EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"GreenGen Education" лойиҳаси доирасида илк қадамларга старт берилди!

Хабар берилганидек, "GreenGen Education" лойиҳаси малакали мутахассислари ва Бухоро ёшлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Effect.uz ахборот агентлиги ҳамда ЎзМУ талабари ташаббуси билан амалга оширилаётган "GreenGen Education" лойиҳасининг биринчи куни Бухоро вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди.

Биринчи кун давомида талабалар жамоаси бир гуруҳ ёшлар илмий-семинар ташкил этиб, улар билан ўз билимларини бўлишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
Теsla Илон Маск ўрнига янги бош директор излашни бошлади – WSJ "Жорий йил март ойида Теsla кузатув кенгаши раҳбар кадрлар излашга ихтисослашган бир нечта компаниялар билан боғланиб, оғир аҳволда қолган компания раҳбари лавозимига Илон Маскнинг ўрнига янги…
Tesla Маскнинг ўрнига янги раҳбар излаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Компания кузатув кенгаши раиси Робин Денҳолм The Wall Street Journal нашрининг мақоласини “мутлақо ёлғон” деб атади. Унинг айтишича, Теsla бу борада нашрга мақола эълон қилинишидан олдиноқ изоҳ берган.

Денҳолмнинг сўзларига кўра, кузатув кенгаши ҳанузгача 2008 йил октябрдан бери бош директор лавозимини эгаллаб келаётган Маскга “тўлиқ ишонч” билдиради.

Илон Маск эса Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида WSJ'ни “журналистикани обрўсизлантираётганликда” айблади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Қозоғистон хорижий давлат фуқаролари учун “олтин виза” дастурини жорий қилмоқда

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, янги виза мамлакатнинг инвестисион жозибасини ошириш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Янги қоидаларга кўра, хорижий фуқаролар Қозоғистондаги компанияларнинг устав капиталига ёки маҳаллий фонд биржасида чиқарилган қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар сармоя киритган тақдирда, улар электрон тарзда инвестор визаси учун ариза топшириши мумкин. Ушбу “олтин виза” кейинчалик 10 йилгача бўлган муддатга яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради. Янги тартиб расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Пропан газ нархи ҳам кескин кўтарилмоқда

Кечаги биржа савдоларида пропаннинг тоннаси яна 385,4 минг сўмга қимматлаб, қарийб 6,4 млн.сўмга етган. Саккиз кун ичида пропан нархи 1 130 сўмдан кўпга ёки 21,4% га ошган (сотув ҳажми 40% га қисқарган).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎7😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Ўзбек пахтачилиги ҳақидаги гапни эшитиб кулиб юборди

Илон Маск АҚШ меҳнат вазирининг Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик орқали 250 млн доллар тежаб қолингани ҳақидаги сўзларига кулиб жавоб берди. У бу ҳолатни "комедияга ўхшайди", деб баҳолади ва ўзбек пахтачилари ҳақидаги гаплар унга ишонмаслик даражасида қизиқ туюлганини айтди.

«Биз America Last (Трамп жамоаси Америка манфаатларига хизмат қилмайдиган дастурларни шундай номлашади — таҳр.) доирасида ташқи ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 миллион доллар тежадик. Хусусан, Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳаларни молиялаштириш. Бундай нарсаларга бизнинг маблағимиз сарфланиши мантиққа тўғри келмайди. Тежамкорлик учун DOGE’га раҳмат. Биз нима топдик, аниқланган фирибгарликлар»,
деди Лори Чавес.

Бу Илон Маскнинг кулгисига сабаб бўлди.

«Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахтачилари. Бу худди комедияга га ўхшайди»,
деди DOGE раҳбари.

Маълумот учун, жорий йил март ойи охирида АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш лойиҳасини ҳам ўз ичига олган 38 млн доллардан ортиқ хорижий ёрдам грантларини бекор қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Саида Мирзиёева Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашди

Ислом дини асосида ётган умуминсоний ва маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаётгани учун мазкур нуфузли халқаро ташкилотга миннатдорлик билдираман.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон конфессиялараро тотувликни, мамлакатимиз фахри бўлган ноёб ислом меросини тарғиб этиш борасида бутун дунёда ҳақли равишда эътироф этилмоқда.

Камтарона хизматларим эътироф этилгани ва ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилганимдан бениҳоя мамнунман.

Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз бу дунёни янада яхшироқ қила оламиз,

деб ёзади президент ёрдамчиси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81👎12😢2
"Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди" — ТИВ

Бундан икки ҳафта аввал, яъни 16 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида қатнашган эди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида 5 май куни юқори даражадаги саммит бўлиб ўтиши маълум қилинганди. 

Бироқ бу саммит энди номаълум муддатга қолдирилибди. Буни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълум бўлишича, саммит — томонларнинг ўзаро келишувига биноан кейинги муддатларга қолдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Эндиликда автоматик ундирув орқали тўланган кредит учун 2,5 фоиз комиссия қўлланади

Банклардан бири янги тартиб жорий қилмоқда экан:

Агар мижоз кредит тўловини белгиланган муддатда амалга оширмаса, банк автоматик ундирув тизими орқали тўловни мижоз ҳисобидан ўзи амалга оширади.

Энг муҳими — энди бундай ҳолатда банк автоматик ундирилган тўлов суммасидан қўшимча равишда 2,5% миқдорида комиссия ҳам ундиради.

Яъни ўз вақтида тўланмаган тўлов бўйича аввал мижозга SMS орқали огоҳлантириш юборилади. Агар муддат ўтса, тўлов банк томонидан амалга оширилади ва комиссия тўлови қўшилади.

Масалан, автоматик равишда 1 млн сўм тўланса, банк бундан ташқари 25 минг сўмни комиссия сифатида ундиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍6
Самарқандда банк фермерларни ноқулай аҳволга тушираётган бўлиши мумкин ёхуд таниш-билишчилик авжидами?

"Агробанк"нинг Самарқанд вилояти Пайариқ филиали айтишларича, Бош офис топшириғига кўра, ўтказилиши керак бўлган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияларни тасдиқлашни бекор қиляпти. Шундай бўлишига қарамасдан ушбу ҳолатларни ҳеч ким назорат этмаяпти.

Ўғит, ёқилғи, иш ҳақи учун тўлов қилишнинг имкони йўқ. Таниши борлар фақатгина бу имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Мисол, 200 млнлаб иш ҳақи ва минерал ўғитга йўналтирилган.

Бизга ўхшаш ҳечкими йўқ фермерлар на ўғит на ёқилғи оламиз. Бу ишлардан наҳотки Бош офис ёки вилоят филиалнинг хабари бўлмаса. Фермерлар қийналиб қолди, ёрдамлашадиган масъул борми?
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу бизга руҳий травма бўлди" —мактабгача таълим ташкилоти ходимлари тизимдан норози?

Таҳририятимизга Тошкент шаҳридаги Мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти февраль-март ойи  тингловчиларидан мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, мактабгача таълим ташкилотларининг амалдаги ҳамда номзод директорлари Вазирлар Маҳкамасининг 538-сонли қарорига асосан малака ошириш институтида бир ой мобайнида дарс жараёнида бўлган ва 10 та модулдан амалий лойиҳа иши ҳамда тест топширган. Бунда умумий балл 70 баллдан юқори бўлиши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига кўра умумий балли 70 баллдан юқори бўлган тингловчилар МТТ директори лавозимига тайинланиши керак.

Мурожаатчига кўра тизимда ўқиш январ ойидан бошланган бўлиб, февраль-март ойи тингловчилари тест синови натижаларидан ўтолмасдан қвйта топширган ва 120 нафар аёлдан атиги 7 нафари тестдан ўтган деб топилган. Бунга тест саволларининг жуда мураккаб ва қийинлаштирилган экани важ сифатида келтирилмоқда.

"Саволлар жудаям мураккаб, қийинлаштирилган, солиштирма тестлар ва кейс тестлари жудаям кўп, бизга ўтилмаган мавзулардан ҳам тестлар қилинган. Шунинг ҳисобига 29 апрел куни тест топширган120 нафар ходимдан 113 нафари тестдан ўта олмай қолди. Биз тегишли ташкилотларга – мактабгача таълим вазирига, малака ошириш институти институт проректорига тестни қайта топширишда ёрдам беришларини сўраб илтимос қилдик. Улар ушбу илтимосимизни рад қилишди. Бунақа бўлиши мумкин эмас. Бундан кўриниб турибдики бизнинг ҳозирги эгалланиб турган лавозимимиз кимгадир керак, Ушбу ҳолат бизнинг руҳий травма олишимизга сабаб бўлди, поймол бўлган ҳуқуқларимиз тикланишида мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз,

дейди мурожаатчи.

Ҳолатга мутасадди ташкилотлар эътибор қаратади ва мазкур муаммо ўз ечимини топади деган умиддамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥5
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

⁃ электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

⁃ табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

⁃ Реестрларга киритилган оилаларга; 

⁃ “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍6😢1
DPA: Туркияда 1 май куни бўлиб ўтган намойишларда 409 киши ҳибсга олинди

Бундай маълумотни мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерликая тақдим этди. Қайд этилишича, ҳибсга олинганларнинг деярли барчаси Истанбулдаги намойиш иштирокчилари бўлган. Ушбу акцияда 60 мингдан ортиқ одам қатнашган.

Вазирнинг сўзларига кўра, 1 май куни бутун Туркия бўйлаб 212 та акция ўтказилиб, уларда 286,5 минг фуқаро иштирок этган. Жамоат тартибини 122,8 минг нафар полициячи назорат қилган.

"Истанбулда намойишчилар шаҳар марказидаги Тақсим майдонига киришга ҳаракат қилишган, бироқ ҳукумат у ерда намойиш ўтказишни кўп йиллардан бери тақиқлаб келмоқда. Полиция майдон атрофида тўсиқлар ўрнатган, бу эса ҳаракатни ва жамоат транспорти ишини издан чиқарган", дея хабар беради DPA агентлиги.

Ушбу намойишлари Истанбул мэри Экрем Имамоғлу ҳибсга олинганидан муносабати билан бўлиб ўтмоқда. Имамоғлу Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг келгуси сайловлардаги асосий рақиби сифатида кўрилаётган эди. Имамоғлу ҳибсга олингач, Истанбулда юз минглаб одамлар иштирокида норозилик намойишлари ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
Зеленский Украина президенти девони раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга қарши санкциялар жорий қилди

Украина президенти мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг шахсий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори кучга кириши назарда тутилган фармонни имзолади.

Унга кўра, жами 76 нафар шахс ва 81 та компанияга нисбатан чекловлар жорий этилди. Cанкциялар рўйхатига Украинани тарк этган Арестович ҳам киритилган.

Арестович 2023 йил январ ойида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси лавозимини тарк этганди. Бунга унинг Днепрдаги кўп қаватли уйни вайрон қилган Россия ракетасини аслида Украина ҳаво мудофаа тизими нотўғри тарзда уриб туширган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.

Украинада Арестовичга қарши иккита жиноий иш қўзғатилган - бири "зўравонликни тарғиб қилиш" (видеодаги аёллар ҳақидаги сўзлари туфайли), иккинчиси “ёлғон гувоҳлик бериш” (Олий Рада депутати билан рус тили бўйича можаро туфайли).

Бундан ташқари, Россияда Арестович оммавий равишда терроризмга чақиришда ва Россия ҳақида "фейклар" тарқатишда айбланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5