EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.9K photos
16.9K videos
32 files
69.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонликлар учун Хитойга 30 кунлик визасиз режим жорий қилинди

2025 йил 1 июндан эътиборан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга киради.

Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Бунда Томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3
Депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва бу билан боғлик харажатларни ундириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлик харажатларни ундириш тартиби жорий этилади.

Қарорга кўра, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:

🔸 депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларини фуқародан ундириб олиш;

🔸 Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундириш;

🔸 1 йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик.

Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:

▪️ уларнинг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаати;

▪️ улар ва яқин қариндошларининг Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, ҳудудий филиалларига мурожаати;

▪️ хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан тақдим этилган депортация қилинган фуқаролар бўйича маълумотлар.

Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини молиялаштириш орқали қайтарилади.

Фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг 1 иш кунида Миграция агентлиги ва фуқаро ўртасида қарз шартномаси тузилади.

Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини 30 кун муддатда қоплаши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

“Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни
давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади.

Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

2025 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади “Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”…
ДСБА Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди

Президент фармони билан, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг 9 кишидан иборат Васийлик кенгаши аъзолари таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгашига Президентнинг кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори Ғ.Мирзаев раҳбарлик қилади.

Академия ректори Васийлик кенгаши котиби ҳисобланади.

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан:

Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, бошқарув, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимлари ҳамда мутахассисларининг лавозим маошларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф жадвали бўйича тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари икки баравар миқдорида қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини судраб, Cobalt’ни олиб қочди

Аниқланишича, машинани ўғирлаган шахс Тошкентдан Термизгача шу автомашинада йўловчи сифатида ҳаркатланиб келган.

«Қарзим бор эди шу сабабли олиб қочдим. 1хбет дан 2 минг доллар қарзга ботган эдим. Машинани бериб пул олиб турмоқчи эдим»,

дейди бола.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

"Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

— авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби қайта тасдиқланди;

— маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга “Uzbekistan Airways” АЖ учун белгиланган махсус тарифлар ва субсидия миқдорлари барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этишга розилик берилди.

Шу муносабат билан барча резидент авиакомпаниялар Махсус комиссия томонидан белгиланган маҳаллий йўналишлар ва тарифлар доирасида авиачипта сотишни йўлга қўйиш ҳамда ҳар ой якуни бўйича Транспорт вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 188-сон буйруғи билан тасдиқланган жадвал шаклида Транспорт вазирлигига субсидиялаш учун аризалар киритиши мумкинлиги маълум қилинди.

Маълумот учун маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш 2021 йил 1 июндан бошлаб йўлга қўйилган ва 2026 йил 1 январгача давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍3
“Ҳаж-2025” мавсумининг дастлабки гуруҳ зиёратчилари Саудия Арабистонига кузатилди

13 май куни тонгда муборак Ҳаж сафарини ният қилган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи дилда қувонч, тилда шукроналик билан Ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Юртдошларимизни муборак сафарга кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар жорий йилнинг 13 майдан 28 майга қадар ҳаж сафарига кузатилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаж“ ва “Умра“ зиёратларини ноқонуний ташкил этмоқчи бўлганларнинг ҳаракатларига чек қўйилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳолатларини аниқлаш ва чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирининг 4 нафар ходими 3 нафар фуқарони ишчи визаси орқали “Ҳаж“ зиёратига юбориш эвазига 7 минг АҚШ долларидан ҳамда 1 нафар фуқарони сайёҳлик визаси орқали юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирманинг иш юритувчиси 2 нафар фуқарони “Умра“ сафарига юбориш эвазига 2 минг 400 АҚШ доллари, шунингдек, 3 нафар фуқарони “Ҳаж“ зиёратига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс жорий йилда «Ҳаж» сафарига юбориш бўйича ижтимоий тармоқларга сохта эълонлар жойлаб, 3 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларнинг ҳар биридан 4 минг 900 АҚШ доллари, жами 14 минг 700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари «Умра» зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқарони 1350 АҚШ долларидан, жами 4050 АҚШ долларига «Умра» зиёратига юборишини айтиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият орқали 5 нафар фуқарони жами 27 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» визаси асосида диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 13 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан “Умра“ сафарига боришдан олдин ҳар қандай туристик фирманинг Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақдим этилган “Умра“ лицензияси борлигини текшириш тавсия этилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Чорвачиликнинг сутчилик тармоғи жадал ривожлантирилади

“Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами 320 та маҳаллага, сут етиштирувчи 12 мингта аҳоли ва деҳқон хўжалигига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этиш;

🔹 865 нафар аҳоли ва деҳқон хўжалигига сутни қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш ва модернизация қилишга 250 минг АҚШ долларигача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;

🔹 сут етиштирувчи ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган Миллий сут маҳсулотлари платформаси дастурий таъминотини ишга тушириш.

Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2025–2031 йиллар) этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелидаги омборхонага ўт кетди

Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, соат 11:03 да Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Хабарга асосан 11:05 га ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф қилишга ҳаракат қилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарёдан электр токи билан балиқ овлаган тўрт киши қамалди

Қизилтепа туманида яшовчи тўрт нафар фуқаро Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида қарийб 400 дона балиқ овлаган, улар орасида 46 дона Қизил китобдаги “Туркистон мўйловдори” ҳам бўлган.

Тақиқланган усул билан балиқ овлашган фуқаролар рейд пайтида қўлга тушган. Ашёвий далиллар сифатида қайиқлар, аккумуляторлар ва электр ускуналари олинган.

Навбаҳор туман суди уларни 3 йил озодликдан маҳрум қилди ва 6,3 млрд сўм моддий зарар ундиришга қарор чиқарди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги 2,4 минг км ни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига умумий фойдаланишдаги темир йўлларнинг узунлиги 4 838,9 км ни ташкил этди.

Мазкур йўлларнинг электрлаштирилган қисми 2 404,8 км ёки 49,7 % га етди.


Электрлаштирилган темир йўллар узунлиги йиллар кесимида қуйидагича (1 январь ҳолатига):

2021 йил – 1 830,3 км;

2022 йил – 1 929,2 км;

2023 йил – 1 933,9 км;

2024 йил – 1 942,2 км;

2025 йил – 2 404,8 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Излаган имкон топар ёхуд Андижонда ота алимент ўрнига ер майдонини ҳадя қилди ❗️

Андижон вилояти, Улуғнор туманида яшовчи фуқаро алимент қарзи эвазига ўзига тегишли бўлган ер участкасини берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди томонидан 19.09.2022 йилда Ш.Р.дан Н.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ҳозирда алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш орқали амалга оширилаётган бўлса-да, илгари ўз вақтида тўланмаган маблағлар туфайли 4,2 млн сўм қарздорлик юзага келган.

Ижро жараёнида, қарздор билан ўтказилган суҳбат давомида у ўзининг 6 сотихли ер участкаси мавжудлигини маълум қилган ҳамда ушбу ерни алимент қарзи ва фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент ўрнига бериш таклифини илгари сурган.

Ундирувчи аёл ушбу таклифга розилик билдириб, ер участкасини қабул қилишини маълум қилган. Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ер участкаси аёл номига расмийлаштириб берилган ва ижро иши якунланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎3
Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 44,89 сўмга ошди ва 12 980,16 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 239,57 сўмга кўтарилди ва 14 606,57 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,16 сўмга юқорилаб, 161,63 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди

ИИВ маълумотига кўра, 1974 йилда туғилган Алишер Турсунов (Мубашшир Аҳмад) 8 май куни Туркияда қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди. У тарқатган маълумотлар қонунга зид деб топилиб, Жиноят кодексининг 244¹ ва 244³-моддалари бўйича иш қўзғатилган ва у қамоққа олинган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га ошиб, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқориси Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.


Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри – 4 616 та

Тошкент вилояти – 1 967 та

Фарғона вилояти – 1 906 та

Хоразм вилояти – 1 881 та

Самарқанд вилояти – 1 587 та

Қашқадарё вилояти – 1 411 та

Бухоро вилояти – 1 392 та

Сурхондарё вилояти – 1 161 та

Андижон вилояти – 1 129 та

Наманган вилояти – 1 025 та

Қорақалпоғистон Респ. – 982 та

Жиззах вилояти – 940 та

Навоий вилояти – 866 та

Сирдарё вилояти – 483 та.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram