EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
57.4K photos
11.5K videos
21 files
56.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қабристондаги жасадлар кўчага улоқтирилди» — Исроил армияси «Ал-шифо» касалхонасини бутунлай вайрон қилди

Ҳарбийлар ҳудудни тарк этиш олдидан, «Ал-Шифоа» атрофидаги вақтинчалик қабристонни бузиб, ўлганларнинг жасадларини қабрлардан олиб чиқиб, касалхона атрофига тарқатди.

👉 effect.uz/5451

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қашқадарёда машҳур самбочи отиб ўлдирилди

Спортчига ўқ узган шахс ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

👉 effect.uz/5452

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Солихон домла 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда «Солихон домла» номи билан танилган Солихон Маҳкамович Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди.

Маълум қилинишича, Солихон Ортиқхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Солихон домланинг тармоқлардаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани ортидан у Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом вазифасидан бўшатилганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
No comment. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экаётган вилоят ҳокимлари

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сувсизликдан қийналаётган бандихонликлар…

Бандихон туманидаги Лимонзор маҳалласида сувсизликдан қийналаётган аҳоли EFFECT.UZ нигоҳида...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бор, оби-ҳаёт йўқ...

EFFECT.UZ Бандихонда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект қурбони бўлманг!

Ижтимоий тармоқлар ҳамда Telegram мессенжеридаги канал ва гуруҳларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида Президент Шавкат Мирзиёев тасвирланган видеонинг овозини сохталаштириш йўли орқали гўёки «Алия» номли канал фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётгани айтилаётган хабарлар тарқатилмоқда.

Киберхавфсизлик маркази ушбу хабарлар мутлақо ёлғон эканлигини ва бу каби маълумотларга ишонмасликка
чақирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон билагузуклар жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда уй қамоғига ҳукм қилинган ёки эркинлиги чекланган шахсларнинг жойлашган жойини кузатиш учун электрон билагузуклар жорий этилиши мумкин.

Тақдим қилинган қонун лойиҳаси
regulation.gov.uz порталида муҳокама учун тақдим этилди.

Маълум қилинишича, ушбу қурилма Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот маркази томонидан яратилган.

Агарда мазкур ҳужжат қабул қилинса:


1 майдан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида;

1 июндан бошлаб Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;

1 августдан бошлаб Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида;

1 октябрдан бошлаб Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида;

1 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амалиётга тўлиқ жорий этилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Метан «заправкалар»да газ нархи 3350 сўм этиб белгиланди

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчилари орқали истеъмолчиларга сотилаётган сиқилган газнинг нархларини кескин ошиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнига қадар 3350 сўм (1 куб газ нархи) этиб белгиланди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов зиммасига юкланди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Искандар Қутбиддинов — 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 33 мингга яқинлашди

Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан буён давом этган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 минг 845 нафарга етди, яна 75 минг 392 нафари яраланди.

Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 94 нафари жароҳатланган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда.
Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ аэропортига Silk Avia компаниясининг самолёти дастлабки парвозини амалга оширди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Рустам Ғафуров Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тўхтаев Хусен Мирзаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Хусен Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport