EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Даламан — Ўртаер денгизининг ноёб гавҳари

Даламан — Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида Муғла вилоятида жойлашган бўлиб, табиий гўзалликлари, тарихий бойликлари ва ривожланган туризм инфратузилмаси билан бошқа туманлардан ажралиб туради. Эгей ва Ўртаер денгизи чорраҳасида жойлашган Даламан ҳар йили маҳаллий ва хорижий сайёҳлар диққат марказидадир.

Табиий гўзалликлари ва пляжлари

Даламаннинг энг хушманзара пляжларидан бири Саригерме бўлиб, олтин рангли қумлари ва тиниқ денгизи билан ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдириб келади. Пляж, шунингдек, сув спорти учун муҳташам муҳитни таклиф этади. Сарсала кўрфази сокин ва табиат билан уйғун тажрибани қидираётганлар учун мукаммал муқобилдир.

Тарихий ва маданий бойликлари

Даламан нафақат табиий гўзалликлари, балки тарихий ва маданий бойликлари билан ҳам кўзни қувонтиради. Каунос антик шаҳри қадимий театри, қоя қабрлари ва улкан деворлари билан тарихни гавдалантиради. Бу қадимий шаҳар Даламандан атиги бироз масофа узоқликда жойлашган.
Телмеццос қадимий шаҳри ҳам тарих ихлосмандлари кўриши керак бўлган масканлардан биридир. Бу ердаги қадимий театр, агора ва ибодатхона харобалари зиёратчиларга антик давр муҳитини бахш этади.

Турар жой

Даламанда турар жойларнинг кенг танловини кўриш мумкин. Ҳашаматли курортлардан бутик меҳмонхоналаргача, ётоқхоналардан тортиб ижарага олинадиган виллаларгача бўлган ҳар турдаги турар жой вариантлари мавжуд. Айниқса, Саригерме ва Сарсала каби туристик ҳудудларда шинам ва сифатли хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар талайгина.

Транспорт

Даламан аэропорти минтақанинг туризм салоҳиятини оширувчи энг муҳим элементлардан биридир. Бу йил Ўзбекистондан Даламанга чартер рейслари 7 июндан бошлаб ҳар жума куни ташкил этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11
Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

USM Holdins асосчиси, миллиардер Алишер Усмонов 7 июн куни Франкфурт-Майн ҳудудий судига UBS Europe SE банкига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Стефани Рабенау “Коммерсант” нашрига хабар берди.

Даъвогарнинг фикрича, 2018–2022-йилларда банк Германия молия органларига шубҳали молиявий операцияларни амалга оширгани ҳақида “бир қатор асоссиз хабарномалар” юборган. Бу эса Алишер Усмоновга қарши “сиёсий сабабларга кўра суриштирувлар” ўтказилишига туртки бўлган.

Адвокат Рабенаунинг таъкидлашича, UBS банки Германиядаги Божхона бош бошқармасининг молиявий мониторинг бўлимига “ўндан ортиқ абсурд ва асоссиз хабарномалар” жўнатган. Улар орасида нақд пул ечиб олиш ва ижара тўловларида “пул ювиш” даъволари бор. Шу билан бирга, банк ўз шубҳаларини тасдиқловчи ҳеч қандай факт келтирмаган, дея қайд этади адвокат.

Бундан ташқари, 2022 йилда UBS банкининг хабарномалари Германияда Алишер Усмоновга қарши суриштирув бошланишига сабаб бўлган. Миллиардернинг Бавариядаги кўчмас мулки ва “Дилбар” яхтасида тинтувлар ўтказилган. Мазкур тергов ва тинтувлар оммавий ахборот воситаларида ёритилган ва тадбиркорга нисбатан санкцияларни кенгайтириш учун ишлатилган.

“Банк хизматлари шартномаси ва банк сирини сақлаш қоидаларига зид равишда UBS мижозлар маълумотларининг махфийлигини бузган, ёлғон баёнотлар тарқатган, шунингдек, умумий шахсий ҳуқуқларни қўпол равишда бузган.

Банк томонидан шартноманинг бузилиши Усмоновнинг обрўсига катта миқдорда зарар етказилишига ва молиявий йўқотишларга олиб келган. Аслида, UBS бегуноҳ шахсни қонунга хилоф равишда жавобгарликка тортишни, шунингдек, мижозига нисбатан санкция қўллашни қўзғатган ва ёрдам берган”, — дейди миллиардернинг адвокати.

Тадбиркорнинг вакили Питер Гаувайлер етказилган зарар миқдорини ҳозирча баҳолаш ёки якуний аниқлаш мумкин эмаслигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, UBS учун оқибатларни “сунами оқибатлари билан солиштириш мумкин”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍18
Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати вақтида 14 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида ҳаж вақтида Иорданиядан келган 14 нафар зиёратчи вафот этди. Бу ҳақда Саудия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 нафар зиёратчи бедарак йўқолган. Аномал жазирама туфайли камида олти нафар зиёратчи ҳалок бўлган: 17 июн куни кечқурун Маккада ҳаво ҳарорати +47 даражага етиши кутилмоқда. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги Саудия ҳукумати билан марҳумларнинг жасадларини уларнинг оилалари хоҳишига кўра дафн этиш ёки ташиш тартиб-қоидаларини мувофиқлаштираётганини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
😢9👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари муштлашди

Бектемир туманида электробус ҳайдовчиси ва бир неча киши иштирокида юз берган жанжал видеоси тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳодиса электробус бекатда тўхтаган вақтида ортидан 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққанини билдирди.

Ҳодиса 16 июн куни соат 15:30 да Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида содир бўлган. Электробус ҳайдовчиси — 35 ёшли Ш. Ш. ва Nexia 2 ҳайдовчиси — 52 ёшли Р.И., «ЗАЗ-1102» ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида жанжал юз берган.

Бирламчи маълумотга кўра, жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 302 км шарқда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 01:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,27 градус шимолий кенглик; 72,83 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 302 км шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Пахтаобод туманида 2 балл, 49 км.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
Тошкентдан Бўстонлиққача бўлган йўлда янги туннел очилди

Тошкент шаҳридан чиқиш жойидаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобил йўли чорраҳасида қўшимча тармоқ йўллари қурилишининг биринчи босқичи якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори томон ҳаракатланиш учун туннел очилди. Туннелдан ўтиш учун йўлдан ўнгга қараб кетиш керак.

Энди ҳайдовчилар чорраҳада тўхтаб туришлари шарт эмас, у ерда дам олиш кунлари светофорнинг бир неча ёниб-ўчишини кутишга тўғри келади, деб таъкидлади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун 4R12 йўлидан Янги Ўзбекистон кўчасига чиқиш ташкил этилди.

Туннел орқали оғир автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳадан ўтишлари керак.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилар эътиборини ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар мавжудлигига қаратди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳазорасп туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 июн куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳазорасп универсал савдо комплекси”АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан. ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган.

Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши ва савдо комплекси ҳудудининг 4,2 минг квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида 300 квадрат метр майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍1
ШҲТнинг навбатдаги саммити Остона шаҳрида ўтказилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити 3-4 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилади.

Бу ҳақида Қозоғистон президенти администрацияси маълум қилган.

Саммитга иштирокчи давлатлардан ташқари кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар ҳам таклиф этилган.

ШҲТга ҳозирда тўққизта давлат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон аъзо.

Ташкилотда ҳозирча Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга бўлса, 14 давлат – жумладан, Миср, Қатар, Қувайт, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва бошқа давлатлар ҳамкор ҳисобланади.

Қозоғистон бешинчи бор ШҲТ саммитига мезбонлик қилмоқда. Охирги марта 2017 йилда мезбонликни қабул қилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
Владимир Путин Шимолий Кореяга ташриф буюради

Владимир Путин 18-19 июнь кунлари Шимолий Кореяга ташриф буюради
Кремль Россия президенти Владимир Путин 18-19 июнь кунлари Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан боришини маълум қилди. Шундан сўнг, 19–20 июнь кунлари давлат раҳбари Ветнамга ташриф буюради.

«КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан Владимир Путин 18-19 июнь кунлари дўстона давлат ташрифи билан КХДРда бўлади», — дейилади Кремль хабарида.

Президент Ханойда Ветнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби Нгуен Пҳу Тронг, Президент То Лам, Бош вазир Фам Мин Тин ва Миллий Ассамблея раиси Тран Тхан Ман билан учрашади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9👎2
Туркуазнинг энг ранго-ранг жилоси Мармарис

Кўм-кўк, туркуаз ва мовий ранглар қоришмасидан иборат нафис денгизи ва қўл тегмаган қўлтиқлари билан машҳур бўлган Мармарис Туркиянинг энг кўп афзал кўрилган шоҳона дам олиш масканларидан биридир. Қуйида сиз учун дарҳол бориб кўришни истайдиган Мармарис кўрфазларининг рўйхатини келтириб ўтамиз.

Мармариснинг диққатга сазовор жойлари

Мармарис қалъаси ва Мармарис музейи Мармарисда энг кўп зиёрат қилинадиган жойлар қаторида бўлса, Мармарис дейилганда Ҳафса Султон Карвонсаройи, Ҳалижи Аҳмет Уркай музейи ва Амос қадимий шаҳри ёдга тушади. Мармарисда кўриш керак бўлган қизиқарли масканлардан бири Бажа ғори бўлиб, сув спортини севувчилар учун энг муҳим шўнғин жойларидан биридир.

Кумлубук

Мармарис қайиқлари билан саёҳат қилишингиз мумкин бўлган ва баъзиларига ўзингизнинг транспорт воситалари билан ташриф буюришингиз мумкин бўлган бетакрор қўлтиқлардан бири Кумлубукдир. Агар тинчлик ва сокинлик сизнинг орзуингиз бўлса, бу кўрфаз айнан сиз учун. Кўрфазда Мармарис меҳмонхоналари ва хусусий корхоналар мавжуд. Кумлубук, айниқса, балиқ ресторанлари билан машҳур.

Бўзбурун

Бўзбурун ўзининг тоза табиати, тиниқ денгизи ва мусаффо ҳавоси билан шаҳардаги гавжумлик ва шовқин-сурондан узоқлашишни истаганлар учун мукаммал имконият. Бўзбурунга шахсий автомобилингиз ёки Мармарис қайиқлари орқали боришингиз мумкин. Серче Порт, Уч Тош, Акварюм, Бозуккале ва Дирекбуку каби Бўзбурун қўлтиқларини кашф қилмасдан қайтманг.
Клеопатра Пляжи (Седир ороли)

Олтин қумли пляжи ва фируза денгизи билан машҳур бўлган Клеопатра оролида Эллинистик ва Рим даврига оид тарихий ашёларни кўриш мумкин.

Инжеқум

Номидан кўриниб турибдики, Инжеқум нафис қум билан қопланган пляжи ва мовий денгизи билан мафтун қилади. Клеопатра пляжи (Седир ороли) қаршисида жойлашган Инжеқумга бориш бироз қийин, аммо бу жой сизнинг кутганингизга арзийди.

Бўрдубет

Қарағай дарахтлари орасига яширинган яна бир кўрфаз Бўрдубетдир. Бу махсус муҳофаза қилинадиган ҳудуд бўлгани сабабли, ҳудудда яшаш имконияти йўқ. Бўрдубетда сузишдан ташқари, сиз каноэда саёҳат қилишингиз, ўрмонда сайр қилишингиз ва велосипедда учишингиз мумкин.

Турунч

Турунч - Мармарис Бўзбурун яриморолида арча дарахтлари ва баланд тепаликлар билан ўралган қишлоқ. Мармарис қайиқ саёҳатининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган Турунчда сузишдан ташқари, пиёда саёҳат қилишингиз, сафари турларида қатнашишингиз ва шўнғин сабоқларини олишингиз мумкин.

Селимие қишлоғи / Ҳисарўну

Мовий круиз маршрутларининг ажралмас қисмига айланган Селимие охирги пайтларда машҳур бўлган Ҳисарўну кўрфазининг энг севимли қўлтиқларидан биридир. Селимие турфа хил таомхоналари билан ҳам эътиборни тортади. Селимие қайиқлари билан икки турли йўналишдаги саёҳатларга қўшилишингиз мумкин.

Женнет кўрфази

Женнет кўрфази табиат билан ўралган хилват жой қидираётганлар учун энг яхши танлов бўлиши керак. Унчалик машҳур бўлмагани учун бошқа кўрфазларга қараганда сокин дейишимиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hamster тангалари олди-сотдиси билан шуғулланганлар жавобгарликка тортилади

«Hamster kombat ўйини оддий ўйин бўлиб, ундан ҳозирги кунда ҳеч қандай моддий манфаат кўриш иложи йўқ». Hamster тангалари олди-сотдиси билан шуғулланганлар жавобгарликка тортилади.

Hamster kombat ўйини тангалари олди-сотдиси билан шуғулланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, аксарият кишилар айниқса ёшлар орасида Hamster kombat оммалашиб улгурди. Мазкур ўйин қоидасига кўра, телефон экранида кўринадиган сичқонча орқали тангалар йиғиб, сўнгра улардан даромад топиш мумкин экан. Бу қанчалар тўғри эканлиги юзасидан мутахассис маълумот берди.

«Hamster kombat ўйини оддий ўйин бўлиб, ундан ҳозирги кунда ҳеч қандай моддий манфаат кўриш иложи йўқ. Ушбу ўйинни ўйнаш орқали топланган Hamster тангачаларини олди-сотдиси билан шуғулланиш мумкин эмас. Hamster тангачалари бозорга маълум қиймат билан чиққандан сўнг, уни сотиш ва сотиб олиш мумкин», — деди ИИВ Тезкор қидирув департменти Киберхавфсизлик маркази ходими.

Маълумотларга кўра, айни пайтда 60 миллиондан ортиқ киши ушбу ўйиндан фойдаланмоқда. Мутаххасиснинг таъкидлашича, Hamster тангачалари Криптон бозорида сотиладиган акциялар рўйхатига киритилганда сотиш, сотиб олиш ва айриб олиш жавобгарликни келтириб чиқаради.

«Ҳуқуқбузарлик содир этилганда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-моддасига асосан биринчи марта содир қилинганда содир этиш қуроли мусодара қилиниб, 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин. Мазкур кодексда маъмурий қамоқ жазоси қўлланмайдиган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравардан 30 бараваригача жарима жазоси тайинланади. Ҳуқуқбузарлик 1 йилда 2 мартга содир этилса, Жиноят кодексининг 278-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин», — деди Киберхавфсизлик маркази ходими.

Ушбу ўйинга иқтисодчи Валижон Тўрақулов ҳам ўз муносабатини билдирди.

«Умуман олганда ҳар қандай осон топиладиган пул орқасида жиноят ётади, агар ўша топилаётган пул қиймати бўлмаса. Қиймат бу қанақадир хизмат қилинмасдан пул топилса, қанақадир фикр берилмасдан пул топилсадир. Ҳозир гапираётган ўйнимизда ҳеч қандай қиймат йўқ. Телефон экранини кўпроқ босиш орқали пул қилинади. Йўқ, бу нарса ҳеч қачон пул олиб келмайди. Бунинг ортида нимадир бор», — деди иқтисодчи.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍12👎4
Германия Ўзбекистон билан қонуний миграцияни тартибга солиш соҳасида шартнома тузади

Германиянинг welt.de ва бошқа бир қатор электрон нашрларида ушбу мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон билан миграция бўйича шартнома тузиш режаларига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Келтирилишича, Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп Ўзбекистон томони билан эришилган мазкур келишувга асосий сабаб мамлакат муҳим геосиёсий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Немис нашрларининг ёзишича, махсус вакил Йоахим Штамп ҳозирда турли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги ҳужжатлар тайёрланаётганини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, ГФР ички ишлар вазири Ненси Фезер "Ҳанделсблатт" газетасига берган интервюсида, Германияга малакали ишчиларни жалб қилиш ва ноқонуний йўл билан кириб келган меҳнат муҳожирларини ватанига қайтаришни тезлаштиришда миграция келишувлари зарурлигини таъкидлаган.

Вазирга кўра, Ўзбекистон билан музокаралар қизғин давом этмоқда. Сўнгги икки йил ичида жорий этилган қонунчилик туфайли ушбу соҳада катта муваффақиятларга эришилди", деб ёзган Германия ОАВ.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🔥1
Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ хотин-қизларга ОТМда ўқиш учун тавсиянома бериш рад этилди

Республика бўйича жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилган. Шунингдек, тавсиянома олиш учун ариза берган хотин-қизлар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали ўзларида тавсиянома бор ёки йўқлигини текшириш имконияти яратилган.

Берилган тавсияномалар xotin-qizlar.uz электрон платформасида мавжуд. Платформа маълумотлари Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказига кўчирилганлиги боис, интеграция жараёнларида тегишли IP манзилларда ўзгариш юзага келган. Ҳозирда мазкур техник масалалар бартараф этилганидан сўнг, берилган тавсияномалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли платформасига интеграция қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун тавсияномани кутиш шарт эмас. Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, фанлар мажмуасини танлаш мумкин. Қўмита томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши (ҳафта охирида тақдим этилиши кутилмоқда) билан my.uzbmb.uz сайтида бу маълумотлар акс этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
Ўзбекистонда қурувчиларнинг маоши Россияникига етиб бормоқда

Ўзбекистондан Россиядаги ишчилар сони мамлакатда қурилиш соҳаси жадал ривожланаётгани ва айрим жойларда иш ҳақи Россияникини қувиб етиб бораётгани сабабли қисқаришда давом этади, деди агентлик бўлим бошлиғи Алишер Рўзиев.

Ўзбекистондан Россиядаги ишчилар сони мамлакатда қурилиш соҳаси жадал ривожланаётгани ва айрим жойларда иш ҳақи Россияникини қувиб етиб бораётгани сабабли қисқаришда давом этади, деди агентлик бўлим бошлиғи Алишер Рўзиев.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда баъзи объектларда ишчилар 500-600 доллар олишади ва бундай маош учун Россияга бориш шунчаки фойдасиз. Бундан ташқари, сўнгги икки йил ичида, яъни Россиянинг Украинага йирик босқини бошланганидан сўнг агентлик муҳожирлар ишлаш учун юбориладиган мамлакатлар сонини сезиларли даражада оширди.

2016 йилда Россияда 4-6 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилаётган бўлса, бугунги кунда уларнинг бир миллиони қолган. Бу маълумотларни яқинда бўлиб ўтган учрашувда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тақдим этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎16👍10🔥1