This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда эркакнинг беҳаё ҳаракатларини яшириш эвазига iPhone талаб қилган аёл ушланди
ИИБ хабарига кўра, 24 ёшли аёл таниши бўлган эркакнинг уятсиз ҳаракатлари ҳақида ИИБга мурожаат қилмаслик ва бу ҳолатни яқинларига ошкор этмаслик эвазига ундан iPhone 16 Pro талаб қилган.
У айни пайтда 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда аёлга нисбатан товламачилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай тумани Шарқ МФЙдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6437
👉 Тўлиқ видео
Муаллиф: Динара Баҳромзода
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай тумани Шарқ МФЙдан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6437
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Ўзбек-Қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтди
Барча соҳаларда ривожланаётган ўзбек-қирғиз муносабатлари тадбиркорлик йўналишида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Андижон шаҳрида ўтказилган Андижон-Қирғиз Республикаси бизнес форуми ҳам бу борадаги ишларнинг кенгроқ илдиз отишида муҳим қадам бўлди. Унда Андижон ҳамда Ўш вилоятида фаолият олиб борувчи элликдан зиёд тадбиркорлар қатнашди.
Мулоқот чоғида Андижон вилоятида хорижий сармоядорлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўз бориб, эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган инфратузилма ва энг муҳими – маҳаллий ҳокимият органларининг лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол ҳамкорлиги, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши тадбиркорлар учун муҳим омил эканлиги таъкидланди.
Форум давомида, икки томонлама лойиҳаларнинг истиқболлари, мавжуд имкониятлар ва янги йўналишлар муҳокама қилинди.
Тўқимачилик, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика марказлари ташкил этиш, саноат ва савдони рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари катта экани қайд этилди.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белига сифатсиз дори маҳсулотларини яширинча боғлаб, чегарадан ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан келаётган фуқаро белига 100 дона «Актовегин» номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан келаётган фуқаро белига 100 дона «Актовегин» номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади
“Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:
🔹 ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда "ERP madaniyat" ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
🔹 маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича "Ижодий технолаборатория" ташкил этилади;
🔹 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида "Ижодкор ёшлар клуби" фаолияти йўлга қўйилади;
🔹 "Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.
Маданият ва санъат йўналишидаги "Start-Up" лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

👎3
Ёзги оромгоҳларга йўлланмаларни онлайн тарзда олиш имкони яратилди
Ёзги таътил даврида болаларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида my.gov.uz портали орқали соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда ота-оналар уйдан чиқмаган ҳолда:
✔️ бола учун оромгоҳ ва қулай мавсумни танлашлари,
✔️ онлайн ариза юборишлари,
✔️ тўловни амалга оширишлари,
✔️ ва электрон йўлланмани расмийлаштиришлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
my.gov.uz порталидан «Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш«ни танланади;
йўлланма олмоқчи бўлган фарзандингизни белгиланади;
оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатилади;
тўловни амалга ошириб, электрон йўлланма олинади.
Йўлланма, тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, автоматик равишда шакллантирилади.
Шунингдек, йўлланма банд қилинганидан сўнг 30 дақиқа ичида тўлов амалга оширилмаса, у автоматик равишда бекор қилиниб, қайта сотувга чиқарилади.
Ёзги оромгоҳларга йўлланмалар 7−14 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.

👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди
Россиянинг Амур вилоятининг Свободний шаҳри суди жорий йилнинг 25 май куни мактаб стадионида содир бўлган оммавий жанжал бўйича 11 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиянинг Амур вилоятининг Свободний шаҳри суди жорий йилнинг 25 май куни мактаб стадионида содир бўлган оммавий жанжал бўйича 11 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
Ўзбекистонда доллар курси яна пастламоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 55,77 сўмга тушди ва 12 831,13 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 82,54 сўмга пастлади ва 14 542,80 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,20 сўмга тушиб, 161,07 сўмни ташкил этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 55,77 сўмга тушди ва 12 831,13 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 82,54 сўмга пастлади ва 14 542,80 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,20 сўмга тушиб, 161,07 сўмни ташкил этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда кучли жала ёғиши оқибатида 4 сойда сел йўли ҳосил бўлди
Кеча, 27 май куни соат 12:50 дан 14:50 га қадар Зомин туманининг айрим ҳудудларидаги сой ва сув йўлларини сел босган.
Жумладан, Қоронғисой қишлоғи ҳудудида кузатилган сел оқими маҳаллий автомобиль йўлини тўсиб қўйган.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кеча, 27 май куни соат 12:50 дан 14:50 га қадар Зомин туманининг айрим ҳудудларидаги сой ва сув йўлларини сел босган.
Жумладан, Қоронғисой қишлоғи ҳудудида кузатилган сел оқими маҳаллий автомобиль йўлини тўсиб қўйган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзини “МХХ ходими” деб таништирган шахс Effect.uz журналистига таҳдид қилди
Журналист ва фуқароларга нисбатан ўзини расмий орган вакили сифатида нотўғри таништириш орқали босим ўтказиш ҳолатлари ҳали-ҳануз учраб турибди.
Effect.uz журналистига номаълум шахс телефон орқали боғланиб, ўзини “Миллий хавфсизлик хизмати” ходими сифатида таништирган ва таҳдид оҳангида мулоқот қилган.
Эътиборга молик жиҳат: Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) 2018 йилдан буён Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) номи билан фаолият юритади. Демак, шахс ўзини амалда мавжуд бўлмаган идора номи билан таништирган.
Суҳбат давомида шахс томонидан таҳдид сўзлари янграган, ўзини таништириш ва расмий мақомини тасдиқлаш бўйича аниқ маълумот берилмаган.
Воқеа юзасидан тегишли органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши кутилмоқда.
Эслатма: ўзини расмий орган вакили сифатида нотўғри таништириш ва таҳдид қилиш ҳолатлари қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

