EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️«Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда маълум қилди.

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍174👎5
«Халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?» — Президент

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев “прайм-тайм”да хорижий сериалларни эфирга берилишини танқид қилди.

Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?

Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим
”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍211👎4
Москвадан Наманганга келаётган самолёт Фарғонадаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди

Наманган халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кўринишнинг ёмонлиги) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниайсининг HY9620 Москва - Наманган рейси Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олди.

Бортида 163 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:15 да Фарғона аэропортига бориб қўнди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
⚡️Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2😢1
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Нетаняху Ғазо секторини муддатидан олдин босиб олишни таклиф қилди

Исроил бош вазирининг таклифи кўпчилик исроилликлар томонидан рад этилган, бироқ...

👉 https://effect.uz/4982

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Санепидқўмита ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди!

Уй шароитида тайёрланган қўлбола консервалар инсон ҳаёти учун хавфлими?

Унинг олдини олиш учун қандай қоидаларга амал қилиш лозим?


©️ Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎2
Татаристонда осмон пушти рангга қопланди

Татаристон республикаси Бугулма шаҳрида осмон ноодатий тусга кирди, дея хабар бермоқда Baza Telegram-канали.

Ушбу ҳодисанинг аниқ сабаби номаълум, аммо шаҳар маъмуриятига кўра, Бугулмада ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли “Барбиленд”га айланган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
⚡️Путин Фаластин президентига телефон қилди

Россия етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ва уни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди.

👉 https://effect.uz/4983

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аҳолига мурожаат билан чиқди

Қўмита таҳлилларига кўра, айрим йирик савдо тармоқлари фойда олиш мақсадида кўпинча харидорлар билан турли хил манипуляцияларга киришиши, масалан, дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари иложи борича ҳаддан ташқари ошириб юборилиши, сўнгра уларнинг нархи ҳақиқий нархигача туширилиши мумкин. Бунда харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини/иллюзиясини келтириб чиқариши мумкин.

Одатда кўпинча, байрамлар олдидан йирик савдо марказлари ва дўконлар товар нархларини кескин кўтариши, кейин эса чегирмалар эълон қилиш орқали гўёки, товар нархларини кескин туширилганлиги тўғрисида рекламалар берилади, ҳақиқатда эса чегирмадаги товар нархи эски нархдаги ҳолатига қайтариб, гўёки 20-30% чегирмалар қўлланилгандек тақдим этилади.

Қўмита ўз навбатида, товарларни, маҳсулотларни чегирма билан сотиш ҳолатларига эътиборлироқ бўлиш, товарларни сотиб олишдан олдин унинг сифати ва нуқсонсиз эканлигнини текширишни унутмаслика чақиради.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги
белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎1
⚡️Пригожиннинг самолёти Патрушевнинг буйруғи, Путиннинг розилиги билан портлатилган — WSJ

АҚШнинг Wall Street Journal нашри "Вагнер" ХҲК собиқ раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

👉 https://effect.uz/4984

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎6😢2🔥1
Учтепадага келувчи магистрал қувурда авария содир бўлди. Туман ҳокими вазиятни назоратга олди

Учтепа тумани ҳудудида жойлашган 9-иссиқлик қозонхонасидан туманга келувчи магистрал қувурида авария содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни дамларда ана шу муаммони тезкор ҳал қилиш чоралари кўрилиб, ушбу ҳолатни туман ҳокими ўз назоратига олган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, қисқа вақт мобойнида авария ҳолати бартараф этилади, — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Ёқутистонда номаълум ҳайвонларнинг суяклари топилди

Ёқутистоннинг Чурапчинск вилоятида олимлар қадимий жой ва номаълум ҳайвонларнинг суякларини топдилар. Бу ҳақда Ёқутистон Фанлар академиясининг мамонтлар фаунаси бўлими бошлиғи Алберт Протопопов маълум қилди.

Протопоповнинг айтишича, бу жойнинг ёши камида 30 минг йил ва топилган суяклар неоген даврига, яъни плейстоцен даврининг кеч даврига тўғри келади.

Неоген даври тахминан 20 миллион йил давом этган, 23 миллион йил олдин бошланган ва 2,58 миллион йил олдин тугаган.

Протопопов ушбу жойни ва унинг артефактларини батафсил ўрганиш бўйича ишлар келгуси йилларда ҳам давом этишига ваъда берди ва у қазиш майдонини истиқболли деб атади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1🔥1