EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўп йиллик орзу ушалди – Навбаҳорга сув келди

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Навбаҳор маҳалласи аҳолисининг узоқ йиллик орзулари ушалди. Мазкур маҳаллага "Камбағалликдан фаровонлик сари" лойиҳаси доирасида оқова сув тармоғи тортиб келинди. Маҳалла ҳудудида бўлаётган ўзгаришлардан нуронийлар давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ, вилоят ҳокими Муротжон Азимов мазкур маҳаллада бўлиб, сув тармоғи тортилиш жараёни ва аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?

Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мирзолим кўчасида истиқомат қилувчи Сафарова Дилафруздан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6374

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢6
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланган.

👉 https://effect.uz/6373

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
Қирғизистоннинг собиқ президенти криминал авторитет Батукаев иши бўйича айбдор деб топилди

17 апрел куни Бишкек шаҳрида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши билан боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Собиқ президент Қирғизистон Жиноят кодексининг 319-моддаси (“Коррупсия”) бўйича айбдор деб топилди, бироқ даъво муддати ўтганлиги сабабли жазодан озод этилди.

Азиз Батукаев 2006 йилда колониялардан бирида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, салкам 17 йилга қамалган эди. 2013 йилда Батукаевга қон саратони кечки босқич ташхиси қўйилган тиббий комиссия хулосасидан сўнг озодликка чиқарилди. У зудлик билан мамлакатни тарк этиб, Чеченистонга жўнаб кетди. Тез орада тиббий ҳужжатлар қалбаки эканлиги маълум бўлди, аммо Қирғизистон расмийлари Батукаевнинг экстрадисия қилинишига эришолмади.

Атамбаев 2020 йил июн ойида Батукаевни ноқонуний равишда озод қилишда айбдор деб топилиб, мулкини мусодара қилиш ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш билан 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 2023 йил 13 февралда Қирғизистон Олий суди янги аниқланган маълумотлар туфайли ҳукмни бекор қилди ва эртаси куни Атамбаевга хорижга чиқишга рухсат берилди. 2023 йил 14 феврал куни собиқ президент колониядан озод қилинди ва даволаниш учун чет элга учиб кетган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Катта лейтенатнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломати бор. Суд эса холис ўтмади» – адвокат Жавлон Тошмуродов Effect.uz иши ҳақида

Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини билдирди.

Адвокатга кўра, маъмурий баённомага Акмал Эшонхоновнинг ўзи имзо чекмаган ёки планшетга бармоқ босмаган бўлсада инспекторни ҳужжатни сохталаштирилиб, судга тақдим этган. Суд эса А.Эшонхоновни ҳуқуқбузар деб топиб, 11 млн 250 минг сўм жаримага тортган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари йўқ эди, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов 16 апрелдаги судда уни суд иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини айтиб уни кўрсатган.

Ваҳоланки, агар ҳужжат аввалдан бўлганида, у билан А.Эшонхонов ва унинг адвокати таништирилган бўлиши керак эди. Шу сабабдан судда адвокатлар мазкур баённомага шубҳа билдириб, ишни қайта кўриш учун тегишли органга қайтаришни сўраган. Аммо судья ноқонуний баённома бўйича киритилган илтимосномани асоссиз рад этган. Қўшимчасига судда давогар Судьялар олий кенгаши раиси.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзимиз билан ўзимиз судлашдик. Даъвогар қани, судга келмайдими?»

Адвокат Зебо Комилова Effect.uz ва Судьялар олий кенгаши ўртасидаги суд ишида иштирок этиб, «ўзимиз билан ўзимиз судьялашяпмиз, даъвогар қаерда, келмайдими?», дея масъулларга савол берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥17👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йўл узоқ давом этмайдими?» – Абдураҳмон Ташанов «муқаддас одамлар» ҳақида…

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Effect.uz ва Судьялар олий кенгаши ўртасида бўлиб ўтаётган суд жараёнига эътибор қаратиб, қисқа фикрини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун бўйича гаплашган фуқаронинг машинаси олиб қўйилдими?

Видеода кўришингиз мумкинки, Самарқанд вилоятида ҳеч қандай қоидабузарликларсиз ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи ЙПҲ ходимлари томонидан тўхтатилиб сўроқ қилинган.

Фуқаронинг ёзишича, воқеа бундан бир неча кун аввал содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан 6 кун

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍87🔥46👎15😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Вазифалар бажарилди, бундан хурсандмиз» – Акмал Эшонхонов «сенсацион чиқиш» ҳақида

Ёзилган икки танқидий мақола ортидан ёлғон ахборот тарқатиш билан жавобгар бўлган Effect.uz директори Акмал Эшонхонов суд орқали жазоланишини адолатсизлик дея баҳолади.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат».


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32👎2😢2
Чигирткагамас кўмир ташишга сафарбар қилинаётган машиналар — навоийликлар нимадан норози?

Effect.uz таҳририятига Навоий вилоятидан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6375

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
❗️Ўзбекистонда “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” турдаги гибрид автомобиллар учун алоҳида божхона коди жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда гибрид ва электр транспорт воситаларининг импорти ортиб бормоқда. Жумладан, “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” деб аталувчи, ички ёнилиш двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, “LiXiang”, “Deepal”, “AITO” каби брендлар) республикага кўп миқдорда кириб келмоқда.

Бироқ бу турдаги машиналар Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код билан белгиланмагани сабабли, улар учун тўғри божхона йиғимлари ундирилмаяпти. Ҳолбуки, халқаро амалиётда бундай турдаги автомобиллар “гибрид” автотранспорт воситаларининг бир қисми сифатида қаралади ва уларга алоҳида код ажратилади.

Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Бу код орқали:
➖ Транспорт воситаларининг тўғри классификацияси таъминланади;
➖ Қонунчиликда белгиланган божхона божлари ва йиғимлар амалга оширилади;
➖ Давлат бюджетига қўшимча тушум таъминланади.

Янги код жорий этилиши халқаро конвенция ва тажрибаларга мувофиқ амалга оширилмоқда ва бу жараён маълум вақтни талаб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу — инсон ҳаётидаги ўзгаришлар, эртанги кунга ишонч ва умид демакдир"

Шаҳноза Мирзиёева президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятлар олами”га ташрифи видеосини эълон қилди.

Биз Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятларолами”да президентимизни кутиб олдик. Бу янги имкониятлар ҳаётга татбиқ этилаётган маскандир.

Марказ Андижон шаҳри ва Андижон вилоятида яшовчи тахминан 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатишни режалаштирган.

Бизнинг ишимиз энг муҳим жиҳатлардан бошланди: болаларга эрта ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган оилалар фарзандлари учун қўшимча таълим, ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш, реабилитация ва назорат хизматлари.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси ушбу марказга нафақат билим ва тажрибасини, балки қалбини ҳам бағишлади.

Бу — инсон ҳаётидаги ўзгаришлар, эртанги кунга ишонч ва умид демакдир. Олдинда эса яна улкан мақсадлар турибди

“Марказ Андижонда яшовчи 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатишни режалаштирган,

деб ёзди Ш.Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍37😢2
Флорида университетида отишма юз берди, қурбонлар бор — CNN

Телеканал маълумотларига кўра, отишмани икки киши амалга оширган: улардан бири қўлга олинган, иккинчиси полиция томонидан отиб ўлдирилган. Ҳозирда ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб бормоқда.

Отишма вақтида университет маъмурияти талабларни хавфсиз бошпана қидиришга чақирган. Университетдаги барча дарслар номаълум муддатга бекор қилинган.

Associated Press агентлиги маълумотларига кўра, отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 6 киши турли даражада яраланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢1