EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистоннинг Халқаро таққослаш дастуридаги натижалари маълум қилинди


Ўзбекистон статистика агентлиги Жаҳон банки томонидан юритиладиган муҳим халқаро статистик тадбир — “Халқаро таққослаш дастури – 2021” раундида илк бор расман иштирок этди.

Аввало қайд этиш лозимки, Халқаро таққослаш дастури – дунёнинг деярли барча давлатлари статистика идоралари иштирок этадиган халқаро статистик дастур бўлиб, унинг доирасида валюталар харид қобилияти паритети, ЯИМ ва унинг таркибий қисмларини халқаро даражада ва мамлакатлараро таққослаш ишлари амалга оширилади.

Валюталарнинг харид қобилияти паритети – расмий халқаро ҳисоб-китобларда қўлланадиган асосий статистик кўрсаткич ҳисобланади.

Паритет бу – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Харид қобилияти паритети нуфузли халқаро ташкилотлар – ХВЖ, БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқалар томонидан муҳим расмий қарорларни қабул қилиш жараёнида қўлланилади. Шунга кўра, БМТ қарори билан, Халқаро таққослашлар дастури глобал раунди деб номланган ягона услубий ва ташкилий тизим доирасида дунёнинг барча мамлакатлари учун тегишли маълумотлар тўпланади ва ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

Халқаро таққослаш дастурида қатнашиш доирасида валюталарни харид қилиш қобилияти паритети ва макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш услубий ва амалий жиҳатдан мураккаб жараён ҳисобланиб, маҳсулотлар ва хизматлар нархлари, уларнинг ишлаб чиқарилиши ва фойдаланилиши тўғрисида катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни талаб этади. Бунда, дастурда кўзда тутилган ишларни тўлиқ ҳажмда бажариш учун одатда 3 йил вақт талаб этилади ва у “таққослашлар цикли” деб аталади.

Шу боис 2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Мазкур веб-сайтда ХТД-2021 раунди бўйича услубий маълумотлар билан биргаликда, Дастур натижалари тўғрисида жадвал ва график кўринишида таҳлилий маълумотлар жойлаштирилган.

Мамлакатимизнинг Дастурда расман иштирок этиши натижасида барча ҳисоб-китоблар Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Дастур натижаларига кўра, харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг харид қобилияти паритети бўйича халқаро услубиётга мувофиқ баҳоланиши натижасида:

- мамлакат иқтисодиётини халқаро даражада қиёсийлиги таъминланади;

- жаҳон ҳамжамиятининг республика статистика тизимига ва иқтисодий барқарорлигига бўлган ишонч ва эътибори ошади;

- статистик кўрсаткичлар сифати янада ошади.

“Ҳозирги кунда Статистика агентлиги томонидан Халқаро таққослаш дастурининг 2024 йилдаги раундида Ўзбекистон Республикасининг муносиб иштироки юзасидан Тошкент шаҳрида танлаб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида барча товар ва хизматлар нархларининг статистик кузатувлари олиб борилмоқда”, — дея хабар берди Ўзбекистон статистика агентлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган «BYD Янги Нафас» анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.

«BYD Янги нафас» ва Ватан қалқони оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этади.

Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади.

Тошкентда пойга старти «Янги Ўзбекистон» боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 07:00 да бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2👎1
Путин 24 йил деганда биринчи бор Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан борди

Россия президенти Владимир Путин 18 июнь куни давлат ташрифи билан Пхеньянга борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Путин ва Ким Чен Ин фахрий қоровуллар билан ўралган қизил гилам бўйлаб юрган. Давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот тўғридан тўғри учрашувдан сўнг бошланган. Россия президенти ҳамкасбини «Aurus» автомобилига таклиф қилган.

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бутун тарихи давомида бу Путиннинг Пхеньянга 2000 йилдан кейинги биринчи ташрифи ҳисобланади. Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи икки кун давом этади, асосий учрашув 19 июнга белгиланган. Чоршанба куни турли форматларда музокаралар режалаштирилган, энг муҳими Россия ва КХДР раҳбарларининг юзма-юз учрашувидир.

Ташрифнинг расмий қисми 19 июнь куни тушда Путин ва Ким Чен Иннинг учрашув маросими билан бошланади. Анъанага кўра, Россия ва КХДР мадҳиялари янграйди, фахрий қоровул саф тортади, давлат раҳбарларига икки давлат делегациялари таништирилади. Кейин қароргоҳда Россия—Корея музокаралари бошланади.

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ташриф дастурида жуда қизғин, музокаралар, энг муҳими, Путин ва Ким Чен Ин ўртасида норасмий яккама-якка мулоқот кўзда тутилганини айтди.

Куннинг иккинчи ярмида қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, музокаралар якунида Россия президенти ва КХДР етакчиси матбуот учун баёнот беради.

Энг муҳим ҳужжатлардан бири бу Россия ва КХДР ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги янги шартномадир. Битим Россия ва Шимолий Корея ўртасида 1961, 2000 ва 2001 йилларда имзоланган фундаментал ҳужжатлар ўрнини эгаллайди.

Ушаковнинг сўзларига кўра, янги шартнома «дунё ва минтақадаги геосиёсий вазиятнинг чуқур эволюцияси, шунингдек, сўнгги пайтларда икки томонлама муносабатларда юз берган сифатли ўзгаришлари билан белгиланади».

У янги шартнома ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни назарда тутадими ёки йўқлигига аниқлик киритмади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍12👎2
🇺🇿🇺🇳 Франция пойтахти Парижда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаянэ Умерова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашди.

Томонлар 2025 йил ноябрда сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

ЮНЕСКОнинг мазкур тарихий анжуманини Ўзбекистонда юқори ташкилотчилик савиясида уюштиришни таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари ва муштарак чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Самарқандда ўтказиладиган Бош конференция давомида ЮНЕСКО ваколатлари доирасида янги жаҳоншумул ташаббусларни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир стратегик лойиҳа ва дастурларни такомиллаштириш ва қабул қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2👎1
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзэнергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди

Ж.Обиджонов 2020-2022 йиллари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2024 йилда Англиянинг “Anglia Rusking University” университетида Бизнес бошқаруви магистри магистратура босқичини тамомлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎3
Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:

➖ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;

➖ Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
Туркия Россияни иккинчи теракт ҳақида огоҳлантирди

"Туркия Россияни Crocus City Hall" даги ҳужумдан кейинги эҳтимолий иккинчи теракт ҳақида огоҳлантирди" – деб ёзмоқда Туркиянинг Hurriyet нашри. Нашрнинг ёзишича, “Вилоят Хуросон” террор гуруҳи билан алоқадор бир гуруҳ жангарилар одамлар гавжум вақтда савдо марказига ҳужум уюштиришни режалаштирган.

Туркия махсус хизматлари узоқ вақт давомида “Вилоят Хуросон” террор гуруҳининг маҳаллий бўлинмаси фаолиятини кузатган. Кузатувлар натижасида махсус хизматлар бир қатор шахсларни аниқлаб, сўроққа тутган ва Россияда теракт содир этилиши режасини фош этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3😢2
Карабаев Шоҳруҳ Эсаналиевич — “Ўзэнергосотиш” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ш.Карабаев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа офиси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👎4😢2
Москвада 120 дан ортиқ киши ботулизмдан заҳарланди

Москвада оммавий заҳарланиш иши бўйича «Кухня на районе» компанияси директори Антон Лозин қўлга олинди. Бу ҳақда 18 июн, сешанба куни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Telegram-каналида маълум қилинди.

Лозиндан ташқари, Москва вилоятидаги овқат тайёрлаш ва етказиб бериш компанияси бош директори ҳамда сифат бўлими бошлиғи ҳам ушланган. Тергов қўмитаси қўлга олинганларнинг исми ва компаниялар номини маълум қилмади, бироқ қатор ОАВнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, гап «САВОН-К» МЧЖ бош директори Анатолий Шин ва «Кухня на районе» сифат бўлими бошлиғи Елена Машкова ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Тергов жараёнида яна бир жиноий иш очилди. Корхонанинг бир неча ходимлари ўз яшаш жойида ноқонуний рўйхатдан ўтгани аниқланди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари.

14 июндан бери Москвада 121 киши ботулизм аломатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда жабрланганларнинг 55 нафари оғир аҳволда, 33 нафари - реанимацияда. Заҳарланиш ҳолатлари Нижний Новгород ва Қозонда ҳам аниқланган. Роспотребнадзор маълумотларига кўра, барча касаллар «Кухня на районе» овқат етказиб бериш хизматидан лобио ва «Гастропорт» фудмолида тунец, ловия ва олмали салат буюртма қилган.

16 июн куни «Кухня на районе» компанияси маҳсулотларни текшириш учун ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди, унинг Москвадаги омборлари ва ошхоналарида тинтувлар ўтказилди. Терговчилар бир қатор санитария-эпидемиология меъёрларининг бузилишини аниқладилар ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси - «хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, хизматлар кўрсатиш» бўйича жиноий иш қўзғатдилар. Бунинг учун максимал жазо - икки йилгача қамоқ жазоси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
Ҳаж вақти жазирама туфайли камида 550 киши ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида камида 550 нафар зиёратчи Ҳаж вақтида жазирама туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган араб давлатларининг дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб, The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, жасадлар Маккадаги энг йирик ўликхоналардан бирига етказилган, қурбонларнинг 323 нафари Миср фуқаролари, 60 нафари эса иорданияликлар ҳисобланади. Бу йил ҳаж вақтида Маккада ҳаво ҳарорати деярли 52 даражага етмоқда.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.

16 июн куни Саудия Арабистонида Иорданиядан келган 14 нафар зиёратчи ҳалок бўлгани, яна 17 нафари бедарак йўқолгани хабар қилинганди.
Ўлимга асосан иссиқлик ёки тиқилинч сабаб бўлган.

Ҳозирда Маккада 1,8 миллиондан ортиқ зиёратчи Ҳаж амалини адо этмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5😢3
Муносабатлар фаол ривожланмоқда – Қозоғистон ва ЕИ виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар бошлади

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи виза тартибларини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг халқаро санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Kazinform.

О'Салливан, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланаётганини қайд этди.

«Биз муҳим ҳамкормиз. Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги ва тўғридан тўғри хорижий инвестициялар учун энг йирик манба ҳисобланади. Шунингдек, биз жуда муҳим стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик. Ушбу шериклик доирасида Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳозирда мажбуриятларни ишлаб чиқмоқдамиз ва уларни ўз зиммамизга оламиз», — деди Европа Иттифоқининг махсус вакили.


Шунингдек, у виза тартибини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎1😢1
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба суд залидан озод қилинди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судида Зомин туманида яшовчи, 23 ёшли Х.У.га тегишли жиноят иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган.

У.Х. Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабабчи бўлиш) билан айбланган.

Қайд этилишича, судда У.Х. содир этган жиноят иши эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани, қилган ишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, ОТМ талабаси экани ҳисобга олинган.

“Инсонпарварлик, бағрикенглик ва одиллик тамойилларига таяниб, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида Х.У.га қонун доираисда енгиллик берилди. Х.У.нинг хулқи ва тарбияси бир йил давомида Ёшлар иттифоқи назоратида бўлади ва унинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши таъминланади”, дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍12👎9
Полша ўзбекистонликлар учун виза тартибини соддалаштириши мумкин

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Амирсаид Акзамходжаев Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди.

Суҳбат давомида ҳуқуқий соҳада Ўзбекистон-Полша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар меҳнат миграцияси ва ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратишгани айтилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Буюк Британия чорвачилик ва наслчилик соҳасида Ўзбекистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тайёр
Буюк Британиянинг Малверн шаҳрида "Royal Three Counties Show" қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма давомида фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашиш, янги билимлар ҳамда технологиялар билан танишиш имконияти яратилди. Турли семинарлар ва конференциялар ташкил этилди.

Тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорларни очиш ва ўз маҳсулотларини кенгроқ аудиторияга етказишга, шунингдек, маҳаллий аҳолини бирлаштириб, улар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Херефордшир округи кенгаши раиси Рожер Филлипс томонидан Британия ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда конструктив ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Хусусан, томонлар чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишнинг катта истиқболлари мавжудлигини билдирди. Ветеринария ва чорвачилик йўналишида олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасида ҳамда ёш олимлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

"Royal Three Counties Show" кўргазмаси 1958 йилда ташкил этилган ва шу вақтдан бери ҳар йили ўтказилади. Ушбу кўргазмада Вустершир, Херефордшир ва Глостершир графликларининг 200 дан зиёд қишлоқ хўжалиги ҳамжамиятлари иштирок этиб, 1200 дан ортиқ фермерлар, ҳунармандлар ва ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур – Алишер Қодиров оталар куни ва оталарнинг жамиятдаги ўрни ҳақида

Оталар тоғ бўларди. Бугун зўравон, номуссиз, алиментдан қочиб юрадиган, хотинбоз ва ҳоказо…

Нафақат оилада, бутун жамиятда эркакни, яъни амалдаги ёки бўлажак оталар оҳорини тўкиб, номини оёқости қилиб юбормаяпмизми? Бунинг оқибати нима бўлади?

Боғча ва мактабни эркак тарбиячи ва ўқитувчилар ташлаб кетганига анча бўлди. Сўнгги йилларда эркаклар оиладан ҳам сиқиб чиқарилаётгандек…

Миллат тақдири қуриладиган бу масканлар рад этилаётган оталикнинг аччиқ мевалари - асабий аёлларнинг эътирозлари билан бўғилмаяптими? Нега оналар, тарбиячи ва ўқитувчи аёллар бу қадар асабий?

Турли миллатларда қадриятлар турлича бўлади, бизники ҳам ўзимизга хос. Минг йиллар шаклланган қадриятларимизда эркак ва аёл муносабатларидаги мувозанатни аёл фаровонлигининг асосий душмани деб кўрсатаётганлар, аллақачон оила ва оталикни янчиб ташлаб бўлган маданиятлар тарғиботчиларига ташлаб қўймаяпмизми?

Аҳмоқ ҳамма миллатда топилади, иккита зўравон, тарбиясизни бош саҳнага чиқариб, ўзбек эркаклари ҳаммаси зўравон, аёлини хор қилади деган қарашлар ёшларимизга сингдирилишининг оқибати нима бўлади?

Бугунги оила бузилишларининг асосий сабаби ёшлар биргаликда сабр билан ўтишлари керак бўлган муаммолар, лекин томонлар бир-бирига ишончини йўқотмоқда. Асоссиз хавотир, айблов, ғийбат ва туҳмат урчиб кетишига сабаб шу эмасми?

Мувозанатли муроса, оқибати ҳаловат ва маърифатли фарзандлар бўлган миллий оила маданиятимиз, оталарни рад этаётган, эркак-аёл муносабатларида инқирозга тушиб қолган маданиятлар таъсирида қолиб кетаётгандек…

Бизнинг қадриятларимиз аёлларининг қомати ва ҳадсизлиги билан эмас, оилапарварлиги, ҳаё ва маърифати билан фахрланган.

Ота, эркак - жамият шаъни-шавкати ҳимоячиси! Мукаррам ва ҳикматли оналар бу ҳимоячиларни тарбияловчилардир!

Биз сайлов дастуримизда фарзанд кўрган аёлларга тарбия тренингларида иштирок этиш шарти билан 3 йилгача ҳақ тўланадиган оналик таътили бериш таклифи устида ишлаяпмиз.

Агар оналар шавкатли фарзандлар учун ҳаловатидан кечмаса, отасини танимайдиган фарзандлар нафақат онаси, балки бутун жамиятни нафсига қурбон қилади.

Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур.

Оила муносабатларимиз жиддий тадқиқ қилиниши керак, бу миллий тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган муҳим хулосаларга олиб келади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍19
Президент мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда.

Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди.

Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилган. Унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.

Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.

Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу борада малака ошириш марказлари ҳамда педагогика коллежлари имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур. Шу мақсадда, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди.

Илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган.

Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади.

Шунингдек, 270 та мактаб интерактив доска, 365 таси компьютер синфлари билан жиҳозланади.

Тақдимотда Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш таклифи ҳам муҳокама қилинди. Янгиланган институтга “маҳалла – ота-она – мактаб” ҳамкорлигини кучайтириш, ота-оналар ва болалар учун тарбияга оид адабиётлар яратиш, жадидларнинг тарбиявий қарашларини илмий тадқиқ этиш каби вазифалар қўйилади. 5 та ихтисослик бўйича Илмий кенгаш фаолияти ҳамда магистратура ва докторантура бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабларида халқаро услубларни жорий этиш, ўқув ва машғулотлар сифатини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари педагоглар тайёрлаш сифатини ошириш, адолатли баҳолаш ва рағбат тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍76