EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистонга борган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн нафарга ёки 35,8 фоизга ошган.

Ўтган тўққиз ойда Ўзбекистон фуқаролари саёҳатга борган мамлакатлар рўйхати қуйидагича бўлган:

• Қирғиз Республикаси – 2,1 млн нафар;
• Тожикистон – 895,1 минг нафар;
• Қозоғистон – 719,9 минг нафар;
• Россия – 222,9 минг нафар;
• Туркия – 180,9 минг нафар;
• Саудия Арабистони – 121,9 минг нафар;
• БАА – 90,3 минг нафар;
• Миср – 32,1 минг нафар;
• Қувайт – 20 минг нафар;
• Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;
• Бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍4
Бугун республиканинг айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» 25 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

https://effect.uz/5791

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларни жамоат жойларида ҳушёр бўлишга чақирди.

Қайд қилинишича, Бош консулхона ходимлари ва Туркия ИИВ Полиция ташкилоти вакиллари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилган. Унда 23 октябр куни Анқара шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Бош консулхона ватандошларни жамоат жойларида ҳушёр бўлишга, эҳтиёт чораларини кўришга, айниқса аэропорт, темирйўл вокзали, автошоҳбекат, кема станциялари, метро ва бошқа жамоат транспортида хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақирди.

Шунингдек, Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларга аэропортларга қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб бориш, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларига хабар бериш тавсия этилди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍1
BRICS саммитида 13 мамлакат “ҳамкор давлат” мақомини олди

Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Жазоир, Беларус, Боливия, Куба, Индонезия, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда ва Ветнам “BRICS'нинг ҳамкор давлатлари” мақомига эга бўлишди.

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Ҳиндистон Туркиянинг ташкилотга тўлиқ киришига тўсқинлик қилмоқда.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
🔥5👍2😢2👎1
Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда:

Гуруҳ таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади. Улар 6 ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчилари хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.
👍7👎5😢1
Самарқандда тут кесган фуқаро 75 млн сўм жарима тўлайди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида туманнинг “Хўжаюз” МФЙ ҳудудида фуқаро У.З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди. Натижада табиатга 71 млн 250 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жиноят кодексининг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

У БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 75 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍7👎5
Бухоро ССБга янги бошлиқ тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Элёр Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, шунингдек Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍4👎2
Chinara Parkʼdan 10% bosh to'lov bilan 33 oygacha muddatli to'lov asosida xonadon xarid qiling

⚡️Zamonaviy shaharchadan xonadon xarid qiling va quyidagi qulayliklarga ega bo‘ling:
— Shahar shovqinidan xoli va ekologik toza hudud;
— Xavfsiz bolalar maydonchasi;
— Yer usti va yer osti avtoturargohlar;
— Xavfsiz eko hovli va dam olish hududlari;
— 24/7 rejimdagi tinimsiz kuzatuv kameralari;
— Rivojlangan infratuzilma.
☎️ Qo‘shimcha maʼlumot uchun izohlarda “➕” belgisini qoldiring yoki quyidagi raqamlarga qo‘ng‘iroq qiling:
(55)-900-09-09
(99)-220-44-44
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 16 октябр куни содир бўлган.

7-синф ўқувчиси 4Р-238 автомобил йўлининг Булунғур тумани Оқтош маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида Жигули машинасини миниб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан ўқувчи 17 октябр куни шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Булунғур тумани марҳум ўқувчи таълим олган мактабда ЙҲХБ мутасаддилари, ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍8👎1
Қирғизистонда онлайн пул ўтказмаларида комиссия олиш тақиқланади

Қирғизистонда банкларга сомда амалга ошириладиган онлайн ўтказмалар учун фуқаролардан комиссия ундириш тақиқланади. Миллий банк тегишли қарорни қабул қилди.

Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг барча қатламлари учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва банк соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Қарор 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради ва 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

Қарорга кўра, чеклов мобиль иловалар ва интернет-банкинг орқали амалга ошириладиган операцияларга тааллуқлидир. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миллий банк бошқаруви аъзосига юкланган.
👍16
Эрон Исроил билан урушга тайёрланмоқда

"Оятуллоҳ Хоманаий Эрон ҳарбийларига Исроил билан урушга тайёргарлик кўришни буюрди", деб ёзмоқда The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, Эрон катта уруш хоҳламайди. Оятуллоҳ ҳарбийларга Исроил ҳужуми юз берган тақдирда бир нечта фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқишни буюрган.

"Агар Исроилнинг зарбаси жуда жиддий бўлмаса, Эрон бунга эътибор бермасликни афзал кўради. Бироқ, агар нозик нефт ёки ядровий иншоотларга ҳужум қилинса, Оятуллоҳ режимининг жавоби Исроилга 1000 тагача баллистик ракета учириш, минтақадаги Эрон ишончли кучларининг ҳужумларини кучайтириш, глобал энергия оқими, Форс ва Ҳормуз бўғозлари орқали ўтишни тўсиб қўйишни ўз ичига олади.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍15🔥3
Путин ва Ким 2025 йилда яна кўришади

“Корея Халқ Демократик Республикаси бизнинг қўшнимиз. Улар билан барча мумкин бўлган соҳаларда алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Албатта, яқин қўшнилар бир-бири билан доимий равишда олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашади”, деган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

https://effect.uz/5792

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍4👎3
Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг қайд этишича, Ўзбекистон бойимасдан туриб аҳоли сони камаяётган кам сонли давлатлардан бири.

https://effect.uz/5793

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍13
Ҳаррис ва Обама Жоржиядаги сайловчилар билан учрашди

Кеча, 24 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари президентлигига номзод Камала Ҳаррис Жоржия штатида минглаб сайловчилар билан учрашди. Камалани қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг 44-президенти Барак Обама, рок афсонаси Брюс Спрингстин ва Тайлер Перри ҳам сайловолди тадбирида қатнашди.

Вице-президентнинг айтишича, Донлад Трамп АҚШ сиёсатини 10 йилдан бери қўрқув ва бўлиниш ёқасига олиб келди.

"Бизда янги имконият бор. Эртароқ овоз беринг",

деган Ҳаррис.

Обама эса Трамп ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламаслигини қайд этиб, Камала ростдан ҳам талабалик даврида McDonald'sда ишлаганини айди.

Камала Ҳаррис McDonald'sда ишлаганини айтгач, Доналд Трамп бургерхонага бориб, картошка қовирган эди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍6😢2👎1
Абдуқодир Ҳусанов "Челси" радарига тушди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг "Ланс" клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусановга Англиянинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клубининг скаутлари фаолиятини ёритиб борувчи Х ("Тwitter") саҳифасида маълум қилинишича, скаутлар "Ланс"нинг 26 октябри куни "Лилль"га қарши ўйинида Ҳусановни кузатиб боради.

Аввалроқ, 20 ёшли футболчига "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Эвертон" клублари қизиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍14🔥4
Toshkent shaharda ish bor !

✅ Ayollar , Erkaklar
Yosh: 18-35
💲Oylik: Suhbat asosida
☎️ Tel:+998998189885
+998885573300
📱 Tel: @sbpizzahr
@sbp_hr
Ishga kirish uchun bot orqali anketani to'ldiring !
@sbphr_bot

📣Diqqat e’lon!
🍕SARIQ BOLA PIZZA🍕 kompaniyasi quyidagi lavozimlarga ishga taklif qiladi!

⬇️LAVOZIMLAR:
( YIGITLAR UCHUN ) 🙍🏻‍♂️
✔️-KURYER
✔️-PITSERIST
✔️-KASSIR
❗️Kuryerlarda shaxsiy mashina yoki skuter bo'lishi shart.❗️❗️❗️

❌YOTOQ JOY YO’Q! ❌❌❌

🚺( QIZLA UCHUN ) 👩🏻
✔️-KASSIR; RUS TILINI MULOQOT DARAJASIDA BILISHI VA OLDIN SAVDODA ISHLAGAN BO'LISHI SHART !!! 20-30 yoshgacha !!!!

✅-KASSIR;
✅ -RANNER;
✅-RAZDACHA;
✅- MOYKACHI.
🔔BIZNING TAKLIFLAR:
✔️- 1oy 2martta maosh; 💰
✔️- bepul tushlik; 🍔
✔️- 6/1 ish grafigi; ⌛️
✔️- quvnoq jamoa; 🤩

⚠️BIZ UCHUN MUHIM:
📊- 18 Yoshdan 35 yosh gacha;
📍Manzil: Toshkent shaxar

☎️ Ish haqida to’liqroq ma’lumot olish uchun biz bilan bog'laning!
+998 99 818 98 85
+998 88 557 33 00
@sbp_hr
@sbpizzahr
#sariqbola

ID 150 • eslatma •
✅ ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Олти карра Олимпиада чемпиони Крис Хой саратонга чалинди

Велоспорт бўйича 6 карра Олимпиада чемпиони Крис Хой простата саратонининг сўнги босқичини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Тhe Times“ нашри хабар берди.

“Биз барчамиз туғилганмиз ва ўламиз. Бу жараённинг бир қисми, холос“, деган 48 ёшли атлет.

У шифокорларга бироз узоқроқ яшашга ёрдам берадиган дори-дармонларни ёзиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.

2023 йил сентябрь ойида Хой елкасидаги оғриқ туфайли шифокорга борган. Ташхис вақтида унда шиш борлиги аниқланган.

Хой Олимпия ўйинларида олтита олтин ва битта кумуш медалга, шунингдек, жаҳон чемпионатларида 11 та ғалабага эга. У 2009 йилда рицар унвонига лойиқ топилган.

Маълумот учун, шу йилнинг 26 август куни футбол бўйича Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон саратон касаллигидан вафот этган эди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍2
Таниқли исломшунос профессор Франсуа Дерош «114 Қуръон» лойиҳасида иштирок этади

Колледж де Франс профессори, таниқли қуръоншунос ва палеограф олим Франсуа Дерош Ўзбекистон тарихига оид ноёб қуръон қўлёзмаларини қайтариш бўйича «114 қуръон» лойиҳасида иштирок этади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Маданий мерос ҳафталигида маълум қилинди.

👉🏻 https://effect.uz/5794

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍6
Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида меҳнат фаолияти бўйича ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади

Ҳужжат икки давлат ҳудудида вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ва озарбайжонлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍24👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ ЭФФЕКТИ: Солижонободлик болалар энди футбол ўйнай олади

Шу йилнинг август ойида EFFECT.UZ мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона вилояти Қўштепа тумани Солижонобод МФЙдаги хароба стадион аҳволини ўрганган эди.

Маҳаллий аҳоли стадионнинг хароба аҳволидан нолиган ва болалари бўш вақти яхши ўтказиши учун жой йўқлигини билдирган эди.

Орадан кўп ўтмай EFFECT.UZ мухбири Фарғонадаги стадионни яна бориб кўрди. Майдоннинг ҳозирги аввалги ҳолатини солиштириб кўришингиз мумкин.

Солижонободликлар эса натижадан мамнун. Стадион олдингидан анча яхши аҳволга келиб, болалари футбол ўйнаётганини таъкидлашмоқда.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍8
«Ижод устунроқ бўлиши керакми ё тарихий факт?» – Маданий мерос ҳафталигида олимлар ва рассомлар тарихий шахслар қиёфаси қандай чизилиши бўйича баҳслашиб кетди

Тарихшунос олимлар ва рассомлар ўртасида қизиқарли баҳс содир бўлди. Бу Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биносида 14 нафар улуғ алломаларимизнинг маҳобатли суратларини ўрнатиш масаласи муҳокама қилинаётган пайт рўй берган.

Олимлар шу пайтгача ишлатиб келинган кўплаб расмларда кўз илғамас, лекин сезиларли хатолар борлигини таъкидлаган.

Хатоларга йўл қўйилмаслиги учун ҳамкорликда ишлаш кераклиги қайд этилган. Ўз навбатида, рассомлар тарихий шахслар қиёфасини яратишда антрополог олимлар билан ишлаш зарурлигини билдирган.

Рассомлар дастлаб ҳар бир аллома кўриниши борасида аниқ тўхтамларга келиб олишни айтишган.

Туркиялик рассом Мустафа Демиржи ўзбекистонлик тарихий шахсларнинг юз тузилиши бир-бирига жуда ўхшаш тарзда чизилиши хато эканини таъкидлаган.

👉 https://effect.uz/5795

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live
👍6