EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Марғилонда қидирувда бўлган 8 нафар эркак қўлга олинди

👉 https://effect.uz/4991

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3
Жиззахлик ўқитувчи Ўзбекистонда «Йил аёли» деб топилди

Жиззахдаги бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова Сенат томонидан ўтказилган «Йил аёли» миллий-кўрик танлови ғолиби бўлди.

👉 https://effect.uz/4992

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎6
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Бу ҳақида “Ўзгидромет” маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4993

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
Юнусобод ҳамда Туркистон метро бекатлари 25 декабрдан ишга тушади

Ушбу бекатлардаги профилактик ишлар ўз якунига етказилди.

👉 https://effect.uz/4994

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1👎1
Президент 17 нафар олим ва тадқиқотчини мукофотлади

Хусусан:

Академик Аббосхон Тўраевга “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони

Академик Дилорам Юсуповага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.

Яна 15 киши “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” ордени ва “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎4
Томди тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди

Навоий вилоятининг Томди тумани ҳокими ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 23 декабрь куни халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтган.

Сессия ишида Навоий вилояти ҳокими сўзга чиқиб, Қайрат Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирган. Ушбу қарор халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.

Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров зиммасига юклатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Истанбулнинг анъанавий кўча таомлари

Турк ошхонаси, Мишел юлдузли ресторанлардан тортиб, минтақавий таомларигача халқаро миқёсда диққатга сазовордир.

👉 https://effect.uz/4995

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Байден таътилга чиқди

У дам олиш кунларини шаҳар ташқарисида ўтказади, кейин эса Кариб денгизи оролларига учади.

👉 https://effect.uz/4996

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍3
Энди миллий сериаллар кўпаяди

Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда телеканалларимизда прайм тайм вақтида қўйилаётган хориж сериаллари танқид қилинди ва миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш кераклиги қайд қилинди.

Шу мақсадда эркин иқтисодий зона – “Cinema Park” ташкил этилади. Бунинг учун Тошкент вилоятидан 50 гектар ер ажратилади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎13
Қорақалпоғистон суд тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Жеткинсек Кдирниязов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани жиноят ишлари бўйича суди
раиси этиб тайинланди.

Фарҳод Ибрагимов Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман суди раиси лавозимига тайинланди.

Гулназ Утепбергенова Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судяси лавозимига тайинланди.

Дамир Зиямбетов Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди судяси лавозимига тайинланди.

Жалгас Аманиязов Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий суди судяси лавозимига тайинланди.

Қалбай Бабаназаров Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро маъмурий суди судяси лавозимига тайинланди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3
Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади

Марказий банкнинг гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бир қанча тартиблар жорий этилади.

👉 https://effect.uz/4997

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Мирзиёев Алиевни туғилган куни билан табриклади

Икки давлат раҳбарлари бугун телефонда мулоқот қилди.

Ўзбекистон раҳбари Илҳом Алиевнинг Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этган.

Мулоқотда 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Шавкат Мирзиёев Озарбайжон раҳбарига президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎3
Бир қанча шахсларга яна қидирув эълон қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича қуйидаги шахслар терговдан қочиб яширинганлиги аниқланган:

1. 1994 й.т. Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли;
2. 1985 й.т. Мухамедов Абдулла Абдурахманович;
3. 1992 й.т. Солиев Жамшид Абдулазизович;
4. 1964 й.т. Исамитдинов Хусан Хашимович.

Тергов томонидан ушбу шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига, 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎2