EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2😢1
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Нетаняху Ғазо секторини муддатидан олдин босиб олишни таклиф қилди

Исроил бош вазирининг таклифи кўпчилик исроилликлар томонидан рад этилган, бироқ...

👉 https://effect.uz/4982

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Санепидқўмита ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди!

Уй шароитида тайёрланган қўлбола консервалар инсон ҳаёти учун хавфлими?

Унинг олдини олиш учун қандай қоидаларга амал қилиш лозим?


©️ Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎2
Татаристонда осмон пушти рангга қопланди

Татаристон республикаси Бугулма шаҳрида осмон ноодатий тусга кирди, дея хабар бермоқда Baza Telegram-канали.

Ушбу ҳодисанинг аниқ сабаби номаълум, аммо шаҳар маъмуриятига кўра, Бугулмада ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли “Барбиленд”га айланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
⚡️Путин Фаластин президентига телефон қилди

Россия етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ва уни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди.

👉 https://effect.uz/4983

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аҳолига мурожаат билан чиқди

Қўмита таҳлилларига кўра, айрим йирик савдо тармоқлари фойда олиш мақсадида кўпинча харидорлар билан турли хил манипуляцияларга киришиши, масалан, дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари иложи борича ҳаддан ташқари ошириб юборилиши, сўнгра уларнинг нархи ҳақиқий нархигача туширилиши мумкин. Бунда харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини/иллюзиясини келтириб чиқариши мумкин.

Одатда кўпинча, байрамлар олдидан йирик савдо марказлари ва дўконлар товар нархларини кескин кўтариши, кейин эса чегирмалар эълон қилиш орқали гўёки, товар нархларини кескин туширилганлиги тўғрисида рекламалар берилади, ҳақиқатда эса чегирмадаги товар нархи эски нархдаги ҳолатига қайтариб, гўёки 20-30% чегирмалар қўлланилгандек тақдим этилади.

Қўмита ўз навбатида, товарларни, маҳсулотларни чегирма билан сотиш ҳолатларига эътиборлироқ бўлиш, товарларни сотиб олишдан олдин унинг сифати ва нуқсонсиз эканлигнини текширишни унутмаслика чақиради.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги
белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎1
⚡️Пригожиннинг самолёти Патрушевнинг буйруғи, Путиннинг розилиги билан портлатилган — WSJ

АҚШнинг Wall Street Journal нашри "Вагнер" ХҲК собиқ раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

👉 https://effect.uz/4984

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎6😢2🔥1
Учтепадага келувчи магистрал қувурда авария содир бўлди. Туман ҳокими вазиятни назоратга олди

Учтепа тумани ҳудудида жойлашган 9-иссиқлик қозонхонасидан туманга келувчи магистрал қувурида авария содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни дамларда ана шу муаммони тезкор ҳал қилиш чоралари кўрилиб, ушбу ҳолатни туман ҳокими ўз назоратига олган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, қисқа вақт мобойнида авария ҳолати бартараф этилади, — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Ёқутистонда номаълум ҳайвонларнинг суяклари топилди

Ёқутистоннинг Чурапчинск вилоятида олимлар қадимий жой ва номаълум ҳайвонларнинг суякларини топдилар. Бу ҳақда Ёқутистон Фанлар академиясининг мамонтлар фаунаси бўлими бошлиғи Алберт Протопопов маълум қилди.

Протопоповнинг айтишича, бу жойнинг ёши камида 30 минг йил ва топилган суяклар неоген даврига, яъни плейстоцен даврининг кеч даврига тўғри келади.

Неоген даври тахминан 20 миллион йил давом этган, 23 миллион йил олдин бошланган ва 2,58 миллион йил олдин тугаган.

Протопопов ушбу жойни ва унинг артефактларини батафсил ўрганиш бўйича ишлар келгуси йилларда ҳам давом этишига ваъда берди ва у қазиш майдонини истиқболли деб атади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари саломатлик ва ҳаёт учун хавфли

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРВИ билан касалланган бола тузалгандан кейин қандай парвариш қилинади?

Ушбу саволга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Динора Дўстмуҳаммедова жавоб беради.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
🥊 ММА тарихидаги илк ўлим ёхуд ташкилотга путур етказган турнир...

MMA боксдан кўра хавфсизроқ спорт тури ҳисобланади. Жангчилар ўлими камроқ ва мия у қадар шикастланмайди. MMA бўйича илк ўлим 1998 йилда содир бўлган. Киевда бўлиб ўтган турнирда АҚШлик кўп болали ота вафот этади.

👉 https://effect.uz/4964

Telegram | Instagram | YouТube
👎5👍4