EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.9K photos
16.9K videos
31 files
69.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Акбар Жўраев Осиёнинг мутлақ чемпиони!

Оғир атлетика бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнгги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.

Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларимизнинг бенефисига айланди.

Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг катта кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олдик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
"Юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаровонлик тилайман" — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари халқимизни 15 май – Халқаро оила куни билан табриклади.

Оила – жамият таянчи, маънавият бешиги ва авлодлар ўртасидаги узвийлик рамзидир. Халқимиз азал-азалдан оилага муқаддас қадрият, барқарорликнинг мустаҳкам асоси сифатида қараб келади.

Дарҳақиқат, ўзаро ҳурмат, шукроналик бор оилаларда файз бўлади. Бундай оилалар қанча кўп бўлса, маҳалла ҳам тинч ва обод бўлади. Маҳалласи тинч туманлар ва шаҳарларда, умуман, бутун мамлакатда ривожланиш бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик ва фаравонлик тилайман. Меҳр-оқибат, садоқат ҳеч бир хонадонни тарк этмасин!

– деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎2😢2🔥1
Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади – президент

“Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ.

Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.

Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди.

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти.

Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22👎1
Муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида қолмоқда — президент

Президент соҳада мавжуд муаммоларга тўхталди.

Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти.

Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида.

Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди.

Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.

Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади.

Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади — президент

Ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.

Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

“Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор”

, - деди давлатимиз раҳбари.

Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилади

“Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак”,

- деди президент йиғилишда.

Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди.

Низомий олийгоҳи – Миллий педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланади. Ҳудудлардаги 12 та педагогика олийгоҳи ҳам ММТВ тизимига ўтказилди.

Педагог, талаба ва ўқувчилар билим ва кўникмасини баҳолашнинг ягона тизими яратилиб, мустақил бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди.

Эндиликда мутасаддилар яратилган имкониятлар асосида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича мутлақо янги тизимни жорий қилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўриш қобилиятини тикловчи дори кашф қилинди

Корея илғор технологиялар институти (KAIST) олимлари кўз тўр пардасидаги нерв ҳужайраларининг тикланишига тўсқинлик қилувчи оқсилни аниқлади ва унинг фаолиятини блоклай оладиган дори воситасини ишлаб чиқди. Бу ҳақдаги тадқиқот натижалари “Nature Communications” журналида эълон қилинди.

“Мазкур дори воситаси замонавий тиббиётдаги асосий йўналишлардан бирининг, яъни организмнинг ўзини тиклаш механизмларини фаоллаштириш ҳаракатларининг бир қисмидир. Ҳужайра кўчириб ўтказиш ёки лазер терапиясидан фарқли ўлароқ, бу усул тикланиш жараёнини ичкаридан ишга туширишга имкон беради, бу эса уни хавфсизроқ ва кўпроқ ҳолларда қўллашга яроқли қилади”, дейилади мақолада.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагогларни кўпайтириш лозим — президент

Хусусий олийгоҳлар фаолиятига кенг йўл очиб берилди.

Лекин уларда педагогика йўналиши бўйича ўқиётган талабаларнинг 70 фоизи мактабгача таълим, бошланғич таълим ва филология бўйича тайёрланмоқда.

Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагогларни кўпайтирмасак, IT, “яшил” энергетика, “сунъий интеллект”, “янги материаллар” каби долзарб соҳаларга минглаб кадрларни қаердан етказамиз?

Бундан буён хусусий олийгоҳлардаги педагогик йўналишлар давлат институтлари билан бир хил бўлади
”,

- деди президент.

Улардаги педагоглар ва талабалар билими ташқи диагностикадан ўтказилади. Шу орқали нодавлат олийгоҳларда педагог тайёрлаш сифати назоратга олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим қозоғистонликлар учун ChatGPT тақиқланди

Қозоғистонда айрим шахслар учун ChatGPT сунъий интеллект тизимидан фойдаланиши тақиқланди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Қаниш Тўлеушин маълум қилган.

Тўлеушиннинг айтишича, Рақамлаштириш вазири давлат хизматчиларига ChatGPT'дан хизмат мақсадларида фойдаланишни тақиқловчи буйруқни имзолаган.

Таъкидланишича, ушбу чора маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Давлат хизматчиларига муқобил сифатида Назарбоев университети негизида ишлаб чиқилган маҳаллий сунъий интеллект тизими таклиф этилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Энди болалар учун яратиладиган контент масаласи билан алоҳида марказ шуғулланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда уч кун ичида беш аёлни ўлдирган одам еювчи йўлбарс ушланди

Барча ҳужумлар Махараштра штатидаги Тадоба-Андҳари йўлбарс қўриқхонаси яқинида 10-13 май оралиғида содир бўлган. Уларнинг барчаси ҳалокатли якун топган.

Йўлбарснинг беш қурбони ҳақидаги хабар атрофдаги қишлоқларда ваҳима уйғотган, шундан сўнг ўрмон идораси ходимлари ҳайвонни тутишга муваффақ бўлишган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Мактаб ўқувчилари “Топ-10” олийгоҳларга ўқишга кириш учун тайёрланади

Бу учун -Беруний номидаги халқаро мактаб ташкил этилади.

Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларга мақсадли тайёрланади.

Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик аёл сочига осилиб туриш давомийлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

Калифорниялик цирк артисти, 39 ёшли Лейла Нун 25 дақиқаю 11,3 сония давомида сочига осилган ҳолда қолди.

Аввалги рекорд австралиялик Сутҳакаран Сивагнанатурай томонидан 2011 йилда ўрнатилган бўлиб, 23 дақиқаю 19 сонияни ташкил этган эди.

Артистнинг сўзларига кўра, у рекордга икки йил давомида қизғин тайёргарлик кўрган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли оила кўрик танлови

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани миқиёсида 45 та маҳаллалар ичидан саралаб олинган "Ибратли оила" кўрик танловида иштирок этган Юқори Сарой МФЙ фуқароси  Нуриддин устоз Нурманов оиласи ғолиб бўлди. Нурмановлар оиласи ва яқинларини намунали, "Ибратли оила" кўрик танловининг ғолиб бўлганликлари билан табриклаймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Доллар курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг бироз пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,82 сўмга тушди ва 12 965,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 81,50 сўмга пастлади ва 14 525,07 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,29 сўмга тушиб, 161,34 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойликлар яна оширилади

Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг маоши 7-10 млн. сўмдан ошади.

Президент ўтказаётган йиғилишда боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилгани таъкидланди.

Шунингдек, Бугунги кунда 60 минг ўқитувчи 8-12 млн. сўм маош олаётгани қайд этилди.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎8
Кичик тадбиркорлик субъектлари қайси соҳада кўпроқ ташкил этилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойларида 19 212 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,4 % га ошган.


Уларнинг сони иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланганда савдо соҳаси етакчи ўринни эгаллаган:

савдо соҳасида – 7 253 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 631 та

саноат соҳасида – 2 310 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 1 618 та

қурилиш соҳасида – 1 108 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 741 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 620 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 360 та

бошқа соҳаларда – 2 571 тани ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Президент масъулларга бу бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни топширди.

Давлат раҳбари вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаётганини танқид қилди.

Шунингдек, ҳозирда 7-11-синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан «фавқулодда тўқсон кунлик» тартибида ишлашга ўтиш топширилди.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди

Учрашувда бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес мулоқот ва кўргазма натижалари юксак баҳоланди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥1