EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.1K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Отабек Холбоев Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.

Отабек Холбоев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган. У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.

Ўзини Муҳаммад деб таништириб, кўплаб одамларни алдаган ҳолда уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи шахс одамларга пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларни алдаб келган. Унинг ёлғонига мингдан ортиқ одам алданган.

Йигит ўз изини йўқотиш мақсадида турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган телефон ва SIM карталар, шунингдек, банк карталаридан фойдаланиб келган. Ўғирлаган пулларини эса ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
Доллар курси яна пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,80 сўмга тушиб, 12 880,35 сўмни ташкил қилди. Евро курси 125,30 сўмга пастлаб, 14 535,47 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 3,10 сўмга тушди ва 156,68 сўмни ташкил қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди

Президент уларнинг қаҳрамонликлари учун миннатдорлик билдириб, улар туфайли тинч-тотув яшаётганимизни алоҳида таъкидлади.

Мирзиёев мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хотирасига Ғалаба боғида ташкил этилган “Миллат фидойилари” хиёбонида ҳам бўлди.

“Бу жасур ўғлонлар таҳликали вазиятда ўзини ўйламай, бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилган. Ҳозирги тинчликда, осмонимиз мусаффолигида уларнинг катта ҳиссаси бор. Оилалари, барча яқинлари билиши керакки, улар орамизда худди тирикдек, номлари ҳеч қачон ўчмайди. Буни мана шу майдонда муҳрлаб қўйдик. Мен уларнинг ота-оналарига, турмуш ўртоқларига таъзим қиламан. Фарзандлари қаҳрамон оталарига муносиб бўлишини истайман”, дея таъкидлади президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда уйида 1330 туп кўкнори ва каннабис етиштирган фуқаро қўлга олинди

Бундан ташқари, мазкур хонадоннинг том қисмида қуритилган ҳолда гиёҳванд модда сақланаётгани аниқланди.

Жами 6 кг 355 грамм модда мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Маълум бўлишича, воқеа Миробод туманида рўй берган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Каттақўрғондаги АЁҚШда чиққан ёнғин натижасида икки киши ҳалок бўлди

7 май куни Каттақўрғон тумани, «Қуштепа» маҳалласида жойлашган «YIGITALI» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ҳовлисида ер усти қисмида жойлашган 2 дона ҳажми 10 м3 бўлган дизель ёқилғиси сақловчи сиғимларига «ЗИЛ» юк машинаси ёқилғи қуйиш вақтида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида портлаш юзага келган. Натижада 2 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 мингда нечта доллар бор? – Наманганлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Президент совғаси етиб борди

Наманганлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси МуҳаммадИброҳим ота Иномовга Президент совғаси – 10 минг АҚШ доллар етказилди.
Вилоят ҳокими пул мукофотини топширар экан, отахон ҳокимдан «10 минг доллар, нечта доллардан иборат» дея савол берди. Ҳоким эса ҳазил тариқасида «100 та 100 долларлик» бўлади дея отахонга жавоб берди.

«Аллоҳ Халқпарвар Президентимизга Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига киришида ўзи куч-қувват берсин», дейди МуҳаммадИброҳим ота Иномов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Катта лейтенатнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломати бор. Суд эса холис ўтмади» – адвокат Жавлон Тошмуродов Effect.uz иши ҳақида Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори…
Effect.uz директори Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий баённома тузган инспекторга хизмат текшируви тайинланди

Бунгача Effect.uz’да эълон қилинган судьялар фаолияти тўғрисидаги танқидий ва статистик мақолалар ортидан Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Бош прокуратурага тақдимнома киритган ва оқибатда Effect.uz директори Акмал Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 11 млн 250 минг сўм жарима қўлланилган.

Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини маълум қилганди.

Чунки юритилган маъмурий баённома билан А.Эшонхонов таништирилмаган, ҳужжатга унинг ўзи имзо чекмаган, хусусан планшетга бармоқ изи босмаган. Шу йўсинда ишни судга оширган инспектор ушбу ҳужжатни сохталаштирган бўлиши мумкин. Бунинг ортидан эса А.Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари бўлмаган, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов ҳужжатни «дело»дан алоҳида ажратиб, 16 апрелдаги судда иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини билдирган. Баённома сохталаштирилгани бўйича А.Эшонхонов Ички ишлар вазирлигининг ишонч рақамига мурожаат қолдирган. Мурожаат Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, 3 май куни ўтказилган хизмат текширув якунига кўра, ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев ҳаракатларида ИИВ ва Вазирлар маҳкамасининг 431-сонли қарор ижроси тўлиқ бажарилмаган, шу муносабат билан инспекторнинг мазкур ҳаракатлари «Интизомий кенгашда»да муҳокама этилади. Кенгашнинг қандай хулосага келиши ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥5😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухородан юқорига етиб бормаётган жиддий мурожаат!

Шофиркондаги айрим ноқонуний вазиятлар бўйича “TECHNO CRUSHER STONE” МЧЖ раҳбари ўринбосари Гулруҳ Маҳмудова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевадан амалий ёрдам сўрамоқда.

👉 YOUTUBE'ДА томоша қилиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи аъзоси Бахтиёр Мусурманов, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, шунингдек ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари иштирокида навбатдаги муҳокамали йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, аҳолига яқин бўлиш ва уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тинчлик маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида аҳоли мурожаатлари жойида тингланиб, ечимлар белгиланди. Сайёр қабулларда кўтарилган муаммолар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Бунга қўшимча равишда меҳнат ва озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, фуқароларга арзонлаштирилган нархларда кундалик истеъмол маҳсулотлари етказилди ва ишсиз фуқароларга иш ўринлари таклиф қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик назорати – адолат сари қўйилган қадам!

Жамоатчилик назорати – бу оддий одамларнинг жамиятдаги ноҳақликларга бефарқ бўлмаслиги, кўрган муаммосини жим қолмай айтиши, ҳалол ва пок ҳаёт учун ҳаракат қилиши демакдир.

Бу нима беради?
– Нотўғриликларни вақтида кўрсатади;
– Инсонлар орасида ишончни кучайтиради;
– Адолатли ва тартибли жамият сари йўл очади.

Муҳими шуки:
Агар кимдир ҳуқуқбузарлик қилаётганини кўриб, жим турсак ёки кўрмаганга олсак – бу ноҳақликни давом эттиришга ёрдам берган бўламиз.

Адолатни фақат суд эмас, халқ ҳам ҳимоя қилиши керак.
Ҳар биримиз кўрган ноҳақликни индамай ўтмасак, уни тўхтатишга ҳаракат қилсак, жамият янада яхши томонга ўзгаради.

Адолат – ҳаммамиздан бошланади!

Жамоатчилик назорати – бу жим қолмаслик, тўғрини айтиш ва ўзгариш учун қадам ташлашдир.

Аҳтам Якубовнинг бундай фикрлари жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилади. Якубов юридик фанлар доктори сифатида нафақат ҳуқуқий томондан, балки ижтимоий маъсулият нуқтаи назаридан ҳам инсонларни фаолликка чорлаяпти.

Бу каби постлар:
-  Ҳуқуқий онг ва маданиятни оширади – одамлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши англай бошлайди.

- Жамоатчилик назоратини рағбатлантиради – фуқаролар фаол бўлиб, адолатсизликка қарши чиқишдан тортинмайди.
-  Ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига шаффофлик талаб қилади – назорат кучайгани сари фаолият сифатини оширишга мажбур бўлади.

Шу нуқтаи назардан, бундай постлар ижобий қабул қилиниши мумкин. Улар жамиятни адолат сари ҳаракатга ундайди, ва ҳар бир фуқаронинг масъулияти борлигини ёдга солади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25😢1
Арнасойдаги калтаклаш ҳолати бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Арнасой туманида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаронинг фарзанди калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Жиззах вилояти прокуратураси бу масала юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, Арнасой туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув жараёнида йиғилган ҳужжатлар асосида қонуний қарор қабул қилиниши айтилмоқда. Вилоят прокуратураси бу ишни ўз назоратига олган.

Мазкур ҳолат бўйича жамоатчилик холис ва очиқ-ошкора хулоса чиқарилишини, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини кутмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
"Булоқбоши туманидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналида содир бўлган ҳодиса бартараф этилди" — ФВВ

"Бу борада ҳудудий ФВБ, маҳаллий ҳокимлик ва ФВДТнинг қуйи тизимига кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда каналнинг емирилган қисмида муҳандислик-ҳимоя ишлари ишлари олиб борилиб, тўлиқ мустаҳкамланди ва сув сизиб чиқиши бартараф этилди.

Бундан ташқари, хонадонларга кирган сувлар чиқариб ташланиб, давлат томонидан аҳолига кўмак берилди. Юзага келган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ",
дейилади ФВВ томонидан эълон қилинган баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Сабрина Жабборова иши бўйича суд мажлиси бошланди

Хонанда Озода Нурсаидованинг «Дилбарим» қўшиғига олинган клипда суратга тушиши жараёнида бошқа бир актриса «гелик» русумли автомобилни бошқариб, Сабрина Жабборовани босиб кетгач, у ногиронга айланган.

Туркияда операция ишларини ўтказган Сабрина куни-кеча Тошкентга қайтди ва мазкур ЙТҲ бўйича суд жараёнида иштирок этди. Мирзо Улуғбек Мазкур суд бўлиб ўтган залда режиссёр Аҳад Қаюмни ҳам кўриш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши туманидаги сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Ҳар бир хонадон эгасига етказилган зарар миқдорига қараб нақд пул шаклида компенсация берилаётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3