Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍87🔥46👎15😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Вазифалар бажарилди, бундан хурсандмиз» – Акмал Эшонхонов «сенсацион чиқиш» ҳақида
Ёзилган икки танқидий мақола ортидан ёлғон ахборот тарқатиш билан жавобгар бўлган Effect.uz директори Акмал Эшонхонов суд орқали жазоланишини адолатсизлик дея баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ёзилган икки танқидий мақола ортидан ёлғон ахборот тарқатиш билан жавобгар бўлган Effect.uz директори Акмал Эшонхонов суд орқали жазоланишини адолатсизлик дея баҳолади.
«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат».
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32👎2😢2
👍11
❗️Ўзбекистонда “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” турдаги гибрид автомобиллар учун алоҳида божхона коди жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гибрид ва электр транспорт воситаларининг импорти ортиб бормоқда. Жумладан, “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” деб аталувчи, ички ёнилиш двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, “LiXiang”, “Deepal”, “AITO” каби брендлар) республикага кўп миқдорда кириб келмоқда.
Бироқ бу турдаги машиналар Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код билан белгиланмагани сабабли, улар учун тўғри божхона йиғимлари ундирилмаяпти. Ҳолбуки, халқаро амалиётда бундай турдаги автомобиллар “гибрид” автотранспорт воситаларининг бир қисми сифатида қаралади ва уларга алоҳида код ажратилади.
Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.
Бу код орқали:
➖ Транспорт воситаларининг тўғри классификацияси таъминланади;
➖ Қонунчиликда белгиланган божхона божлари ва йиғимлар амалга оширилади;
➖ Давлат бюджетига қўшимча тушум таъминланади.
Янги код жорий этилиши халқаро конвенция ва тажрибаларга мувофиқ амалга оширилмоқда ва бу жараён маълум вақтни талаб этади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу — инсон ҳаётидаги ўзгаришлар, эртанги кунга ишонч ва умид демакдир"
Шаҳноза Мирзиёева президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятлар олами”га ташрифи видеосини эълон қилди.
деб ёзди Ш.Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шаҳноза Мирзиёева президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятлар олами”га ташрифи видеосини эълон қилди.
Биз Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятларолами”да президентимизни кутиб олдик. Бу янги имкониятлар ҳаётга татбиқ этилаётган маскандир.
Марказ Андижон шаҳри ва Андижон вилоятида яшовчи тахминан 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатишни режалаштирган.
Бизнинг ишимиз энг муҳим жиҳатлардан бошланди: болаларга эрта ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган оилалар фарзандлари учун қўшимча таълим, ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш, реабилитация ва назорат хизматлари.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси ушбу марказга нафақат билим ва тажрибасини, балки қалбини ҳам бағишлади.
Бу — инсон ҳаётидаги ўзгаришлар, эртанги кунга ишонч ва умид демакдир. Олдинда эса яна улкан мақсадлар турибди
“Марказ Андижонда яшовчи 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатишни режалаштирган,
деб ёзди Ш.Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍37😢2
Флорида университетида отишма юз берди, қурбонлар бор — CNN
Телеканал маълумотларига кўра, отишмани икки киши амалга оширган: улардан бири қўлга олинган, иккинчиси полиция томонидан отиб ўлдирилган. Ҳозирда ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб бормоқда.
Отишма вақтида университет маъмурияти талабларни хавфсиз бошпана қидиришга чақирган. Университетдаги барча дарслар номаълум муддатга бекор қилинган.
Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 6 киши турли даражада яраланган.

👍3😢1
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, резидентлар ўртасидаги валюта операцияларига мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари амалга оширилаётганда йўл қўйилиши белгиланди.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунга Марказий банк, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилаш ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни белгиловчи қўшимча киритилди.
Шунингдек, Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдорлиги белгиланди.
Илгари фақат Аудиторлик қўмитасига ҳисобдор бўлган.
Марказий банк қуйидагилар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериши назарда тутилмоқда:
▪️кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;
▪️факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга
Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаби белгиланди:
🔹факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;
🔹жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) 10 фоиздан 20 фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилари Осиё кубоги финалида!
17 ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё кубогининг финалига йўл олди. Яримфиналда вакилларимиз КХДР ўстидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
17 ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё кубогининг финалига йўл олди. Яримфиналда вакилларимиз КХДР ўстидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ушбу ғалаба орқали Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди. Финал ўйини мезбон мамлакат – Саудия Арабистонига қарши кечади.Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида саудияликлар устидан 0:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Саудия Арабистони ярим финал баҳсида Жанубий Корея терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Ҳал қилувчи ўйин 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг тўрт вилояти ва Тошкент шаҳрида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокимлиги масъул ходими боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 15 гектар ер майдонини 3 йил муддатга ижарага бериш учун 360 млн. сўм талаб қилиб, шунингдек, ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, мазкур ер майдонининг тоифасини коврак ўсимлигини экишга ўзгартириш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.
Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро ўзининг 1989 й.т. синглиси билан келишган ҳолда, туман ҳокимлиги захирасидаги 2500 м2 экин ер майдонини кадастр идораларидаги мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 66 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 45 минг АҚШ доллари ва 130 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Хоразм вилояти Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Е-аукцион” савдоларига қўйилган 1 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога олиб бериш эвазига 300 млн. сўм талаб қилиб, шундан 243 млн. сўм ҳамда 4300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс Хўжаобод тумани ҳокимлиги томонидан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини 1987 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шериги билан келишган ҳолда, 27 минг АҚШ долларига сотишини, шунингдек, мансабдор танишлари орқали ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, келгусида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиб бериш эвазига 11600 АҚШ доллари талаб қилиб, жами, 38600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс сохта ҳужжатлар асосида ўзлаштириб олган, туман ҳокимлиги захирасидаги боғдорчиликка ихтисослашган 26 сотих ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали турар-жой тоифасига ўзгартириб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 26 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uzʼнинг Effect plus лойиҳаси бу сафар бухоролик миришкор деҳқон-фермерлар фаолияти билан таништиради
Тез орада бу ҳақда батафсил томоша қиласиз. Биз билан қолинг, биздан узоқлашманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тез орада бу ҳақда батафсил томоша қиласиз. Биз билан қолинг, биздан узоқлашманг!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Эркинжон Турдимов: фақат мактаб билангина жамиятни соғломлаштиришимиз мумкин!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мактабсиз ҳеч қаерга бориб бўлмайди, ҳеч жой ривожланмайди! Ҳамма нарсанинг ўзаги мактаб! Мактаб! Мактаб! Мактаб! Фақат мактабни яхши қилиб, биз ривожланишимиз мумкин! Жамиятни соғломлаштиришимиз мумкин!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍33🔥3👎2
Туғилган болаларнинг ота-онасининг ёши бўйича тақсимланиши
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 198 089 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Мазкур туғилган болаларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Отасининг ёши:
– 25 ёшгача - 9,6 %;
– 25-39 ёшдагилар – 82,7 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 7,7 %;
Онасининг ёши:
– 25 ёшгача - 37,1 %;
– 25-39 ёшдагилар – 61,5 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 1,4 %.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 198 089 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Мазкур туғилган болаларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Отасининг ёши:
– 25 ёшгача - 9,6 %;
– 25-39 ёшдагилар – 82,7 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 7,7 %;
Онасининг ёши:
– 25 ёшгача - 37,1 %;
– 25-39 ёшдагилар – 61,5 %;
– 40 ёш ва ундан катталар – 1,4 %.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ҳижобли аёлнинг рўмолини ечмоқчи бўлган фотожурналист калтакланди
Россия метросида уч нафар шахс ҳижоб ўраган аёлни суратга олишга уриниб, унинг рўмолини ечмоқчи бўлган россиялик фотожурналист Наталя Медведевани калтаклаган видеоси тармоқларда тарқалган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда. Маълум бўлишича, Медведева рўмолни ечишга урингани учун 7 кунга қамалган.

👍21
Президент бошчилигидаги ведеоселектор йиғилиши бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.
- деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.
“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб боряпти.
Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин”,
- деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍33👎2