EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда.

Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди.

Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилган. Унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.

Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.

Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу борада малака ошириш марказлари ҳамда педагогика коллежлари имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур. Шу мақсадда, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди.

Илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган.

Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади.

Шунингдек, 270 та мактаб интерактив доска, 365 таси компьютер синфлари билан жиҳозланади.

Тақдимотда Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш таклифи ҳам муҳокама қилинди. Янгиланган институтга “маҳалла – ота-она – мактаб” ҳамкорлигини кучайтириш, ота-оналар ва болалар учун тарбияга оид адабиётлар яратиш, жадидларнинг тарбиявий қарашларини илмий тадқиқ этиш каби вазифалар қўйилади. 5 та ихтисослик бўйича Илмий кенгаш фаолияти ҳамда магистратура ва докторантура бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабларида халқаро услубларни жорий этиш, ўқув ва машғулотлар сифатини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари педагоглар тайёрлаш сифатини ошириш, адолатли баҳолаш ва рағбат тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍76
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда жорий йилда ЙТҲ туфайли қанча одам ҳалок бўлгани очиқланди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати йил бошидан буён нечта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва уларда қанча одам ўлгани ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Унга кўра, 2024 йил 5 ойда вилоят ҳудудида 154 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 74 киши ҳалок бўлган, 110 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.

ЙТҲларнинг 53 таси болалар иштирокида содир бўлган. Оқибатда 33 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган, 14 бола ҳалок бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Қорақалпоғистонда профилактика инспектори кекса фуқаронинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда ЖИБ Нукус шаҳар суди судяси тергов органи томонидан қўйилган айбловларни асоссиз олиб ташлаб, ҳукм чиқаргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспектори А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган.

Терговда тўпланган далилларга кўра, профилактика инспектори А.М. ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги О.Е.нинг яқин қариндошлари йўқлиги ва ақли норасолигидан фойдаланиб, унинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида, гўёки Е.О. жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини бузиб юрганлиги тўғрисида 1-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси раҳбарига билдиришнома ёзиб, мажбуран шифохонага жойлаштириб, уни уйидан чиқариб юборишга ва озодлигини чеклашга эришган.

Сўнгра, у О.Е.га қарашли турар жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни сохталаштириш орқали кадастр идораси ходими Ч.С. кўмагида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, турар жойни ўзининг номига расмийлаштиришган.

Профилактика инспектори А.М. жиноятларини яшириш мақсадида, турар жойни турмуш ўртоғи О.Д.га ҳадя шартномаси орқали қайта расмийлаштириб, Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган.

Шунингдек, профилактика инспектори жабрланувчи Е.О.нинг ожизлигидан фойдаланган ҳолда қўлга киритган банк пластик картасидаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, у О.Е.нинг банкдаги омонат ҳисобрақамида сақланаётган жуда кўп миқдордаги пулларини банк ходимларини гўёки эгасига бериш учун олаётганлигига ишонтириб, қўлга киритишга эришган.

А.М. юқоридаги жиноий ҳаракатлари натижасида қўлга киритган Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги омонат пулларига опасининг номига Lacetti русумли автомашина харид қилиб, жиноий даромадларини легаллаштирган.

Тергов натижасига кўра, профилактика инспектори А.М.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 2-қисми
“а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 169-моддаси 4-қисми “а” банди, 243-моддалари ҳамда кадастр идораси ходими Ч.С.га ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси
3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Бироқ Нукус шаҳар суди судьяси 07.06.2024 йилдаги ҳукмига асосан тергов органи томонидан А.М.га ЖКнинг 169, 228, 243-моддалари билан қўйилган айбловларни асоссиз равишда олиб ташлаб, ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

Худди шундай, кадастр идораси ходими Ч.С.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди олиб ташланиб, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган.

Бундан ташқари, суд ҳукми билан терговда жабрланувчи О.Е.нинг сохта ҳужжатлар асосида бегоналаштирилган турар жойи талон-торож этилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундирилган 180 млн. 50,7 минг сўм пулларни судланувчига қайтариб бериш белгиланган.

Прокуратура органлари томонидан апелляция муддатида иш ҳужжатлари ўрганилиб, мазкур суд ҳукми рўйи-рост асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний деб топилиб, суд қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилди.

Иш апелляция инстанцияда кўрилишида, малакали прокурор иштироки таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10
Навоий делегацияси Хитой билан ҳамкорлик меморандуми имзолаш арафасида

Айни дамда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раҳбарлигидаги делегация Хитойнинг Гансу провинциясининг Қурилиш-инвестицион корпорацияси (холдинги)да икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик Меморандумини имзолаш ҳамда фикр алмашиш бўйича ташкиллаштирилган тадбирда иштирок этмоқда.

Мазкур холдинг 1953 йилда ташкил этилган бўлиб, у дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида филиаллари мавжуд ва 40 дан ортиқ мамлакатларда қурилиш ишларини олиб борган. Навоий вилояти ҳокими ва корпорация директорлар кенгаши раиси Су Юехуалар вилоятда чўллашишнинг олдини олиш, мавжуд чўлларни ободонлаштириш, йирик қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб бориш масалалари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎1😢1
Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари янада чуқурлашади

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги делегациянинг Россиянинг Ростов вилоятига амалий сафари уюштирилди.

Бухоро вилояти делегацияси ташриф доирасида Ростов вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Александр Скрябин билан учрашув ўтказдилар.

Россия томони Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти билан таништирилди. Бухоро ва Ростов вилоятларининг салоҳиятини инобатга олиб, Ўзбекистон томони инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро экспорт ва туристлар оқимини кўпайтиришга оид йўналишларда ҳамкорлик муносабатларини жадаллаштиришни таклиф этди. Хусусан, Бухоро вилоятида ташкил этилган тўртта эркин иқтисодий зонада ростовлик тадбиркорлар фаол иштирок этишга чақирилди.

Томонлар икки томон учун манфаатли ва пухта ишланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Натижада, Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданият, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Ростов-Дон шаҳридаги "Элис Фешн Рус" тикув фабрикасида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди.

Мазкур корхона раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда корхона ўтган йиллар мобайнида маҳсулот учун зарур матоларни Бухоро вилоятидан импорт қилгани маълум қилинди. Бироқ, айрим сабабларга кўра, ушбу ҳамкорлик тўхтаб қолган. Фабрика раҳбарияти Бухородан хомашё импорт қилишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациясининг Ростов вилоятига амалий ташрифи якунлари бўйича, томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қуйиш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👎1
Хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёз берувчи тавсияномалар my.uzbmb.uz платформасига интеграция қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳар йили эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга тавсиянома асосида ОТМга қабул учун 2000 та имтиёзли квота ажратилиши белгиланган. Ушбу тавсияномалар бир йил муддатга берилади.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси асосида 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизларга ОТМга кириш учун 3 йил муддатга бериладиган имтиёз ҳам мавжуд.

Ушбу тавсияномаларга ариза топшириш ва уларни юклаб олиш учун xotin-qizlar.uz платформаси ишга туширилган.

Аҳамиятлиси, ушбу имтиёзлар барча тиббиёт олий таълим муассасаларига киришда ҳам амал қилади.

Янгилик шуки, жорий йилдан бошлаб хотин-қизларга бериладиган тавсияномалар тўғридан тўғри Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли платформасига интеграция қилиниши маълум қилинди.

Эндиликда ОТМга кириш имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш учун тавсияномани кутиш шарт эмас.

Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, фанлар мажмуасини танлаш мумкин.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши билан my.uzbmb.uz сайтида бу маълумотлар акс этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Хоразмда одам уриб юбориб унинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирувга берилди

Хоразм вилояти Хонқа туманида одам уриб юбориб жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қочиб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 18 июн куни содир бўлган.

Шу куни соат 01:45 ларда Урганч-Хонқа автомобил йўли чеккасида кетаётган, Хонқа тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи 35 ёшли Х.Э.ни номаълум машина уриб юборган.
Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда у олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ЙТҲни содир этган ҳайдовчи ҳамда унга тегишли машинани аниқлаш ва ушлашга қаратилган қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Азиз юртдошлар, агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, 102; 62 220-40-14; 97-602-02-22; 90-713-08-13 рақамли телефонлар орқали хабар беришингизни сўраймиз. Жиноятни фош этишда яқиндан ёрдам берган шахс 10 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади ва унга тегишли маълумотлар сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9
Кўп йиллик чинор дарахтлари аёвсиз кесиб ташланмоқда

Қашқадарё вилояти Китоб тумани "Мустақиллик" МФЙ Истиқлол кўчасидаги собиқ Гўзал магазини олдида кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланаётгани айтилмоқда.

"Ҳокимиятнинг ўзи бу дарахт кесишларга бош-қош бўлиб турибди.

Бунгача ҳам ушбу марказий кўчадаги Китоб деҳқон бозоригача йўлдаги дарахтларни кесиб ташлашганди. Экология ҳам, прокуратура ҳам бунга кўз юмиб келмоқда.

Дарахтларни сақлаб қолишга ёрдам беринглар, бўлмаса ҳамма дарахтларни кесиб ташлашади", дейилади мурожаатда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
😢13