This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?» — Президент
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев “прайм-тайм”да хорижий сериалларни эфирга берилишини танқид қилди.
“Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?
Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим”, - деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍131👎8
Лицензиясиз фаолият олиб борган бир нечта туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Туризм қўмитаси ўзбекистонликларни "Умра" зиёратига боришда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.
👉 https://effect.uz/4986
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Туризм қўмитаси ўзбекистонликларни "Умра" зиёратига боришда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.
👉 https://effect.uz/4986
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агар сиз экология нима, деб сўрасангиз, мен ёшлар, деб жавоб бераман» — Азиз Абдуҳакимов
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ёш эко-фаоллар билан учрашди.
👉 https://effect.uz/4987
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ёш эко-фаоллар билан учрашди.
👉 https://effect.uz/4987
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎4😢1
⚡️Машҳур кинорежиссёр Президент Администрациясида иш бошлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ Жаҳонгир Аҳмедов Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри, Ўзбекистон кинематографлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси (2018), Ўзбекистон кинематография агентлиги Бадиий кенгаш аъзоси (2019), Ўзбекистон Рассомлари ва ижрочилар муаллифлик ҳуқуқлари палатаси бошқарув аъзоси (2020) лавозимларида ишлаб келган. Режиссёр сифатида “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган.

👎8👍7
⚡️Нормат Турсунов Томди тумани ҳокимини ишдан олди
Бугун, 23 декабрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессияда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Қайрат Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Ушбу қарор халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юзасидан ҳам ахборот берилди.
Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Томди тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров зиммасига юклатилди.

👍11👎3
Самарқандда 16 минг хонадон электр энергиясиз қолди
Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, соат 12:00 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ “Л-Ғарбий-1, 2” электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16000 та) қисман электр таъминотидан узилган.
"Ҳозирги вақтда ушбу носозлик “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилмоқда.
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

👎10👍4😢2
Масс-медиа фонди раиси Президент Администрациясига ўтди
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

👎11👍10
Саида Мирзиёева ёшларга Президент Администрацияси биносини кўрсатди
Президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари билан Президент Администрацияси биносида учрашди.
“Бугун биз танлов ва фан олимпиадалари ғолиблари билан Президент Администрациясида учрашдик, мен уларга мамнуният билан Администрация иш фаолияти ҳақида тушунча бериб, экскурсия уюштирдим.
Болалар ақлли ва қизиқувчан. Кўнгли очиқ ва тўғрисўз. Улар бизнинг келажагимиз. Ҳар бирингиз — давлатимизнинг бойлиги, биз сизларнинг билимга интилишингизни қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга тайёрмиз.
Чунки фарзандларимиз муваффақият эшикларини нафақат ўзлари учун очадилар. Балки ҳаммамиз учун, бутун мамлакат учун!”, — деб ёзди Мирзиёева.

👍113👎7🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қашқадарёда мактаб директори вояга етмаган ўқувчисини келин қилди. Азимов бир нечта масъулларни ишдан олди Қашқадарё вилояти Косон туманида мактаб директорларидан бири вояга етмаган ўқувчисини келин қилди, ҳозирнинг ўзида шу мактабнинг 8 синф қизларидан 9…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фарзандингизга бир ўзингиз хўжайин бўла олмайсиз, давлат бор» – Косон ҳокими қизларни эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат қилди
Қашқадарё вилоятининг Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев қизларни эрта турмушга бермоқчи бўлган ота-оналарни ва бунга бефарқ бўлган масъулларни жиддий танқид қилди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косон туманида мактаб директорларидан бири вояга етмаган ўқувчисини келин қилгани, директор ишлайдиган мактабда ҳозиргача 8 синф қизларидан 9 нафари турмуш қургани кескин эътирозларга сабаб бўлган эди.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👍14👎5
Янги йилда неча кун дам берилади?
Янги йил байрами муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади.
Хусусан:
30 декабрь — шанба (барча учун дам олиш куни;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба (Янги йил байрами куни);
2 январь — сешанба.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Янги йил байрами муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади.
Хусусан:
30 декабрь — шанба (барча учун дам олиш куни;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба (Янги йил байрами куни);
2 январь — сешанба.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Давлат кадастрлари палатаси ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтди
Тизим ходимлари томонидан стандарт талабларига мувофиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
👉 https://effect.uz/4988
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Тизим ходимлари томонидан стандарт талабларига мувофиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
👉 https://effect.uz/4988
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Фарғонада «зам» ҳокимга тегишли бино қурулиши тўхтатилди
Фарғонада амалдорга тегишли бўлган бино қурулиши тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона шаҳри “Ёшлар” МФЙ ҳудудида буюртмачи “Inter max stroy” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари амалга оширилган.
Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан инспекция мутахассислари томонидан буюртмачига бир неча маротаба қурилишни тўхтатиш бўйича берилган.
Ёзма кўрсатмаларига қарамасдан МЧЖ қурилиш ишларини давом эттираверган.
Натижада буюртмачига нисбатан МЖТКнинг 99-моддаси еттинчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу қурилиш объекти ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг рўйхатидан ўтгунга қадар қурилиш монтаж ишлари тўхтатилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу бино Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарларидан бирига тегишли.

👍15👎3
Ўзбекистонликлар Литвага ишга таклиф этилди. Маош ойига 2 минг евро
Иш тури: «СЕ» тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси.
Иш ҳақи: ойига 2000 € дан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин).
Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Номзодлар учун талаблар:
1️⃣ 27-45 ёшдаги эркаклар;
2️⃣ рус тилини билиши;
3️⃣ «CE» ҳайдовчилик гувоҳномаси;
4️⃣ судланмаганлик;
5️⃣ камида 1 йиллик тажриба;
6️⃣ Ўзбекистондан чиқишга таъқиқ бўлмаслиги;
7️⃣ ҳайдовчилик картаси;
8️⃣ КОД-95 сертификати бўлиши шарт.
➡️ Рўйхатдан ўтиш
Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 17) ёки (1282 қисқа рақами).