EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
69K photos
17K videos
32 files
69.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёшлар руспараст гуруҳлар ҳужумига учради

Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” тадбири пайтида Ўзбекистон байроғи билан чиқиш қилган ёшлар руспараст гуруҳлар ҳужумига учради.

Ёшлар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғини куйлаётган пайтда айримлар буни тадбирни бузиш деб баҳолаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥20👎12👍8😢6
«Барселона» классикода иродали ғалаба қозониб, Испания чемпионлигини деярли расмийлаштирди

Испанияда асосий ўйинлардан бири бўлган «Барселона» – «Реал» тўқнашуви якунига етди. Каталонияликлар кетма-кет 4-классикода ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинда 7 та гол урилди. Мбаппе хетт-рикка эришган бўлсада, мадридликлар аламли тарзда мағлубиятга учради ва рақибларининг чемпионлик маррасида 7 очкога олдинга чиқариб юборди.

ЛаЛига | 35-тур
Барселона 4:3 Реал Мадрид


Голлар: Гарсия 19', Ямал 32', Рафиня 34', 45' - Мбаппе 5' (П), 14', 70'.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. У беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинланган эди.

Маълум бўлишича, Ю.Э. аввал бетон завод раҳбари бўлиб, темир-бетон ишлаб чиқарган. Маълумотларга кўра, унинг бизнесда иши юришмагач, суд тизимига ишга ўтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥18👍9
Ақл ва маданиятга қарши қарор: Афғонистонда энди шахмат ўйини ҳам тақиқланди

Афғонистонда шахмат ўйини тақиқланди. "Толибон" ҳаракати шахматни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Мамлакатда ташкил этилган шахмат федерациясини бутунлай ёпилди. Бунинг ортидан эса расмий мусобақа, семинар ёки бошқа фаолиятларга рухсат берилмаяпти. Федерация раҳбарлари мамлакатни тарк этган.

Хабар берилишича, шахматга тақиқ қўйиш ташаббусини эзгу ишларни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги таклиф қилган. Мазкур фармонни Афғонистон амирининг шахсан ўзи имзолаган.

Бу нафақат шахматчилар, балки бутун мамлакатнинг интеллектуал келажаги учун оғриқли қарор бўлди. Аслида шахмат бу – ақл, таҳлил, сабр ва стратегия ўйини. Бу қимор эмас, илм ва маданиятга хизмат қиладиган фанга яқин спорт тури. Дунёдаги кўплаб мусулмон мамлакатларда шахмат қўллаб-қувватланади ва ривожлантирилади. Афғонистонда эса уни тақиқлаш – эркин фикрга ва билимга қарши курашдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍5🔥3
Германия 2 кунда чегарада қўлга олинган ноқонуний мигрантларнинг 78 фоизини мамлакатдан чиқариб юборди – Bild

7 майдан бошлаб Германия Ички ишлар вазирлиги чегара назоратини кескин кучайтирди,   кейинги икки кунда федерал полиция 365 нафар ноқонуний мигрантни қўлга олди. Уларнинг 286 нафари ёки 78,3 фоизи мамлакатдан депортация қилинди. Бу ҳақда 11 май куни Bild газетаси полиция маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўп ҳолларда виза йўқлиги, сохта ҳужжатларга эгалик ёки кириш тақиқининг мавжудлиги Германияга киритилмасликка сабаб бўлмоқда.

Bild'нинг қочқинлар бўйича мутахассисларга таяниб ёзишича, ҳар куни тахминан 200 нафар қочқин Германия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринади. Олдинлари ҳар куни тахминан 120 нафар мигрантга кириш рад этилган. 7 майда янги қоидалар кучга киргач, бу рақам 190 нафаргача ошди.

Германиянинг янги ички ишлар вазири Александер Добриндт 7 май куни чегара назорати кучайтирилиши ҳақида эълон қилди. Янги тартибга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган бошпана сўровчиларга чегаранинг ўзидаёқ кириш рад этилиши мумкин. Фақат болалар ва ҳомиладор аёллар каби гуруҳлар учун истиснолар сақланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;

🔹 ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;

🔹2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.

2025 йил 1 июндан бошлаб:

🔸I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

🔸субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;

🔸жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Доллар кўтарилади

13 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 860
Mikrokreditbank — 12 860
Asakabank — 12 850
Trastbank — 12 850

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 885
Apex bank — 12 890
Anorbank — 12 890
Tengebank — 12 900

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
10 мингдан ортиқ обуначига эга блогерлар реклама орқали даромад топганда солиқ тўлайди

Қонун лойиҳасида инфлюенсер ва веб-сайт эгаси ўзининг аккаунти, оммавий ҳамжамияти ёки веб-сайти орқали реклама ёки даромад келтирувчи бошқа фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Атамаларга ҳам аниқлик киритилмоқда. Хусусан:

Инфлюенсер — онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ўн мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.

Веб-сайт эгаси — веб-сайтдан фойдаланиш тартибини, шу жумладан ушбу веб-сайтда контент жойлаштириш тартибини мустақил равишда белгилайдиган жисмоний ёки юридик шахс.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Покистон-Ҳиндистон ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways жадвалида ўзгаришлар бўлди

Покистон ва Ҳиндистон чегарасида ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Uzbekistan Airways парвозлар жадвалига ўзгартириш киритди.

Мазкур ўзгаришлар қуйидаги йўналишларга тааллуқлидир:
Тошкент – Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет ва ушбу шаҳарлар билан боғлиқ қайтиш йўналишлари.

Баъзи ҳолатларда учиш вақти ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроқга ошиши мумкин.

Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга яқин саналарга қайта брон қилиш (жаримасиз) ёки авиабилет суммасини тўлиқ қайтариш имконияти тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 41 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 % га ўсган.


Мазкур кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, жами ҳажмдаги улуши 16,8 % ёки 6,9 трлн сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда пора билан ушланган суд раиси иши бўйича маълумот берилди

Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э. 170 минг доллар пора билан қўлга олинди. У беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинланган эди.

Ҳолат юзасидан Судялар олий кенгаши расмий баёнот берди.

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю. Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю. Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Фақат қайд этиладики, ижтимоий тармоқларлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади,
дейилади расмий муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagramл
👍19👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда газ портлаши оқибатида бир оиланинг етти аъзоси ҳалок бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢31
ДХХ Самарқандда фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлган шахсни ушлади

ДХХ томонидан Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳорижий фуқаронинг ишончига кириб, уни ва 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади. Сўнгра, виза ҳужжатларини мансабдор танишлари орқали тайёрлаб бериши учун олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади. Сўнгра, мазкур сохта паспортлар ёрдамида АҚШга Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали уларни жўнатиб юбориши эвазига жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро олдиндан 12,500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан қалбаки паспорт ва ID-карталар ҳам ашёвий далил сифатида олинган. Ҳар иккала ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Россия Украинага 100 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

Россия 12 майдан ўт очишни тўхтатишга чақириқларни рад этиб, Украинага 100 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди.

"Россия қўшинлари 12 майга ўтар кечаси Украина ҳудудига 108 та зарба берувчи дрон ва имитацион учувчисиз қурилмалар учирди",

деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво мудофааси кучлари 55 та зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, 30 та имитацион дрон эса хавфсиз тарзда зарарсизлантирилган.

Ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон ҳужумларидан Одесса, Николаев, Донецк ва Житомир вилоятлари зарар кўрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢4👎1
Қонунларга тупуриб қўйган “Наманганлик Ҳайрхон” ёхуд Наманган шаҳар ИИБ ходими Маҳмудов Музаффарнинг ўзи яратиб олган қонунлари ҳақида...

Хоразмшоҳлар давлатининг Бухоро бўйича ноиби Хайрхон Хоразмшоҳ розилигисиз, ўзбошимчалик билан Чингизхон элчиси Маҳмуд Ялавочнинг соқолини қиртишлаб, таҳқирлагани ортидан Чингизхон мўри-малахдай қўшини билан Марказий Осиёга ёпирилиб келади. Ундан кейин жуда оғир оқибатлар юз бериб, қон дарё бўлиб оққани, ҳатто дунё харитаси ўзгариб кетгани ҳаммамизга маълум.

Тошкент шаҳридан адвокат ҳамкасбимнинг бошидан ўтказган кўнгилсиз ҳодисасини тинглаб, бу тарихий ҳодиса беихтиёр ёдимга тушди.

Кўнгилсиз ҳодисани адвокат Б.Болтаевнинг ўзидан тинглаймиз:

Ёшим 46 да, бир неча йилдан буён адвокатлик қиламан. Наманган шаҳридан иш олдим: “Тиббий ниқобни ечиш ҳақидаги талабни бажармаганлик учун бир оилага нисбатан безорилик ва бўйсунмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иши бўйича судда иштирок этдим. Хабарим йўқ эди, ҳуқуқбузарлар қамалиши керак экан, аммо жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳуқуқбузарларни қамамади, аксинча жарима тайинлади. Маъмурий қамоқ қўлланмагани ишни судга олиб чиққанларга ёқмади ва жуда кўнгилсиз ҳаракатларни содир қилишди.

2025 йил 5 май куни соат 15:30да Наманган шаҳар ИИБда ишловчи М.Маҳмудов мени 4-қаватдаги хонасига чақириб, ҳимоядан воз кечишимни талаб қилди. Мен унга ҳимоядан воз кечиш ваколатим йўқлигини тушунтирдим. Маҳмудов ҳуқуқбузарлар менинг айбим билан қамалмасдан қолганини, яхшиликча воз кечиб, Наманганга қайтиб келмаслигимни талаб қилди. Мен унинг таҳдидига беписандлик қилганимдан ва у билан гаплашадиган гапим йўқлигини, кетишимни айтганимдан кейин Маҳмудов жазавага тушиб, нима учун соқол қўйиб олганимни сўраб, 2-3 нафар ходимлари билан чиқиб кетишимга тўсқинлик қилиб, "Ҳозир соқолингни шу ерда оламиз”, деб, дахлсизлигимга тажовуз қилиб, мажбуран соқолимни олмоқчи бўлди.

Унинг талабларини бажармасам, менга нисбатан таъқиб уюштиришини, лицензиядан маҳрум қилишини, ҳаттоки кўчада юрганимда нотаниш “кўча болалари” орқали куч ишлатишини, менга нима бўлганини ҳеч ким англай олмаслигини, ҳаммаси ўзларини қўлида эканини айтиб, таҳдид қилди.

Адвокатларнинг соқолини олиш ва уларни “попугини пасайтириш” топшириғини унга ҳукумат раҳбари, ДХХ ва ИИВ раҳбарияти берганини, унга ҳеч ким тўсқинлик қил
а олмаслигини бир неча маротаба таъкидлади.

Қарасам, вазият жиддий, М.Маҳмудовнинг соқолимни олиш истаги қатъий! Мен вазиятдан чиқиш мақсадида, унинг хонасида соқол олишим гигиенага тўғри келмаслигини, сартарошхонада олиб келишимни айтиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни унинг ходимига телеграм орқали юбориш шарти билан чиқиб кетдим. Ҳозирги кунга қадар М.Маҳмудовнинг ходимлари менга қўнғироқ қилиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни уларга юборишимни талаб қилиб, таъқиб қилиб қелмоқда.

Ҳолат юзасидан Президент администрациясига, Бош прокуратурага, ички ишлар вазирига ҳамда Республика Адвокатлар палатасига мурожаатлар, шикоятлар йўлладим. Бу иш шундайлигича қолмаслиги керак”
.

Ҳукумат раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари адвокатлар борасида нима топшириқ беришган билмадим-у, лекин М.Маҳмудовга адвокатлар ва уларнинг соқолига қарши курашиш бўйича топшириқ бермагани аниқ.

Адвокат Б.Болтаевга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва таъқиб ўтган асрда содир бўлгани йўқ! Бу шу кеча-кундуздаги жиноий таъқибнинг аҳволи.

Қонунни яхши биладиган ҳуқуқшуносларга нисбатан бундай ҳаракатларни содир этаётган М.Маҳмудов шу кунгача оддий одамларга нисбатан нималарни содир қилган экан?

Ҳурматли мутасаддилардан мазкур ҳолат юзасидан объектив ва холисона текширув ўтказиб, айбдор шахсларга нисбатан кескин чора кўришни ва текширув якуни бўйича аниқланган ҳолатларни жамоатчиликка ошкор қилишларини кутиб қоламиз. Зеро, шу каби “ўз қонунлари” билан иш тутадиган ва инсонни инсон ўрнида кўрмайдиган ходимлар дастидан ИИБга соғ кирган айрим шахсларнинг ўликлари чиқмоқда...

Адвокат Э.Тожибоев


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган учта компанияни «қора рўйхат»га киритди

Украина президенти Владимир Зеленский Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган учта компанияга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда президент фармони унинг расмий сайтида эълон қилинди.

Санкция жорий этилган ўзбекистонлик компаниялар орасида Тошкентда жойлашган «Mercury Renaissance» МЧЖ қўшма корхонаси, Жиззах вилоятида жойлашган «Raw Materials Cellulose» МЧЖ ҳам санкциялар рўйхатига киритилди. Учинчи компания – «Фарғона кимё заводи» МЧЖ 2012 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, худди шундай фаолият билан шуғулланади.

