Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:
Тошкент шаҳри – 4 616 та
Тошкент вилояти – 1 967 та
Фарғона вилояти – 1 906 та
Хоразм вилояти – 1 881 та
Самарқанд вилояти – 1 587 та
Қашқадарё вилояти – 1 411 та
Бухоро вилояти – 1 392 та
Сурхондарё вилояти – 1 161 та
Андижон вилояти – 1 129 та
Наманган вилояти – 1 025 та
Қорақалпоғистон Респ. – 982 та
Жиззах вилояти – 940 та
Навоий вилояти – 866 та
Сирдарё вилояти – 483 та.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га ошиб, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқориси Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:
Тошкент шаҳри – 4 616 та
Тошкент вилояти – 1 967 та
Фарғона вилояти – 1 906 та
Хоразм вилояти – 1 881 та
Самарқанд вилояти – 1 587 та
Қашқадарё вилояти – 1 411 та
Бухоро вилояти – 1 392 та
Сурхондарё вилояти – 1 161 та
Андижон вилояти – 1 129 та
Наманган вилояти – 1 025 та
Қорақалпоғистон Респ. – 982 та
Жиззах вилояти – 940 та
Навоий вилояти – 866 та
Сирдарё вилояти – 483 та.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўринмас ҳайкал 18 минг долларга сотилди
Италиялик рассом Салваторе Гарау Ио Соно («Мен борман») номли кўринмас ҳайкалини 18 минг долларга сотди. Бу ҳақда Indpendent хабар бермоқда. «Номоддий санъат асари» деб таърифланган ушбу асар Арт Рите аукционида сотувга қўйилган.
Харидор нафақат ноёб санъат асарини, балки ҳақиқийлик сертификатини ҳам қўлга киритган. Бундан ташқари, унга ҳайкални тўсиқлардан холи, икки метрга икки метр ўлчамдаги майдонга жойлаштириш тавсия этилган.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍8🔥2
Тиғиз иш графигига қарамасдан кутубхона ва театрга ташриф буюрган китобсевар, санъатсевар ҳоким – Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Татаристонда
Татаристон Республикаси маркази Қозон шаҳрида бугундан "Россия - Ислом олами: KazanForum" XVI Халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан, аниқроғи 103 та давлатдан делегациялар иштирок этмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси, хусусан Навоий вилояти делегацияси ҳам қатнашмоқда. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Татаристон сафарининг илк кунида тиғиз иш графигига қарамасдан Республика Миллий кутубхонасига ҳамда театрга ташриф буюрди.
https://effect.uz/uz/6428

👍8👎3🔥3
Тошкент шаҳри ва атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади
Қайд этилишича, янги бош режада бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган. Бу, ўз навбатида, сув йўлларини яхшилашни талаб этади.
Шунингдек, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилиши айтилди.
Президент бу ишларни давом эттириб, қамровини янада ошириш, ирригация ва дренаж йўналишида мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Шаҳарнинг “ўпкаси” дарахтзорлар бўлса, ариқ ва каналлар унинг “қон томири”, – деди Президент Мирзиёев Тошкент шаҳрида режалаштирилган реновация ва инвестиция лойиҳалари тақдимотида.
Қайд этилишича, янги бош режада бу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган. Бу, ўз навбатида, сув йўлларини яхшилашни талаб этади.
Шунингдек, 2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилиши айтилди.
Президент бу ишларни давом эттириб, қамровини янада ошириш, ирригация ва дренаж йўналишида мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20👎2
UPay тўлов тизими HUMO’га тўлиқ интеграция қилинди
Рақобат қўмитасига UPay тўлов тизими томонидан “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ тизими билан интеграция қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинган.
Ҳолат бўйича Қўмита томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖга расмий сўров юборилди ҳамда мурожаатда баён этилган масала ижобий ҳал этилди.
Натижада, “Maroqand” АЖнинг UPay тўлов тизими HUMO тизимига муваффақиятли интеграция қилинди ва айни пайтда тўлов операцияларини амалга ошириш тўлиқ тикланган.

👍1
Тошкент шаҳрида коммунал инфратузилма объектлари
Коммунал соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадингиз бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги пресс-турни кузатиб боринг.
Айни дамда пресс-турга старт берилди.
Унда сиз:
🔹 Пойтахтнинг канализация тизимидаги муаммолари ва ечимлари
🔹 Оқава суларини тозалаш борасида амалга оширилаётган ишлар
🔹 Янги қурилаётган ҳудудларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар
🔹 Қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш чоралари
билан батафсил танишасиз.
Effect.uz ҳамиша сиз билан! 🕘
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍4👎1
Сўх тумани аҳолисининг талаби нега қондирилмаяпти?
Фарғона вилояти Сўх туманидаги «Гулистон» МФЙда маҳалла раиси сайловларидан баъзи бир фуқаролар норози. Ҳолат масъуллар томонидан қай даражада назоратга олинган?
👉 https://effect.uz/6429
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилояти Сўх туманидаги «Гулистон» МФЙда маҳалла раиси сайловларидан баъзи бир фуқаролар норози. Ҳолат масъуллар томонидан қай даражада назоратга олинган?
👉 https://effect.uz/6429
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишда мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишда мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19👎2
Акбар Жўраев Осиёнинг мутлақ чемпиони!
Оғир атлетика бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнгги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларимизнинг бенефисига айланди.
Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг катта кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медаль билан тақдирланди.
Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олдик.

👍13