EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ёқутистонда номаълум ҳайвонларнинг суяклари топилди

Ёқутистоннинг Чурапчинск вилоятида олимлар қадимий жой ва номаълум ҳайвонларнинг суякларини топдилар. Бу ҳақда Ёқутистон Фанлар академиясининг мамонтлар фаунаси бўлими бошлиғи Алберт Протопопов маълум қилди.

Протопоповнинг айтишича, бу жойнинг ёши камида 30 минг йил ва топилган суяклар неоген даврига, яъни плейстоцен даврининг кеч даврига тўғри келади.

Неоген даври тахминан 20 миллион йил давом этган, 23 миллион йил олдин бошланган ва 2,58 миллион йил олдин тугаган.

Протопопов ушбу жойни ва унинг артефактларини батафсил ўрганиш бўйича ишлар келгуси йилларда ҳам давом этишига ваъда берди ва у қазиш майдонини истиқболли деб атади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари саломатлик ва ҳаёт учун хавфли

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРВИ билан касалланган бола тузалгандан кейин қандай парвариш қилинади?

Ушбу саволга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Динора Дўстмуҳаммедова жавоб беради.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
🥊 ММА тарихидаги илк ўлим ёхуд ташкилотга путур етказган турнир...

MMA боксдан кўра хавфсизроқ спорт тури ҳисобланади. Жангчилар ўлими камроқ ва мия у қадар шикастланмайди. MMA бўйича илк ўлим 1998 йилда содир бўлган. Киевда бўлиб ўтган турнирда АҚШлик кўп болали ота вафот этади.

👉 https://effect.uz/4964

Telegram | Instagram | YouТube
👎5👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент «криминал авторитетлар»ни қўлга олинишига муносабат билдирди

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍170👎1
Қашқадарёда мактаб директори вояга етмаган ўқувчисини келин қилди. Азимов бир нечта масъулларни ишдан олди

Қашқадарё вилояти Косон туманида мактаб директорларидан бири вояга етмаган ўқувчисини келин қилди, ҳозирнинг ўзида шу мактабнинг 8 синф қизларидан 9 нафари турмуш қурган. Бу ҳақда журналист Илёс Сафаров хабар бермоқда.

Мазкур хабарлардан сўнг, Косонда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзанд дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётган давлатда бу каби иллатларни яна қайд этилиши ёшларни муаммолар гирдобига ташлаб қуяётганини таъкидлаган.

Якунда аниқланган камчиликлар бўйича хулосалар қилиниб, мактаб директори, маҳалла раиси ишдан олинди туман ҳокимининг маънавият ва диний масалалар бўйича ўринбосари фаолиятини ўрганиб чиқиш эса туман ҳокими ҳамда ички ишлар бошлиғига вазифа қилиб юклатилган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25👎1
Туркия барқарор туризмда глобал ўрнак кўрсатмоқда

Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан ҳукумат даражасидаги шартномани имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлган Туркия, СОP 28 (28-UNССС Томонлар Конференцияси)даги Туркия павильонида туризмга йўналтирилган давра суҳбати ташкил этди.

👉 https://effect.uz/4985

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Булар оддий саволлар эмас!» — Президент

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими? Каби саволларни берди.

"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади", - деди давлат раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍159👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?» — Президент

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиш бўлиб ўтди.  Мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев “прайм-тайм”да хорижий сериалларни эфирга берилишини танқид қилди.

Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?

Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим
”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍131👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника ортилган «Lada» машинаси Навоийда қўлга тушди

Навоийда ППХ ходимларининг кузатувига олинган «Лада» автомашинасининг юкхонасидан пиротехника воситалари топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍1
Лицензиясиз фаолият олиб борган бир нечта туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Туризм қўмитаси ўзбекистонликларни "Умра" зиёратига боришда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.

👉 https://effect.uz/4986

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агар сиз экология нима, деб сўрасангиз, мен ёшлар, деб жавоб бераман» — Азиз Абдуҳакимов

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ёш эко-фаоллар билан учрашди.

👉 https://effect.uz/4987

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎4😢1
⚡️Машҳур кинорежиссёр Президент Администрациясида иш бошлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ Жаҳонгир Аҳмедов Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри, Ўзбекистон кинематографлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси (2018), Ўзбекистон кинематография агентлиги Бадиий кенгаш аъзоси (2019), Ўзбекистон Рассомлари ва ижрочилар муаллифлик ҳуқуқлари палатаси бошқарув аъзоси (2020) лавозимларида ишлаб келган. Режиссёр сифатида “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎8👍7
⚡️Нормат Турсунов Томди тумани ҳокимини ишдан олди

Бугун, 23 декабрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессияда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Қайрат Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юзасидан ҳам ахборот берилди.

Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Томди тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров зиммасига юклатилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3
Самарқандда 16 минг хонадон электр энергиясиз қолди

Самарқанд шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, соат 12:00 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ “Л-Ғарбий-1, 2” электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (16000 та) қисман электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирги вақтда ушбу носозлик “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг махсус бригадалари томонидан бартараф этилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍4😢2