EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Россиядан ўзиб кетди

Жорий йил йил 1 февраль ҳолатига кўра, статистикалардан маълум бўлишича, Хитой халқ республикаси Ўзбекистондаги компаниялари сони 3 467 тага етган. Россия компаниялари эса 2973 тани ташкил қилмоқда.

Улардан энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:

➖ Хитой – 3 467 та;
➖ Россия – 2 973 та;
➖ Туркия – 1 869 та;
➖ Қозоғистон – 1 060 та;
➖ Жанубий Корея – 660 та;
➖ АҚШ - 303 та.

Хорижий давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони жиҳатидан Хитой ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20👍5
"Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди" — Андрей Сибига

Украина Tашқи ишлар вазири АҚШ президентининг баёнотига жавоб берди.

"Украина замонавий Европа тарихидаги энг даҳшатли ҳарбий ҳужум ва уч йиллик тўлиқ урушни бошдан кечирди. Украина халқи ва унинг президенти Зеленский Путиннинг босимига бўйсунишдан бош тортди. Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди. Биз ўз яшаш ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз",

— деб ёзди Сибига Х ижтимоий тармоғида.

Бунга қадар Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Зеленскийни "сайловларсиз диктатор" деб атаган ва Украинада тезроқ сайлов ўтказишга кераклигини, акс ҳолда "мамлакатдан асар ҳам қолмаслиги"ни айтган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎3
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Бугун, 20 феврал куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўлида шаҳар йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1🔥1
Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Яккабоғ туманидаги марказий бозор вақтинча ёпилади

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги марказий бозор
Санитар ҳолат яхши эмаслиги ва ноқонуний қурилишлар кўплиги сабабли, харидор ва бозор атрофидаги хонадонларнинг кўплаб эътирозлари ҳисобга олиниб яна бир неча кунга ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Истиқбол» Марказий деҳқон бозори ҳудудида санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатлар юзага келгани, ноқонуний қурилмаларнинг кўпайгани ва тартибсизлик сабабли, бозор яна бир неча кунга вақтинча ёпилади.

Шу кунларда ҳудудда ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари амалга оширилади. Бозор атрофини шинам ва қулай муҳитга айлантириш мақсадида кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.

Шу вақт давомида савдо жараёни туман марказидаги янги "Eco City" марказий деҳқон бозорида давом этади.

Тушуниш ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорлик билдирамиз! Биргаликда туманимизни янада обод ва тартибли қиламиз!
дейилади ҳокимлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
АҚШ мигрант болаларга ҳуқуқий ёрдам беришни тўхтатди

Қўшма Штатлар мамлакатга ота-онасисиз келган иммигрант болалар учун идоралар учун ажратиладиган маблағни қисқартирди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп маъмурияти хабар берди.

Баёнотда иммиграция судларида юридик вакиллик, юридик маслаҳат ва вояга етмаганларга қонуний ҳуқуқлари бўйича таълим бериш учун ажратиладиган маблағларни қисқартириш талаб этилади.

Қарор АҚШга ота-онасисиз келган 26 минг мигрант болага таъсир қилиши кутилмоқда.

Қочқинларни қайта жойлаштириш бошқармаси (ОRR) ҳар йили нотижорат ташкилотларга иммиграция судида кузатувсиз болаларнинг вакиллигини молиялаштириш учун минглаб доллар ажратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Ўзбекистоннинг жаҳон коррупция рейтингидаги ўрни ёмонлашди

«Transparency International» коррупцияга қарши кураш ташкилотининг «Коррупцияни аниқлаш» индексида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллаган.

Индекс натижаларига кўра, мамлакат 100 баллдан 32 балл тўплаган. Бу кўрсаткич ўтган йили 33 балл эди.

Марказий Осиёда Тожикистон – 19 балл, Қирғизистон – 25 балл, Туркманистон – 17 балл, Қозоғистон – 40 балл олган. Қозоғистондан ташқари барча мамлакатлар 1 балл йўқотган, Қозоғистонда эса аҳвол 1 баллга яхшиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ.

Тарқатилган хабарлардаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаш керак. Олиб борилган тергов жараёнларида ҳам Фонд маблағларини ноўрин сарфлаш ва ўзлаштириш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган. Фонд ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари ва Васийлик кенгаши қарорлари асосида олиб боради. Мазкур Кенгаш Фонд фаолиятининг динимиз талаблари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини мунтазам назорат қилиб боради,

дейилади идора хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатдаги томоша

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сурхондарёдаги студиядан қатнашаётган ходимлардан бири мазза қилиб ухламоқда. Қарийб бир ярим дақиқа давомида студия кўрсатилган бўлса-да, ходим бошини ҳам кўтармади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20😢4🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
АҚШ президенти Зеленскийни “диктатор” деб атади Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар, Европа эса, 150 миллиард доллар сарфлаганини ёзди. Шунингдек, Трамп, Володимир Зеленский…
Олаф Шолц Доналд Трампни Володимир Зеленскийни "диктатор" деб атагани учун танқид қилди 

«Президент Зеленскийни демократик легитимликдан маҳрум қилиш нотўғри ва хавфли қарор»,

— деди Шолц Der Spiegel журналига берган интервюсида. 

Олаф Шолцга кўра Зеленский Украинанинг сайланган раҳбари ҳисобланади. 

«Уруш шароитида сайловлар ўтказилмаслиги Украина Конституцияси ва сайлов қонунларида ёзиб ўтилган. Ҳеч ким бу борада бошқача фикр билдирмаслиги керак»,

— деди у.

Шунингдек, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ZDF телеканалига берган изоҳида Трампнинг сўзларини «абсурд» деб атади.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳам Зеленскийни демократик президент сифатида тан олишини билдирганди.

«Бош вазир президент Зеленскийни Украинада демократик йўл билан сайланган лидер сифатида қўллаб-қувватлайди ва уруш вақтида сайловларни тўхтатиб туриш қарори мутлақо мантиқий эканлигини таъкидлайди. Буни Британия ҳам Иккинчи жаҳон уруши давомида амалга оширган»,
дейилади Британия ҳукумати баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миссисипи вице-губернатори Сенат минбарида ҳушидан кетиб қолди

Йиғилиш пайтида Делберт Хоземанн кутилмаганда олдинга эгилиб, ерга йиқилди. Шундан сўнг Сенат фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бир неча соат ўтиб, расмийлар вице-губернаторнинг аҳволи яхши эканини ва ҳушидан кетиши сувсизланиш билан боғлиқлигини маълум қилишди.

Кейинроқ Хоземанн ижтимоий тармоқларда шифокорларга миннатдорлик билдириб, ўзини яхши ҳис этаётганини ва ишга қайтаётганини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Бухородаги кўп қаватли уйда 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Маълум бўлишича, турар жой биносидаги фуқарога тегишли лифт шартнома тузмасдан тармоққа уланган, деб хабар берди “Ўзэнергоинспекция”.

Оқибатда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 277 млн сўмлик зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Ўзбекистон Теннис федерацияси раисига ўринбосар тайинланди

Ҳайдаров Зилемхан Ҳайдарович – Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Зелимхон Ҳайдаров айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари вазифасида фаолият олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қўшни Тожикистоннинг Панжикент шаҳри бозорида дахшатли воқеа юз берди Хабарга кўра, 2025 йил 16 февраль куни Панжикент бозорида пичоқ тутган эркак кичкина қизчани чалажон қилиб кетибди. Бу воқеа тасодифми ёки атайлаб содир этилганми ҳозирча номаълум. Шунга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Панжикентлик пичоқ билан жароҳатланган қиз тармоқларда кўриниш берди

Бир муддат аввал Панжикент шаҳрида пичоқ билан жароҳатланган қиз ҳозирда уйида бўлиб, соғлиғи барқарор экани айтилмоқда.

У ёрдам берган барчага миннатдорлик билдирди. Шунингдек, интернет фойдаланувчиларига ҳам бефарқ бўлмагани ва унинг ҳолидан хабар олгани учун раҳмат айтди.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шифокорларга ҳам миннатдорлик билдирди.

Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Айтилишича, у воқеа содир бўлган пайтда маст ҳолатда бўлган ва муқаддам судланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21
Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси Сенат томонидан маъқулланди

Жорий йилнинг 20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонуни кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.

Концепция виждон эркинлиги ҳуқуқини ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди.

Ҳужжат президент томонидан расман имзолангандан сўнг кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сенатдаги томоша Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сурхондарёдаги студиядан қатнашаётган ходимлардан бири мазза қилиб ухламоқда. Қарийб бир ярим дақиқа давомида студия кўрсатилган бўлса-да, ходим бошини ҳам кўтармади. Telegram I Facebook I YouTube I Live
Сенат мажлисида “ухлаб қолган” иштирокчининг аслида соғлиғи ёмонлашган

Сенатор Дилбар Сувонова сўзга чиққан пайтда орқа ўриндиқдаги иштирокчи бошини кўтармагани жонли эфирда кўриниб қолган.

Кейинроқ у соғлиғи ёмонлашгани сабабли шундай ҳолат юз берганини маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, иштирокчи бошқалар эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмаган.

Беморга ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳолати яхши.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексикадаги қирғоқлардан бирида ноёб “қиёмат балиқлари” топилди

Жорий йил 9 феврал куни Калифорниянинг жанубий (Бажа) штатидаги Плая Эл-Куемаро пляжида ноодатий ҳодиса юз берди, деб ёзади People журнали.

Океанларни муҳофаза қилиш ташкилотига кўра, бу балиқлар жуда чуқурликда яшайди ва уларнинг юзасида пайдо бўлиши одатда касаллик, ориентация ёки яқинлашиб келаётган ўлим билан боғлиқ. Бу балиқнинг пайдо бўлиши фалокатларнинг хабарчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида афсона ҳам бор, балиқ тубининг юзасида ўзгаришни сезади ва қирғоққа сузиб ўлимдан қочишга ҳаракат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нуротада шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўплами тақдимоти ўтказилди

Бундан 1 йил аввал «Ҳоким ва ёшлар» билан учрашувида Шоди Ражабов ўзининг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламини нашр этишда вилоят раҳбаридан амалий кўмак сўраган, ушбу мурожаати вилоят ҳокими Нормат Турсунов томонидан қўллаб-қувватланиб, китоб чоп этилиши ҳамда вилоятдаги барча кутубхоналарга етказилиши ваъда қилинган эди.


👉 https://effect.uz/6207

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1