EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайлик фуқаролар маҳалла раисидан норози

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларидан мурожаат келиб тушди.

"Май ойидан бўлиб ўтадиган маҳалла раислигига номзодлар бўйича Бижанова Р. номзодидан бошқа номзодларнинг анкеталари қабул қилинмаяпти. Сизлардан ушбу шикоятларни каналингиз орқали Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларига амалий ёрдам беришингизни ва раис Бижанова. Р томонидан хақоратланган ҳамда камситилинган фуқаролар шикоятларини вилоят ИИББга йўналтиришингизни назоратга олинишини илтимос қиламиз.

Сабаби Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ профилактика инспектори маҳалла раиси устидан қилинган мурожаатларнинг барчасини эътиборсиз ва жавобсиз қолдирилиб келмоқда", дейди мурожаатчилар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Суд ваколатидан фойдаланишни лозим топмади» – адвокат Effect.uz директорига нисбатан юритилган маъмурий баённома сохталаштирилганига муносабат билдирди

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев Effect.uz директори Акмал Эшонхоновга нисбатан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённомани сохталаштирган.

Жумладан, ҳуқуқбузарлик қайд этилгани келтирилган маъмурий баённомага Акмал Эшонхоновнинг ўзи имзо чекмаган ёки планшетга бармоқ босмаган бўлсада инспектор томонидан ҳужжат қалбакилаштирилиб, судга тақдим этилган. Ва бунинг оқибатида А.Эшонхонов суд томонидан ҳуқуқбузар деб топилган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари бўлмаган, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов 16 апрелдаги судда уни суд иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини қайд этган.

Ваҳоланки, агар ҳужжат бўлганида эди, у билан А.Эшонхонов ва унинг адвокати таништирилган бўлиши керак эди. Шу сабабдан судда адвокатлар мазкур баённомага шубҳа билдириб, ишни қайта кўриш учун тегишли органга қайтаришни сўраган. Аммо судья ноқонуний баённома бўйича киритилган илтимосномани асоссиз рад этган.

Қўшимчасига судда давогар Судьялар олий кенгаши раиси бўлган. Адвокат Амрулло Аҳмедов суд бу борада тегишли ваколатдан фойдаланишни истамаганини билдирди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍17😢6👎3
Кўп йиллик орзу ушалди – Навбаҳорга сув келди

Қашқадарё вилояти Нишон тумани Навбаҳор маҳалласи аҳолисининг узоқ йиллик орзулари ушалди. Мазкур маҳаллага "Камбағалликдан фаровонлик сари" лойиҳаси доирасида оқова сув тармоғи тортиб келинди. Маҳалла ҳудудида бўлаётган ўзгаришлардан нуронийлар давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ, вилоят ҳокими Муротжон Азимов мазкур маҳаллада бўлиб, сув тармоғи тортилиш жараёни ва аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?

Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мирзолим кўчасида истиқомат қилувчи Сафарова Дилафруздан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6374

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢6
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланган.

👉 https://effect.uz/6373

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
Қирғизистоннинг собиқ президенти криминал авторитет Батукаев иши бўйича айбдор деб топилди

17 апрел куни Бишкек шаҳрида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши билан боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Собиқ президент Қирғизистон Жиноят кодексининг 319-моддаси (“Коррупсия”) бўйича айбдор деб топилди, бироқ даъво муддати ўтганлиги сабабли жазодан озод этилди.

Азиз Батукаев 2006 йилда колониялардан бирида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланиб, салкам 17 йилга қамалган эди. 2013 йилда Батукаевга қон саратони кечки босқич ташхиси қўйилган тиббий комиссия хулосасидан сўнг озодликка чиқарилди. У зудлик билан мамлакатни тарк этиб, Чеченистонга жўнаб кетди. Тез орада тиббий ҳужжатлар қалбаки эканлиги маълум бўлди, аммо Қирғизистон расмийлари Батукаевнинг экстрадисия қилинишига эришолмади.

Атамбаев 2020 йил июн ойида Батукаевни ноқонуний равишда озод қилишда айбдор деб топилиб, мулкини мусодара қилиш ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш билан 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 2023 йил 13 февралда Қирғизистон Олий суди янги аниқланган маълумотлар туфайли ҳукмни бекор қилди ва эртаси куни Атамбаевга хорижга чиқишга рухсат берилди. 2023 йил 14 феврал куни собиқ президент колониядан озод қилинди ва даволаниш учун чет элга учиб кетган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Катта лейтенатнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломати бор. Суд эса холис ўтмади» – адвокат Жавлон Тошмуродов Effect.uz иши ҳақида

Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини билдирди.

Адвокатга кўра, маъмурий баённомага Акмал Эшонхоновнинг ўзи имзо чекмаган ёки планшетга бармоқ босмаган бўлсада инспекторни ҳужжатни сохталаштирилиб, судга тақдим этган. Суд эса А.Эшонхоновни ҳуқуқбузар деб топиб, 11 млн 250 минг сўм жаримага тортган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари йўқ эди, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов 16 апрелдаги судда уни суд иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини айтиб уни кўрсатган.

Ваҳоланки, агар ҳужжат аввалдан бўлганида, у билан А.Эшонхонов ва унинг адвокати таништирилган бўлиши керак эди. Шу сабабдан судда адвокатлар мазкур баённомага шубҳа билдириб, ишни қайта кўриш учун тегишли органга қайтаришни сўраган. Аммо судья ноқонуний баённома бўйича киритилган илтимосномани асоссиз рад этган. Қўшимчасига судда давогар Судьялар олий кенгаши раиси.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзимиз билан ўзимиз судлашдик. Даъвогар қани, судга келмайдими?»

Адвокат Зебо Комилова Effect.uz ва Судьялар олий кенгаши ўртасидаги суд ишида иштирок этиб, «ўзимиз билан ўзимиз судьялашяпмиз, даъвогар қаерда, келмайдими?», дея масъулларга савол берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥17👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йўл узоқ давом этмайдими?» – Абдураҳмон Ташанов «муқаддас одамлар» ҳақида…

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Effect.uz ва Судьялар олий кенгаши ўртасида бўлиб ўтаётган суд жараёнига эътибор қаратиб, қисқа фикрини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун бўйича гаплашган фуқаронинг машинаси олиб қўйилдими?

Видеода кўришингиз мумкинки, Самарқанд вилоятида ҳеч қандай қоидабузарликларсиз ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи ЙПҲ ходимлари томонидан тўхтатилиб сўроқ қилинган.

Фуқаронинг ёзишича, воқеа бундан бир неча кун аввал содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан 6 кун

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍87🔥46👎15😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Вазифалар бажарилди, бундан хурсандмиз» – Акмал Эшонхонов «сенсацион чиқиш» ҳақида

Ёзилган икки танқидий мақола ортидан ёлғон ахборот тарқатиш билан жавобгар бўлган Effect.uz директори Акмал Эшонхонов суд орқали жазоланишини адолатсизлик дея баҳолади.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат».


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32👎2😢2
Чигирткагамас кўмир ташишга сафарбар қилинаётган машиналар — навоийликлар нимадан норози?

Effect.uz таҳририятига Навоий вилоятидан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6375

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
❗️Ўзбекистонда “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” турдаги гибрид автомобиллар учун алоҳида божхона коди жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда гибрид ва электр транспорт воситаларининг импорти ортиб бормоқда. Жумладан, “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” деб аталувчи, ички ёнилиш двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, “LiXiang”, “Deepal”, “AITO” каби брендлар) республикага кўп миқдорда кириб келмоқда.

Бироқ бу турдаги машиналар Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код билан белгиланмагани сабабли, улар учун тўғри божхона йиғимлари ундирилмаяпти. Ҳолбуки, халқаро амалиётда бундай турдаги автомобиллар “гибрид” автотранспорт воситаларининг бир қисми сифатида қаралади ва уларга алоҳида код ажратилади.

Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Бу код орқали:
➖ Транспорт воситаларининг тўғри классификацияси таъминланади;
➖ Қонунчиликда белгиланган божхона божлари ва йиғимлар амалга оширилади;
➖ Давлат бюджетига қўшимча тушум таъминланади.

Янги код жорий этилиши халқаро конвенция ва тажрибаларга мувофиқ амалга оширилмоқда ва бу жараён маълум вақтни талаб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1