EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бир қанча шахсларга яна қидирув эълон қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича қуйидаги шахслар терговдан қочиб яширинганлиги аниқланган:

1. 1994 й.т. Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли;
2. 1985 й.т. Мухамедов Абдулла Абдурахманович;
3. 1992 й.т. Солиев Жамшид Абдулазизович;
4. 1964 й.т. Исамитдинов Хусан Хашимович.

Тергов томонидан ушбу шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига, 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2
Бухоро, Навоий ва Самарқандда чанг бўронлари кузатилмоқда

Навоий гидромет хабарига кўра, Навоий шаҳри, Кармана, Нурота туманларида шамол тезлиги 22-25 м/с га етган.

Бухорода эса аэропортда самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Қочоқ маҳбусларнинг учинчиси ҳам қўлга олинди

Салкам бир ҳафталик қидирувлардан сўнг оғир жиноятда айбланган маҳбус, Абдуллаев Акромжон Тошкент вилоятида қўлга олинди.

Аввалроқ уни топишда кўмаклашган фуқароларга 40 миллион сўм мукофот ваъда қилинган эди.

Шундай қилиб, 18 декаб куни ИИБ ходимлари қўлидан қочиб кетган маҳбус ҳам қамоққа қайтарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎2
Дониёр Ғаниев 2024 йилги сайловларда номзодини қўймаслигини маълум қилди

Ўзининг фаоллиги ва танқидий қарашлари билан жамоатчилик орасида машҳур бўлган депутат Дониёр Ғаниев 2024 йилги депутатлик сайловларида ўз номзодини қўймаслигини маълум қилган.

Бундан олдин фаоллиги билан жамоатчилик орасида машҳур бўлган депутат Расур Кушербаев ҳам депутатлик фаолиятини тўхтатган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎20👍13😢6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Мен сизга 100 миллион пул топиб бера олмаслигим мумкин, аммо қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз» – Амударё ҳокими Effect.uz’дан ёрдам сўраган фуқарони кўргани борди

Хабарингиз бор, Effect.uz жамоаси Амударё туманига 2023 йил камида 5 марта хизмат сафари билан борди. Собир Хожаметов Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманига ҳоким бўлиб келганига эса уч ойдан бироз ўтди. Effect.uz мухбирига шу сафар тумандан ижтимоий ҳимояга ва тиббий кўрикка муҳтож бўлган фуқаро мурожаат қилиб, ёрдам сўради.

Муаммо эса туман ҳокими билан учрашувдан кейин ижобий томонга ҳал этиладиган бўлди. Қодирберган ака шу пайтгача кўп идораларнинг ёрдамини кутиб яшаган, аммо натижа бўлавермагач, Effect.uz билан боғланган. Жамоа лидери Акмал Эшонхонов эса масалани ҳоким билан тўғридан-тўғри ечишга урунган.

Ҳоким фуқаро билан учрашувда тиббий ордер ва бошқа масалаларда ёрдам бўлишини айтиб, умумий туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга доимий равишда ёрдам бериб борилаётганини маълум қилган.

«Тўғри, фуқаро сўраётган 100 млнни топиш бир кунда бўлмайди, аммо биз туманимиздаги ҳар бир фуқаронинг муаммосини қалбан ҳис қилишга ва қўлдан келганча ёрдамлашишга бор кучимиз билан ёндошамиз. Фуқаро сўраётган ордер масаласида шахсан ўзим шуғулланаман, масала бўлмайди», деган туман ҳокими.


Шунингдек, Собир Хожаметов туман доирасидаги кўплаб масалаларда фаоллик кўрсатаётган фермерларга ҳам миннатдорлигини билдирган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎1
Тошкентда махсус транспорт йўлаклари ташкил этилади

Ишлаб чиқилган лойиҳалар ва техник-иқтисодий асослар Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилди.

👉 https://effect.uz/4998

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБнинг 18 мағлубияти! Аукцион ғолибига нотурар жой нега топширилмаяпти?

Тошкент вилояти Зангиота туманида тадбиркор аукцион орқали ютиб олган нотурар биносини қарийб икки йилдан бери ололмаяпти.

Мурожаатчининг таъкидлашича, суднинг қарорлари тадбиркор фойдасига чиққан бўлишига қарамасдан, МИБ ходимлари ҳанузгача бинони олиб бериш учун етарли даражада ҳаракат қилмаган.


👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16😢2🔥1
1 январдан электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг янги Қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.

2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коеффицентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎4
⚡️«Бахти Ташкентский»нинг ўғли қўлга олинди

Бундан ташқари “Долзарб қирқ кунлик” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ҳам ҳибсга олинган.

👉 https://effect.uz/4999

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
Нетаняху Ғазо секторида ҳарбий амалиётлар кенгайтирилганини эълон қилди

👉 https://effect.uz/5000

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎32👍2🔥1
Сербияда оммавий тартибсизликлар бошланди. Намойишчилар Белград шаҳар маъмуриятига бостириб киришга урунишди

“Сербия зўравонликка қарши” мухолифат ҳаракати вакиллари Белград шаҳар маъмурияти биносини ўраб олиб, унинг эшигини бузиб, ичкарига киришга ҳаракат қилишди, деб хабар бермоқда Kurir нашри.

Нашр мухбирининг ёзишича, шаҳар маъмуриятида Республика сайлов комиссияси (РEК) вакиллари бор.

Намойишдан асосий мақсад — парламент сайловлари натижаларини бекор қилиш.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни Сербия президенти Александр Вучич Халқ ассамблеяси (бир мандатли миллий парламент) тарқатиб юборилгани ва муддатидан олдин сайловлар 17 декабрга белгиланганини эълон қилди.

Парламент сайловларида “Александар Вучич – Сербия тўхтамаслиги керак” коалицияси 46,7 фоиз, бирлашган мухолифат эса 23,69 фоиз овоз тўплади.

Белградда эса иккала коалиция ҳам деярли бир ҳил овоз тўплади: президентлик коалицияси 37,48%, мухолифат 34,38%.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎3