This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонлик инста блогер обуначилари камайиб кетгани сабаб жонига қасд қилди
Ҳиндистонлик инста блогер Миша Агравал обуначилари камайиб кетгани боис ўз жонига қасд қилди. Опасининг хабар беришича у туғилган кунига атиги 2-3 кун қолганда ўзини осиб ўлдирган. Маълумотларга қараганда Миша instagram саҳифасида кузатувчилари камайиб кетганидан хафа бўлган ва ўзини кераксиз ҳис қилиб, стрессга туша бошлаган.
Опасининг сўзларига кўра Мишанинг орзуси 1млн обуначига эга бўлиш ва уни севадиган кузатувчиларни тўплаш бўлган.
Ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолиш нималарга олиб келмайди...
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎5👍4🔥3😢2
Шуҳрат Абдураҳмоновга туҳмат қилган фуқаро қўлга олинди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида уйдирма ва туҳматдан иборат, хусусан ҳоким гўëки "15 яшар қизни зўрлади" деган ëлғон хабарни тарқатган шахс қўлга олинган.
Бундан олдин фирибгарлик айби билан тўрт марта судланган ушбу шахс "бу ишни пул эвазига" қилганини дастлабки тергов чоғида тан олган.
Ҳозирда буюртмачи кимлиги ва нима мақсадда бу иш амалга оширилганлиги тафсилоти ўрганилмоқда.

👍14👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурган фуқаронинг ҳаракатларига чек қўйилди
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида, кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида, кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥5
Навоийлик ўқувчилар халқаро олимпиада совриндори бўлди
Жорий йил 7-13 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика фан олимпиадасида Навоий вилояти жамоаси муносиб иштирок этди.
🥇Сардорбек Салимов - информатика фанидан олтин медал соҳиби (Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси);
🥈Темурбек Убайдуллаев - информатика фанидан кумуш медали соҳиби (Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси);
🥉Азамат Эргашев - математика фанидан бронза медали соҳиби (Навоий шаҳридаги 1-сон ИМИ ўқувчиси) бўлди.

👍9
30 минг $: Олий суд пора билан ушланган судья ҳақида тафсилотларни эълон қилди
Олий суд Пленумининг мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси Ю. Э.ни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
Тақдимномага кўра, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси Ю. Э. муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланган.
Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бунда энг аввало, судья ва ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган судья ва ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда.

👍21👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги қурилиш бунёдкорлик ишлари билан танишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍4
Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Навоийда мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилаётган бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 25 февраль куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаб директори Қ.Ж (1988 — йилда туғилган эркак) 10-синф ўқувчилари Н.Т, А.А (2008 йилда туғилган, ўғил болалар)ларни гўёки тартибга чақириш важи билан калтаклаб, ўқувчилар танасининг турли қисмларини муштлаб, оёқлари билан тепиб дўппослаган.
Ўқувчиларга етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилиши маълум қилинди.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади Ижтимоий тармоқларда Навоийда мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу ҳолат Болалар…
Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклагани ҳолати юзасидан вилоят мактаб бошқармаси расмий баёнот берди
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган Навоий вилояти Хатирчи туманидаги ихтисослашган мактабда бўлиб ўтган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, мазкур ҳолат жорий йилнинг феврал ойида бўлиб ўтган.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилди.

👎4
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида малака оширувчилар контингенти ДХРА томонидан шакллантирилади
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эндиликда ДСБА томонидан қисқа муддатли курсларда фақатгина "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳларига мансуб давлат хизматчиларининг малакаси оширилади.
Академиянинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингенти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилади.
Агентлик Академия билан бирга:
➖ 2025 йил 1 декабргача давлат фуқаролик хизмати "Ёрдамчи" гуруҳи лавозимлари учун;
➖ 2026 йил 1 мартгача "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳлари лавозимлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқади.
Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.
Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

👍6👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида малака оширувчилар контингенти ДХРА томонидан шакллантирилади Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эндиликда ДСБА томонидан қисқа муддатли курсларда фақатгина "Сиёсий" ва "Бошқарув" гуруҳларига мансуб…
2025 йил 1 январдан бошлаб Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади – Президент фармони
➖ геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви каби йўналишларда Президент Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар;
➖ "Раҳбар аёллар" дастури (ташаббускор аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида);
➖ "Келажак лидерлари" дастури (истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида);
➖ "Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш" дастури;
➖ "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш" дастури;
➖ "Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш" дастури;
➖ "Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш" дастури.
❗️Қайта тайёрлаш таълим дастурларига номзодлар рўйхатини ДХРА (АРГОС) шакллантиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Академияга тақдим этиб боради.

👍24👎4
Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Тўхта Зикирович Қурбонов Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Т.Қурбонов 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У дастлаб прокуратура органларида иш фаолиятини 1991 йил Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида бошлаб, турли лавозимларда давом эттирган. Хусусан, 1999-2007 йиллар давомида Қизириқ, Жарқўрғон ҳамда Термиз шаҳар прокурори ва сўнгра вилоят прокуратураси органларининг турли лавозимларида ишлаган.
Мазкур тайинловга қадар, Т.Қурбонов Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Худди шунингдек, Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан адлия кичик маслаҳатчиси Азамат Пайзилович Халмуратов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
А.Халмуратов 1980 йил Термиз туманида туғилган. У иш фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилоят прокуратураси нозири бўлиб бошлаган ва вилоят прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими суриштирувчиси, бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттириб, 2020-2021 йилларда Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи, 2024 йилга қадар Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар,
А.Халмуратов Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси собиқ бошлиғи Жуманазар Жуманиёзов бошқа ишга ўтган.

👍7👎2
Айрим оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади
“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланади.
2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.
2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

👍3👎1
ХДП ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди
Партия сўл қанот сифатида мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва бирдамлик тамойилларига асосланган демократик ижтимоий давлат барпо этишни ўз олдига устувор вазифа этиб белгилаган.
Халқ демократик партияси электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни давом эттириш мақсадида ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди.
Парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида партия икки ўнг партия томонидан тузилган парламент кўпчилиги – “Тараққиёт блоки” ҳамда мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг қатор йўналишларига қўшила олмаслигини билдирди.

👍6👎4
Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилади
“Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш
ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш
ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди .
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилар белгиланди:
▪️профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган кадрларга бўлган талабни ўрганиб бориш;
▪️ номзодларни вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;
▪️ стипендиатларнинг Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш бўйича таклифлар киритиш;
▪️ мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.
✔️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔹вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари орасидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;
🔹стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан белгиланади;
🔹мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун вазирлик, идора ва иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥20👎4
Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, унга жиноий иш очилди
Аввалроқ Azon вақфи кенгаши раиси ва Azon Global ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 8 май куни Истанбулдаги ўз уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани маълум бўлган эди. Туркиялик адвокат ва қочоқлар ҳуқуқлари ҳимоясичи Иброҳим Эргин Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкинлигини билдирганди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ расмий баёнот берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, А.Турсунов таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлгани сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍7👎2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилади “Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги президент…
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади
Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади:
🔹 “Эл-юрт умиди” стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари
ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади;
🔹 тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.
Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:
🔸биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
🔸 биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
🔸 биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.

🔥42👍2
Банкларнинг мижозлар олдидаги мажбурияти кучайтирилмоқда
Марказий банк банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни қайтадан тартибга солиш учун қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳужжатлардан “микроқарз” сўзи чиқариб ташланмоқда.
Унинг ўрнига “кредит” деб ёзилади ва қуйидагича таъриф берилади:
Кредит — банклар томонидан берилаётган кредит, микроқарз ва микрокредитлар.
☯️ Кредит картасини олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилинганда банк истеъмолчига ахборот варақасини мустақил тўлдириш, танишиб чиқиш, онлайн ҳолатда эса юклаб олиш имкониятини яратиши керак бўлади.
☯️ Қарз олувчиларга кредит тақдим этиш тўғрисидаги аризаси ижрога қабул қилинганлиги тўғрисида SMS хабарнома юбориш йўлга қўйилади.
☯️ Банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига суброгация орқали ўтганда, кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта компаниясига ўтгани ҳақида кредит олувчи ва кафил ёзма хабардор қилиниши шарт.
Қонун лойиҳаси билан тўлиқ бу ерда танишиб чиқиш мумкин.
Муҳокама 27 майга қадар давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Марказий банк банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни қайтадан тартибга солиш учун қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳужжатлардан “микроқарз” сўзи чиқариб ташланмоқда.
Унинг ўрнига “кредит” деб ёзилади ва қуйидагича таъриф берилади:
Кредит — банклар томонидан берилаётган кредит, микроқарз ва микрокредитлар.
Қонун лойиҳаси билан тўлиқ бу ерда танишиб чиқиш мумкин.
Муҳокама 27 майга қадар давом этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Алишер Қодиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўров юбормоқчи
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш сиёсий партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистондаги “Россотрудничество” фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига сўров юбормоқчилигини маълум қилди.
деб ёзади Қодиров ўз саҳифасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш сиёсий партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистондаги “Россотрудничество” фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига сўров юбормоқчилигини маълум қилди.
Боғча ва мактабларда болаларнинг онгостига ўзлигимиз хўрланган совет даврига соғинч, аждодларимизни қирғин қилган империалистик рамзларга муҳаббатнинг сингдирилиши миллий таҳдид сифатида баҳоланиши зарур.
Ўзбекистондаги боғча ва мактаблар фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ўзлигимизга меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак, ташқи пропоганда тарғиботи учун эмас. ММТ вазирлигидан бу масалада изоҳ сўралади.
Ташқи ишлар вазирлигига "Россотрудничество" фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида сўров юбормоқчимиз.
Нон бериб қўлидан айрилган халқмиз, яхши ниятимиз суиистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслиги керак.
деб ёзади Қодиров ўз саҳифасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26👎7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Сарвар Баҳодиров Россиядаги видеоси учун ижтимоий тармоқларда танқидга учради.
Унинг Россияда “Ўлмас полк” акциясини ёритиш чоғида тайёрлаган видеолавҳасида “Вагнер” гуруҳи байроғи, Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар ва Донбасс болалари ҳақидаги сюжетлар ўрин олган. Бу контент айрим фойдаланувчилар томонидан Россия пропагандасига хизмат қилувчи деб баҳоланмоқда.

👍22👎1🔥1😢1