👍11🔥1
Давлат қарзи 42 млрд доллардан ошди
Ўзбекистон давлат қарзи сўнгги йилларда сезиларли ошиб бормоқда. Қарз 2025 йил I чоракда 42,4 млрд долларга етди.
Бунда ташқи қарз 35,5 млрд долларни, ички қарз 6,9 млрд долларни ташкил қилди.
Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган қарз миқдори биринчи марта 1 100 доллардан ошди.
Давлат қарзининг асосий қисми бюджетни қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.
Асосий қарз берувчи давлатлар — Хитой ва Япония. Халқаро ташкилотлардан ОТБ ва Жаҳон банкидан энг кўп қарз олинган.

👎39😢9👍1
ИИО ва Миллий гвардия талабини бажармаганлик учун жарима оширилади
Сенат ИИО ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортиши муносабати билан жарималарни оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.
🔸 Энди бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима БҲМ 5–12 баравари этиб белгиланади (амалда 1 баравар).
🔸 Агар қонунбузарлик такрорланса — БҲМ 12–30 баравари ёки 15 суткагача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
2023 йилда бундай ҳолатлар сони 88,988 тани ташкил этган.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

👎20👍5😢2
Президент Мирзиёев Самарқандда: ташриф Имом Бухорий мақбарасидан бошланди
28 май куни президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга амалга оширган ташрифи доирасида аввало Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Шу ерда Қуръони карим оятлари тиловат қилинди.
Ислом оламида юксак эътибор ва ҳурматга сазовор бўлган Имом Бухорий мақбарасига зиёрат қилишни хоҳловчилар сони ортиб бораётгани таъкидланди. Шу боис, зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда. Президент мазкур мажмуа қурилиши билан танишди.
Лойиҳа доирасида умумий майдон 44 гектаргача кенгайтирилган. Ҳозирга келиб мақбара, 10 минг кишилик масжид ва 4 та минора қурилиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган.
Янги мажмуа нафақат зиёрат, балки маърифат, тарбия ва ибрат маркази бўлиши режалаштирилган. У музей, маъмурият бинолари, меҳмонхона ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олади. Шунингдек, пештоқ ва айвон деворларига Имом Бухорий ҳадислари битилади.
Ташриф чоғида давлат раҳбарига мажмуадаги келгуси шароитлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳовли ва хиёбонларга янада кўпроқ дарахтлар экиш кераклиги қайд этилди.

👍30😢3
9 та вилоятда сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 2025 йил 28 майдан 2 июнгача давом этадиган ёмғирли об-ҳаво сабабли мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини юз бериш хавфи кучаймоқда.
Қуйидаги ҳудудларда хавф юқори баҳоланмоқда:
Шу муносабат билан мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва тоғли йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, пастлик ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 2025 йил 28 майдан 2 июнгача давом этадиган ёмғирли об-ҳаво сабабли мамлакатимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини юз бериш хавфи кучаймоқда.
Қуйидаги ҳудудларда хавф юқори баҳоланмоқда:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробод туманлари;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.
Шу муносабат билан мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва тоғли йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, пастлик ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Афросиёб” манёвр локомотивида ёнғин юз берди, йўловчилар бўлмагани маълум қилинди
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан маълум қилинишича, “Афросиёб” тезюрар поездига тегишли манёвр локомотивларидан бирида ёнғин юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бу ҳолат акс этган.
Расмий маълумотга кўра, ёнғин фақат поезд ҳаракатига ёрдам берадиган манёвр тепловозида содир бўлган. Асосий электропоезд – “Афросиёб”нинг ўзи ёнғиндан жабрланмаган ва унинг рейслари режадаги тартибда амалга оширилади.
Айрим манбаларда ёнғин содир бўлган пайтда поезд ичида йўловчилар бўлгани ҳақида даъволар билдирилган. “Ўзбекистон темирйўллари” бу маълумотларни рад этиб, воқеа мунтазам рейсдан ташқари вақтда содир бўлганини ва поездда йўловчилар бўлмаганини тасдиқлади.
Мутахассислар ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа фурсат ичида бартараф этган. Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, бу борада қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши айтилди.

Италия бош вазирининг расмий ташрифи: Жоржа Мелони Самарқандда
28 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий даражадаги меҳмонни президент Мирзиёев шахсан кутиб олди. Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон ва Италия давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 29 май куни бўлиб ўтади. Шу куни икки томонлама олий даражадаги музокаралар ва қатор муҳим учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

👍24😢2