EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;

▪️аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
👍9
Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трамп Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкида матбуот анжумани ўтказди

Матбуот анжуманида Трамп томонидан берилган баёнотлар:

◾️ АҚШ ва Россия вакилларининг Ар-Риёддаги музокараларидан сўнг Украина бўйича келишувга эришиш мумкинлигига аниқроқ ишонч ҳосил қилдим;

◾️ Европа ҳарбийларининг Украинага киритилишига қарши эмасман, лекин америкалик ҳарбийлар у ерга юборилмайди;

◾️ АҚШ қўшинларининг Европада қолиши Украинадаги тинчлик учун тўсқинлик қилмайди ва бу борада ҳеч ким Вашингтондан бундай талаб билан чиқмаган;

◾️ Киевнинг ушбу можародаги позициясидан ҳафсалам пир бўлди. Уларнинг музокара столи атрофида ўтириши учун 3 йил вақти бор эди;

◾️ Ҳатто ўртамиёна музокарачилар ҳам бир неча йил олдин Украина можаросини ҳеч қандай ҳудудий йўқотишларсиз ҳал қилиши мумкин эди;

◾️ Россия Украина шаҳарларини бутунлай вайрон қилиш учун “жуда тез” ҳаракат қилишга қодир. Россияликлар Киевни йўқ қилишни истамагани учун бундай қилишмаган, агар хоҳлаганларида, буни аллақачон амалга оширишган бўларди;

◾️ Украинада Ғазо секторидагидан ҳам кўпроқ вайронагарчиликлар мавжуд, лекин Россия Украинага атиги 20% куч билан ҳужум қилган, 100% эмас;

◾️ Агар Украина музокара столига ўтиришни истаса, сайловлар ўтказиши керак. Зеленскийнинг рейтинги жудаям паст;

◾️ Зеленский АҚШ берган маблағларнинг ярмидан кўпроғи қаерга кетганини билмайди. Украина бу пуллар қаерга кетганини аниқлаши ёки уларни Вашингтонга қайтариши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🔥3👎2😢1
Эндиликда омонатларнинг 200 миллион сўмгача бўлган қисми кафолатланади

«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Омонатларни кафолатлаш агентлиги банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.

Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:

кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса;

200 миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўмдан кўп бўлса.

Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини қуйидаги муддатларда таъминлаши шарт:

2025 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 20 иш куни ичида;
2026 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида;
2027 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 7 иш кунида.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍3
Тасодиф ёхуд аянчли тақдир

Тошкентда 51 ёшли эркак қурилиш бўлаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди.


👉 https://effect.uz/6204

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Трамп АҚШга душман давлат номини тилга олди

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда бу ҳақда баёнот берди.


👉 https://effect.uz/6203

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга заправкаларда газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани айтилди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қуйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини билдирди.

Шунингдек, фуқароларнинг ижро ишларидаги қарздорлиги бўйича хабарлар аввало СМС хабарномалар орқали маълум қилиб борилиши таъкидланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқ уй ноқонуний мигрантларни депортация қилиш видеосини эълон қилди

Тасвирларда одамлар рейсга чиқишдан олдин кишанлаб қўйилаётганини кўриш мумкин. Оқ уй роликка «ASMR: ноқонуний келгиндиларни депортация қилиш рейси» дея изоҳ қолдирган.

Интернет фойдаланувчилари бу ишни «жирканчлик» деб атаб, фашистик амалиётга қиёслади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎12👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Месси ёки Роналду эмас, ўзимизнинг Абдуқодир Ҳусанов

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мадриддаги клуб жойлашган меҳмонхонада шундай кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Абдуқодир Реал Мадридга қарши асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўйин 01:00 да «Зўр тв» канали орқали жонли эфирда олиб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥16👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Тожикистоннинг Панжикент шаҳри бозорида дахшатли воқеа юз берди

Хабарга кўра, 2025 йил 16 февраль куни Панжикент бозорида пичоқ тутган эркак кичкина қизчани чалажон қилиб кетибди. Бу воқеа тасодифми ёки атайлаб содир этилганми ҳозирча номаълум.

Шунга кўра, видеода ёши катта эркакни онаси билан турган қизалоққа яқин келиб, қорин қисмига пичоқ уриб ўтиб кетганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолатни ким ва нима сабабдан қилганлиги ҳақида расмий маълумотлар йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍2😢1
Тошкентдаги мактабда теракт хавфи туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бир номаълум шахс мактаб биноси миналангани ҳақида хабар берган.


👉 https://effect.uz/6205

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги боғчалардан бирида амалиётчи ходим болага игна санчиб қўрқитган

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги боғчаларнинг бирида боғчанинг амалиётчи ходими 6 ёшли болани жим қилиш мақсадида унга бир неча бор игна санчиб қўрқитган.

"Бу кун" информацион дастурида маълум қилинишича, болага игна санчган қиз касб-ҳунар коллежидан келган амалиётчи ходим бўлиб, у боғча опа ўрнига вақтинча болаларга қараб турган ва шу вақт мобайнида болани жим қилиш учун унга игна санчишдан фойдаланган. Кейин эса қиз қилган иши учун боланинг ота-онасидан кечирим сўраган. Шунингдек, экспертиза хулосасига кўра болага бир неча бор игна санчилгани тасдиқланиб, амалиётчи ходимга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эндиликда омонатларнинг 200 миллион сўмгача бўлган қисми кафолатланади «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг…
Омонат миқдори 200 млн сўмдан ошса, қандай кафолатланади?

Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонунга Марказий банк изоҳ берди.

Кафолатланган омонат миқдори 200 млн сўмни ташкил этади дегани, банкка ундан кўпроқ пул қўйиш мумкин эмаслигини англатмайди. Аксинча пулларни банкда сақлаш, уларни уйда сақлашдан анча хавфсиз ва манфаатли.

Омонатни бу миқдорда кафолатлаш эса фақатгина банк тугатилган тақдирдагина қўлланилади.

Бошқа ҳолларда банклар омонатлар бўйича ўз мажбуриятларини шартнома асосида бажаришда давом этади.

Омонатларни кафолатлаш учун 200 млн сўмлик лимит нима учун керак?

Бу саволга регулятор мазкур чегара банкларни юқори фоиз ставка билан эмас, балки барқарор фаолият билан рақобатлашишга ундай дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойидан бошлаб узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган 27 фоизлик омонатлар таклифи тўхтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍65🔥2
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти берилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига кўра

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍83👎8
Эксперт Расул Кушербаевни ноҳақлигини исботловчи тўртта жиҳатни санади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Насимбек Азизов Расул Кушербаевнинг ноқонуний қурилишлар масаласига оид видеосига нисбатан ўз фикрини билдирди.

"Аввало, шахс ўзига савол бериши лозим: ўзингизнинг уйингиз олдида еки тагида ноқонуний қурилиш қурволиб, халақит беришса шунга розимисиз?

Яна бир масала. Мурожаатда Конституция хакида гапирилган. Лекин Асосий Қонунимизда Конституция ва қонун устуворлиги, халқ манфаатлари, бирдамлик каби тушунчалар ҳам мустаҳкамланган"


Мутаҳассис Конституциямизнинг 66-моддасида мол-мулкдан фойдаланиш бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланганини эслатган.

Айтилишича, айниқса ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас.

"Шундай экан ҳар қандай масалага ҳам қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндашиш керак" - дейди Насимбек Азизов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31👍14🔥1
Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан иш очилди

Бир муддат аввал MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали ортидан ИИБга чақиртирилган эди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовга кўра Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали собиқ ходимаси Б.Г. журналист Рухсора Ғофурова устидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

«Рухсора Ғофуровага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46.2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилди», — дейилади Олий суд ахборотида.


Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўриб чиқиш 27 февраль куни соат 10:00 га тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқаронинг 180 минг долларини ўмармоқчи бўлган босқинчи гуруҳ қўлга олинди

Пойтахтга Фарғона вилоятидан келган 5 нафар жиноий гуруҳ аъзолари Россияда ишлаётган мусофирларнинг маошларини эгаларига етказиш учун ёнида 180 минг доллар олиб юрган фуқаронинг пулларини ўмаришни режа қилиб, улардан икки нафари фуқаро ишончига кириб унинг машинасига чиқиб олган ва тушишда салондаги пулларни олиб қочишга уринган. Бироқ ҳайдовчининг фаол қаршилиги сабаб пуллардан 20 минг долларинигина олишган.

Ички ишлар органлари ходимларига қилинган мурожаат ортидан жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош қилиниб, жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноий иш очилган ҳамда қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ
устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унинг асосий корхоналари манзили Ўзбекистон қоғози ва очилганига кўп бўлмаган ароқ заводи ҳудудида (Яшнобод тумани) жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢11👍8👎6
АҚШ президенти Зеленскийни “диктатор” деб атади

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар, Европа эса, 150 миллиард доллар сарфлаганини ёзди. Шунингдек, Трамп, Володимир Зеленский бу пулнинг ярми “йўқолганини” тан олганини билдирди.

"Зеленский сайловларни ўтказишдан бош тортади, Украинадаги сўровномаларда унинг рейтинги жудаям паст. Зеленский “сайловсиз диктатор”! Зеленский тезроқ ҳаракат қилгани маъқул, акс ҳолда унинг мамлакатидан асар ҳам қолмайди”, — деб ёзган Қўшма Штатлар президенти

Шунингдек, Трамп ўз жамоаси “Россия билан муваффақиятли музокара олиб бораётганини” қўшимча қилди.

"Байден ҳатто музокаралар олиб боришга ҳам уринмади, Европа тинчлик олиб келолмади. Зеленский эса пул оқиб келишини хоҳлайди. Мен Украинани яхши кўраман, лекин Зеленский хато иш қилди, унинг мамлакати вайрон бўлди, миллионлаб инсонлар беҳуда ҳалок бўлди, бу давом этмоқда...", — дея хулоса қилди Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎9🔥1
NYT: Трамп АҚШнинг
Россияга нисбатан сиёсатида 180 даражали бурилишни амалга оширмоқда


Қўшма Штатлар президенти матбуот анжуманида Украина ва Володимир Зеленскийни қаттиқ танқид қилиб, уларни урушни бошлашда айблади, сайловлар ўтказилишини талаб қилди, бироқ Россиянинг босқин учун жавобгарлиги ҳақида ҳеч нарса демади. У, шунингдек, келишувга эришиш учун Путиндан ҳеч қандай махсус ён беришларни талаб қилмади.

"Трамп Қўшма штатлар ташқи сиёсатида сўнгги даврлардаги энг ҳайратланарли бурилишлардан бирини амалга оширмоқда. Бу 180 даражали бурилиш АҚШнинг дўстлар ва душманларини асосий муносабатларда ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери АҚШ президентлари аввал Совет Иттифоқига, сўнгра унинг вориси ҳисобланувчи Россияга эҳтиёткорлик билан ёндашган. Трамп эса Россияни келажакдаги ҳамкорлик лойиҳаларида шерик сифатида кўришга ҳаракат қилмоқда",
деб ёзади NYT.

Нашрга кўра, Трампнинг атрофидагилар бу бурилишни "кўп йиллик нотўғри сиёсатнинг зарурий тузатилиши" деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, АҚШ ўз куч ва ресурсларини Европани ҳимоя қилишдан Хитойга қарши курашга йўналтириш керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎2