EFFECT.UZ | Расмий канал
17.4K subscribers
58.4K photos
11.7K videos
23 files
57.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

25
февраль тонгида АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (–66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (15-0, 9 КО) мексикалик Пабло Цезар Канёга (35-9-1, 25 КО) қарши рингга кўтарилди.

Жанг 12 раунд этиб белгиланганди, аммо 11-раунд якунланган пайтда Цезар Канё жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар ғолибни очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди.

Учала ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди (109-99). Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаун қилишга ҳам муваффақ бўлганди.

Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанг муддатидан олдин якунланган.

Шу тариқа, Ғиёсов ярим енгил (–66,67 кг) вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.

Telegram | Instagram | YouТube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Камаз ва Nexia тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Nexia ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб рўпарадан келаётган Камаз билан тўқнашган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Туронбанк" АТБ мижозларини фирибгарлардан сақланишга чақирмоқда!

Банк Ахборот хизмати ўз расмий баёнотида сўнгги вақтларда банкнинг «MyTuron» мобил иловаси фойдаланувчиларига бўлаётган ёлғон қўнғироқлар бўйича уларни огоҳлантирмоқда.

Айтилишича, фирибгарлар мижозларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштириш ёки маълумотларини ўғрилаш учун сохта банк ходими сифатида алоқага чиқишмоқда.

Бундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя қилиш сўралмоқда:

Унутманг, банк ходими ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб шахсий маълумотларингизни олмайди.

Сизга юборилган махфий кодларни сўрамайди ва ундан фойдаланмайди.

Шу каби сохта қўнғироқлар ва фирибгарларга дуч келсангиз зудлик билан 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

Огоҳ бўлинг!

Батафсил: www.turonbank.uz
Алоқа учун: 1220
Тошкентга янги метро вагонлари олиб келинди

Жами тўрт вагонли 3 та ҳаракат таркиби келтирилди.

Янги поездлар синовдан ўтказилгач, “Юнусобод” ва “Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари”да ҳаракатга чиқарилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Туронбанк" АТБ мижозларини фирибгарлардан сақланишга чақирмоқда!

Банк Ахборот хизмати ўз расмий баёнотида сўнгги вақтларда банкнинг «MyTuron» мобил иловаси фойдаланувчиларига бўлаётган ёлғон қўнғироқлар  бўйича уларни огоҳлантирмоқда.

Айтилишича, фирибгарлар мижозларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштириш ёки маълумотларини ўғрилаш учун сохта банк ходими сифатида алоқага чиқишмоқда.

Бундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя қилиш сўралмоқда:

Унутманг, банк ходими ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб шахсий маълумотларингизни олмайди.

Сизга юборилган махфий кодларни сўрамайди ва ундан фойдаланмайди.

Шу каби сохта қўнғироқлар ва фирибгарларга дуч келсангиз зудлик билан 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

Огоҳ бўлинг!

Батафсил: www.turonbank.uz
Алоқа учун: 1220
Россия Олий суди раиси вафот этди

Вячеслав Лебедев 1991 йилнинг декабридан бери Россия Олий суди раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Москвада Россия Олий суди раиси Вячеслав Лебедев узоқ давом этган касалликдан кейин 81 ёшида вафот этди.

Кеча, 24 февраль куни Россия Олий суди раиси вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу вазифани Петр Серков бажаради.

Петр Серков Олий суд Президиуми аъзоси, 2009 йилдан эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Россия президенти Владимир Путин Олий суд раиси Вячеслав Лебедевнинг вафоти муносабати ҳамдардлик билдирган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бутун дунё кураш ишқибозлари нигоҳи яна Наманганга қаратилади

Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида спортнинг юнон-рум ва эркин кураш тури бўйича катталар ўртасида «Ўзбек ботирлари Гранд При» мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур беллашувларда ўзбекистонлик номдор полвонлар қатори кўплаб давлатлардан, хусусан, Россия, Белоруссия, Грузия, Доғистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ҳамда Ҳиндистондан спортчилар иштирок этишади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Январда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида неча нафар чет эл фуқаролари келган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида 7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга январь ойида даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:

Тожикистон – 4,8 минг нафар

Қозоғистон – 1,1 минг нафар

Қирғиз Р. – 959 нафар

Россия – 120 нафар

Туркманистон — 66 нафар


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
АҚШ ва Буюк Британия Ямaндаги ҳусийлар нишонларига янги зарбалар берди

Америка ва Британия ҳарбийларининг маълум қилшича, нишон сифатида ҳусийларнинг ер ости қурол омбори, ракета омбори, дронлар, ҳаво мудофааси ва радар қурилмалари киритилган. Ҳаммаси бўлиб Ямандаги исёнчиларнинг 18 та нишонига зарба берилган.

Пентагон бу зарбалар Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳусийларнинг давом этаётган ҳужумларига жавоб эканлигини билдирди.

Кеча, 24 февраль куни Бундестаг Германия ҳарбий-денгиз кучларининг Қизил денгиздаги фуқаролик кемаларини ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқининг "Aspides" қўшма миссиясида иштирок этишини маъқуллагани маълум бўлди. Аниқланашича, Германиянинг бортида 240 нафар ҳарбий хизматчиси бўлган "Hessen" фрегати аллақачон минтақа томон ҳаракатланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
2040 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сувсизликдан жиддий азият чека бошлайди

2025 йилга келиб дунё аҳолисининг ярми сув танқислигига учраган ҳудудларда яшаши кутилмоқда. Бу ҳақда Дунё ресурслари институти тадқиқотида маълум қилинди.

2030 йилда кучли сув танқислиги туфайли 700 миллионга яқин одам иқлим муҳожирларига айланади.

2040 йилга бориб Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 80 фоиздан ортиқ аҳоли сув танқислигидан тўғридан-тўғри азият чека бошлайди. Бу дунё бўйича энг юқори хавфли ҳудуддир.

Келажакда, ҳатто, етарли сув ресурсларига эга мамлакатларда ҳам сув танқислиги сезила бошлайди. Бу бир қатор омиллар - инфратузилма ва сув тақсимлашдаги хатоликлар, ифлосланиш, можаролар ёки сув ресурсларини нотўғри бошқариш билан боғлиқ. Иқлим ўзгариши эса сув танқислиги муаммосини тезлаштириб юборади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
ЕОИИда ялпи ички маҳсулот 2023 йилда 3,8% ўсиб, $2,4 трлнга етди

ЕИК таҳлилчиларининг фикрича, иттифоқда саноат ишлаб чиқариши, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ва чакана савдо айланмаси ошган.

ЕОИИда рўйхатга олинган ишсизлик даражаси ишчи кучининг 0,8 фоизини ташкил этди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Саида Мирзиёева Доҳада ўтаётган дизайн биенналесида иштирок этмоқда

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида "Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана" кўргазмаси очилди. Унда 49 та қўл меҳнати намунаси, жумладан ёғоч, икат шойиси ва бахмал матосидан тайёрланган буюмлар ўрин олган.

24 февраль куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида "Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана" кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Док-1 Макс» иши бўйича якуний суд қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди

69 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича якуний суд қарори 26 февралда эълон қилинади.

Суд мажлиси соат 15:00 да Тошкент шаҳар судида (Алишер Навоий шоҳкўчаси, 23А уй) бошланади.

Қайд этиш керак, 2023 йилнинг 11 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди Ҳиндистоннинг Marion Biotech фармацевтика компанияси дори воситалари, жумладан, “Док-1 Макс” йўтал сиропини истеъмол қилиши оқибатида камида 69 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқишни бошлаган.

Айбланувчилар 21 киши (16 эркак ва 5 аёл)ни ташкил этади, жумладан, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги собиқ директори С.К. ва Quramax Medikal директори Р.П.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 30 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, “Док-1 Макс” препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини маълум қилди

Александр Лукашенко 2025 йилда Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида яна ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Журналистларнинг «келажакдаги сайловларда ўзинингизни номзодингизни қўясизми?» деган саволига жавобан Лукашенко: "Уларга айтинг, мен қатнашаман» деди.

Қайд этиш керак, Беларусда аввалги президентлик сайловлари 2020 йилда бўлиб ўтган, Ғарб давлатлари уларнинг натижаларини тан олмаган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Лукашенко ғалаба қозонган, бироқ мустақил ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, аслида мухолифат номзоди Светлана Тихановская мамлакат президенти этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко илк бор Беларус президенти лавозимини тахминан 30 йил олдин, 1994 йилда эгаллаган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими?

Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.

Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.

Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан уч йил учун амалга оширилади.


📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
50-100 млн сўмгача: Қайси банклар расмий даромади йўқларга кредит бермоқда?

Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank

Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26,99%
Муддати – 36 ойгача

Батафсил


🏦Ориент финанс банк

Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 25%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦МКбанк
Миқдори – 11,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26-28%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦Агробанк
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 25%
Муддати – 1 йилгача
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26,99%
Муддати – 60 ойгача
Батафсил

🏦Алоқа банк
Миқдори – 17 млн сўм
Фоиз ставкаси – 27%
Муддати – 12 ойгача
Батафсил

🏦Турон банк
Миқдори – 300 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 27,99%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил

🏦Саноат қурилиш банк
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 27%
Муддати – 12 ойгача
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 31,9%
Муддати – 5 йилгача
Батафсил

Батафсил линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қашқадарёда 10 синф ўқувчиси ва «зам» директор муштлашишди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 10 синф ўқувчиси директор ўринбосарини уриб, кўзини чиқариб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, 2024 йил 19 феврал куни Шаҳрисабз шаҳар “Камолот” МФЙда яшовчи Ш.К. вилоят ИИБга мурожаат қилган.

Унинг мурожаати юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланган.

2024 йил 19 феврал куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.К. дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаётганда уларни синфхонага киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10 ф-синф ўқувчиси Ж.Б. Ш.К.га қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.К. ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва Ж.Б.ни урган, шунда ўқувчи ҳам директор ўринбосарининг юз қисмига мушт туширган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport