Россия Украинага 100 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди
Россия 12 майдан ўт очишни тўхтатишга чақириқларни рад этиб, Украинага 100 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди.
деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги.
Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво мудофааси кучлари 55 та зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, 30 та имитацион дрон эса хавфсиз тарзда зарарсизлантирилган.
Ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон ҳужумларидан Одесса, Николаев, Донецк ва Житомир вилоятлари зарар кўрган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

"Россия қўшинлари 12 майга ўтар кечаси Украина ҳудудига 108 та зарба берувчи дрон ва имитацион учувчисиз қурилмалар учирди",
деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги.
Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво мудофааси кучлари 55 та зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, 30 та имитацион дрон эса хавфсиз тарзда зарарсизлантирилган.
Ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон ҳужумларидан Одесса, Николаев, Донецк ва Житомир вилоятлари зарар кўрган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢4👎1
Қонунларга тупуриб қўйган “Наманганлик Ҳайрхон” ёхуд Наманган шаҳар ИИБ ходими Маҳмудов Музаффарнинг ўзи яратиб олган қонунлари ҳақида...
Хоразмшоҳлар давлатининг Бухоро бўйича ноиби Хайрхон Хоразмшоҳ розилигисиз, ўзбошимчалик билан Чингизхон элчиси Маҳмуд Ялавочнинг соқолини қиртишлаб, таҳқирлагани ортидан Чингизхон мўри-малахдай қўшини билан Марказий Осиёга ёпирилиб келади. Ундан кейин жуда оғир оқибатлар юз бериб, қон дарё бўлиб оққани, ҳатто дунё харитаси ўзгариб кетгани ҳаммамизга маълум.
Тошкент шаҳридан адвокат ҳамкасбимнинг бошидан ўтказган кўнгилсиз ҳодисасини тинглаб, бу тарихий ҳодиса беихтиёр ёдимга тушди.
Кўнгилсиз ҳодисани адвокат Б.Болтаевнинг ўзидан тинглаймиз:
Ҳукумат раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари адвокатлар борасида нима топшириқ беришган билмадим-у, лекин М.Маҳмудовга адвокатлар ва уларнинг соқолига қарши курашиш бўйича топшириқ бермагани аниқ.
Адвокат Б.Болтаевга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва таъқиб ўтган асрда содир бўлгани йўқ! Бу шу кеча-кундуздаги жиноий таъқибнинг аҳволи.
Қонунни яхши биладиган ҳуқуқшуносларга нисбатан бундай ҳаракатларни содир этаётган М.Маҳмудов шу кунгача оддий одамларга нисбатан нималарни содир қилган экан?
Ҳурматли мутасаддилардан мазкур ҳолат юзасидан объектив ва холисона текширув ўтказиб, айбдор шахсларга нисбатан кескин чора кўришни ва текширув якуни бўйича аниқланган ҳолатларни жамоатчиликка ошкор қилишларини кутиб қоламиз. Зеро, шу каби “ўз қонунлари” билан иш тутадиган ва инсонни инсон ўрнида кўрмайдиган ходимлар дастидан ИИБга соғ кирган айрим шахсларнинг ўликлари чиқмоқда...
Адвокат Э.Тожибоев

Ёшим 46 да, бир неча йилдан буён адвокатлик қиламан. Наманган шаҳридан иш олдим: “Тиббий ниқобни ечиш ҳақида”ги талабни бажармаганлик учун бир оилага нисбатан безорилик ва бўйсунмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иши бўйича судда иштирок этдим. Хабарим йўқ эди, ҳуқуқбузарлар қамалиши керак экан, аммо жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳуқуқбузарларни қамамади, аксинча жарима тайинлади. Маъмурий қамоқ қўлланмагани ишни судга олиб чиққанларга ёқмади ва жуда кўнгилсиз ҳаракатларни содир қилишди.
2025 йил 5 май куни соат 15:30да Наманган шаҳар ИИБда ишловчи М.Маҳмудов мени 4-қаватдаги хонасига чақириб, ҳимоядан воз кечишимни талаб қилди. Мен унга ҳимоядан воз кечиш ваколатим йўқлигини тушунтирдим. Маҳмудов ҳуқуқбузарлар менинг айбим билан қамалмасдан қолганини, яхшиликча воз кечиб, Наманганга қайтиб келмаслигимни талаб қилди. Мен унинг таҳдидига беписандлик қилганимдан ва у билан гаплашадиган гапим йўқлигини, кетишимни айтганимдан кейин Маҳмудов жазавага тушиб, нима учун соқол қўйиб олганимни сўраб, 2-3 нафар ходимлари билан чиқиб кетишимга тўсқинлик қилиб, "Ҳозир соқолингни шу ерда оламиз”, деб, дахлсизлигимга тажовуз қилиб, мажбуран соқолимни олмоқчи бўлди.
Унинг талабларини бажармасам, менга нисбатан таъқиб уюштиришини, лицензиядан маҳрум қилишини, ҳаттоки кўчада юрганимда нотаниш “кўча болалари” орқали куч ишлатишини, менга нима бўлганини ҳеч ким англай олмаслигини, ҳаммаси ўзларини қўлида эканини айтиб, таҳдид қилди.
Адвокатларнинг соқолини олиш ва уларни “попугини пасайтириш” топшириғини унга ҳукумат раҳбари, ДХХ ва ИИВ раҳбарияти берганини, унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигини бир неча маротаба таъкидлади.
Қарасам, вазият жиддий, М.Маҳмудовнинг соқолимни олиш истаги қатъий! Мен вазиятдан чиқиш мақсадида, унинг хонасида соқол олишим гигиенага тўғри келмаслигини, сартарошхонада олиб келишимни айтиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни унинг ходимига телеграм орқали юбориш шарти билан чиқиб кетдим. Ҳозирги кунга қадар М.Маҳмудовнинг ходимлари менга қўнғироқ қилиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни уларга юборишимни талаб қилиб, таъқиб қилиб қелмоқда.
Ҳолат юзасидан Президент администрациясига, Бош прокуратурага, ички ишлар вазирига ҳамда Республика Адвокатлар палатасига мурожаатлар, шикоятлар йўлладим. Бу иш шундайлигича қолмаслиги керак”.
Ҳукумат раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари адвокатлар борасида нима топшириқ беришган билмадим-у, лекин М.Маҳмудовга адвокатлар ва уларнинг соқолига қарши курашиш бўйича топшириқ бермагани аниқ.
Адвокат Б.Болтаевга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва таъқиб ўтган асрда содир бўлгани йўқ! Бу шу кеча-кундуздаги жиноий таъқибнинг аҳволи.
Қонунни яхши биладиган ҳуқуқшуносларга нисбатан бундай ҳаракатларни содир этаётган М.Маҳмудов шу кунгача оддий одамларга нисбатан нималарни содир қилган экан?
Ҳурматли мутасаддилардан мазкур ҳолат юзасидан объектив ва холисона текширув ўтказиб, айбдор шахсларга нисбатан кескин чора кўришни ва текширув якуни бўйича аниқланган ҳолатларни жамоатчиликка ошкор қилишларини кутиб қоламиз. Зеро, шу каби “ўз қонунлари” билан иш тутадиган ва инсонни инсон ўрнида кўрмайдиган ходимлар дастидан ИИБга соғ кирган айрим шахсларнинг ўликлари чиқмоқда...
Адвокат Э.Тожибоев
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган учта компанияни «қора рўйхат»га киритди
Украина президенти Владимир Зеленский Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган учта компанияга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда президент фармони унинг расмий сайтида эълон қилинди.
Санкция жорий этилган ўзбекистонлик компаниялар орасида Тошкентда жойлашган «Mercury Renaissance» МЧЖ қўшма корхонаси, Жиззах вилоятида жойлашган «Raw Materials Cellulose» МЧЖ ҳам санкциялар рўйхатига киритилди. Учинчи компания – «Фарғона кимё заводи» МЧЖ 2012 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, худди шундай фаолият билан шуғулланади.
Ҳар учала компанияга нисбатан 10 йил муддатга санкциялар жорий этилган бўлиб, улар Украина ҳудудидаги активларни музлатиш, ҳар қандай лицензияларни бекор қилиш, савдо ва интеллектуал мулкка оид келишувларни тўхтатиш, маданий ва илмий ҳамкорликларни чеклаш каби чоралардан иборат.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍2🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик экспертиза – ҳақиқатни аниқлаш детективи…
Экологик экспертиза режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолият турининг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш, уни амалга ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлашдир.
Экологик экспертизадан мақсад тегишли фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини, агар бу фаолият тури атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ёки таъсир кўрсатаётган бўлса, унинг экологик хавфлилик даражасини аниқлашдир.
Шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирлар етарли даражада амалга оширилаётганлигига ҳам эътибор қаратилади.
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни ушбу соҳадаги асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонунга кўра, маълум турдаги фаолият ёки объектлар экологик экспертизадан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Қандай объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилади? Саволга жавобни марказ матбуот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова томонидан тайёрланган видеороликдан оласиз.

👍4🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. У беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинланган эди. Маълум бўлишича, Ю.Э. аввал бетон завод…
⚡️Судья эмас, савдогар: 170 минг долларлик фожиа…
Андижон вилояти Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э Тошкент шаҳрида 170 минг доллар пора билан ушлангани ҳақидаги хабар жамоатчиликни ҳаяжонга солди. Бу ҳолат нафақат бир шахснинг, балки бутун суд-ҳуқуқ тизимининг ҳолатини кўрсатиб қўйди.
Юнусжон Эгамбердиев 5 ой аввал судья этиб тайинланган. Ундан аввал темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Turon Beton Tashkent" ширкатида раҳбар бўлган. Бизнеси юришмаган. Шу сабабли, "таниш-билиш" орқали суд тизимига кириб қолгани тахмин қилинмоқда.
Кўринадики, у судьяликни халққа хизмат қилиш учун эмас, балки ўзининг олдинги қарзларини тўлаш, даромад топиш учун танлаган. Суд қарорлари орқали пул ишлашни мақсад қилган.
Бу ҳолат ортида катта саволлар пайдо бўлади:
- Судьялар қандай танланяпти?
- Аттестация жараёнлари қанчалик шаффоф?
- Судьяликка арзийдиган одамлар эмас, балки "таниш-билиш" асосида киритиляптими?
- Афсуски, бу каби ҳолатлар кўплаб адолатсиз қарорларга, халқнинг суд тизимига бўлган ишончининг сўнишга олиб келади.
- Суд – бу халқ адолат топадиган жой. Агар судьялар пора билан иш кўра бошласа, адолат ҳам, ишонч ҳам қолмайди.
- Бундай ҳолатлар юзасидан Судьялар олий кенгаши, адлия ва прокуратура органлари жавобгарликни ҳис қилиши, халқ олдида ҳисоб бериши керак.
З.Мирзаҳмедов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти қошидаги Коррупциясиз ҳаёт маркази

👍14🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда уч ака-ука бир йигитни калтаклади
9 май куни Самарқанд шаҳри Чармгари маҳалласи ҳудудида ўз скутерида ҳаракатланаётган 18 ёшли йигит ва «Малибу» русумли автомобиль йўловчилари ўртасида тортишув юзага келган. Машинадан тушиб келган бир оила аъзолари (ота-она ва уларнинг 20, 17 ва 13 ёшлардаги ўғиллари) скутер ҳайдовчисига ҳужум қилган, охирги зарбадан кейин жабрланувчи ҳушини йўқотган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍9🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда ҳарбийлар туяқуш ҳолатида туришга мажбурланди
Қирғизистонда 11 май куни ҳарбийлар туяқуш ҳолатида, яъни қўллари ёрдамисиз бошларини полга эггани акс этган видео тарқалди. Мазкур видео ортидан фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Эргешевичга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Видеода ҳарбийларга нисбатан ҳақоратли ва камситувчи сўзлар ишлатилган. Ҳодиса 2025 йил февраль ойида вазирликнинг ҳарбий бўлинмаларидан бирида содир бўлгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ФВВнинг тегишли бўлинмалари иштирокида хизмат текшируви бошланган.
Текширув натижаларига кўра, йўл қўйилган қонунбузарликларга алоқадор бўлган мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан олинган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми 2-банди ва 3-қисми 1-банди («Қийноққа солиш») билан жиноят иши қўзғатилган.

👍5
Мубашшир Аҳмад Туркия полицияси томонидан қўлга олинди
У Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкин.
👉 https://effect.uz/6426
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
У Ўзбекистонга депорт қилинган бўлиши мумкин.
👉 https://effect.uz/6426
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўзбекистонлик ёшлар советпарастлар ҳужумига учради
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон байроғи билан чиқиш қилаётган бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳрида советпарастлар ҳужумига учрагани акс этган видео тарқалди.
Унда “Ўлмас полк” билан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”ни нишонламоқчи бўлганлар қаторида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” деб куйлаётган ёшларнинг чиқишлари айрим руспараст қатламга ёқмаган.
Улар буни ўз тадбирларини бузишга уриниш сифатида баҳолаб, бу чиқишни USAID томонидан молиялаштирилган, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодировнинг топшириғи асосида ташкил этилган деб иддао қилган.

😢4👍3👎3
Ўзбекистонда 12,5 минг хорижлик талабалар таҳсил олмоқда
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошига кўра олий таълим ташкилотларида 12,5 минг нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг энг катта қисмини, яъни 6502 нафарини ҳиндистонликлар ташкил этган. Кейинги ўринларда эса 1430 нафар талаба билан Туркманистон ва 1250 нафар талаба билан Покистон турибди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Россия Федерациясидан 732 нафар, Қозоғистондан 639 нафар, Қирғиз Республикасидан 369 нафар, Хитойдан 325 нафар, Тожикистондан 322 нафар, Корея Республикасидан 197 нафар, Афғонистондан 157 нафар, Канададан 126 нафар ва бошқа давлатлардан 431 нафар талаба таҳсил олмоқда.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда машина олиб қочган бола ушланди
Жорий йилнинг 7 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бировнинг автомобилини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, шу куни соат 22:18 да йигит Термиз шаҳридаги савдо мажмуаси ёнидан Cobalt машинасини олиб қочган. Шундан сўнг ҳолат ўрганилган ва вилоят миқёсида тўсиб ушлаш режаси бошланган. Машина Жарқўрғон туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, айланма йўллар орқали қочиб яширинишга уринган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида Cobalt машинаси соат 23:40 ларда тўхтатилган. Аммо йигит ғалла даласига қочиб кетган. Транспорт воситаси вояга етмаган шахс томонидан олиб қочилган.
Йигит машинани қарзи борлиги учун олиб қочгани, ушбу қарз онлайн қимордан экани, ютқазган пул суммаси 2000 доллар эканини айтган.

👍7🔥2
21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади
Туркиянинг бой ошпазлик меросини тарғиб қилувчи Турк ошхонаси ҳафталиги барқарор, соғлом ва анъанавий пишириш усуллари билан 21-27 май кунлари тўртинчи маротаба нишонланади.
👉 https://effect.uz/6427
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг бой ошпазлик меросини тарғиб қилувчи Турк ошхонаси ҳафталиги барқарор, соғлом ва анъанавий пишириш усуллари билан 21-27 май кунлари тўртинчи маротаба нишонланади.
👉 https://effect.uz/6427
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг ёши катта одам Қўқонда
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Фарғонада 130 ёшли онахонни зиёрат қилди.
Мирзиёева онахон синдириб берган нондан уйига олиб кетган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Фарғонада 130 ёшли онахонни зиёрат қилди.
“Улар сўзлаб турган пайтда, отам ва онамга ҳам узоқ ва баракали умр насиб этишини қалбан Аллоҳдан сўрадим”, деб ёзади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раиси ўринбосари.
Уч асрни кўрган Ҳувайдо момо Умарова собиқ совет иттифоқи берган ҳужжатларга ишонч йўқлиги важи билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаяпти.
Мирзиёева онахон синдириб берган нондан уйига олиб кетган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38👎5😢1
Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади
“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.
“Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;
▪️ парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;
▪️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;
▪️ боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила;
“Сариқ” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.
“Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;
▪️ оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.

👍61👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракатида янги енгиллик: тезлик бўйича чегирма 10 км/соатга оширилиши мумкин
Парламент фракциялари ҳайдовчилар учун муҳим бўлган янги қонун таклифини маъқуллади. Унга кўра, йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тезлик меъёрига нисбатан ҳозирги 5 км/соатлик чегирма 10 км/соатгача оширилиши мумкин.
Амалдаги тартибда, агар ҳайдовчи белгиланган тезликдан 5 км/соатгача ошиб кетса, жарима солинмайди. Янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, бу чегирма 10 км/соатгача кенгайтирилади ва натижада йўлда тасодифий, техник сабаблар билан содир бўладиган кичик тезлик ошиб кетишлари учун ҳайдовчилар жазоланмайди.

👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонлик инста блогер обуначилари камайиб кетгани сабаб жонига қасд қилди
Ҳиндистонлик инста блогер Миша Агравал обуначилари камайиб кетгани боис ўз жонига қасд қилди. Опасининг хабар беришича у туғилган кунига атиги 2-3 кун қолганда ўзини осиб ўлдирган. Маълумотларга қараганда Миша instagram саҳифасида кузатувчилари камайиб кетганидан хафа бўлган ва ўзини кераксиз ҳис қилиб, стрессга туша бошлаган.
Опасининг сўзларига кўра Мишанинг орзуси 1млн обуначига эга бўлиш ва уни севадиган кузатувчиларни тўплаш бўлган.
Ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолиш нималарга олиб келмайди...

👎5👍4🔥3😢2
Шуҳрат Абдураҳмоновга туҳмат қилган фуқаро қўлга олинди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида уйдирма ва туҳматдан иборат, хусусан ҳоким гўëки "15 яшар қизни зўрлади" деган ëлғон хабарни тарқатган шахс қўлга олинган.
Бундан олдин фирибгарлик айби билан тўрт марта судланган ушбу шахс "бу ишни пул эвазига" қилганини дастлабки тергов чоғида тан олган.
Ҳозирда буюртмачи кимлиги ва нима мақсадда бу иш амалга оширилганлиги тафсилоти ўрганилмоқда.

👍14👎8