EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Журножалаблар...

Бугун, 28 май куни ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқованинг Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев PR хизмати вакили Мирсаид Ҳайдаров устидан киритган даъво аризаси бўйича қарорини эълон қилди.

Маълумот учун, Анора Содиқованинг маҳкамага киритган аризасига Мирсаид Ҳайдаровнинг аввалроқ журналистларни “журножалаблар” дея ҳақорат қилиши, шунингдек, Анора Содиқова ва у раҳбарлик қилаётган “Уздипломат” сайтини серияли мақолалар билан молиявий шантажда ҳамда Ғарбга хизмат қилишда айблаб келгани сабаб бўлган.

Шундай қилиб, бугун судья Шоматова Дилноза Жалоловна чиқарган қарорга кўра, Ҳайдаровнинг Анора Содиқова ва унинг раҳбарлигидаги сайтга нисбатан серияли мақолалари ҳақорат эмас, “журножалаблар” сўзи эса ҳақорат-у, лекин Содиқовага қаратилмаган дея топилди.

Бу масалада лингвистик экспертизанинг постлар айнан Анора Содиқовага қаратилган ва улар инсон шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини камситувчи жиддий ҳақорат ҳисобланиши ҳақидаги хулосаси инобатга олинмади.

Суд якунида икки томоннинг маҳкама биносидан икки хил кайфиятда чиқиб келганига гувоҳ бўлдим. Мирсаид Ҳайдаровни ҳимоя қилган адвокат Раззоқ Алтиев ўзида йўқ хурсанд, Анора Содиқованинг эса кўзларида ёш. У билан судга келган ёши улуғ қайнота-қайнонаси-да қаттиқ хафа.

Биринчи томон камерага унамагач, Анора Содиқовага микрофон тутдим ва аввало йиғи сабабини сўрадим. Журналистга кўра, у бугунги маҳкамага ўзбек судларидаги адолат ва мамлакатда матбуот ҳимоясига нисбатан сўнгги ишонч билан келган экан. Бугунги қарордан кейин энди ҳақиқатни халқаро судлардан топмоқчи.
****

Ҳа, матбуотга нисбатан қайсидир кўринишдаги босим, цензурани ҳар қандай мамлакатда учратиш мумкин. Чунки, соҳамизнинг ўзи кураш соҳаси. Лекин исталган киши журналистларни ж***б, матбуотни эса сотқин атар ва суд тизими бунга жим қараб тураркан, Ўзбекистон энди матбуот эркинлиги рейтингидан чиқиб кетавергани ҳам маъқул, назаримда. Ҳар ҳолда матбуот эркинлиги рейтингига кирган энг қуйи ўриндаги мамлакатларда ҳам матбуот ва журналистлар бунчалик оёқости қилинмайди.

“Журножалаблар”ни бемалол ҳазм қилаётган ҳамкасбларимизга эса орқа-олдига бир қараб олишни маслаҳат бераман. Оила тебратаётган, тўнини кийиб юрганимиз – журналистикани ерга қоришмоқда, номимизни жалабга чиқаришмоқда, ўртоқ ҳамкасблар. Шу номга рози бўлмаган бир мард қизнинг судида бугун атиги 3 нафар журналист қатнашди.

Илёс Сафаров
😢37👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги диққатига!

Қуйидаги хабарни назоратга олишни сўраймиз:

"Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Россияда меҳнат қилиб юрган воҳадошимиз, Қумқўргон туманилик акамиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар олдик.

Афсуски, марҳумнинг жасадини Ватанга — она юртга олиб келиш масаласида молиявий ва ташкилий қийинчиликлар туғилмоқда.

Шу боис, барча ҳимматли, саховатли юртдошларимизни, бир тан-у бир жон бўлиб, имкон қадар ёрдам беришга чақирамиз. Майит бегона юртда қолиб кетмаслиги, ўз юртида мусулмончилик анъаналари асосида дафн этилиши учун кўмак зарур.

Илтимос, кимнинг имкони бўлса, моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзишсин. Аллоҳ ҳар бир қилган яхшилигингизни ўз баракасидан асло маҳрум қилмасин!

Марҳумнинг отини унутмаслик — уни юртига қайтаришда ҳамжиҳат бўлиш — барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Мурожаат учун боғланиш:

Картага уланган рақам +79687011200

Абдикодир Абдикаххор ўғли А.

Аллоҳ марҳумни раҳматига олсин. Оила аъзоларига сабр ва тасалли тилаймиз".

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
😢10👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асабийлик, кўз ёшлар, ўлим... Яна Credit House масаласи

Ҳозирги кунда уй олди-сотдиси билан шуғулланаман, деб одамларнинг ишончига кириб, пулларини ўзлаштириб олаётган фирибгар компаниялар сони жуда кўпайиб кетган. Шулардан бири Тошкентда жойлашган Credit House компаниясидир...

Айни мана шу йўл билан алданиб қолган фуқаролардан
EFFECT.UZ'га мурожаат келишб тушди.

👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Динара Баҳромзода

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

2025 йил апрель ойида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаро Ж. Абдузакировнинг оғир аҳволга тушгани тўғрисида Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат келиб тушди. У бахтсиз ҳодиса натижасида иш қобилиятидан маҳрум бўлиб, жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилиб, Миграция агентлиги томонидан тегишли чоралар кўрилди. Ж. Абдузакиров 2025 йил 27 май куни HY 634 рейси орқали Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида ётган ҳолатда Ватанга қайтарилди. Унинг ташиш харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
Товарни ўз вақтида етказиб бермаган сотувчига пеня тўлаш мажбурияти белгиланмоқда

Сенат мажлисида шартномада кўрсатилган муддатда товарни етказиб бермаган сотувчи истеъмолчига кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши таклиф этилди.

Шу билан бирга, пенянинг умумий миқдори етказилмаган товарнинг умумий баҳосидан ошмаслиги аниқ белгилаб қўйилади.

Маълумотларга кўра, 2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб тушган 30 070 та мурожаатдан 4 213 таси товарлар (автомобил, маиший техника, тайёр овқат, мебель ва бошқалар)ни келишилган муддатда етказиб берилмагани билан боғлиқ бўлган.

Хусусан, автомобиль олди-сотдиси шартномалари бўйича муддатларга риоя этилиши бўйича ўрганишлар давомида 5 332 та ҳолатда автомобилларни ўз вақтида етказиб берилмагани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ талабалар визаси учун ижтимоий тармоқларни текширишни мажбурий қилмоқда

АҚШда таълим олишни истаган хорижлик талабаларнинг ижтимоий тармоқлари фаолияти мажбурий тарзда текширилади. Бу янги тартиб давлат котиби Марко Рубио томонидан имзоланган ҳужжат асосида амалга оширилмоқда.

Ҳужжатга кўра, Ф, М ва Ж тоифаларидаги талабалар ҳамда алмашинув дастурлари учун виза суҳбатлари вақтинча тўхтатилди. Бу чора ижтимоий тармоқларни кенг кўламда текширишга тайёргарликнинг бир қисми сифатида қабул қилинган.

Агар ташаббус амалга жорий этилса, виза бериш жараёни узоқлашиши ва АҚШ университетларига, айниқса, хорижлик талабалар ҳисобига даромад қиладиган муассасаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Илгари президент маъмурияти намойишларда иштирок этганликда гумон қилинган талабаларга нисбатан ижтимоий тармоқларни кузатишни бошлаган эди.

Ҳужжатда аниқ қайд этилмаган бўлса-да, терроризм ва антисемитизмга қарши кураш асосий мақсад сифатида тилга олинган. Шу билан бирга, Давлат департаменти ходимлари талабларнинг ноаниқлиги ва қандай постлар текшириш учун асос бўлиши ҳақида аниқ кўрсатмалар йўқлигидан шикоят қилмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқда Фаластин байроғини жойлаш — виза текширувини кучайтириш учун етарли асосми ёки йўқлиги ҳали ҳам ноаниқ.

Танқидчилар фикрича, бундай сиёсат Трамп маъмурияти томонидан айрим университетларга, жумладан, Гарвард каби нуфузли олийгоҳларга босим ўтказиш воситаси сифатида ҳам қўлланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Доллар бир йил олдинги қийматига қайтади

Долларнинг расмий курси 2024 йилнинг 31 октябридан буён ўзининг энг минимал қийматигача пастлаши кутилмоқда. Бугун айни вақтда расмий курс 12 831,13 сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич эртага яна 60-65 сўмгача пасайиши кутилмоқда.

Бунинг натижасида доллар биринчи марта октябр ойининг сўнгги кунида амалда бўлган 12 774,98 сўм қийматдан ҳам пастга тушиши прогноз қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎1
Ногиронлик пенсиялари алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади

“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:

🔹 фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

🔹 кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

🔹 ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Женнифер Лопез Тошкентга келади

2025 йил 7 август куни Тошкентдаги “Миллий (Бунёдкор) стадионида жаҳон супер юлдузи Женнифер Лопезнинг “Up All Night – LIVE IN 2025’’ жаҳон сайёр чиқишлари доирасидаги концерт дастури бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги дастур қўшиқчининг мамлакатдаги илк чиқиши бўлиб, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан халқаро маданий ҳамкорликни тарғиб этиш ва мамлакатимиз туризм соҳасини ривожлантириш доирасида ўтказилиб келинаётган лойиҳалар қаторига киради.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17😢3
Қайси ҳудудда энг кўп туғилиш қайд этилди?

Миллий сатистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 11 896 та
Андижон вилояти – 23 513 та
Бухоро вилояти – 12 390 та
Жиззах вилояти – 11 787 та
Қашқадарё вилояти – 29 792 та
Навоий вилояти – 7 367 та
Наманган вилояти – 22 843 та
Самарқанд вилояти – 32 118 та
Сурхондарё вилояти – 24 599 та
Сирдарё вилояти – 6 634 та
Тошкент вилояти – 20 698 та
Фарғона вилояти – 30 371 та
Хоразм вилояти – 12 447 та
Тошкент шаҳри – 20 023 та
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ўқув йилидан бошлаб чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига сертификат олиш мажбурий бўлади

2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб, фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгилайдиган миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Яъни янги ўқув йилидан бошлаб, қайси йўналишда чет тили биринчи фан (3,1 балл) бўлса, ўша йўналишга фақатгина сертификатга эга абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкин бўлади.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍3👎3
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:

инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, "Sogesid" ва "Ansaldo" компаниялари билан "яшил" ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;

Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ талабаларга виза беришни тўхтатди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти талабалар визасини олиш учун ўтказиладиган янги суҳбатларни вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Бу қарор мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда виза олиш жараёнларини янада қатъийлаштириш мақсадида қабул қилинган.


Муаллиф: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
“E-avto ruxsatnoma” ва “E-permit” тизимлари вақтинча ишламайди

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, транспорт соҳасидаги ахборот тизимларида профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги хизматлар вақтинча тўхтатилди:
🔹 “E-avto ruxsatnoma” автоматлаштирилган тизими;
🔹 “E-permit” — кўп томонлама юк ташиш учун рухсатномаларни бериш ва текшириш;
🔹 Бошқа давлатлар билан электрон бланклар квоталарини алмашиш.

Шунингдек, божхона текшируви учун олинадиган “E-permit”лар ҳолати бўйича маълумот олиш ҳам вақтинча чекланади.

Тизимлар профилактика ишлари якунланганидан сўнг яна фаолиятни давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар ҳокими “Мустақиллик” маҳалласини ободонлаштириш ишларини ўрганди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бугун erta tongda тегишли ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда соҳанинг масъул шахслари билан биргаликда “Мустақиллик” маҳалласида бўлди. У ерда олиб борилаётган ободонлаштириш, санитария ҳолати ва қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Самарқанддаги кўчалардан бирига Рим номи берилди

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги музокаралар якунлангач, Самарқанддаги халқаро Конгресс-марказида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда шаҳарнинг бир кўчасига Италия пойтахти — Рим номи берилди.

Бу қарор икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг рамзи сифатида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг расмий ташрифи муносабати билан қандай натижалар кутилмоқда, деган саволга ойдинлик киритилган эди.

Шунингдек, президентнинг Словенияга амалга оширган ташрифи доирасида 1500 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар учун у ерда иш ўринлари яратилиши бўйича келишувларга эришилгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд қарори билан адолат тикланди: Асли туркманистонлик Мунаввар Абдуллаева Ўзбекистонда доимий яшаб келаётгани эътироф этилди

Туркманистон Республикасида туғилган Мунаввар Абдуллаева Ўзбекистонда доимий яшаб келаётганини расман тасдиқлаш бўйича судга мурожаат қилган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди унинг даъво аризасини қаноатлантирди.

Мунаввар Абдуллаева қабул қилинган қарордан мамнун эканини билдириб, адолат ўз ўрнини топганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
АҚШ Суриядаги элчихонасини қайта очди — Reuters

Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси ва Суриядаги махсус вакили Томас Баррак 29 май куни Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихона резиденциясида АҚШ байроғини кўтарди. Бу ҳодиса Суриядаги АҚШ элчихонаси 2012 йилда ёпилганидан бери биринчи марта юз берди.

Элчихонанинг қайта очилиш маросимида Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари бўйича вазири Ҳасан ал-Шайбоний ҳам қатнашди.

Шунингдек, Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ўз қароргоҳида ТИВ, мудофаа ва разведка хизмати раҳбарлари ҳамроҳлигида Томас Баррак билан учрашув ўтказган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Мустақил суд тизими – қонун устуворлигининг кафолати

Мустақил суд органлари мавжудлиги ва уларнинг фаолиятининг холислиги демократик жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Шунинг яққол мисоли сифатида АҚШдаги суд амалиётини келтириш мумкин. АҚШ суди президент Дональд Трамп томонидан бож тўловлари бўйича қабул қилинган бир қатор қарорларни қонунга зид, деб топиб, уларни бекор қилди.

Трамп жамоаси мазкур қарорга нисбатан норозилик билдириб, уни “ажойиб режанинг бузилиши” деб баҳолади. Суднинг бошловчи судьяси Жейн Рестани эса бундай баёнотларга жавобан: “Режа қанчалик яхши бўлмасин, у албатта амалдаги қонунчиликка мос келиши лозим”, деб таъкидлади.

Ушбу ҳолат мустақил суд тизимининг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2
Хоразм ва Сирдарёда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Хоразм ва Сирдарё вилоятларида мансабдор шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилмоқда.

Хоразм вилоятидаги туманлардан бирида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи ўз лавозим мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган минерал ўғитлар ва биокомплекслар билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 27 тонна “Биостимулятор” ўсимлик озукасини маҳаллий фермерларга юқори нархларда сотиш мақсадида шартнома тузишда амалий ёрдам бергани учун 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сирдарё вилоятида эса “Гулистошаҳаргаз” корхонасининг етакчи муҳандиси ва маҳаллабай ишлаш бўлими бошлиғи фуқарога нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги учун ҳисобланган 164 миллион сўмлик зарар суммасини 14 миллион сўмгача камайтиб бергани учун 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан муҳандис ва бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2