Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди
Қайд этилишича, ҳодиса 16 апрель куни соат 01:10 да Саратов вилояти Дергачевский туманининг Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки трассасида содир бўлган. Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган «Lada Largus» автомашинаси ва трассада турган, «Autogalantas» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Россия ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Саратов вилояти бошқармаси хабарига кўра, тўқнашув оқибатида енгил автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида машинада йўловчи сифатида кетаётган, Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган К.Ф.З. воқеа жойида вафот этган. 5 нафар ўзбекистонлик (1968 йилда туғилган ҳайдовчи, шунингдек, йўловчилар — 2005 ва 1991 йилларда туғилган икки эркак ҳамда 1980 ва 2002 йилларда туғилган аёллар) турли жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилган.
Муаллиф: Нурилло Эркинов
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍4😢3🔥1
Доллар ва евро курси пастлади, рубль эса кўтарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 30,16 сўмга тушди ва 12 964,43 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 17,40 сўмга пастлаб, 14 744,45 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,60 сўмга ошди ва 158,28 сўмни ташкил қилди.

👍3👎1
«Ваъда бошқа, амал бошқа. Мамлакатда журналистика, блогосфера буткул ўлимтик аҳволга келтирилди» – Илёс Сафаров
Журналист Илёс Сафаров Ўзбекистонда жамоатчилик фаоллари, ОАВ ходимлари ва блогерларга нисбатан бўлаётган босим, таҳдидлар ҳақида пост жойлади.
Кеча Судьялар олий кенгаши раҳбари Холмўмин Ёдгоров EFFECT.UZ сайтини танқидий мақола учун судга бериб, БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага торттирди. Аввалроқ «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзи тайёрлаган репортаж учун маъмурий ишга жалб қилинганди.
👉 https://effect.uz/6372

👍13😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон музқаймоғи” ҳаёт учун ўта хавфлими?
“Андижон музқаймоғи” номи билан сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, “Андижон музқаймоғи”нинг қачон, қаерда, қай шароитда ва қандай маҳсулотдан тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Ҳаттоки, қадоқларда маҳсулотни қандай шароитда ва қанча муддатгача сақлаш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилмаган. Шу сабабдан ҳам ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфлидир.
Шунингдек, ушбу маҳсулотни кўчада сотиш учун ҳеч қандай рухсатнома олинмаган. Улар тақдим этиши мумкин бўлган рухсатнома кўчада сотиш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи корхона учун берилган. Истеъмол учун сотилаётган ҳар бир маҳсулот қадоқланган бўлиши ва унда ишлаб чиқарилган жойи, санаси, маҳсулот таркиби ва сақлаш муддати алоҳида кўрсатилиши керак.

👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олимлар ердан 124 ёруғлик йили узоқликдаги сайёрада ҳаёт белгиларини аниқлади
Мутахассислар ердан 124 ёруғлик йили узоқликда жойлашган океан билан қопланган K2-18b экзосайёрасида ҳаёт изларини аниқлади.
Кембриж университети астрономлари сайёра атмосферасида диметилсулфид (ДМС) ва диметилдисулфид (ДМДС) молекулаларини аниқлаган. Бу бирикмалар ерда фақат денгиз фитопланктонлари каби тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, экзосайёрада уларнинг концентрацияси ердагидан анча юқори.
K2-18b сайёраси ерга нисбатан 2,6 баравар катта ва 8,6 баравар массивроқ. Бу сайёрадаги бир йил атиги 33 кун давом этади, унинг ҳарорати эса ер ҳароратига яқин. Мутахассислар у океан билан қопланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона фаолияти фош этилди
Республиканинг барча ҳудудларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
«Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган рейд жараёнида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Шаҳарнинг «Баландчордара» МФЙда жойлашган новвойхонада истеъмолчи табиий газдан қоидаларга зид равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 189 миллион 337 минг сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.

👍6
Ўта хавфли юқумли касаллик “уйғонди” — Санэпидқўмита огоҳлантирмоқда
Санитария-эпидемиология қўмитаси қрим-конго геморрагик иситмаси каби хавфли касаллик тарқалиши мумкинлигини маълум қилди.
Ушбу касаллик асосан каналар чақиши орқали юқади.
Огоҳ бўлинг, қуйидагиларга амал қилинг:
➖ Чорвадаги каналарни қўл билан терманг, ўлдирманг;
➖ Ветеринария ходимларини чақириб, тозалаш ишларини амалга оширинг;
➖ Табиат қўйнига чиққанингизда эҳтиёт бўлинг, кана чақса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Касаллик аломатлари:
➖ Тўсатдан иситма;
➖ Бош, бел ва мушак оғриғи;
➖ Қусиш, ич кетиши ёки қон аралаш чиқиш;
➖ Бурун, милкдан қон кетиши, тери ости қон қуйилиши ва бошқалар.
Ҳимоя чораларини кўринг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни асранг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасанбой Дўстматов укаси билан жанг қилишдан бош тортдими?
Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 54 кг вазн тоифасида икки ўзбекистонлик боксчи — Ҳасанбой ва Фарёзбек Дўстматов ўзаро рақиб бўлиб қолди. Аммо Дўстматовларнинг каттаси жанг қилишни хоҳламади.
Манбаларнинг маълумотларига кўра, кичик Дўстматов мусобақанинг ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳасанбой Дўстматов эса мусобақани шу босқичда тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, “Константин Коротков” халқаро хотира турнири 14–20 апрель кунлари бўлиб ўтади.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда 14 ёшли «тунги капалак» ушланди
7-синф ўқувчиси Урганч шаҳридаги тунги клубда раққосалик қилиб келган. Ушбу вояга етмаган шахс клубда ижтимоий-хавфли аҳволда назоратсиз қолгани аниқланиб, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
7-синф ўқувчиси Урганч шаҳридаги тунги клубда раққосалик қилиб келган. Ушбу вояга етмаган шахс клубда ижтимоий-хавфли аҳволда назоратсиз қолгани аниқланиб, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢7
Судьялар олий кенгашининг расмий сайти ишламаяпти
Судьялар олий кенгашининг расмий сайти – sudyalaroliykengashi.uz айни пайтда ишламаяпти.
Бундан ташқари, Кенгашнинг телеграмдаги саҳифасига ҳам 15 апрелдан бери маълумот жойланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Судьялар олий кенгашининг расмий сайти – sudyalaroliykengashi.uz айни пайтда ишламаяпти.
Бундан ташқари, Кенгашнинг телеграмдаги саҳифасига ҳам 15 апрелдан бери маълумот жойланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этган
Сирдарё вилоятида давлат идоралари раҳбар ходимлари саводхонлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилган диктант олиш амалиётидан салбий натижа қайд этган.
Маълум бўлишича, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар раҳбар ходимидан 6 нафари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 5 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари, «Ўзтелеком» АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар раҳбар ходимидан 7 нафари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз баҳо олган.
Таъкидланишича, бу ҳолат вилоят раҳбарияти томонидан жиддий танқидга олинган. Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов давлат тилида иш юритиш қонун талаби экани, унга риоя қилиш ҳар бир раҳбар ва масъул шахснинг фуқаролик бурчи эканини айтган.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ғайбулла Юсупов Агар мазкур имкониятларга бефарқ бўлинмасдан тавсияларга эътиборли бўлинса, кўчаларимиз, ташкилот ва бизнес субъектларидаги ажнабий номлар ўрнини миллий, тил ва маданиятимизга мос номлар эгаллашини, бу эса жамиятда миллий ўзлик ва ифтихор туйғусини кучайтиришини таъкидлаган,
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилган. Саводхонликни ошириш, раҳбар кадрларни босқичма-босқич давлат тилида иш юритиш асосларига ўргатиш ва уларни малака ошириш марказларига жалб этиш юзасидан чоралар белгиланган.

👍16😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайлик фуқаролар маҳалла раисидан норози
Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларидан мурожаат келиб тушди.
"Май ойидан бўлиб ўтадиган маҳалла раислигига номзодлар бўйича Бижанова Р. номзодидан бошқа номзодларнинг анкеталари қабул қилинмаяпти. Сизлардан ушбу шикоятларни каналингиз орқали Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларига амалий ёрдам беришингизни ва раис Бижанова. Р томонидан хақоратланган ҳамда камситилинган фуқаролар шикоятларини вилоят ИИББга йўналтиришингизни назоратга олинишини илтимос қиламиз.
Сабаби Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ профилактика инспектори маҳалла раиси устидан қилинган мурожаатларнинг барчасини эътиборсиз ва жавобсиз қолдирилиб келмоқда", дейди мурожаатчилар.

«Суд ваколатидан фойдаланишни лозим топмади» – адвокат Effect.uz директорига нисбатан юритилган маъмурий баённома сохталаштирилганига муносабат билдирди
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев Effect.uz директори Акмал Эшонхоновга нисбатан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённомани сохталаштирган.
Жумладан, ҳуқуқбузарлик қайд этилгани келтирилган маъмурий баённомага Акмал Эшонхоновнинг ўзи имзо чекмаган ёки планшетга бармоқ босмаган бўлсада инспектор томонидан ҳужжат қалбакилаштирилиб, судга тақдим этилган. Ва бунинг оқибатида А.Эшонхонов суд томонидан ҳуқуқбузар деб топилган.
14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари бўлмаган, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов 16 апрелдаги судда уни суд иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини қайд этган.
Ваҳоланки, агар ҳужжат бўлганида эди, у билан А.Эшонхонов ва унинг адвокати таништирилган бўлиши керак эди. Шу сабабдан судда адвокатлар мазкур баённомага шубҳа билдириб, ишни қайта кўриш учун тегишли органга қайтаришни сўраган. Аммо судья ноқонуний баённома бўйича киритилган илтимосномани асоссиз рад этган.
Қўшимчасига судда давогар Судьялар олий кенгаши раиси бўлган. Адвокат Амрулло Аҳмедов суд бу борада тегишли ваколатдан фойдаланишни истамаганини билдирди.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍17😢6👎3
Кўп йиллик орзу ушалди – Навбаҳорга сув келди
Қашқадарё вилояти Нишон тумани Навбаҳор маҳалласи аҳолисининг узоқ йиллик орзулари ушалди. Мазкур маҳаллага "Камбағалликдан фаровонлик сари" лойиҳаси доирасида оқова сув тармоғи тортиб келинди. Маҳалла ҳудудида бўлаётган ўзгаришлардан нуронийлар давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ, вилоят ҳокими Муротжон Азимов мазкур маҳаллада бўлиб, сув тармоғи тортилиш жараёни ва аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганган эди.

👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?
Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мирзолим кўчасида истиқомат қилувчи Сафарова Дилафруздан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6374
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мирзолим кўчасида истиқомат қилувчи Сафарова Дилафруздан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6374
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢6
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланган.
👉 https://effect.uz/6373

👍9🔥1