This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский Россиядан 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
— дея таъкидлади Украина президенти Володимир Зеленский “Кўнгиллилар коалицияси” учрашувидан сўнг.
Зеленскийнинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш ҳар томонлама, яъни ҳавода, денгизда ва қуруқликда бўлиши зарур.
дея қўшимча қилди Зеленский.
Бунга ўхшаш баёнотни аввалроқ Киевда бўлиб ўтган “Хоҳловчилар коалицияси” учрашувидан сўнг Франция президенти Эммануел Макрон ҳам билдирган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Энг асосийси шундаки, биз душанба, 12 майдан бошлаб камида 30 кун давом этадиган тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишни бошлашга келишиб олдик. Биз буни Россиядан биргаликда талаб қиламиз. Қўшма Штатлар буни қўллаб-қувватлашини биламиз. Сўзсиз ўт очишни тўхтатиш дегани — ҳеч қандай шартларсиз тўхтатишдир",
— дея таъкидлади Украина президенти Володимир Зеленский “Кўнгиллилар коалицияси” учрашувидан сўнг.
Зеленскийнинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш ҳар томонлама, яъни ҳавода, денгизда ва қуруқликда бўлиши зарур.
"Агар Москва тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, Россиянинг энергетика соҳаси ва банк тизимига қарши янада қаттиқроқ санкциялар жорий этилиши керак",
дея қўшимча қилди Зеленский.
Бунга ўхшаш баёнотни аввалроқ Киевда бўлиб ўтган “Хоҳловчилар коалицияси” учрашувидан сўнг Франция президенти Эммануел Макрон ҳам билдирган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2🔥2
Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади
Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда Damas йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди
Бугун, 10 май куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган эркакни аввал уриб, кейин босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат таҳминан 11:00 ларда вилоятнинг Бекобод шаҳри Турон кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Ж Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, 1992 йилда туғилган А.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍7😢1
Шаҳрисабзда Scopus журналларида мақола чоп этиш бўйича илмий-мастер класс ўтказилди
2025 йил 10 май куни Шаҳрисабз давлат педагогика институтида “Scopus маълумотлар базасидаги Q1 ва Q2 журналлар талаби асосида мақолаларни расмийлаштириш ва чоп этиш” мавзусида илмий-услубий мастер-класс кун давомида бўлиб ўтди. Мазкур мастер-классда Scopus базасида 100 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган, H-индекси 26 га тенг бўлган етук олим, тажрибали эксперт Жавлонбек Райимбоев иштирок этди.
Тадбир давомида қуйидаги мавзулар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот ва амалий тавсиялар берилди:
Scopus маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш, ишончли Q1 ва Q2 тоифадаги илмий журналларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш усуллари;
Ушбу журналлар талабларига мос равишда структуравий ва техник жиҳатдан расмийлаштириш тамойиллари;
Илмий журналлар таҳририяти билан профессионал мулоқот ўрнатиш, ёзишмалар этикаси ва алоқа самарадорлигини таъминлаш услублари;

👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шўримизга шўрва тўкилди – «Umid Auto Leasing»’дан алданганлар…
Ўзбекистонда донғи кетган автолизинг компанияларидан бири «Umid Auto Leasing» раҳбари январда қамоққа олинган эди. Маълум қилинишича, у раҳбарлигидаги компаниялар 300 нафарга яқин фуқароларга автомобил олиб беришни ваъда бериб, уларнинг ишончини суистеъмол қилган.
Тергов департаментининг маълумотига кўра, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “Umid avto companes” МЧЖ раҳбари ва жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
А.А., М.Н. ва С.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168, 188-1 (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) ҳамда бошқа моддаларнинг тегишли қисмлари билан айблов эълон қилинган. Жиноят иши 2024 йил 3 сентябр куни айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган эди. Аммо ҳанузгача суд жараёнидан дарак йўқ.
👉 Тўлиқ видео

👍8
Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди
Ҳокимлик матбуот хизматининг билдиришича, 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди. Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади. Айни пайтда ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланади.

👍15👎10🔥4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда газ портлаши туфайли қурбон бўлганлар сони 7 нафарга етди
Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ портлаши оқибатида вафот этганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда "Миллий" телеканалининг "Mиллар" дастурида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрининг "Боғисарой" МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ портлаши содир бўлганди. Портлаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан дастлаб 6 нафар фуқаронинг жасади топилган. 9 май куни хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча ҳодиса сабаблари ва оқибатлари бўйича расмий маълумот берилмаган.

👍4😢2
Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,1 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,1 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 % га ошган. Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматларнинг улуши 45,8 % ни эгаллаб устунлик қилди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Украина билан тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлашни таклиф қилди
Россия президенти музокараларни ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва кечиктирмасдан, 15 май куни Истанбулда ўтказилишини таклиф қилди.
Путин яна нималар деди:
🔶Ҳақиқатан ҳам тинчликни истаганлар музокараларни қўллаб-қувватламасдан иложи йўқ;
🔶Биз ўз таклифларимизни билдирдик, улар “стол устида”. Энди қарорни Украина раҳбарияти ва уларнинг кузатувчилари қабул қилиши керак;
🔶Украина Қуролли кучлари май ойидаги эҳтимолий сулҳ вақтида ҳам Россия ҳудудига кенг кўламли ҳужумлар уюштирди;
🔶Уч кунлик сулҳ давомида Киев Россия чегарасига 5 марта ҳужум уюштирди, барча ҳужумлар қайтарилди ва Украина катта йўқотишларга учради;
🔶Россия музокаралар орқали Украина билан узоқ муддатли тинчликка эришишни истайди;
🔶Путин музокаралар давомида ўқ узишни тўхтатишга эришиш мумкинлигини истисно қилмади.

👍12
4 ойда 4000 га яқин ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланди
2025 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида 4000 га яқин чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Йил бошидан буён онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 3743 та ҳолат қайд этилган. Ҳозирда вазирликнинг Ситуацион маркази томонидан республика бўйлаб 250 та онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар туну кун ишлаб турибди.
Таъкидлаш жоиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-1-моддасига мувофиқ, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший, қурилиш ёки суюқ чиқиндиларни ташлаш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, агар ҳолат бир йил ичида такроран содир этилса БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага сабаб бўлади.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамон фахрийларимизга, тинч ҳаётимиз йўлида ҳалок бўлган жасур посбонларимиз оилаларига меҳр ва эътибор кўрсатиш – Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш сиёсатида ўзгармас тамойил.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Терговчига 25 минг доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Фуқаро Хоразм вилоятида ички ишлар органлари терговчисини 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига оғдириб олмоқчи бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фуқаро Хоразм вилоятида ички ишлар органлари терговчисини 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига оғдириб олмоқчи бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
АҚШ ҳудудига ноқонуний кирмоқчи бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилиш учун ҳибсга олинди
АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматининг ҳаво ва денгиз операциялари (AMO) махсус гуруҳи 7 май куни Виекес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган кемани аниқлади.
Кемада тинтув ўтказилганда уч нафар йўловчи АҚШ фуқароси эканини, қолган тўрт нафари - уч эркак ва бир аёл Ўзбекистон фуқароси эканини даъво қилган.
Ўзбекистон фуқароларида Қўшма Штатларга кириш ёки қолишга рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Кема йўловчилари Кариб денгизидаги Сент-Жон оролидан (Виргиния ороллари) сузиб келганини маълум қилган.
Таъкидланишича, Рэми сектори чегара хизмати ходимлари тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини иммиграция ишини расмийлаштириш ва депортация қилиш учун ҳибсга олган.
Олдинроқ, 30 апрель куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси орқали ватанга қайтарилган эди.

👍7
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади
2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёшлар руспараст гуруҳлар ҳужумига учради
Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” тадбири пайтида Ўзбекистон байроғи билан чиқиш қилган ёшлар руспараст гуруҳлар ҳужумига учради.
Ёшлар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғини куйлаётган пайтда айримлар буни тадбирни бузиш деб баҳолаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” тадбири пайтида Ўзбекистон байроғи билан чиқиш қилган ёшлар руспараст гуруҳлар ҳужумига учради.
Ёшлар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғини куйлаётган пайтда айримлар буни тадбирни бузиш деб баҳолаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥20👎12👍8😢6
«Барселона» классикода иродали ғалаба қозониб, Испания чемпионлигини деярли расмийлаштирди
Испанияда асосий ўйинлардан бири бўлган «Барселона» – «Реал» тўқнашуви якунига етди. Каталонияликлар кетма-кет 4-классикода ғалабани қўлга киритишди.
Ўйинда 7 та гол урилди. Мбаппе хетт-рикка эришган бўлсада, мадридликлар аламли тарзда мағлубиятга учради ва рақибларининг чемпионлик маррасида 7 очкога олдинга чиқариб юборди.
ЛаЛига | 35-тур
Барселона 4:3 Реал Мадрид
Голлар: Гарсия 19', Ямал 32', Рафиня 34', 45' - Мбаппе 5' (П), 14', 70'.

👍15
Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди
Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. У беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинланган эди.
Маълум бўлишича, Ю.Э. аввал бетон завод раҳбари бўлиб, темир-бетон ишлаб чиқарган. Маълумотларга кўра, унинг бизнесда иши юришмагач, суд тизимига ишга ўтган.

🔥18👍9