EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.9K photos
16.9K videos
31 files
69.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Уста деҳқонларга субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

Низом Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар жамғарма ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратиш;

Ҳудудий меҳнат органи "маҳалла еттилиги" томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалланинг 50 фоиз хонадонлари томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишни ўрганиб чиқади.

Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб, маҳалланинг 50 фоиз хонадони томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўядиган уста деҳқонларни танлайди.

Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни "Онлайн маҳалла" электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Шарқий Осиёда CОVID-19нинг янги тўлқини кузатилмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, Ҳонгконгда 2024 йил апрелидан бери энг юқори касалланиш ҳолатлари қайд этилган, шифохоналарга мурожаатлар сони ва оқова сувлардаги вирус даражаси ошган.

Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 апрелдан 3 майгача бўлган даврда инфекция ҳолатлари аввалги ҳафтага нисбатан 28 фоизга, касалхонага ётқизилишлар эса 30 фоизга кўпайганини маълум қилди. Расмийлар жамоат жойларида ниқоб тақишни яна тавсия қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Кластер раҳбари чет элда қўлга олинди

Хабар берилишича, Москвадаги Внуково аэропортида Интерпол томонидан Ўзбекистон фуқароси ушланган. У бошқарган компания пахта етиштириш учун банкдан 9 миллион долларга яқин кредит олган, аммо қарз маблағларини қайтармасдан хорижга қочиб кетган

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан қарийб 20 миллион доллар фойда олганига қарамай, у мажбуриятларини бажармаган.

Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси унинг Россияга келиши ҳақида маълумот олгач, у Внуково аэропортида ушланган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥6
21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларининг олди олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан январ-апрель ойларида давлат буюртмачилари томонидан 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:

▫️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси 2,2 млрд сўмлик ;
▫️“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 313 млн сўмлик;
▫️Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 300 млн сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ҳокимлиги 189 млн сўмлик;
▫️Eлликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 95 млн сўмлик; 
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 56 млн сўмлик давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига имкон яратган.

Шунингдек:

▫️“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 10,8 млрд сўмлик;
▫️Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 1,9 млрд сўмлик;
▫️Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,9 млрд сўмлик;
▫️Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,1 млрд сўмлик;
▫️Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицейнинг 573 млн сўмлик;
▫️Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 572 млн сўмлик;
▫️Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 520 млн сўмлик;
▫️Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 83 млн сўмлик;
▫️Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 45 млн сўмлик;
▫️Мўйноқ тумани ҳокимлигининг 40 млн сўмлик давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.


Мазкур ҳолатлар юзасидан агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Истанбулда Украина, Туркия ва АҚШ вакиллари иштирокида уч томонлама музокаралар бошланди

Россия делегацияси унда иштирок этмаяпти. Улар билан учрашув бироздан сўнг бўлади.

Путинни музокара столига таклиф этган Украина президенти Володимир Зеленский Туркия пойтахти Анқара шаҳрида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Сўнгра журналистлар олдида чиқиш қилиб, Россия билан ўтказиладиган музокаралар, президент Владимир Путиннинг Истанбулга келмагани ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Россиянинг музокаралардаги делегацияси даражаси анча паст. Аммо Трамп ва Эрдўғанга ҳурмат кўрсатиб, урушни тугатиш йўлида ҳеч бўлмаганда дастлабки қадамларга эришиш учун Украина делегациясини Истанбулга юборишга қарор қилдим», деган Зеленский.

Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилмоқда.

Шунингдек, у агар Путин музокарага тайёр бўлса, ҳеч қандай шартсиз учрашишга тайёрлигини айтган ва «бутун дунё бўйлаб унинг орқасидан қувиб юролмаслиги»ни билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар изидан: Тошкент инфратузилмасидаги
янгиланишлар ўрганилди


Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Ушбу пресс-тур Тошкент шаҳридаги коммунал инфратузилма объектларига бағишланди.

Тадбир коммунал соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар билан бевосита танишиш мақсадида ўтказилиб, унда:

🔹 Пойтахт канализация тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари,

🔹 Оқава сувларини тозалаш борасида олиб борилаётган ишлар,

🔹 Янги барпо этилаётган ҳудудларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар,

🔹 Қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар Салар тўйинтириш иншооти, янги ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” электр подстанцияси ҳамда “Усмон Носир” муҳандислик коллектори қурилиши билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2
Бухородада 64 ёшли аёлни экскаватор босиб кетди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 15 май куни вилоят ИИБ 102 тизимига Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлганини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс экскаваторини Ибн Сино кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган 64 аёлни кўрмай қолиб, босиб кетган. Ҳодиса оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади», дейилади ИИБ хабарида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги 170 йилда кузатилмаган иссиқлик кутилмоқда

Тарихий иссиқлик: 18 майгача жуда иссиқ об-ҳаво сақланади.

Сўнгги 65 йилда фақат ёзда кузатилган иссиқлик бу сафар май ойида қайд этилмоқда. "Термик депрессия" деб аталувчи бу жараён Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бошланиб, тез орада Самарқанд, Тошкент ва водий вилоятларини ҳам қамраб олади. Кечаси ҳам ҳаво нам бўлгани учун иссиқлик оғирроқ ҳис этилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 июлдан бошлаб ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талаб этилмайди

Янги тартибга кўра, my.gov.uz ягона порталидаги шахсий электрон ҳужжатлар банк, нотариус, аэропорт, вокзал ва шунга ўхшаш ташкилотларда расман қабул қилинади. Электрон нусха смартфон орқали кўрсатилса, бу етарли ҳисобланади.

Бу қарор давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириш, ортиқча қоғозбозликни қисқартириш ва рақамли трансформацияни тезлаштириш мақсадида жорий этилмоқда.

Бу жараён фойдаланувчи учун бепул ва қулай шаклда ташкил этилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Ўзбекистон 3 ойда 5,9 минг тонна помидор экспорт қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга қиймати 6,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 869 тонна помидор экспорт қилган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 3 ойида энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

Россия – 5 471 тонна

Қирғиз Р. – 190 тонна

Қозоғистон – 135 тонна

БАА – 56 тонна

Бошқа давлатлар – 17 тонна


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ўқувчилар бир-бирига бўёқ сепди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабда ўқувчилар бир-бирига бўёқ сепгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 12 май куни Чироқчи туманидаги 82-сонли мактабнинг 8-10-синф ўқувчилари ўртасида содир этилган. Танаффусда ўқувчилар ўзаро бўёқ лакларини бир-бирига сепиш, мактаб деворига таъсир этганлик ҳолати кузатилган.

Мактаб маъмуриятига кўра, мазкур ҳолатни келтириб чиқарган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Йўл чизиқларини босганларга фото ва видео радарлар орқали жарима қўлланилмайди – Ҳукумат қарори

Президент топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Халқаро Бизнес Марафон» ўтказилди!

Жорий йилнинг 15 май куни Тошкентда жойлашган Ёшлар ижод саройида «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциатяси ҳамкорлигида нуфузли тадбир — «Халқаро Бизнес Марафон» бўлиб ўтди.

Унда:

🔹 350 дан ортиқ фаол ва ташаббускор ёшлар;
🔹 20 дан зиёд хорижлик тажрибали бизнес мутахассислари ҳамда Ўзбекистондаги муваффақиятга эришган тадбиркорлар;
🔹 Шунингдек, соҳа мутахассислари иштирок этди.
💡 Марафон давомида:
– Жаҳон тажрибасига асосланган бизнес ёндашувлар таҳлил қилинди;
– Ёшлар ва мутахассислар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди;
– Халқаро даражадаги спикерлар мотивацион нутқлар қилди;
– Networking ва тажриба алмашинуви учун қулай платформа яратилди.
🤝 Бу марафон — ёшлар учун фақат билим эмас, балки глобал фикрлаш, мулоқот ва ҳамкорлик сари қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки болани ток урди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Чуқурсой» темирйўл станциясида поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки нафар болани ток урди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Болалардан бири ердан тахминан 1 метр баландликка кўтарилганида катта кучланишдаги ток сабаб портлаш содир бўлган. Алангадан куйган бола вагон четидаги зинага осилиб қолган.

Иккала болага ҳам биринчи ёрдам кўрсатилиб, республика шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг Комбуциология бўлимига олиб келинган.

Шифокор беморлар 12 ва 13 ёшда бўлганини маълум қилди. Улардан бирининг аҳволи қониқарли бўлганлиги учун уйга жавоб берилган, бошқа бола эса 50 фоиз куйиш жароҳатини олган.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
1 сентябрдан радар белгисини ўрнатиш мажбурий бўлади

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар ёки мобиль радар ўрнатилган ҳудудларда радар йўл белгисини қўйиш мажбурий этиб белгиланди.

Янги тартибга кўра, ушбу белги радар ўрнатилган нуқтагача камида 250 метрдан кам ва 500 метрдан кўп бўлмаган масофада жойлаштирилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥57👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар дақиқада камида бир литр сув исроф бўляпти…

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Регистон 7-тор кўчасида ичимлик суви қувуридаги носозлик ҳанузгача бартараф этилмаган. 14 май куни сув чиқиши бошланган бўлиб, бугунгача увол бўлаётган сувни кимдир тўхтатаман демаяпти.

«48 соатдан бери ичимлик суви оқиб, увол бўлмоқда. Сабаби — қувур ёрилган, дейилади Effect.uz’га йўлланган мурожаатда.


Маълум қилинишича, ҳудуд аҳолиси ваколатли идораларга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ ҳанузгача муаммо бартараф этилмаган. Қайд этилишича, мазкур муаммодан Регистон маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ҳам хабари бор.

Шундай бўлишига қарамасдан, масъулларнинг бефарқлиги оқибатида ичимлик суви тақчиллиги ортиб бораётган бир пайтда, бу ерда ҳар бир дақиқа камида бир литр сувни исроф бўлишига олиб келяпти.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1😢1
Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади

“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Эндиликда поезд ҳар куни ўтмайдиган темирйўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида «Стоп» белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5