EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғонада «зам» ҳокимга тегишли бино қурулиши тўхтатилди

Фарғонада амалдорга тегишли бўлган бино қурулиши тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона шаҳри “Ёшлар” МФЙ ҳудудида буюртмачи “Inter max stroy” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари амалга оширилган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан инспекция мутахассислари томонидан буюртмачига бир неча маротаба қурилишни тўхтатиш бўйича берилган.

Ёзма кўрсатмаларига қарамасдан МЧЖ қурилиш ишларини давом эттираверган.

Натижада буюртмачига нисбатан МЖТКнинг 99-моддаси еттинчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу қурилиш объекти ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг рўйхатидан ўтгунга қадар қурилиш монтаж ишлари тўхтатилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу бино Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарларидан бирига тегишли.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15👎3
Ўзбекистонликлар Литвага ишга таклиф этилди. Маош ойига 2 минг евро

Иш тури: «СЕ» тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси.

Иш ҳақи: ойига 2000 € дан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин).

Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Номзодлар учун талаблар:

1️⃣ 27-45 ёшдаги эркаклар;

2️⃣ рус тилини билиши;

3️⃣ «CE» ҳайдовчилик гувоҳномаси;

4️⃣ судланмаганлик;

5️⃣ камида 1 йиллик тажриба;

6️⃣ Ўзбекистондан чиқишга таъқиқ бўлмаслиги;

7️⃣ ҳайдовчилик картаси;

8️⃣ КОД-95 сертификати бўлиши шарт.


➡️ Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 17) ёки (1282 қисқа рақами).

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
«Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятга аралашманг!» — Ташқи меҳнат миграцияси

Ташқи меҳнат миграцияси Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.

“Ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган”
, — дейилади мурожаатда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар Беларуснинг «Белавтомаз» автомобиль ишлаб чиқариш заводига ишга таклиф этилди!

Иш тури: токарь

Имкониятлар:
️иш ҳақи 2370 Беларус рубли (720 доллар) (солиқлар тўлангандан кейин);

иш вақти: 5 кун 8 соатдан;

ётоқхона иш берувчи томонидан.

овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан

Талаблар:

🔹18 ёшдан 50 ёшгача;

🔹тажрибага эга бўлиш;

🔹суҳбат даражасида рус тилини билиш;

🔹судланмаганлик;

🔹Ўзбекистондан четга чиқишга таъқиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази — инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф!

Хонадонингиздаги газ жиҳозлари соз ҳолатда эканига доим эътиборли бўлинг. Газ ҳидини сезсангиз дарҳол 104 рақами орқали газ хизматига қўнғироқ қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎1
Туркиянинг Эгей денгизи соҳилларидаги Ширинже 2023 йилнинг “Дунёдаги энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди

Туркиянинг Измир туманида жойлашган Ширинже қишлоғи Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWТО) томонидан “2023 йилнинг энг яхши сайёҳлик қишлоқлари” рўйхатига киритилди.

👉 https://effect.uz/4989

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
Зеленский санкциялар тўғрисидаги иккита янги фармонни имзолади

Бу икки фармонда 134 та компания ва 51 шахсга нисбатан санкциялар назарда тутилган.

👉 https://effect.uz/4990

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎7👍4
Нидерландияда Украина учун F-16 қирувчиларини жўнатиш арафасида

Аввалроқ Нидерландия Украинага 18 та F-16 қирувчи самолётини 2023 йил якунигача беришини маълум қилган эди ва ҳозирда бу жараён бошланиш арафасида. Бундан ташқари АҚШда ҳам учувчилар гуруҳи F-16 қирувчиларида машғулотларни ўтаб келмоқда.

Ҳозиргача умумий ҳисобда 42 дона F-16 Украинага берилиши тасдиқланган. Ушбу самолётлар Украина ҳудудини ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қила олиши ва уни ҳаводаги имкониятларини бир мунчага ошириши таҳмин қилинмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎6
2023 йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширилди.

Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланган "2023 йилги давлат бюджети тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартиришларда сўз боради.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎4
Россия 2024-25 йил қишида Европага ҳужум қилишга уриниб кўриши мумкин

Бу ҳақда Bild хорижий разведкадаги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Россия Федерацияси айнан Қўшма Штатлар "раҳбарсиз" қолган бир пайтда Европага зарба бериши мумкин.

Гап 2024 йилнинг ноябр ойида АҚШнинг амалдаги президентининг кетиши ва янги президентнинг лавозимга киришиши оралиғидаги ўтиш даври ҳақида бормоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎10
Қидирувдаги Акромжон Абдуллаевни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинди!

Хабар берилганидек, оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган 1990 й.т. Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21
98-361-19-22, 98-314-44-05.
Телеграм: @Press_GUVD

Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎4
⚡️Марғилонда қидирувда бўлган 8 нафар эркак қўлга олинди

👉 https://effect.uz/4991

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3