Ҳар учала компанияга нисбатан 10 йил муддатга санкциялар жорий этилган бўлиб, улар Украина ҳудудидаги активларни музлатиш, ҳар қандай лицензияларни бекор қилиш, савдо ва интеллектуал мулкка оид келишувларни тўхтатиш, маданий ва илмий ҳамкорликларни чеклаш каби чоралардан иборат.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик экспертиза – ҳақиқатни аниқлаш детективи…

Экологик экспертиза режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолият турининг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш, уни амалга ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлашдир.

Экологик экспертизадан мақсад тегишли фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини, агар бу фаолият тури атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса ёки таъсир кўрсатаётган бўлса, унинг экологик хавфлилик даражасини аниқлашдир.

Шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирлар етарли даражада амалга оширилаётганлигига ҳам эътибор қаратилади.

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни ушбу соҳадаги асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонунга кўра, маълум турдаги фаолият ёки объектлар экологик экспертизадан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Қандай объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилади? Саволга жавобни марказ матбуот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова томонидан тайёрланган видеороликдан оласиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. У беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинланган эди. Маълум бўлишича, Ю.Э. аввал бетон завод…
⚡️Судья эмас, савдогар: 170 минг долларлик фожиа…

Андижон вилояти Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э Тошкент шаҳрида 170 минг доллар пора билан ушлангани ҳақидаги хабар жамоатчиликни ҳаяжонга солди. Бу ҳолат нафақат бир шахснинг, балки бутун суд-ҳуқуқ тизимининг ҳолатини кўрсатиб қўйди.

Юнусжон Эгамбердиев 5 ой аввал судья этиб тайинланган. Ундан аввал темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Turon Beton Tashkent" ширкатида раҳбар бўлган. Бизнеси юришмаган. Шу сабабли, "таниш-билиш" орқали суд тизимига кириб қолгани тахмин қилинмоқда.

Кўринадики, у судьяликни халққа хизмат қилиш учун эмас, балки ўзининг олдинги қарзларини тўлаш, даромад топиш учун танлаган. Суд қарорлари орқали пул ишлашни мақсад қилган.

Бу ҳолат ортида катта саволлар пайдо бўлади:

- Судьялар қандай танланяпти?
- Аттестация жараёнлари қанчалик шаффоф?
- Судьяликка арзийдиган одамлар эмас, балки "таниш-билиш" асосида киритиляптими?
- Афсуски, бу каби ҳолатлар кўплаб адолатсиз қарорларга, халқнинг суд тизимига бўлган ишончининг сўнишга олиб келади.
- Суд – бу халқ адолат топадиган жой. Агар судьялар пора билан иш кўра бошласа, адолат ҳам, ишонч ҳам қолмайди.
- Бундай ҳолатлар юзасидан Судьялар олий кенгаши, адлия ва прокуратура органлари жавобгарликни ҳис қилиши, халқ олдида ҳисоб бериши керак.

З.Мирзаҳмедов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти қошидаги Коррупциясиз ҳаёт маркази

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда уч ака-ука бир йигитни калтаклади

9 май куни Самарқанд шаҳри Чармгари маҳалласи ҳудудида ўз скутерида ҳаракатланаётган 18 ёшли йигит ва «Малибу» русумли автомобиль йўловчилари ўртасида тортишув юзага келган. Машинадан тушиб келган бир оила аъзолари (ота-она ва уларнинг 20, 17 ва 13 ёшлардаги ўғиллари) скутер ҳайдовчисига ҳужум қилган, охирги зарбадан кейин жабрланувчи ҳушини йўқотган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда ҳарбийлар туяқуш ҳолатида туришга мажбурланди

Қирғизистонда 11 май куни ҳарбийлар туяқуш ҳолатида, яъни қўллари ёрдамисиз бошларини полга эггани акс этган видео тарқалди. Мазкур видео ортидан фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Эргешевичга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Видеода ҳарбийларга нисбатан ҳақоратли ва камситувчи сўзлар ишлатилган. Ҳодиса 2025 йил февраль ойида вазирликнинг ҳарбий бўлинмаларидан бирида содир бўлгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ФВВнинг тегишли бўлинмалари иштирокида хизмат текшируви бошланган.

Текширув натижаларига кўра, йўл қўйилган қонунбузарликларга алоқадор бўлган мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан олинган. Ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми 2-банди ва 3-қисми 1-банди («Қийноққа солиш») билан жиноят иши қўзғатилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5