиқни сақлаш каби йўналишлар ҳам декларацияда акс этди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Италиянинг минтақадаги фаол иштироки, технологик ва саноат салоҳиятини жалб этиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида шериклик қилиш истаги амалий йўл харитасига айланди. Шунингдек, хавфсизлик, киберхавфлар ва миграция каби масалаларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Декларацияда 2026 йилда Италияда ташқи ишлар вазирлари мажлиси ва 2027 йилда Қирғизистонда иккинчи саммитни ўтказиш келишуви ҳам қайд этилди. Бу эса минтақа ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни доимий платформага айлантириш имконини беради.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини, глобал ташаббуслардаги фаол иштирокини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июн куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга мувофиқ, 2025 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни — 6 июн, жума куни, мамлакат бўйлаб байрам сифатида кенг нишонланади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 7 июн, шанба куни, олти кунлик иш ҳафтаси тартибида ишловчи ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрида фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, Навоий шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Юнус Эшмуродов, маҳалла фаоллари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Янгиобод маҳалласининг 6-сонли умумтаълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 50 нафарга яқин фуқаро ўз таклиф, муаммо ва мурожаатлари билан қатнашди. Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Сайёр қабулда аҳоли турмуш шароити, инфратузилма, иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар ва ижтимоий масалалар юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар маҳаллий ҳокимият ва идоралар томонидан алоҳида назоратга олинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойларда ҳал қилиш, фуқароларни тинглаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлом оёқни кесган жарроҳ, ўзгарган хулосалар ва баҳсли адолат: Адинахон аянинг фожиали якун топган қиссаси

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри. 1961 йил 21 июлда туғилган Исамитдинова Адинахон – оддий фуқаро, аммо унинг ҳаёти сўнгги кунларида юз берган воқеалар бутун тизим муаммоларини юзага чиқарди. 2024 йил 18 октябрда у оғир ҳолатда Республика ихтисослаштирилган эндокринология марказининг Фарғона филиалига ётқизилади. Ташхис: иккинчи тур қандли диабет ва чап оёқда жароҳат.

Бир кун ўтиб, 19 октябрь куни унда жарроҳлик амалиёти амалга оширилади. Аммо операциядан сўнг яқинлари учун дахшатли ҳақиқат маълум бўлади — шифокорлар чап эмас, соғлом ўнг оёғини кесиб ташлашган. Бу ҳолатга беморнинг ўғли, Рустам Исамитдинов дарҳол эътироз билдириб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади. Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа жойига етиб келиб, тергов ишлари бошланади. Лекин воқеалар шундан кейин янада мураккаб тус олади: шифокор Абдуманноб Мадолимов бу сафар чап оёқни ҳам кесади. Адинахон ая икки оёғидан айрилган ҳолда реанимацияга ўтказилади ва 7 ноябрь куни вафот этади.

Бу амалиётда жиддий камчиликлар кузатилган:

бемор тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган;

жарроҳлик комиссион тарзда ўтказилмаган;

анестезиолог тўлиқ иштирок этмаган;

операцияда тиббиёт талабаси иштирок этган;

жарроҳ спиртли ичимлик таъсирида бўлган бўлиши мумкин.

Фарғона вилоят суд-тиббий экспертизаси соғлом оёқ кесилганини тасдиқласа-да, республика экспертизаси бу хулосани бекор қилиб, операция “зарур бўлган", деган қарорга келади. Иш Қува туман судига юборилади – бу суд иштирокчилари воқеа жойидан бехабар, ҳолатга бевосита гувоҳ бўлмаган. Суд мажлисида анестезиолог чақирилмайди, иш кўриб чиқилмайди. Фақат қоғозларда акс этган маълумотлар билан қарор чиқарилади. Судда айбловлар енгилроқ моддаларга алмаштирилади, Рустам Исамитдиновнинг талаб қилган 500 миллион сўмлик маънавий зарари 80 миллионга тушириб берилади. 28 955 000 миллион сўмлик моддий зарар эса 27 миллионга туширилади.

Рустам Исамитдинов EFFECT.UZ таҳририятига йўллаган мурожаатида шундай дейди:
“Онам ҳеч қачон ўнг оёғидан шикоят қилмаган, оғриқ сезмаган. Розилигимизсиз ўнг оёғини кесиб ташлашди. Шифокор Мадолимовга нисбатан бор-йўғи 4 йиллик қамоқ жазоси қўлланди, бу адолатдан эмас. Экспертиза хулосалари ўзгартирилди, судда нотўғри жавоблар берилди. Менга ҳақиқат керак!”


Бу фожиа — фақат бир инсоннинг эмас, бутун тиббиёт ва суд тизимининг заиф нуқталарини очиб беради. Мутасаддилар жавобгарликдан четда қолмаслиги лозим. Жамоатчилик бундай ишлардан хабардор бўлиб туриши, ҳақиқат талаб қилиниши шарт. Зеро бу нафақат инсон ҳаёти, балки адолат ва ишонч масаласидир.

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram